Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1804-2301/2635 Дата решения 12.10.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Касанский межрайонный экономический суд Судья Туракулов Акрам Нигматуллаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "TEMIR KO‘PRIK SARHADLARI" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "ALISHER OMAD QUVONCHI" фермер хўжалиги
Source ID 1177419 Claim ID 3697929 PDF Hash 3392007b99ea49bf... Загружено 09.04.2026 06:21 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 2034-моддаси нинг 2034 law
ФКнинг 703-моддаси ФКнинг 703 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 237-моддаси ФКнинг 237 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1804-2302/2635-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича) Косон туман 2023 йил 12 октябрь Косон туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Турақулов раислигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар – ***** манфаатида, жавобгар – ***** ҳисобидан 6 588 000 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиб, қуйидагиларни бошқармаси судга даъвогар – ***** манфаатида даъво ариза билан мурожаат этиб, жавобгар – ***** ҳисобидан 6 588 000 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинги матнда - ИПК)нинг 2034-моддаси 8-қисмига асосан суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади. Ушбу даъво аризаси жавогарга буюртма хат орқали юборилган. Мазкур иқтисодий иш бўйича тарафлар суд мажлиси тайиланган кун ва вақти ҳақида хабардор қилинган. Суд ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни ҳамда ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2023 йил 21 июнь куни 03-сонли Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга механизация хизматлари кўрсатиш ва эхтиёт қисмлари етказиб бериш бўйича шартнома расмийлаштирилган. Даъвогар томонидан жавобгарга 2021 йил 21 июнь куни 3-сонли ҳисоб фактурага асосан 6 588 000 сўмлик бошоқли дон ўриш ишлари бажариб берилган. Бироқ жавобгар томонидан бажарилган ишлар ҳаққи шу кунга қадар тўланмасдан келинган. Даъво талабини судгача ҳал қилиш бўйича кўрилган чоралар натижа бермаган. Даъвогарнинг даъво талаби асослидир. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда – ФК деб юритилади)нинг 8, 234-моддаларига кўра, мажбурият - фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: молмулкни топшириш, ишни бажариш, ҳизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса - қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари шартномадан келиб чиққан. ФКнинг 703-моддасига кўра, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши белгиланган. ФКнинг 237-моддасига кўра, мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди. Мазкур ҳолатда суд тўпланган далиллар ва қонун ҳужжатларидан келиб чиқиб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 6 588 000 сўм асосий қарз, олдиндан тўланган 33 000 сўм почта харажати ҳамда республика бюджетига 330.000 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236, 319, 703-моддаларини ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 74, 112-113, 118, 176-179, 186, 192, 2032, 2033-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар – ***** манфаатида берган даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар – ***** ҳисобидан даъвогар ***** фойдасига 6 588 000 сўм асосий қарз, олдиндан тўланган 33 000 сўм почта харажати; Республика бюджетига 330.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф ўн кун муддат ичида Косон туманлараро иқтисодий суди орқали Қашқадарё вилоят судига аппеляция тартибида шикоят бериши мумкин. А.Турақулов