← Назад
Решение #483749 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
14
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 274 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| кодекси | 165 | — | code_article | |
| кодекси | 138 | — | code_article | |
| кодекси | 14 | — | code_article | |
| кодекси | 266 | — | code_article | |
| кодекси | 15 | — | code_article | |
| нинг | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 74 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| ИПКнинг | 176 | — | law | |
| ИПКнинг | 276 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1804-2302/19-сонли иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья А.Усмонов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья М.Бозоров
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА
СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 16 октябрь
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанцияси раислик этувчи М.Бозоров, ҳайъат аъзолари судьялар
Д.Рахимов ва Ҳ.Турсуновдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси
Б.Холмуродовнинг котиблигида Косон туманлараро иқтисодий судининг 2022
йил 24 февралдаги ҳал қилув қарорига нисбатан даъвогар Қашқадарё вилоят
солиқ бошқармасининг апелляция шикояти бўйича ишни даъвогар вакили
Н.Жаббаров, Б.Амирқулов (ишончнома асосида), жавобгар “KESH TURIST GOID
SULFUR” масъулияти чекланган жамияти раҳбари З.Чўлиев, вакили
Х.Жабборов (ишончнома асосида)лар иштирокида Қашқадарё вилоят суд
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Қашқадарё вилоят солиқ бошқармаси судга даъво ариза билан мурожаат
қилиб, жавобгар “KESH TURIST GOID SULFUR” масъулияти чекланган
жамиятига нисбатан 222.000 000 сўм миқдорида қўшилган қиймат солиғини
ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 24 февралдаги ҳал қилув
қарорига асосан даъво талабини қаноатлантириш рад қилинган.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб даъвогар томонидан
апелляция шикояти берилган.
Апелляция шикоятида биринчи инстанция суди томонидан иш
ҳолатлари тўлиқ ўрганилмаганлиги, контрагентда кирим қилинмаган ва
мавжуд бўлмаган товарлар реализация қилинганлиги аниқланганлиги, юк
хатлари йўқлиги, шартнома ва ҳисоб-фактуралар кўзбўямачилик учун
тузиилганлиги, солиқ тўлашда узилиш пайдо бўлганлиги, ушбу ҳолатларни
суд инобатга олмаганлиги билан боғлиқ важлар келтирилган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили апелляция шикоятида
қайд этилган важларни қўллаб-қувватлаб, суд ҳужжатини бекор қилиб, даъво
талабини қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўради.
Жавобгар раҳбари ва унинг вакили апелляция шикоятига нисбатан
эътирозлар билдириб, унинг асоссиз эканлигини, товарнинг сотувчи
ташкилотда бор ёки йўқлигини текшириш ваколатига эга эмаслигини,
қўшилган қиймат солиғини тўлаб берганлигини, шартнома ва ҳисобфактуралар қонуний эканлигини, товарлар 2022 йилда реализация
қилинганлигини баён қилиб, суднинг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз,
апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни сўради.
мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг
274-моддаси 3-бандида апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд
муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинган апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда
иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг
иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди, бундан жамият ёки давлат
манфаатларини кўзлаб қўзғатилган ишлар бўйича прокурорнинг
келмаганлиги мустасно.
Бундай ҳолда судлов ҳайъати “Alfa Max Build” масъулияти чекланган
жамияти иштирокисиз ишни кўриб чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини
эшитиб, апелляция шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари
асосида муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан апелляция шикоятини
қаноатлантиришни, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво талабини
қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида
олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий
маконнинг асосини ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар
кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда
белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан
кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белиганган.
Иш хужжатларидан кўринишича, Ўзбекистон Республикаси Солиқ
кодексининг 165-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2020 йил 30 октябрдаги “Яширин иқтисодиётни қисқартириш ва солиқ
органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ташкилий чоратадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6098-сонли Фармони ҳамда Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги “Солиқ
хавфини бошқариш, солиқ хавфи мавжуд солиқ тўловчиларни (солиқ
агентларини) аниқлаш ва солиқ текширувларни ташкил этиш ва ўтказиш
тўғрисида”ги 1-сонли қарига асосан “Солиқ хавфини тахлил қилиш қилиш
тизими” асосида тоифаларга ажратилган маълумотларга таяниб,
даъвогарнинг 2022 йил 31 октябрдаги 01156-сонли буйруғига асосан
жавобгарнинг 2020-2021 йиллар ва 2022 йил январ-сентябрь ойлари
давомида фаолиятида қўшилган қиймат солиғининг тўғри ҳисоблаб
чиқарилиши ва бюджетга тўланиши камерал солиқ текшируви ўтказилган.
Ушбу камерал солиқ текширув натижаси бўйича 2022 йил 19 декабрь
куни 2199-сонли далолатнома тузилиб, унга кўра 222.000.000 сўм қўшимча
қиймат солиғи ҳисобланган.
Мазкур камерал солиқ текширув натижаси бўйича даъвогар
томонидан жавобгарга 2022 йил 21 декабрда талабнома юборилиб,
билдирилган.
Мазкур талабномага асосан жавобгар томонидан 2022 йил
22 декабрда 1813625-2022-сонли хат билан эътироз билдирилган.
Шундан сўнг даъвогар жавобгарга нисбатан 222.000.000 сўм қўшилган
қиймат солиғини ундириш юзасидан судга даъво аризаси билан мурожаат
этган.
Биринчи босқич суди даъво талабини рад этишга асос қилиб,
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 138-моддасига кўра
қўшилган қиймат солиғи сўммасини қоплашга нисбатан камерал солиқ
текшируви натижаларига кўра солиқ органлари ушбу сўммани қоплаш
тўғрисидаги қарор ёхуд уларни қоплашни рад этиш (тўлиқ ёки қисман)
тўғрисидаги асослантирилган қарор қабул қилади деб белгиланган.
Бироқ, мазкур ҳолатда Қашқадарё вилоят Давлат солиқ
бошқармасининг камерал солиқ текширувини ўтказиш натижаси бўйича
шу кунга қадар қарор қабул қилинмаганлиги, Ўзбекистон Республикаси
Солиқ кодекси 14-моддасининг саккизинчи қисмида ушбу моддада
кўрсатилган ҳуқуқни суистеъмол қилишнинг, битим қалбакилигининг
(кўзбуямачилик учун тузилганлигининг) холатларини аниқлаш,
шунингдек уларнинг оқибатларини қўллаш солиқ органлари томонидан,
солиқ тўловчи норози бўлган тақдирда эса, солиқ органларининг даъвоси
бўйича суд томонидан амалга оширилиши белгиланганлиги, Бироқ, мазкур
холатда жавобгарлар ўртасида 2020 йил 20 январдаги 28-сонли тузилган
шартномасининг қалбакилиги (кўзбуямачилик учун тузилганлигининг)
холатлари аниқланмаган ва ҳақиқий эмас деб топилмаганлиги, Бундан
ташқари, “Alfa Max Build” МЧЖнинг солиқдан қочиш ҳолатларига йўл
қўйган “шубхали” корхоналар рўйхатига киритилганлигини тасдиқловчи
ҳужжатлар, жамиятнинг қўшилган қиймат солиғи тўловчиси сифатида
рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномаси, ушбу гувоҳномани бекор
қилинганлигини, текшириш хулосаси, текшириш натижасида қабул
қилинган солиқ органи қарори ва унинг жавобгарга берилганлигини
тасдиқловчи далиллар судга тақдим этилмаганлиги, “Alfa Max Build”
МЧЖнинг 2022 йил 4 январь кунидаги №7/2022-сонли маълумотномасига
кўра жамият таъсисчиси томонидан жамият устав фондини шакллантириш
ва жамият фаолиятини йўлга қўйишда жамият томонидан сотувга қуйиш
мақсадида, кирим қилинган 2022 йил 1 январь ҳолатига жамият балансида
2003.7 тонна олтингугурт махсулоти мавжудлиги ҳамда Муборак туман
ҳокимлигининг 2021 йил
27 август кунидаги 04/1502-сонли
маълумотномасига кўра “Alfa Max Build” МЧЖ корхонасига олтингугурт
хомашёсини қадоқлаш ва юклаш ишларини амалга ошириш учун тумандаги
“Қашқадарё нефт газ қурилиш инвест” УКнинг 9-вакиллигига қарашли
бўлган ҳозирда фойдаланмасдан бўш турган ер майдонидан вақтинчалик
фойдаланиб келаётганлиги ҳамда “Alfa Max Build” МЧЖ корхонасига мазкур
ер майдонидан экспортга олтингугуртни юклаш учун вақтинчалик
фойдаланиб келаётганлиги асос қилиб олинган.
Ваҳоланки, Қашқадарё вилоят Давлат солиқ бошқармаси томонидан
ўтказилган камерали текширув натижалари юзасидан 2023 йил
11 январда қарор қабул қилиниб, “KESH TURIST GOID SULFUR” масъулияти
чекланган жамиятига нисбатан 222.000 000 сўм миқдорида қўшилган қиймат
солиғини тўлаш белгиланган.
Бундан ташқари, Муборак туман ҳокимлигининг 2021 йил 27 август
кунидаги 04/1502-сонли маълумотномасига кўра “Alfa Max Build” МЧЖ
корхонасига олтингугурт хомашёсини қадоқлаш ва юклаш ишларини
амалга ошириш учун тумандаги “Қашқадарё нефт газ қурилиш инвест”
УКнинг 9-вакиллигига қарашли бўлган ҳозирда фойдаланмасдан бўш
турган ер майдонидан вақтинчалик фойдаланиш кўрсатилган бўлсада,
омбордан фойдаланиш ҳақида ижара шартномалари судга тақдим
этилмади.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 165-моддаси ва
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Яширин
иқтисодиётни қисқартириш ва солиқ органлари фаолияти самарадорлигини
ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6098-сонли
Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил
7 январдаги “Солиқ хавфини бошқариш, солиқ хавфи мавжуд солиқ
тўловчиларни (солиқ агентларини) аниқлаш ва солиқ текширувларини
ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги 1-сонли қарорига асосан “Солиқ
хавфини таҳлил қилиш тизими” асосида тоифаларга ажратилган
маълумотларга таяниб, Қашқадарё вилоят авлат солиқ бошқармасининг
31.10.2022 йилдаги 01156-сонли буйруғига асосан жавобгарнинг
20202021 йиллар ва 2022 йил январ сентябрга қадар бўлган фаолияти даврида
қўшилган қиймат солиғининг тўғри ҳисобланиши ва бюджетга тўланиши
юзасидан камерал солиқ текшируви ўтказилган.
Судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан иш ҳолатлари
тўлиқ ўрганилмасдан, далилларга етарлича ҳуқуқий баҳо бермасдан даъво
талабини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида асоссиз хулосага келинган
деб ҳисоблайди.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 14-моддаси
бешинчи қисмига асосан агар солиқ тўловчи ягона ёки устувор мақсади солиқ
тўламаслик тарзидаги асоссиз солиқ нафи олишдан ёхуд ўзи тўлайдиган
солиқларнинг суммасини камайтиришдан иборат бўлган операцияларни ёки
операциялар кетма-кетлигини амалга оширса, унинг бундай ҳаракатлари
ушбу Кодекс мақсадларида ҳуқуқни суиистеъмол қилиш деб эътироф этилади.
Мазкур модданинг саккизинчи қисмига кўра ушбу моддада кўрсатилган
ҳуқуқни суиистеъмол қилишнинг, битим қалбакилигининг (кўзбўямачилик
учун тузилганлигининг) ҳолатларини аниқлаш, шунингдек уларнинг
оқибатларини қўллаш солиқ органлари томонидан, солиқ тўловчи норози
бўлган тақдирда эса, солиқ органларининг даъвоси бўйича суд томонидан
амалга оширилади.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
14.08.2020 йилдаги 489-сонли қарори билан тасдиқланган “Қўшилган қиймат
солиғи суммаси ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг
25-бандида ҳисобга олиш ҳуқуқини берувчи товарлар (хизматлар)ни харид
қилиш ва сотиш бўйича операциялар кетма-кетлигида иштирок этган етказиб
берувчиларда (контрагентларда) ушбу товарларнинг қонуний келиб
чиқишини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда солиқ суммасини
қоплашни рад этишни (тўлиқ ёки қисман) ўз ичига олган қарор қабул
қилиниши назарда тутилган.
Солиқ кодексининг 266-моддаси 15-қисмига кўра, агар ҳисобга олиш
ҳуқуқи товарларни (хизматларни) олиш бўйича қалбаки ёки кўзбўямачилик
учун тузилган битим натижасида вужудга келганлигига оид далиллар мавжуд
бўлса, солиқ органлари ҳисобга олишни бекор қилишни ёки унга тузатишни
амалга оширишга ҳақли.
Жавобгар “KESH TURIST GOID SULFUR” масъулияти чекланган жамияти
ва контрагент “Alfa Max Build” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2022
йил 20 январда тузилган олтингугурт маҳсулотларини етказиб бериш бўйича
28-сонли шартнома ҳамда унга асосан 2022 йил 21 январда тузилган 3-сонли
ҳисоб-фактура ўрганилганда жамиятга реализация қилинган деб кўрсатилган
қурилиш материалларининг кирими “Alfa Max Build” масъулияти чекланган
жамиятида мавжуд бўлмаган, шунингдек кирим қилинган товарлар ташиб
келтирилганлигига оид товар транспорт юк хатлари расмийлаштирилмаган.
Ҳолбуки, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан
2004 йил 2 июлда 1382-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган
“Ташувчиларнинг юк автомобиллари учун йўл варақалари, товар-транспорт
юкхатларини тайёрлаш, ҳисобга олиш тўлдириш ва қайта ишлаш бўйича
тасдиқланган” Йўриқноманинг иловаларига мувофиқ юк хатлари шаҳар ва
шаҳар атрофида ташиш 1-Т шаклда, шаҳарлараро 2-tm шаклида ва халқаро
SMR шаклида тузилиши белгиланган.
Солиқ кодексининг 15-моддасига кўра, солиқ муносабатларида солиқ
тўловчилар контрагентларни танлаш чоғида уларнинг солиқ органларида
солиқ тўловчилар сифатида ҳисобга қўйилганлигини, контрагентнинг
ишбилармонлик обрўсини, ишлаб чиқариш базаси ва ходимлари
мавжудлигини, молиявий ҳолатини, битим бўйича мажбуриятларни бажариш
қобилиятини текшириб, лозим даражада эҳтиёткорлик қилиши шарт.
Солиқ тўловчи томонидан унинг олдидаги ўз мажбуриятларини
бажармаган шахслар билан тузилган битимлар бўйича қилинган харажатлар
(кўрилган зарарлар), агар ушбу солиқ тўловчи битим тузаётганда лозим
даражада эҳтиёткорлик қилмаган бўлса, солиқ солиш мақсадида тан
олинмайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 20.02.2023 йилдаги
“Судлар томонидан солиқ қонунчилигини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида”ги
4-сонли
Қарорининг
16-бандида
Солиқ
кодексининг
14-моддасига асосан солиқ органлари солиқ солиш мақсадида барча битимлар
ва солиқ тўловчи киришадиган бошқа иқтисодий муносабатлар, уларнинг
юридик жиҳатдан расмийлаштирилиши усулидан ёки шартноманинг
номланишидан қатъи назар, ўзининг ҳақиқий иқтисодий мазмунидан келиб
чиққан ҳолда ҳисобга олиш ваколатига эга эканлиги, бунда қўшимча солиқ
ҳисобланиши натижасида ҳосил бўлган солиқ қарзи солиқ органларининг
солиқ текшируви бўйича ҳуқуқни суиистеъмол қилишнинг, битим
қалбакилигининг (кўзбўямачилик учун тузилганлигининг) ҳолатларини
аниқлаш, шунингдек уларнинг оқибатларини қўллашга асосланган ва бунга
солиқ тўловчи норози бўлган тақдирда солиқ органи ҳосил бўлган солиқ
қарзини ундириш ҳақидаги даъво аризаси билан фуқаролик ишлари бўйича
судга ёки иқтисодий судга мурожаат қилиши лозимлиги ҳақида тушунтириш
берилган.
Мазкур ҳолатлар ва далиллар апелляция шикоятида келтирилган
важларнинг асосли эканлигини тасдиқлайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринда – ИПК деб юритилади)нинг 66-моддасига кўра иш бўйича далиллар
ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган
фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи
шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек
низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар
мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма
ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг
маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок
этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
Бундан ташқари, “KESH TURIST GOID SULFUR” масъулияти чекланган
жамияти, “Alfa Max Build” масъулияти чекланган жамияти томонидан
222.000.000 сўм қўшилган қиймат солиғини тўланганлиги шунингдек ортиқча
тўлов мавжудлиги тўғрисида тақдим этилган маълумот билан келишмайди.
Чунки ушбу маълумот солиқ органи томонидан тасдиқлаб берилмаган. Ушбу
кунга қадар контрагентнинг ҳисоб-рақамига ушбу қўшимча қиймат солиғи
ҳақидаги инкасса топшириқномаси мавжуд.
ИПКнинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
шарт.
Ушбу кодекснинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар
томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича
баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги
нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаиназаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг
ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
ИПКнинг 176-моддаси олтинчи қисмига кўра, суднинг ҳал қилув қарори
қонуний ва асослантирилган бўлиши керак. У суд мажлисида текширилган
далилларгагина асосланган бўлиши мумкин.
ИПКнинг 276-моддаси биринчи ва иккинчи қисмига кўра, суд ишни
апелляция инстанциясида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув
қарорининг қонунийлигини ва асослилигини текширади. Суд янги
далилларни текшириши ва янги фактларни аниқлаши мумкин. Апелляция
инстанциясининг суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини
тўлиқ ҳажмда текшириши шарт.
ўзгартириш ёки бекор қилиш учун биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш
учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида
баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги ҳамда
моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги асос бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
5 июндаги “Иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори тўғрисида”ги 161-сон
қарорининг 1-бандида суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва
процессуал ҳуқуқ нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд
аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак. Қайд этилган талабларга риоя
этмаслик ИПКнинг 279 ва 302-моддаларига мувофиқ қарорнинг бекор
қилиниши ёки ўзгартирилиши учун асос бўлиши мумкинлиги кўрсатилган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга асосан иқтисодий судларга
бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг
2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда, иқтисодий судларга апелляция ва кассация тартибида
берилган шикоятлардан биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун
аризалар берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат
божи ундирилиши лозимлиги қайд этилган.
Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати апелляция шикоятини
қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор
қилиб, даъво талабини қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилишни
ҳамда суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15, 55-моддаларини,
Солиқ кодексининг 14, 15, 266-моддалирини ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 68, 72, 74, 118, 278-280-моддаларини
қўллаб, судлов ҳайъати
қарор қилади:
Қашқадарё вилоят солиқ бошқармасининг апелляция шикояти тўлиқ
қаноатлантирилсин.
Косон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 24 февралдаги
ҳал қилув қарори бекор қилинсин.
Иш бўйича янги қарор қабул қилинсин.
Қашқадарё вилоят солиқ бошқармасининг даъво аризаси тўлиқ
қаноатлантирилсин.
Жавобгар “KESH TURIST GOID SULFUR” масъулияти чекланган
жамиятидан даъвогар Қашқадарё вилоят солиқ бошқармаси фойдасига
222.000 000 сўм қўшилган қиймат солиғи; 66 000 сўм почта харажати;
Республика бюджетига ишни биринчи инстанция судида кўриш билан
боғлиқ 4.440.000 сўм давлат божи;
Ишни апелляция инстанцияси инстанциясида кўриш билан боғлиқ
2.220.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Мазкур қарордан норози томон Ўзбекистон Республикаси Олий судига
кассация тартибида шикоят (протест) бериши мумкин.
Раислик этувчи
М.Бозоров
Судьялар
Д.Рахимов