Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1101-2303/9191 Дата решения 12.10.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Зангиота туманлараро иқтисодий суди Судья Закирова Паризод Захиджановна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение BARAT GROUP масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый GRANIT MARBLE масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1184194 Claim ID 3698223 PDF Hash cf5e5c8f8d0bb709... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 7-моддаси онуни 7 law
аролик кодексининг 234-моддаси аролик кодекси 234 code_article
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
онуннинг 32-моддаси онуннинг 32 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 10 968 символов
4-1101-2303/9191-сонли иқтисодий иш ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 12 октябрь Зангиота туманлараро иқтисодий судининг судьяси П.Закирова, Д.Каримов котиблигида даъвогар “ООО” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “ААА” масъулияти чекланган жамиятидан 34 260 000 сўм асосий қарз, 6 852 000 сўм миқдорида пеня, жами 41 112 000 сўм миқдорида қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили ЕЕЕ иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “ООО” масъулияти чекланган жамияти (бундан кейин матнда даъвогар деб юритилади) Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “ААА” масъулияти чекланган жамияти (бундан кейин матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 34 260 000 сўм асосий қарз, 6 852 000 сўм миқдорида пеня, жами 41 112 000 сўм миқдорида қарздорликни ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қўллабқувватлаб, 2023 йил 14 мартдаги 5/2023-сонли ижара шартномасига асосан корхона балансидаги Тошкент шаҳар, Сирғали тумани, Файзли кўчаси, 5-уй манзилдан қурилиш материалларини қайта ишлаш фаолияти учун 250 кв.м.дан иборат ижара объектини 2023 йил 15 мартдан 2023 йил 31 декабргача жавобгарга ижарага берганлигини, жавобгар эса ижара ҳақини ўз вақтида тўламай келаётганлиги, март, апрель, май ойлари учун ижара ҳақини ҳам суднинг ҳал қилув қарорига асосан ундириб олганликлари, эндиликда навбатдаги июнь, июль, август ойлари учун ижара ҳақлари тўлаб берилмаганлиги, бироқ даъво аризаси тақдим этилганидан сўнг асосий қарз суммаси қисман қоплаб берилганлигини таъкидлаб, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакилининг иштирокини таъминламади. Ишни кўриш вақти ва жойи кўрсатилган суднинг ажрими жавобгарга гибрид почта орқали етказилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан кейин матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмида агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошисида ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд даъвогар вакилининг берган тушунтиришлари ва кўрсатмаларини тинглаб, даъво аризаси важларини ўрганиб, ишдаги ҳужжатларни муҳокама қилиб, қўйидаги асосларга кўра даъво аризани қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топади. “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасига мувофик, тарафлар ўртасида тузилган хўжалик шартномалари бўйича зиммаларига олинган мажбуриятларни ўз вақтида ва тегишли тартибда бажаришлари шарт. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-моддаси (бундан кейин матнда ФК деб юритилади)га кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 544-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра ижарага олувчи мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида тўлаб туриши шарт. Мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш тартиби, шартлари ва муддатлари мулк ижараси шартномаси билан белгиланади. Булар шартномада белгиланмаган ҳолларда одатда худди шундай молмулкни ўхшаш ҳолатларда ижарага беришда қўлланиладиган тартиб, шартлар ва муддатлар белгиланган деб ҳисобланади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2023 йил 14 мартда корхона балансидаги Тошкент шаҳар, Сирғали тумани, Файзли кўчаси, 5-уй манзилдан қурилиш материалларини қайта ишлаш фаолияти учун 250 кв.мдан иборат ижара объектини 2023 йил 15 мартдан 2023 йил 31 декабргача бўлган муддатга №5/2023-сонли ижара бериш тўғрисида шартнома тузилган. 2023 йил 15 мартда тарафлар ўртасида ижарага берилган объектни топшириш, унинг ҳолати бўйича ижарага олувчи томонидан ҳеч қандай эътирозлар мавжуд эмаслиги хақида далолатнома тузилган ва икки тарафлама имзоланган. Шартноманинг 3.1-бандига мувофиқ, жавобгар ҳар ойнинг биринчи санасидан кечиктирмаган ҳолда 8 565 000 сўмдан ойлик ижара ҳақини тўлаши, шартноманинг умумий қиймати 85 650 000 сўмни ташкил қилиши, олдиндан тўлов 100 фоиз миқдорда амалга оширилиши белгиланган. Бироқ, жавобгар ижара ҳақини ўз вақтида тўламаганлиги натижасида жавобгарнинг даъвогар олдида июнь, июль, август ойлари учун 34 260 000 сўм қарздорлиги юзага келган. Даъвогар томонидан жавобгарга қарздорликни бартараф этиш лозимлиги ҳақида 2023 йил 4 сентябрда 9/1-сонли талабнома юборилган, бироқ жавобгар томонидан талабнома оқибатсиз қолдирилган. Жавобгар томонидан шартномадаги мажбуриятлар тўлиқ бажарилмагач, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Бироқ, суд мажлисида даъвогар томонидан 2023 йил 12 октябрдаги 10/1-сонли маълумотнома тақдим этилиб, жавобгар 2023 йил 6 октябрдаги 39-сонли тўлов топшириқномаси билан асосий қарздорликнинг 14 000 000 сўмини қоплаб бергани, суд мажлиси кунига келиб асосий қарз суммаси 20 260 000 сўмни ташкил этиши маълум қилинди. Қайд этилганлар иш ҳужжатларида мавжуд далиллар ва даъвогарнинг суд мажлисида берган кўрсатмалари билан ўз тасдиғини топади. Шунга кўра, суд даъвогарнинг даъво аризасини қисман асосли деб ҳисоблайди ва уни 20 260 000 сўм миқдорида қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунини иқтисодий судлар амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақидаги Олий хўжалик суди Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги 103-сонли қарори 10-бандига биноан умумий қоидага кўра, қонун ҳужжатлари ва шартномада бошқача тартибда жавобгарлик назарда тутилмаган бўлса, шартнома шартларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик (шартнома интизомини бузганлик) учун Қонуннинг 25-32-моддаларига асосан жавобгарлик қўлланилади. Агар хўжалик шартномасида шартнома интизомини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар учун жавобгарлик белгиланган бўлса, тарафларнинг жавобгарлиги шартномага асосан қўлланилади. Мазкур Қонуннинг 32-моддаси ҳамда тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.4-бандига асосан даъвогар жавобгардан 6 852 000,00 сўм миқдорида пеня ундиришни сўраган. Шартноманинг 3.4-бандида ижарага олувчи ижара ҳақини кечиктирган тақдирда ҳар бир кечиктирилган кун учун бажарилмаган мажбурият қийматининг 0,5 фоизи миқдорида, бироқ бажарилмаган мажбурият қийматининг 20 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши назарда тутилган. ФК 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида тушунтириш берилган. Суд жавобгар томонидан мажбурият бажарилиш даражасини, кредитор манфаатларини ҳамда жавобгар томонидан асосий қарз суммасининг бир қисми тўлаб берилганлигини инобатга олиб, талаб қилинган 6 852 000,00 сўм пеняни қисман, яъни 500 000 сўм миқдорида қаноатлантиришни қолган қисмини рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланиши, ушбу модданинг олтинчи қисмига мувофиқ, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан белгиланган давлат божи ставкаларига кўра мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи, бироқ БҲМнинг бир бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади. Даъвогар кичик тадбиркорлик субъектига мансуб эканлиги боис Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунида белгиланган имтиёздан фойдаланган ҳолда даъво баҳосининг 1 фоизи 5 миқдорида 411 120 сўм давлат божи тўлаган. Демак, даъво талаблари асосли деб топилганлиги, лекин жавобгар томонидан асосий қарз қисман тўлаб берилганлиги, неустойка миқдори суд томонидан камайтирилганлиги сабабли даъво талаблари қисман қаноатлантирилганлигидан келиб чиқиб суд харажатлари жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига ундирилиши лозим. Қайд этилганларга кўра, суд даъво талабаларини қисман қаноатлантиришни, тўланган суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236, 333, 544-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 75, 118, 128, 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. “ААА” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “ООО” масъулияти чекланган жамияти ҳисобига 20 260 000 сўм асосий қарз, 500 000 сўм пеня, 411 120 сўм давлат божи ва 33 000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали бир ойлик муддат ичида Тошкент вилояти судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти бериши (протест келтириши) мумкин. Судья П.Закирова