Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1101-2302/9130 Дата решения 16.10.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Зангиота туманлараро иқтисодий суди Судья Хусанов Улуғбек Равшанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ўзбекистон темир йўллари акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый YOLREFTRANS акционерлик жамияти
Source ID 1184398 Claim ID 3691008 PDF Hash 1f03ae34c493d31d... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 7-моддаси онуни 7 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ФКнинг 263-моддаси ФКнинг 263 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
бандида ФКнинг 326-моддаси бандида ФК 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
шунингдек ФКнинг 263-моддаси шунингдек ФК 263 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 9 340 символов
4-1101-2302/9130-сонли иқтисодий иш ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 16 октябрь Зангиота туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Р.Хусанов раислигида, судья ёрдамчиси Х.Д.Холмуродовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар “ЙЙЙ” акциядорлик жамиятининг жавобгар “ККК” акциядорлик жамияти ҳисобидан 644 856 898 сўм асосий қарз, 322 428 449 сўм пеня, жами 967 285 347 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар вакили ИИИ (2023 йил 11 октябрдаги 205-юр-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили ТТТ (2023 йил 4 июлдаги 894-сонли ишончнома асосида) иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “ЙЙЙ” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “ККК” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2022 йил 27 декабрда 4/U-сонли хизмати кўрсатиш шартномаси тузилган. Шартноманинг 1-бандида ижрочи (даъвогар) ўлчов бирлиги соатда, миқдори 8 640, 125 623 сўм нархдаги, етказиб бериш баҳоси 1 085 382 720 сўм, ставкаси 15, суммаси 162 807 408 сўм, ҚҚС билан етказиш баҳоси 1 248 190 128 сўм бўлган TEM-2 русумли тепловозни локомотив бригадаси билан хизматини бажариш, мижоз (жавобгар) ушбу хизматни тўлаш ва қабул қилиш мажбуриятини олиши белгиланган. Тарафлар ўртасида 2023 йил 31 январда TCH-1 40-сонли 82 026 794,08 сўм, 28 февралда TCH-1 107-сонли 79 353 536,64 сўм, 31 мартда TCH-1 214-сонли 91 453 544 сўм, 28 апрелда TCH-1 298-сонли 92 579 126,08 сўм, 31 майда TCH-1 368-сонли 103 553 551,36 сўм, 20 июнда TCH-1 395-сонли 6 789 274,71 сўм, 30 июнда TCH-1 422-сонли 87 795 402,24 сўм, 31 июлда TCH-1 462-сонли 92 860 521,60 сўмлик хизматлари кўрсатилганлиги ҳақида ҳисобварақ-фактуралар тасдиқланган. Даъвогар томонидан 2023 йил 31 июлда тузилган бир томонлама солиштирма далолатномада 2023 йил 1 январь ҳолатида жавобгарнинг 133 445 148,19 сўм қарздорлиги бўлганлиги, 2023 йил давомида 636 411 750,71 сўмлик хизматлар кўрсатилганлиги, жавобгар 2023 йил 20 январда 125 000 000 сўм тўлов амалга ошириб, жавобгарнинг 644 856 898,90 сўм қарздорлиги мавжудлиги кўрсатилган. Даъвогар 2023 йил 27 мартда мавжуд қарздорликни тўлаш юзасидан талабнома юборган. Жавобгар мажбуриятини бажармаганлиги сабабли, даъвогар Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 644 856 898 сўм асосий қарз, 322 428 449 сўм пеня, жами 967 285 347 сўм ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, жавобгарга TEM-2 русумли тепловозни локомотив бригадаси билан хизматини бажариш хизматлари кўрсатилганлиги, жавобгарнинг бироқ жавобгар хизматлар ҳақини тўламай келаётганлиги, пеня миқдорини қонунда белгиланган миқдоргача камайтирилишига қарши эмаслигини таъкидлаб, даъво талабларини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили даъво талабларини қисман тан олиб, жавобгарда ҳақиқатдан ҳам қарздорлик мавжудлигини, лекин пенсия жамғармасидан ҳам катта миқдорда қарзлари мавжуд бўлганлигини учун даъвогар ҳақини тўлай олмай келишаётганликларини таъкидлаб, жавобгарнинг молиявий аҳволини инобатга олган ҳолда пеняни бутунлай рад қилишни, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни сўради. Тарафлар вакилларининг тушунтиришлари, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра суд даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 703-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. ФК 705-моддасининг биринчи қисмига кўра, буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шарт. Ўзбекистон Респбуликаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунининг 7-моддасига мувофиқ, тарафлар ўртасида тузилга хўжалик шартномалари бўйича зиммаларига олинган мажбуриятларни ўз вақтида ва тегишли тартибда бажаришлари шарт. Тарафлар ўртасидаги шартномаларнинг 3.2-бандида хизмат кўрсатиш ҳақи олдиндан тақдим этилган ҳисобнинг 15-85 фоиз миқдорида тўланиши, 3.3-бандида эса хизмат кўрсатиш ҳақи ҳақиқатда ишланган соати учун тузилган далолатномалар асосида ҳисобланиши белгиланган. ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогар томонидан хизматлар кўрсатилган учун тўлов тўлиқ миқдорда амалга оширилмаганлиги ҳисобварақ-фактура билан ўз исботини топганлиги, жавобгар қарздорликни суд мажлисида тан олинганлигини инобатга олиб, даъво талабини қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 644 856 898 сўм асосий қарз ундиришни лозим топади. Даъво аризасида 322 428 449 сўм пеня ундириш ҳам сўралган. ФКнинг 263-моддасида неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли эканлиги белгиланган. ФКнинг 333-моддасига мувофиқ қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб беради. Шартноманинг 4.1-бандида кўрсатилган хизмат ҳақининг ҳар бир муддти учун бюртмачи (жавобгар) депо (даъвогар)га хизмат кўрсатиш суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, лекин умумий хизмат кўрсатиш суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда устама ҳақ тўлаши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорнинг 2-бандида судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги ҳақида тушунтириш берилган. Мазкур қарорнинг 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги, судлар неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги, шунингдек ФКнинг 263-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ тарафларнинг келишуви билан қонунда аниқланган неустойка (қонуний неустойка) миқдорининг оширилиши ўз-ўзидан ундирилаётган неустойкани камайтиришга асос бўлиб хизмат қилиши мумкин эмаслигига алоҳида эътибор қаратишлари лозимлиги баён этилган. Маълумки, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Юқоридагиларга кўра, суд пеня ундириш тўғрисидаги даъво талабини муҳокама қилиб, талаб асосли киритилганлигини, тарафлар ўртасидаги шартноманинг бажариладиган хизматлар учун олдиндан тўлов шартларига риоя этилмаганлиги, жавобгарнинг мулкий аҳволини инобатга олган ҳолда, пеня миқдорини 46 000 000 сўмга камайтиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогар томонидан даъво талаблари асосли киритилганлиги, суд қонунда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланган ҳолда пеня миқдорини камайтирилганлигини инобатга олиб, жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 19 345 706 сўм давлат божи ва 33 000 сўм почта харажатини ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. “ККК” акциядорлик жамияти ҳисобидан “ЙЙЙ” акциядорлик жамияти фойдасига 644 856 898 сўм асосий қарз, 46 000 000 сўм пеня, 19 345 706 сўм давлат божи, 33 000 сўм почта харажати, жами 710 235 604 сўм ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Зангиота туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин. Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин. Судья У.Р.Хусанов