Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1805-2302/1696 Дата решения 10.10.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Касби туманлараро иқтисодий суди Судья Турсунов Ҳусан Мирзаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "MIRISHKOR TEKSTIL GROUP CLUSTER" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "Хусниддин Райимов" фермер хўжалиги
Source ID 1174356 Claim ID 3629441 PDF Hash 78edf276aac4adc1... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 273-моддаси ИПК 273 law
Текст решения 3 987 символов
4-1805-2302/1696-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Ҳ.Абраев Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Ҳ.Турсунов ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ АЖРИМИ (иш юритишни тугатиш тўғрисида) 2023 йил 10 октябрь Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича апелляция инстанцияси судлов ҳайъати М.Бозоров раислигида, судьялар Д.Рахимов ва Х.Турсуновдан иборат таркибда судья катта ёрдамчиси Б.Холмуродовнинг котиблигида жавобгар “Ҳусниддин Райимов” фермер хўжалигининг Касби туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 13 июлдаги ҳал қилув қарорига нисбатан берилган апелляция шикояти бўйича ишни жавобгар вакили Т.Субхонов (ишончнома асосида), даъвогар “MIRISHKOR TEKSTIL GROUP CLUSTER” масъулияти чекланган жамияти вакили А.Хўжанов (ишончнома асосида)лар иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар “MIRISHKOR TEKSTIL GROUP CLUSTER” масъулияти чекланган жамияти судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “Ҳусниддин Райимов” фермер хўжалигидан 14 161 339 сўм асосий қарз, 19 073 496 сўм жарима ундиришни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2023 йил 13 июлдаги ҳал қилув қарорига асосан даъво талаби қисман қаноатлантирилган. Жавобгар томонидан келтирилган апелляция шикоятида ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган. Суд мажлисида иштирок этган этган жавобгар вакили суд муҳокамаси кунига қадар низо ўзаро келишув йўли ҳал этилганлигини баён қилиб, апелляция шикоятидан воз кечиш ҳақида ариза тақдим этди. Даъвогар вакили ҳам низо келишув йўли билан ҳал этилганлигини маълум қилди. Судлов ҳайъати ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини эшитиб, жавобгар вакилининг апелляция шикоятидан воз кечиш ҳақидаги аризасини муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра апелляция шикояти бўйича иш юритишни тугатишни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринда ИПК деб юритилади) 275-моддасининг биринчи қисмига кўра апелляция шикояти берган шахс ишни кўриш якуни бўйича суд ҳужжати чиқарилгунига қадар ундан воз кечишга ҳақли. ИПК 273-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига асосан эса апелляция шикояти иш юритишга қабул қилинганидан сўнг шикоят берган шахс томонидан шикоятдан воз кечиш тўғрисида ариза келиб тушган бўлса, апелляция инстанцияси суди апелляция шикояти (протести) бўйича иш юритишни тугатади. Мазкур ҳолатда апелляция шикояти бўйича иш юритиш тугатилиши лозим бўлади. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра иқтисодий судларга апелляция ва кассация тартибида берилган шикоятлардан биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун аризалар берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи ундирилиши лозимлиги қайд этилган. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 36-сонли “Иқтисодий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг 21-бандида апелляция, кассация шикоятидан воз кечилганлиги сабабли шикоят кўрмасдан қолдирилганда ёки иш юритиш тугатилганда тўланган давлат божи қайтарилмаслиги, агар шикоят беришда давлат божи тўланмаган бўлса, давлат божи шикоят берган шахсдан ундирилиши назарда тутилган. Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати жавобгарнинг апелляция шикоятидан воз кечилганлиги сабабли апелляция шикояти бўйича иш юритишни тугатишни, олдиндан тўланган суд харажатларини зиммасида қолдиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 194-195, 273-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати а ж р и м қ и л а д и: Жавобгар “Ҳусниддин Райимов” фермер хўжалигининг апелляция шикояти бўйича иш юритиш тугатилсин. Олдиндан тўланган суд харажатлари жавобгар “Ҳусниддин Райимов” фермер хўжалиги зиммасида қолдирилсин. Ажрим қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Мазкур ажримдан норози томон кассация тартибида шикоят бериши (протест келтириши) мумкин. Раислик қилувчи М.Бозоров Судьялар Д.Рахимов Ҳ.Турсунов