← Назад
Решение #484644 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| нинг | 3 | — | law | |
| онуннинг | 5 | — | law | |
| онун | 7 | — | law | |
| онуни | 40 | — | law | |
| онун | 55 | — | law | |
| онун | 59 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| онуннинг | 51 | — | law |
Текст решения
10 633 символов
4-1101-2302/3763-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 10 октябрь
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг судьяси П.Закирова,
судья ёрдамчиси Д.Каримовнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи
FFFнинг қарздор "CCC" МЧЖни тўловга қобилиятсизликнинг
соддалаштирилган таомили бўйича банкрот деб топиш тўғрисидаги
аризасига биноан қўзғатилган тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги
ишни қарздор вакили адвокат UUU(2023 йил 4 сентябрдаги 101-сонли
адвокатлик ордери ва 2023 йил 1 июндаги 7-сонли ишончномага асосан)
иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
FFF (кейинги ўринларда аризачи деб юритилади) ариза билан
судга мурожаат қилиб, “CCC” МЧЖ (кейинги ўринларда қарздор деб
юритилади)ни тўловга
қобилиятсизликнинг соддалаштирилган
таомили бўйича банкрот деб топишни сўраган.
Аризачи ва тугатиш бошқарувчиси ишни уларнинг иштирокисиз
кўриб чиқишни сўраган.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексининг
170-моддасига мувофиқ иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса,
даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси
бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Шу модданинг иккинчи қисмига кўра иш муҳокамасининг вақти ва
жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкин.
Суд ҳужжати қабул қилиш учун далиллар етарли деб ҳисоблаб,
ИПКнинг 170-моддаларига асосан суд ишни аризачи ва тугатиш
бошқарувчиси (вакиллари) иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида қарздор вакили суднинг 2023 йил 26 майдаги ҳал
қилув қарори қабул қилиниши учун асос бўлган бюджет ва бюджетдан
ташқари давлат мақсадли жамғармалари олдида солиқ қарздорлиги
мавжудлиги ҳолати Тошкент туманлараро маъмурий судининг 2023 йил
15 августдаги 5-1001-2312/1697-сонли маъмурий иш юзасидан қабул
қилинган ҳал қилув қарори билан кредиторнинг қарорини ҳақиқий эмас
деб топиш орқали бартараф этилганлиги, қарздорнинг қонуний кучга
кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш
тўғрисида аризаси қаноатлантирилганлиги ҳамда ҳал қилув қарори
янги очилган ҳолатлар бўйича бекор қилинганлигини таъкидлаб,
бугунги кунда қарздорнинг бюджет олдида қарздорлиги мавжуд
эмаслиги
сабабли
қарздорни
тўловга
қобилиятсизликнинг
соддалаштирилган таомили бўйича банкрот деб топиш тўғрисидаги
аризани рад қилишни сўради.
Суд, қарздор вакилининг тушунтиришларини эшитиб, иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра аризани
қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топади.
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни (кейинги ўринларда Қонун деб юритилади)нинг 3-моддасида
тўловга қобилиятсизлик - суд томонидан эътироф этилган, қарздорнинг
пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини тўла ҳажмда
қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз
мажбуриятларини тўла ҳажмда бажаришга қодир эмаслиги деб
тушунтириш берилган.
Мазкур Қонуннинг 5-моддасига асосан тўловга қобилиятсизлик
аломатлари қуйидагилардан иборат:
вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар
юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан
бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга
тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида
бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул
мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва
(ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга
қодир эмаслиги;
доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш
санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида,
агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг
бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг
активлари қийматидан ошиб кетган бўлса.
Ушбу
моддада
назарда
тутилган
қоидалар
тўловга
қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар соддалаштирилган тартибда кўриб
чиқилаётганда, жисмоний шахслар, шунингдек якка тартибдаги
тадбиркорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар кўриб
чиқилаётганда қўлланилмайди.
Қонун 7-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор пул
мажбуриятларини бажармаганлиги муносабати билан унга нисбатан
тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан
судга мурожаат этиш ҳуқуқига қарздорнинг ўзи ва кредитор эга.
Ушбу модданинг учинчи қисмига кўра қарздор солиқлар ва
йиғимлар бўйича мажбуриятларини бажармаганлиги муносабати билан
2
ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш ҳуқуқига қарздорнинг ўзи,
давлат солиқ хизмати органлари, шунингдек устав фондида (устав
капиталида) давлат улуши бўлган ва (ёки) пул мажбуриятлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси олдида қарзи бўлган юридик шахсларга
нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар бўйича
ваколатли давлат органи ва унинг ҳудудий бошқармалари эга бўлади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, қарздорнинг таъсис ҳужжатлари
2021 йил 3 майдаги 985507-сонли тартиб рақами билан Зангиота
тумани давлат хизматлари маркази томонидан давлат рўйхатидан
ўтказилган бўлиб, корхона раҳбари ва ягона таъсисчиси Хашимов
Алишер Бахтиёрович ҳисобланади, қарздорнинг юридик манзили Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Ўртаовул шаҳарчаси, Амир Темур
кўчаси, 217 А-уй кўрсатилган.
Аризачи томонидан жамиятнинг қарздорлиги ўрганилганда,
2023 йил 2 май ҳолатига тақдим этилган солиштирма далолатномага
кўра, бюджет ва бюджетдан ташқари давлат мақсадли жамғармалари
олдидаги солиқ қарзи 679 950 214,57 сўмни ташкил қилиши
аниқланган.
Аризачининг қарздордан солиқ мажбуриятига эга шахснинг молмулки ҳисобидан солиқ қарзини ундириш бўйича қабул қилинган
қарорлари ижро қилиш учун Мажбурий ижро бюросининг Зангиота
туман бўлимига юборилган.
Мажбурий ижро бюросининг Зангиота туман бўлими томонидан
“Ижро ишини юритишни тамомлаш ва ижро ҳужжатини ундирувчига
қайтариш тўғрисида”ги 2023 йил 31 январдаги қарори билан “Суд
ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Қонуни 40-моддаси биринчи қисмининг
3-бандига асосан қарздорнинг ундирув қаратиш мумкин бўлган молмулки мавжуд эмаслиги сабабли ижро ҳужжатлари ундирувчига
ижросиз қайтарилган.
Шундан сўнг аризачи Зангиота туманлараро иқтисодий судига
ариза билан мурожаат қилиб, қарздорни тўловга қобилиятсизликнинг
соддалаштирилган таомили бўйича банкрот деб топишни сўраган.
Суднинг 2023 йил 26 майдаги ҳал қилув қарори билан мазкур
ариза қаноатлантирилган. “CCC” МЧЖ соддалаштирилган таомил
асосида банкрот деб эътироф этилган ва тугатишга доир иш юритиш
бошланган. Қарздорнинг тугатиш бошқарувчиси этиб иккинчи тоифали
суд бошқарувчиси Турғунов Аброр Абдужамаловичнинг номзоди
тасдиқланган.
Иш апелляция ва кассация тартибида кўрилмаган.
Тошкент туманлараро маъмурий судининг 5-1001-2312/1697сонли маъмурий иш юзасидан 2023 йил 15 августда қабул қилган ҳал
қилув қарори билан қарздорнинг FFFнинг 2022 йил 7 октябрдаги 20/23
92548-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги аризаси
қаноатлантирилган.
Суднинг 2023 йил 10 октябрдаги ажрими билан қарздорнинг
қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича
қайта кўриш тўғрисида аризаси қаноатлантирилган ҳамда ҳал қилув
қарори янги очилган ҳолатлар бўйича бекор қилинган.
Қонун 55-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суднинг
қарздорни банкрот деб топишни рад этиш тўғрисидаги қарори
қуйидаги ҳолларда қабул қилинади:
тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланмаганда;
суд тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича қарор қабул
қилгунига
қадар
кредиторларнинг
билдирилган
талаблари
қаноатлантирилганда;
сохта тўловга қобилиятсизлик аниқланганда.
Аризачи томонидан қарздорнинг фаолияти юзасидан ўтказилган
сайёр солиқ текшируви доирасида 2022 йил 7 октябрдаги 20/2-92548сонли қарор қабул қилиниб, аниқланган қонунбузарликлар учун
қарздорга нисбатан молиявий жарима қўлланган.
Қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш
қўзғатиш ҳамда уни банкрот деб эътироф этиш учун аризачининг
2022 йил 7 октябрдаги 20/2-92548-сонли қарори асосида қўлланган
молиявий жарималар бўйича юзага келган бюджет олдидаги
қарздорлик асос бўлган.
Ҳозирда аризачининг қарори ҳақиқий эмас деб топилганлиги
оқибатида қарздорнинг бюджет ва бюджетдан ташқари давлат
мақсадли жамғармалари олдида солиқ қарздорлиги мавжуд эмаслиги,
тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланмаганлиги сабабли суд
аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Қонун 59-моддасининг учинчи ва тўртинчи қисмларида суд
қарздорнинг тўловга қобилиятсизлиги аломатлари аниқланмаганлиги
муносабати билан уни банкрот деб топишни рад этиш ҳақида қарор
қабул қилган тақдирда, ушбу модданинг биринчи қисмида назарда
тутилган харажатлар судга қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида ариза билан мурожаат этган
кредиторларга тегишли бўлади ва кредиторлар ўртасида уларнинг
талабларига мутаносиб равишда тақсимланади. Суд харажатларини ва
суд бошқарувчиларига ҳақ тўлаш харажатларини тақсимлаш тартиби
суднинг тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш
натижалари бўйича қабул қилинган қарорида ёки ажримида
белгиланади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
4
9-моддасининг 12-бандига мувофиқ, давлат солиқ хизмати органлари,
молия ва божхона органлари - барча ишлар ҳамда ҳужжатлар бўйича,
шунингдек алоҳида юритиладиган ишлар бўйича судга аризалар
берганлик учун давлат божи тўловидан озод қилинган.
Ариза асоссиз деб топилганлиги сабабли суд аризачидан давлат
божи ундирмасликни, олдиндан тўланган почта харажатларини аризачи
зиммасида қолдиришни, ариза тақдим этишда суд бошқарувчиси учун
ҳақ тўланганлигини инобатга олишни лозим топади.
Қонуннинг 51-моддаси иккинчи қисмига кўра, тўловга
қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича суд ҳужжатлари, агар ушбу
Қонунда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, дарҳол ижро этилиши
лозим.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 127-, 118-, 128-, 170-, 176-, 179- ҳамда 186-моддаларига
асосланиб, суд
қ а р о р қ и л д и:
FFFнинг
“CCC”
МЧЖни
тўловга
қобилиятсизликнинг
соддалаштирилган таомили бўйича банкрот деб топиш тўғрисидаги
аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Олдиндан тўланган 33 000 сўм почта харажатлари FFF зиммасида
қолдирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи
шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб
чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин.
Судья
П.Закирова
5