← Назад
Решение #484575 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 2034 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 437 | — | code_article | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 238 | — | law | |
| бандида ФК | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1804-2302/2638-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(маҳсулот етказиб бериш шартномаси бўйича)
Косон туман
2023 йил 11 октябрь
Косон туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Турақулов раислигида,
Ўзбекистон
Савдо-саноат
палатаси
Қашқадарё
вилоят
ҳудудий
бошқармасининг даъвогар – *****манфаатида, жавобгар – *****ҳисобидан
2.000.000 сўм асосий қарз, 480.000сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича ишни соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
бошқармаси судга даъвогар – *****манфаатида даъво ариза билан мурожаат
этиб, жавобгар – *****ҳисобидан 2.000.000 сўм асосий қарз, 480.000сўм
пеняни ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинги
матнда - ИПК)нинг 2034-моддаси саккизинчи қисмига асосан суд
соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини
ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини
эшитмасдан кўриб чиқади.
Ушбу даъво аризаси жавогарга буюртма хат орқали юборилган.
Мазкур иқтисодий иш бўйича тарафлар суд мажлиси тайиланган кун ва
вақти ҳақида хабардор қилинган.
Суд ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, ҳуқуқий баҳо бериб,
қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни ҳамда
ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни
лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2020 йил 6 апрель куни 29сонли маҳсулот етказиб бериш ҳақида шартнома расмийлаштирилган.
Даъвогар томонидан жавобгарга 2020 йил 6 апрель куни 29-сонли
ҳисоб фактурага асосан 2.000.000 сўмлик маҳсулот етказиб берган.
Бироқ жавобгар томонидан етказиб берилган маҳсулот ҳақи шу кунга
қадар тўланмасдан келинган.
Натижада тарафлар ўртасида шартномалар бўйича 2.000.000 сўм
миқдорида қарздорлик вужудга келган.
Даъво талабини судгача ҳал қилиш бўйича кўрилган чоралар натижа
бермаган.
Суд даъво талабини асосли деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда –
ФК деб юритилади)нинг 8, 234-моддаларига кўра, мажбурият - фуқаролик
ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс
(кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-
мулкни топшириш, ишни бажариш, ҳизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва
ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор
эса - қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш
ҳуқуқига эга бўлади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари шартномадан келиб
чиққан.
Ушбу кодекснинг 437-моддасига асосан маҳсулот етказиб бериш
шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган
маҳсулот етказиб берувчи - сотувчи шартлашилган муддатда ёки
муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб
олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий
мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш
билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш,
сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш
мажбуриятини олади.
ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиги керак, 237-моддасига
асосан мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортиш ва шартнома
шартларин бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди.
ФКнинг 238-моддасига мувофиқ мажбурият келишилган ва тарафлар
учун мақбул усулда бажарилиши шарт.
Мазкур ҳолатда суд тўпланган далиллар ва қонун ҳужжатларидан келиб
чиқиб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Шунингдек, даъвогар даъво талабида шартномавий мажбуриятлар
лозим даражада бажарилмаганлиги сабабли жавобгардан 480.000сўм пеня
ундиришни ҳам сўраган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартномасининг 5-бандида сотиб олувчи
етказиб берилган маҳсулот учун қарздорликни ўз вақтида тўлаб
берилмаганлиги
сабабли,
мажбуриятлар
бажарилмаган
қисмининг
кечиктирилган ҳар бир кун учун 0,4 фоиз миқдорида, тўланмаган сумманинг
50% ошмаган ҳолда пеня тўлаши кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарорининг 2-бандида судлар
неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка
миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг
асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби
ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган
неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги, 4-бандида
ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг
бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий
аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб,
неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги, шу билан бирга
неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар
миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Мазкур ҳолатда суд даъво талабининг ушбу қисмини жавобгарнинг
тадбиркорлик субъекти эканлигини, мулкий аҳволини инобатга олиб, қисман
қаноатлантиришни яъни 200.000 сўмга камайтиришни лозим топди.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабини қисман
қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 2.000.000 сўм
асосий қарз, 200.000 сўм пеня, олдиндан тўланган 33 000 сўм почта харажати
ҳамда республика бюджетига 330.000 сўм давлат божи ундиришни, даъвони
қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236, 437моддаларини ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 74, 112-113, 118, 176179, 186, 192, 2032, 2033, 2034, 2035-моддаларини қўллаб, суд
бошқармасининг даъвогар – *****манфаатида берган даъво аризаси қисман
қаноатлантирилсин.
Жавобгар – *****ҳисобидан даъвогар *****фойдасига 2.000.000 сўм
асосий қарз, 200.000 сўм пеня, 33 000 сўм почта харажати;
Республика бюджетига 330.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвони қолган қисми рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф ўн кун муддат ичида Косон
туманлараро иқтисодий суди орқали Қашқадарё вилоят судига аппеляция
тартибида шикоят бериши мумкин.
Судья
А.Турақулов