← Назад
Решение #484888 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
20
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 234 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 238 | — | law | |
| ФКнинг | 238 | — | law | |
| ФК | 244 | — | law | |
| ФК | 244 | — | law | |
| онуннинг | 24 | — | law | |
| онуннинг | 24 | — | law | |
| ФКнинг | 354 | — | law | |
| ФКнинг | 354 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 74 | — | code_article | |
| Ушбу кодекс | 74 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| ИПКнинг | 278 | — | law | |
| ИПКнинг | 278 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1804-2201/2158-сонли иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья А.Тўрақулов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья М.Бозоров
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 10 октябрь
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясида раислик қилувчи М.Бозоров, ҳайъат аъзолари
судьялар Д.Рахимов ва Ҳ.Турсуновдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси
Б.Холмуродовнинг котиблигида жавобгар «GRAND SEVINCH GROUP» масъулияти
чекланган жамиятининг Косон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 25
октябрдаги ҳал қилув қарорига нисбатан келтирилган апелляция шикояти
бўйича ишни жавобгар жамият раҳбари Ш.Тўраев, вакиллари М.Джавлиев,
М.Солиев (ишончнома асосида), даъвогар “Қишлоқлойиҳа-Люкс” масъулияти
чекланган жамияти вакили О.Ўтаев (ишончнома асосида) лар иштирокида суд
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар "QISHLOQ LOYIHA LYUKS" масъулияти чекланган жамияти (бундан
буён матнда даъвогар деб юритилади)нинг, жавобгар – "GRAND SEVINCH GROUP"
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)
ҳисобидан 65 201 000 сўм асосий қарз ва 32 600 500 сўм пеня, жами 97 801 500 сўм
ундиришни сўраган.
Косон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 25 октябрдаги ҳал қилув
қарори билан даъвогарнинг даъвоси қисман қаноатлантирилган.
Ҳал қилув қароридан норози бўлиб, жавобгар «GRAND SEVINCH GROUP»
масъулияти чекланган жамияти апелляция шикояти билан мурожаат этиб, ҳал
қилув қарорини тўлиқ бекор қилиб, даъво талабларини рад қилиш ҳақида янги
қарор қабул қилишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари апелляция шикоятида
келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб, биринчи инстанция суди томонидан
иш ҳолатлари ва шартнома шартлари тўлиқ ўрганилмасдан кўрилганлигини,
биринчи босқич суди жавобгарнинг иштирокисиз ишни кўрганлиги "QISHLOQ
LOYIHA LYUKS" масъулияти чекланган жамияти томонидан амалга оширилган
ишларни ҳақи нақд пул шаклда берилганлиги, қарздорлик мавжуд эмаслигини
баён қилиб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни сўради.
Даъвогар жамият вакили апелляция шикоятида келтирилган важларга
қарши эътирозлар билдириб, унинг асоссиз эканлигини, биринчи инстанция
суди иш ҳолатларини тўлиқ ўрганганлигини, қарздорлик ҳолати ўзаро тузилган
ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлигини, амалдаги қонунчилик бўйича
даъвогар қонуний неустойка талаб қилишга ҳақли эканлигини маълум қилиб,
апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни ва ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни апелляция шикоятидаги важлар билан
бирга ўрганиб, муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра апелляция шикоятини
қисман қаноатлантиришни ҳамда биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ўзгартиришни лозим топди.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафалар ўртасида 2020 йил 06 июлда №18-20сонли шартномалар имзоланган. Шартнома шартига кўра даъвогар Қарши шаҳар
“Севинч” озиқ-овқат бозорининг лойиҳа – смета ҳужжатларини расмийлаштириш
ишларини амалга ошириш, жавобгар эса бажарилган ишлар учун ҳақ тўлаш
мажбуриятини олган.
Шартномага кўра даъвогар 65.201.000 сўмлик лойха-смета ишлари
расмийлаштирилган бўлса-да, унинг қиймати "GRAND SEVINCH GROUP"
масъулияти чекланган жамияти томонидан тўланмасдан келган.
Ваҳоланки шартнома шартига кўра буюртмачи томонидан ишлар қабул
қилиниб тўловалар амалага оширилиши белгиланган.
Томонлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.1 бандида бажарилган
ишлар ҳақини тўлашдан асоссиз бўйин товлагани учун бўйуртмачи тўлов
муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун муддати ўтказиб юборилган тўлов
суммасининг 0,2 фоиз миқдорида, бироқ муддати ўтказиб юборилган тўлов
суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди деб
кўрсатилган.
Даъвогарнинг қарздорликни тўлаш ҳақидаги талабномалари жавобгар
томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Бироқ, жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари ўз вақтида
бажарилмаганлиги оқибатида тарафлар ўртасида қарздорлик вужудга келган.
Шу сабабли даъвогар жавобгарга нисбатан асосий қарз ва жарима ундириш
ҳақида судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Судлов ҳайъати биринчи инстанция суди даъво талабининг асосий қарзни
ундириш қисмини иш ҳужжатлари билан ўрганиб чиқиб, қисман
қаноатлантириш тўғрисида асосли ва қонуний тўхтамга келган деб ҳисоблайди.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда – ФК
деб юритилади)нинг 234-моддасига мувофиқ мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий
муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор)
фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи мол-мулкни топшириш,
ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан
ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг
мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиги керак, 237-моддасига асосан
мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортиш ва шартнома шартларин
бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди.
ФКнинг 238-моддасига мувофиқ мажбурият келишилган ва тарафлар учун
мақбул усулда бажарилиши шарт.
ФКнинг 244-моддасига кўра агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача
тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга ёки
уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмайди.
Бажарилган ишлар бўйича 65.201.000 сўм миқдорида қарздорлик
мавжудлиги асосли деб топилиб, тарафлар ўртасида тузилган ҳисоб-фактуралар
билан тасдиқланган.
Бироқ, биринчи инстанция суди даъво талабининг 32.600.500 сўм пеня
ундириш қисмини қисман қаноатлантириш тўғрисида асоссиз хулосага келган.
Сабаби, “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавийҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуннинг 24-моддасида агар қонун ҳужжатларида
ёки шартномада бошқа тартиб назарда тутилган бўлмаса, хўжалик
шартномаларини бажармаганлик ва лозим даражада бажармаганлик учун ушбу
Қонуннинг 25-32-моддаларида назарда тутилган жавобгарлик чоралари
қўлланилиши белгиланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
2002 йил 4 мартдаги 103-сонли “Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик
юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги
Қонунини иқтисодий судлар амалиётида қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида”ги қарорининг 10-бандида умумий қоидага кўра, қонун ҳужжатлари ва
шартномада бошқача тартибда жавобгарлик назарда тутилмаган бўлса,
шартнома шартларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик
(шартнома интизомини бузганлик) учун Қонуннинг 25-32-моддаларига асосан
жавобгарлик қўлланилади. Агар хўжалик шартномасида шартнома интизомини
бузиш билан боғлиқ ҳолатлар учун жавобгарлик белгиланган бўлса,
тарафларнинг жавобгарлиги
шартномага асосан қўлланилиши ҳақида
тушунтириш берилган.
Ҳолбуки, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.2-бандида
Бажарувчи, Буюртмачига тўлов муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг
ҳар бир кечиктирилган куни учун 0.2 фоизи миқдорида жарима тўлаши назарда
тутилган.
ФКнинг 354-моддасига кўра шартноманинг шартлари тарафларнинг
хоҳиши билан белгиланади.
Биринчи босқич суди даъво талабида пеня шартноманинг 42.-бандига
асосан ундириш сўралган бўлсада, лекин юқоридаги қонун нормаси қўлланилиб,
пеня ундирилган. Ваҳоланки, тарафлар иштирокида тузилган шартномаларнинг
4.2-бандида мажбуриятлар бажарилмасда 0,2 фоиз миқдорида жарима
тўлашлиги назарда тутилган.
Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди томонидан моддий қонун
ҳужжатлари нормалари нотўғри талқин қилиниб, қўлланилган.
Шу сабабли, судлов ҳайъати апелляция шикоятини қисман
қаноатлантириб, ҳал қилув қарорини ўзгартиришни лозим топди.
ИПКнинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб
ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши шарт.
Ушбу кодекснинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар
томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича
баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги
нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги
нуқтаи-
назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга
тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
ИПКнинг 278-моддаси биринчи қисми учинчи бандига кўра, апелляция
инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари
бўйича ҳал қилув қарорини ўзгартиришга ҳақли.
Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати апелляция шикоятини қисман
қаноатлантириб, ҳал қилув қарорини 9.780.150 сўм пеня ундириш қисмини бекор
қилишни, биринчи инстанция учун жавобгардан даъвогар фойдасига 978.015 сўм
давлат божи ундириш қисмини, жавобгардан даъвогар фойдасига 652.010 сўм
ундирилсин деб ўзгартиришни, 326.005 сўм давлат божини даъвогар зиммасига
қолдиришни, ҳал қилув қарорини қолган қисмини ўзгаришсиз қолдиришни,
жавобгардан апелляция инстанцияси учун Республика бюджетига 489.007,5 сўм
давлат божи ундиришни, тўланган почта ҳаражатини апеллянт зиммасида
қолдиришни 2022 йил 28 ноябрдаги ижро варақасини бекор қилишни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236, 238 ҳамда
Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 68, 74, 118, 278-280-моддаларини қўллаб,
судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Жавобгар «GRAND SEVINCH GROUP» масъулияти чекланган жамиятининг
апелляция шикояти қисман қаноатлантирилсин.
Косон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 25 октябрдаги ҳал қилув
қарори ўзгартирилсин.
Ҳал қилув қарорини 9.780.150 сўм пеня ундириш қисми бекор қилинсин,
биринчи инстанция учун жавобгардан даъвогар фойдасига 978.015 сўм давлат
божи ундириш қисмини, жавобгардан даъвогар фойдасига 652.010 сўм
ундирилсин деб ўзгартирилсин, 326.005 сўм давлат божини даъвогар зиммасига
қолдирилсин.
Жавобгардан апелляция инстанцияси учун Республика бюджетига
489.007,5 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин.
2022 йил 28 ноябрдаги ижро варақаси бекор қилинсин.
Қарор юзасидан ижро варақалари берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради, уни устидан
Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация тартибида шикоят (протест
келтириш) бериш мумкин.
Раислик қилувчи
М.Бозоров
ҳайъат аъзолари
Д.Рахимов
Ҳ.Турсунов