Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1805-2102/1440 Дата решения 10.10.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Касби туманлараро иқтисодий суди Судья Турсунов Ҳусан Мирзаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение АТ "Агробанк" Ответчик / Подсудимый "G UZOR TEKSTIL IMPEKS" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1174367 Claim ID 3675884 PDF Hash b1d03d0b86425608... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 32
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 235-моддаси ФКнинг 235 law
ФКнинг 235-моддаси ФКнинг 235 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 238-моддаси ФКнинг 238 law
ФКнинг 238-моддаси ФКнинг 238 law
Ушбу Кодекснинг 264-моддаси Ушбу Кодекс 264 code_article
Ушбу Кодекснинг 264-моддаси Ушбу Кодекс 264 code_article
ФКнинг 280-моддаси ФКнинг 280 law
ФКнинг 280-моддаси ФКнинг 280 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
ФКнинг 738-моддаси ФКнинг 738 law
ФКнинг 738-моддаси ФКнинг 738 law
ФКнинг 382-моддаси ФКнинг 382 law
ФКнинг 382-моддаси ФКнинг 382 law
онуннинг 4-моддаси онуннинг 4 law
онуннинг 4-моддаси онуннинг 4 law
бандига асосан ФК 382-моддаси бандига асосан ФК 382 law
бандига асосан ФК 382-моддаси бандига асосан ФК 382 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
Ушбу кодекснинг 74-моддаси Ушбу кодекс 74 code_article
Ушбу кодекснинг 74-моддаси Ушбу кодекс 74 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
ИПКнинг 278-моддаси ИПКнинг 278 law
ИПКнинг 278-моддаси ИПКнинг 278 law
ИПК 279-моддаси ИПК 279 law
ИПК 279-моддаси ИПК 279 law
Текст решения 16 671 символов
Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Ғ.Эгамов 4-1805-2102/1440-сонли иш Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Ҳ.Турсунов ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 10 октябрь Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси раислик этувчи М.Бозоров, ҳайъат аъзолари судьялар Д.Рахимов ва Ҳ.Турсуновдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Б.Холмуродовнинг котиблигида Касби туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 15 июндаги ҳал қилув қарорига нисбатан Касби туман прокуратураси томонидан келтирилган апелляция протестини тарафлар вакиллари иштирокисиз суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси даъвогар АТ “Агробанк” манфаатида жавобгар “G‘UZOR TEKSTIL IMPEKS” масъулияти чекланган жамияти ва қўшимча жавобгар “SIRDARYO GOLDEN FRUITS” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида 2019 йил 17 апрелда тузилган 08/34-сонли кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилишни ҳамда гаровга қўйилган мол-мулклар ҳисобидан 1 024 728 АҚШ доллари асосий кредит қарз, 88 478 АҚШ доллари муддати ўтган асосий кредит қарз, 109 816 АҚШ доллари муддати ўтган кредит фоизи, 5 121 АҚШ доллари пеня, жами 1 139 665 АҚШ доллари миқдорида кредит қарздорликни ундиришни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2021 йил 15 июндаги ҳал қилув қарорига асосан даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, тарафлар ўртасида 2019 йил 17 апрелда тузилган 08/34-сонли кредит шартномаси муддатидан олдин бекор қилинган ҳамда жавобгардан даъвогар фойдасига гаровга қўйилган мол-мулклар ҳисобидан 1 113 476 АҚШ доллари асосий кредит қарз, 109 816 АҚШ доллари кредит фоизи, 5 121 АҚШ доллари пеня, 19 600 сўм почта, республика бюджетига 243 831 047 сўм давлат божи ундирилган. Касби туман прокуратураси томонидан келтирилган апелляция протестида ҳал қилув қарорининг давлат божи ундириш қисмини қонунга мувофиқлаштириш сўралган. Суд мажлиси тайинланган кун ва вақти ҳақида тарафлар огоҳлантирилган бўлсада, суд муҳокамасида иштирок этмади. Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринда – ИПК деб юритилади)нинг 128, 274-моддаларига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Судлов ҳайъати апелляция протестида келтирилган важларни иш ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан апелляция протестини қаноатлантиришни, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни ҳамда ҳал қилув қарорининг давлат божи ундиришни қонунга мувофиқлаштиришни лозим топди. Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, тарафлар ўртасида 17.04.2019 йилда 08/34-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, ушбу кредит шартномасига асосан 40 дона “Беларусь” 80Х русумли тракторлари ва 40 дона осма агрегат-култиватори сотиб олиш мақсадида 3 йил муддатга 12 ойлик имтиёзли давр билан йиллик 10 % устама тўлаш шарти билан даъвогар 936 000 АҚШ доллари миқдорида кредит ажратиши, жавобгар эса ажратилган кредит ва унга ҳисобланган фоиз қарздорлигини белгиланган жадвал асосида тўлаб бориш мажбуриятини олишган. Кредит таъминоти сифатида 30.12.2019 йилдаги (гаров) шартномасига асосан кредит ҳисобига сотиб олинган, яъни жавобгарга тегишли, баҳоси 578 047,97 еврога қабул қилишга келишилган 40 дона трактор “Беларусь” 80Х русумли махсус техникалари ҳамда 19.04.2019 йилда тузилган гаров шартномасига асосан қўшимча жавобгар “SIRDARYO GOLDEN FRUITS” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган 2017 йилда Туркия давлатида ишлаб чиқарилган баҳоси 3 103 637 500 сўмга (367 234,8 АҚШ доллари 15.04.2019 йилдаги МБ курси бўйича 8451,37 АҚШ доллари)га келишилган полиэтилен қоп ишлаб чиқариш ускунаси гаровга қўйилган. Банк кредит шартномаси шартларини тўлиқ бажариб, жавобгарга кредит маблағларини тўлиқ ўтказиб берган. Лекин жавобгар асосий кредит ва кредитга ҳисобланган фоизларни қайтариш режасини бузиб, кредит фоизларини тўламасдан келган. Кредит қарздорликни бартараф этиш ҳақида юборилган талабномалар ижроси таъминланмаган. Шу сабабли даъвогар жавобгар ва қўшимча жавобгарга нисбатан тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш ҳамда гаровга қўйилган мол-мулклар ҳисобидан кредит қарздорликни ундиришни сўраб судга даъво ариза билан мурожаат қилган. Судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан даъво талабларини иш ҳужжатларига асосан ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, қисман қаноатлантириш тўғрисида асосли хулосага келинган деб ҳисоблайди. Чунки, тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 1.1-бандида “банк” “қарз олувчи”га ўз маблағлари ҳисобидан 936 000 евро (АҚШ доллари) миқдорида кредит ажратиши, “қарз олувчи” эса кредит суммасини шартномада белгиланган муддатда қайтариш мажбуриятини олган Шунингдек, кредит шартномасининг 5.7-бандида қарздорликни тўлаш муддати 30 кундан ошиб кетганда “қарз олувчи” томонидан “банк”га кредитни қоплаш учун гаровга қўйилган мол-мулкни олиб шартномага асосан олиб қўйиш ва сотиш, кафолат ёки кафиллик шартномаларини ва бошқа таъминот мажбуриятларини ижро қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга эканлиги назарда тутилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда – ФК деб юритилади)нинг 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 235-моддасида агар тарафлар шартномага биноан бир-бирларига нисбатан мажбуриятли бўлса, тарафлардан ҳар бири бошқа тараф олдида унинг фойдасига нима қилиши шарт эканлиги жиҳатидан унинг қарздори ва айни бир пайтнинг ўзида ундан нима талаб қилишга ҳуқуқли эканлиги жиҳатидан унинг кредитори ҳисобланиши белгиланган. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши, 237-моддасига кўра мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди. ФКнинг 238-моддасига асосан мажбуриятлар келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт. Ушбу Кодекснинг 264-моддасига асосан бир шахснинг бошқа шахсга мол-мулкни ёки унга бўлган ҳуқуқни мажбуриятларни таъминлаш учун бериши гаров ҳисобланади. ФКнинг 280-моддасига кўра гаровга олувчининг (кредиторнинг) талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг қарорига мувофиқ қондирилади. ФКнинг 744-моддасига мувофиқ кредит шартномаси бўйича бир тараф банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Агар ушбу параграфнинг қоидаларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ва у кредит шартномасининг моҳиятидан келиб чиқмаса, кредит шартномаси муносабатларига нисбатан қарзнинг қоидалари қўлланади. ФКнинг 738-моддасига кўра қарз олувчи қарз суммасининг қайтариб берилишини таъминлаш юзасидан қарз шартномасида назарда тутилган мажбуриятларни бажармаса, шунингдек қарзнинг таъминоти қарз берувчи жавобгар бўлмаган вазиятларда йўқотилса ёки унинг шартлари ёмонлашса, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини муддатидан олдин қайтаришни ва тегишли фоизларни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 22.12.2006 йилдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарорининг 3-бандига кўра банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кейинги ўринларда – кредит ташкилоти) ва қарз олувчи ўртасида кредит шартномасидан келиб чиқадиган ҳуқуқий муносабат кредит ташкилотининг кейинчалик, келишилган муддатларда, кредит бериш (кредит линиясини очиш) мажбуриятини ва қарз олувчининг олинган кредитни қайтариш ва у бўйича фоизларни тўлаш мажбуриятини ўз ичига олади. Бунда кредит ташкилотининг қарз олувчига кредит суммасини бериш (ҳисобвараққа ўтказиш) бўйича реал шартномавий мажбуриятлари шартнома тузилган пайтдан бошлаб, қарз олувчининг фоизларни тўлаш, кредитни қайтариш бўйича шартномавий мажбуриятлари эса, агар тарафлар келишувида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, кредит суммаси реал олинган пайтдан бошлаб вужудга келади, 5-бандига асосан қарз олувчилар (қарздорлар)нинг кредитларни қайтармаганлик учун кредит ташкилотлари олдидаги жавобгарлиги доирасини аниқлашда судлар қарз таркибига кредитнинг ёки унинг бир қисмининг суммаси, кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит шартномасида белгиланган ҳажмда бошқа тўловлар (комиссиялар) киришидан келиб чиқишлари зарурлиги, кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит ташкилоти томонидан қарз олувчи (қарздор) банкнинг пул маблағларидан амалда фойдаланган бутун даври учун, ҳатто актив (кредит/қарз) ўстирмаслик мақомига ўтказилган тақдирда ҳам, пул мажбуриятларини кечиктириш даврини қўшган ҳолда ҳисобланиши мумкинлиги ҳақида тушунтириш берилган. Бундан ташқари, биринчи инстанция суди даъво талабининг тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш ва пеня ундириш қисмини ҳам муҳокама қилиб, тўлиқ қаноатлантириш тўғрисида қонуний тўхтамга келган. Сабаби, жавобгар томонидан кредит шартномаси шартлари лозим даражада бажарилмасдан жиддий бузилган. ФКнинг 382-моддасига мувофиқ агар ушбу Кодексда, бошқа қонунларда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши мумкин. Тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин: - иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса; - ФК, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда. Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуннинг 4-моддасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги шартномавий муносабатларнинг асосий принципларидан бири шартнома интизомига риоя этиш ҳамда тарафларнинг ўзаро мулкий жавобгарлиги ҳисобланади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2009 йил 18 декабрдаги 203-сонли “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Қарорининг 18-бандига асосан ФК 382-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ, тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланади. ФК 384-моддасининг иккинчи қисмида белгиланганки, бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин. Бунда ўттиз кунлик муддат таклиф олинган пайтдан, агар таклиф олинган муддат номаълум бўлса, иккинчи тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифни олиши учун нормал зарур бўлган вақт ўтган пайтдан бошлаб ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 22.12.2006 йилдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарорининг 4-бандига асосан кредит шартномаси суд тартибида тарафлардан бирининг талаби билан бошқа тараф томонидан шартнома шартлари жиддий равишда бузилганда ёки вазият жиддий ўзгарганда, шунингдек қонун ёки шартномада назарда тутилган бошқа ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкинлиги, Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 8.3-бандида кредит ва унинг фоизлари “қарз олувчи”нинг айби билан белгиланган муддатда қайтарилмаганда “қарз олувчи” ҳар бир кечиктирилган кун учун “банк”га ўз муддатида қайтарилмаган кредит ва фоизлар суммасининг 0.1 фоизи миқдорида пеня тўлаши, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси ўтказиб берилмаган сумманинг 10 фоизидан ошиб кетмаслиги назарда тутилган. Бироқ, биринчи инстанция суди даъво талаблари (кредит қарздорлик) миқдорига аниқлик киритмасдан давлат божи ундиришда хатоликка йўл қўйган. Чунки, даъво аризасида техник хатолик сабабли жами 1 139 665 АҚШ доллари миқдорида қарздорликни ундириш сўралган бўлсада, аслида даъво баҳоси 1 228 143 сўмни ташкил қилган бўлиб, 88 478 АҚШ долларига нисбатан 18 739 640 сўм кам давлат божи ундирилган. Ҳал қилув қарорида қайд этилишича 1 АҚШ долларининг сўмга нисбатан қиймати 10 590 сўмни ташкил қилган (88 478 Х 10 590 сўм = 936 982 020 сўм Х 2% 18 739 640 сўм). Мазкур ҳолатлар апелляция протестида келтирилган важларнинг асосли эканлигини тасдиқлайди. ИПКнинг 66-моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. ИПКнинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши шарт. Ушбу кодекснинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. ИПКнинг 278-моддаси биринчи қисми биринчи бандига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш асоси кўрсатилган. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга асосан мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда, номулкий тусдаги даъво аризалари бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида давлат божи тўланиши лозимлиги кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 36-сонли “Иқтисодий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг 20-бандига асосан судларга тушунтирилсинки, давлат божи билан боғлиқ масалалар бўйича қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан умумий асосларда шикоят (протест) берилиши мумкин. Агар апелляция, кассация ва назорат шикояти берилганда суд ҳужжатининг фақат ундириш ёки ундиришни рад этиш қисми шикоят қилинаётган бўлса, давлат божи низолашилаётган суммадан келиб чиқиб ҳисобланади. Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати апелляция протестини қаноатлантиришни, жавобгардан Касби туман прокуратураси фойдасига 33 000 сўм почта харажати, республика бюджетига қўшимча равишда 18 739 640 сўм давлат божи ундиришни, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни ҳамда бундан турдаги апелляция шикояти (протести) бўйича давлат божи ундирилмаслигини инобатга олишни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-238, 744моддаларини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 68, 74, 118, 278-280-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилади: Касби туман прокуратурасининг апелляция протести тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “G‘UZOR TEKSTIL IMPEKS” масъулияти чекланган жамиятидан Касби туман прокуратураси фойдасига 33 000 сўм почта харажати; Республика бюджетига қўшимча равишда 18 739 640 сўм давлат божи ундирилсин. Касби туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 15 июндаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Ижро варақаси берилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Мазкур қарордан норози томон Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация тартибида шикоят (протест) бериши мумкин. Раислик этувчи М.Бозоров Судьялар Д.Рахимов Ҳ.Турсунов