Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1101-2302/9211 Дата решения 13.10.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Зангиатинский межрайонный экономический суд Судья Хусанов Улуғбек Равшанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Кадастр агентлигининг Тошкент вилояти бошқармаси Ответчик / Подсудимый Миржалол-Ш масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1183183 Claim ID 3703316 PDF Hash 5a3997424553591d... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
Таджибаева МЖтКнинг 60-моддаси Таджибаева МЖтК 60 law
ФКнинг 11-моддаси ФКнинг 11 law
ФКнинг 212-моддаси ФКнинг 212 law
ФКнинг 172-моддаси ФКнинг 172 law
збекистон Республикаси Ер кодекси 40-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 40 code_article
збекистон Республикаси Ер кодекси 91-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 91 code_article
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1101-2302/9211-сонли иқтисодий иш ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 13 октябрь Зангиота туманлараро иқтисодий суди судьяси У.Р.Хусанов раислигида, судья ёрдамчиси Х.Д.Холмуродов суд мажлиси котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги ЙЙЙнинг жавобгар “ККК” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан жавобгар томонидан Тошкент вилояти, Тошкент тумани, Юнусобод ҳудуди, Авлиё ота МФЙ, Карвон йўли кўчасида, Ғуломмахмуд ҳудудидаги қишлоқ хўжалиги харитасининг 1354-контуридаги 243 кв. метр ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб, тегишли ташкилотлардан рухсатнома олмасдан, асоссиз 243 кв. метр ер майдонига ноқонуний қурилган нотурар бино-иншоотни ўзининг ҳисобидан бузиб ташлаш ва эгаллаган ер майдонини дастлабки ҳолатига қайтариш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар вакили ТТТ (2023 йил 5 январдаги 04-04-сонли ишончномага асосан), жавобгар вакили ООО (раҳбар) иштирокида, Тошкент вилояти, Тошкент тумани, Юнусобод ҳудуди, Авлиё ота МФЙ, Карвон йўли кўчасида, Ғуломмахмуд ҳудудидаги қишлоқ хўжалиги харитасининг 1354-контуридаги низоли ер участкасида, очиқ, сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Тошкент туман ҳокимининг 1994 йил 17 майдаги 322-сонли қарори билан “ККК” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) умумий майдони 0,05 гектар ер майдони ажратилган. Тошкент туман ҳокимнинг 2007 йил 19 июндаги 277-сонли “Фойдаланишга қабул қилиш” қарори асосида ер майдонидаги қурилиш ости майдони 504 кв.м.га эгалик ҳуқуқи белгиланган. Кадастр агентлиги Тошкент туман бўлими ходимлари томонидан 2021 йил 29 ноябрда жавобгар томонидан Тошкент тумани, Авлиёота МФЙ, Карвон йўли кўчаси, 100-уйда ўзбошимчлик билан ажратилган ер участкасига туташ бўлган 243 кв.м. ер майдонини эгаллаб олиб қурилиш ишларини амалга оширганлиги кўрсатилиб, 15 кунлик муддатда бартараф этиш тўғрисида огоҳлантириш хати берилиб, шу куни бу ҳақда далолатнома расмийлаштирилган. Кадастр агентлиги Тошкент туман бўлими, профилактика инспектори иштирокида 2021 йил 14 декабрда тузилган далолатномада жавобгарга 15 кун муддатда ноқонуний қурилмаларни ўз ҳисобидан бартараф этиш тўғрисидаги 2021 йил 29 ноябрдаги огоҳлантириши бўйича қисман бартараф этилганлиги аниқланиб, фотосуратлар олинганлиги қайд этилган. Жавобгар раҳбари Н.Ш.Таджибаева Кадастр агентлигининг Тошкент вилояти Тошкен туман бўлими бошлиғи номига ёзган тушунтириш хатида Тошкент тумани, Авлиёота МФЙ, Карвон йўли кўчаси, 100-уйда савдо дўкони ва чойхона борлиги, ҳужжат асосида 504 кв.м. ер майдони тегишли эканлиги, агентлик ходимлари томонидан 2021 йил 29 ноябрда ўтказилга ўрганишда дўкон олдига бостирма ва дўкон орқа қисмида девор олиб қоровулхона ва ахлатхона қурилганлиги аниқланганлиги, шунингдек дўкон олдида енгил типдаги алюмин рмолардан ясалган қурилма борлиги, тахминан 243 кв.м. ер майдони корхона томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганлиги кўрсатилган. Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан жавобгар раҳбари Н.Ш.Таджибаева МЖтКнинг 60-моддаси 3-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганлик юзасидан маъмурий жавобгарликка тортиб, унга 81 000 000 сўм жарима қўлланилган. Зангиота туманларара иқтисодий судининг 2022 йил 4 октябрдаги ажрими билан ЙЙЙ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)нинг жавобгарга нисбатан Тошкент тумани, Авлиёота МФЙ, Карвон йўли кўчаси, 100-уйга туташ бўлган Ғуломмаҳмуд ҳудудидаги қишлоқ хўжалиги харитасининг 1354-контуридан 243 кв.м. ер майдонини ўзбошимчалик билан эгалллаб олинган ер майдонидан чиқариш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилган. Бироқ, жавобгар ноқонуний қурилмаларни бузиш чораларини кўрмаган. Жавобгар мажбуриятини тўлиқ бажармаганлиги сабабли низо келиб чиқиб, даъвогар Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарга нисбатан жавобгар томонидан Тошкент вилояти, Тошкент тумани, Юнусобод ҳудуди, Авлиё ота МФЙ, Карвон йўли кўчасида, Ғуломмахмуд ҳудудидаги қишлоқ хўжалиги харитасининг 1354-контуридаги 243 кв. метр ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб, тегишли ташкилотлардан рухсатнома олмасдан, асоссиз 243 кв. метр ер майдонига ноқонуний қурилган нотурар бино-иншоотни ўзининг ҳисобидан бузиб ташлаш ва эгаллаган ер майдонини дастлабки ҳолатига қайтариш мажбуриятини юклашни сўраган. Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 3 октябрдаги ажрими билан Тошкент вилояти қурилиш назорат инспекцияси ва Тошкент туман ҳокимлиги ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қўллабқувватлаб, ушбу иш илгари ҳам кўриб чиқилганлиги ва кўрмасдан қолдирилганлиги, жавобгар рухсат берувчи ҳужжатларсиз қурилиш қилганлиги, қурилмаларнинг ноқонунийлиги ва унинг ҳуқуқий оқибатлари ҳамда ўн беш кунлик муддат ичида ноқонуний қурилмаларни бузиш ва ер майдонини олдинги ҳолатга келтириш юзасидан жавобгарга тегишли тартибда тушунтириш берилганлиги, у маъмурий жавобгарликка ҳам тортилганлиги, бироқ жавобгар бугунги кунга қадар ушбу қурилмаларни бузмаганлигини билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили даъво талабларини қисман тан олиб, қонуний асосда тегишли бўлган савдо дўконида фаолиятини юритишини, дўкон ёнида фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида дўкон ёнида айвон, шунингдек омборхона қурилиш ишлари амалга оширганлиги, ноқонуний қурилмалар қурганлиги сабабли, даъвогар томонидан 81 000 000 сўм жаримага тортилганлигини ва уни камайтирган ҳолда тўлиқ тўлаганлигини билдириб, даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Тошкент вилояти қурилиш назорат инспекцияси ва Тошкент туман ҳокимлиги суд мажлисида вакиллари иштирокини таъминламадилар. Ишни кўриш вақти ва жойи кўрсатилган суднинг ажрими уларга гибрид ва электрон почта орқали етказиб берилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмида агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошисида ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни жавобгар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Ишда иштирок этувчи тарафлар вакиллари тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 9-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ фуқаролар ва юридик шахслар ўзларига тегишли бўлган фуқаролик ҳуқуқларини, шу жумладан уларни ҳимоя қилиш ҳуқуқини ҳам ўз хоҳишларига кўра тасарруф этадилар. ФКнинг 11-моддасига кўра, фуқаролик ҳуқуқлари ҳуқуқ бузилишидан олдинги ҳолатни тиклаш ва ҳуқуқни бузадиган ёки унинг бузилиши хавфини туғдирадиган ҳаракатларнинг олдини олиш йўли билан ҳам ҳимоя қилиниши белгиланган. ФКнинг 212-моддасига мувофиқ қонунчиликда белгиланган тартибда қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида, шунингдек иморат қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан ёки архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган уй-жой, бошқа бино, иншоот ёки ўзга кўчмас мулк ўзбошимчалик билан қурилган иморат ҳисобланади. Ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс унга мулк ҳуқуқини ололмайди. Бу шахс қурган иморатини тасарруф этишга — сотишга, ҳадя этишга, ижарага беришга, иморатга нисбатан бошқа битимлар тузишга ҳақли эмас. Ўзбошимчалик билан иморат қуриш натижасида ҳуқуқлари бузилган шахснинг ёки тегишли давлат органининг даъвоси билан бундай иморат суднинг қарорига биноан иморатни қурган шахс томонидан ёки унинг ҳисобидан бузиб ташланиши лозим. ФКнинг 172-моддасида мулкдорнинг ўз ҳуқуқларини амалга ошириши бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги шартлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 40-моддаси биринчи қисмининг 11-бандига кўра, ерларни ўзбошимчалик билан эгаллашга ва (ёки) ўзбошимчалик билан қилинган қурилишга йўл қўймаслик, шунингдек ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкасидаги қонунга хилоф қурилишни тўхтатиб туриш бўйича чоралар кўришер эгаси, ердан фойдаланувчи, ижарачи ва ер участкаси мулкдорининг мажбуриятларидан бири ҳисобланади. Юқоридагиларга кўра, суд жавобгар томонидан ноқонуий қурилмалар қурилганлиги тақдим этилган ҳужжатлар ва жавобгар тушунтириши билан ўз тасдиғини топганлигини инобатга олиб, ноқонуний қурилма жавобгарнинг ҳисобидан буздириб ташланиши лозим топади. Даъвода ер майдонини аввалги ҳолига келтириш мажбуриятини юклаш талаби ҳам қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 91-моддасининг иккинчи қисмига асосан ер участкаларини фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш, шу жумладан ундаги иморатларни бузиш ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган шахслар ҳисобидан амалга оширилади. Демак, даъвогарнинг ушбу талаби ҳам асосли бўлиб, ўзбошимчалик билан қурилган иморатини бузиш билан бир қаторда ер майдонини 5 олдинги, яъни текис ҳолатга келтириш ҳам айнан жавобгар ҳисобидан амалга оширилиши лозим бўлади. ИПК 118-моддасининг биринчи суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Юқоридагиларга кўра, суд, даъво талаблари асосли деб топилганлиги боис ҳар икки талаб бўйича номулкий талаблар бўйича белгиланган ставкалар бўйича, базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан, жами 6 600 000 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига 33 000 сўм почта харажати ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, 5 (беш) кун муддат ичида Тошкент вилояти, Тошкент тумани, Юнусобод ҳудуди, Авлиё ота МФЙ, Карвон йўли кўчасида, Ғуломмахмуд ҳудудидаги қишлоқ хўжалиги харитасининг 1354-контуридаги 243 кв. метр ер майдонида барпо этилган ноқонуний қурилмалар “ККК” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан буздирилсин ҳамда ер майдони унинг ҳисобидан аввалги ҳолатига қайтарилсин. “ККК” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 6 600 000 сўм давлат божи, даъвогар Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси фойдасига 33 000 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Зангиота туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин. Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин. Судья У.Р.Хусанов