Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1101-2302/8598 Дата решения 10.10.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Зангиота туманлараро иқтисодий суди Судья Суяров Жасур Мансурович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Seven Tree масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый ТИФ "Миллий банки"
Source ID 1176534 Claim ID 3693596 PDF Hash 852b8dac13108d61... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 25-моддаси ИПКнинг 25 law
амда ИПК 25-моддаси амда ИПК 25 law
биринчи ИПК 110-моддаси биринчи ИПК 110 law
ушбу Кодекснинг 281-моддаси ушбу Кодекс 281 code_article
онун 43-моддаси онун 43 law
онуннинг 56-моддаси онуннинг 56 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПК 279-моддаси ИПК 279 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 16 277 символов
4-1101-2302/8598-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья - У.Хусанов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья - Ж.Суяров ҚАРОРИ Тошкент шаҳри 2023 йил 10 октябрь Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судьяси Ж.Суяровнинг раислигида, ҳайъат аъзолари, судьялар И.Юсупов ва А.Ариповдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси С.Кенжаевнинг котиблигида, даъвогар вакили А.У.Давронбеков (2023 йил 1 июлдаги ишончномага асосан) иштирокида, даъвогар “* * * * *” масъулияти чекланган жамияти (олдинги “/ / / / /” МЧЖ)нинг жавобгар - - - - акциядорлик жамияти ва қўшимча жавобгар - - - - - акциядорлик жамияти Тошкент вилоят бош бошқармасига нисбатан “* * * * *” масъулияти чекланган жамиятига тегишли умумий майдони 1 100 кв.м. бўлган, Тошкент вилояти, Зангиота (ҳозирги Тошкент) тумани, Келес шаҳри, Оқибат кўчаси, 61-уйда жойлашган ер участкасидан ўз кучини йўқотган 2017 йил 18 январдаги гаров шартномаси бўйича нотариат ва кадастр органлари томонидан қўйилган тақиқларни олиб ташлаш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган мазкур иқтисодий иш юзасидан Зангиота туманлараро иқтисодий суди томонидан 2023 йил 7 сентябрда қабул қилинган ҳал қилув қарори устидан даъвогар “* * * * *” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган апелляция шикояти асосида ишни Тошкент вилояти суди биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: - - - - - акциядорлик жамияти (бундан буён матнда банк деб юритилади) ва “Real expert pharm” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда қарздор деб юритилади) ўртасида 2016 йил 12 декабрда 184/832-сонли кредит шартномаси тузилган. Банк, қарздор ва “/ / / / /” (ҳозирги “* * * * *” МЧЖ, бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ўртасида 2017 йил 18 январда ипотека шартномаси тузилиб, даъвогар кредит шартномаси таъминоти сифатида ўзига тегишли умумий майдони 1 100 кв.м. бўлган, Тошкент вилояти, Зангиота (ҳозирги Тошкент) тумани, Келес шаҳри, Оқибат кўчаси, 61-уйда жойлашган 2-этажли бино-иншоотлар (бундан буён матнда гаров объекти деб юритилади)ни гаровга қўйган. Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 4-1101-1801/1724-сонли иқтисодий иш бўйича 2018 йил 6 июндаги ҳал қилув қарори билан банкнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, қарздор ҳисобидан банк фойдасига 603 786,25 АҚШ доллари кредит қарздорлиги ҳамда 5 000 сўм почта харажати ундирилиб, ундирув қарздорга тегишли кредит ҳисобига сотиб олинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда қуритиш учун мўлжалланган асбоб-ускуналарига ва даъвогарга тегишли бўлган гаров объектига қаратилган. Мазкур ҳал қилув қарорига асосан 2018 йил 9 июлда ижро варақаси берилган. Мажбурий ижро бюроси Тошкент тумани бўлими томонидан 2019 йил 28 августда қўзғатилган 112019017140-сонли ижро иши ижро ҳаракатлари жараёнида қарздорга тегишли мол-мулкларнинг кўрсатилган манзилда аниқланмаганлиги, қарздорнинг тўлаш қобилияти мавжуд эмаслиги сабабли 2021 йил 29 апрелда ижро иши юритишни тамомлаш ва ижро ҳужжатини ундирувчига қайтариш тўғрисида қарор қабул қилинган. Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 4-1101-2203/7075-сонли иқтисодий иш бўйича 2023 йил 9 февралдаги ҳал қилув қарори билан банкнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, қарздор ҳисобидан банк фойдасига 176 999,97 АҚШ доллари фоиз қарздорлиги ва 24 000 сўм почта харажатлари ундирилган. Ундирув қарздорга тегишли кредит ҳисобига сотиб олинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда қуритиш учун мўлжалланган асбоб-ускуналарга қаратилиб, ундирувни даъвогарга тегишли гаров объектига қаратиш талабини қаноатлантириш рад этилган. Даъвогар банкка 2023 йил 10 июлда хат билан мурожаат қилиб, даъвогарга гаров объектига нотариал ва кадастр органларида қўйилган тақиқни ечишни сўраган. Банк томонидан 2023 йил 28 июлдаги жавоб хатида кредит шартнома бўйича мажбурият бажарилмаганлиги сабабли, гаров объектига қўйилган тақиқни банк томонидан ечилмаслиги маълум қилинган. Шу сабабли, тарафлар ўртасида низо келиб чиқиб, даъвогар Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, банкка даъвогарга тегишли умумий мадони 1 100 кв.м. бўлган, Тошкент вилояти, Зангиота (ҳозирги Тошкент) тумани, Келес шаҳри, Оқибат кўчаси, 61-уйда жойлашган ер участкасидан ўз кучини йўқотган 2017 йил 18 январдаги гаров шартномаси бўйича нотариат ва кадастр органлари томонидан қўйилган тақиқларни олиб ташлаш мажбуриятини банк ва - - - - акциядорлик жамияти Тошкент вилоят бош бошқармасига (бундан буён матнда филиал деб юритилади) юклашни сўраган. Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 21 августдаги ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида Тошкент вилоят Адлия бошқармаси ва қарздор жалб қилинган. Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 7 сентябрда қабул қилинган ҳал қилув қарори билан “* * * * *” масъулияти чекланган жамиятининг аризаси иш юритишга қабул қилиниб, даъвонинг - - - - акциядорлик жамияти Тошкент вилоят бош бошқармасига нисбатан қисми бўйича иш юритиш тугатилган ва даъво талабини қаноатлантириш рад этилиб, “* * * * *” масъулияти чекланган жамияти томонидан тўланган 1 650 000 сўм давлат божи ва 33 000 сўм почта харажати зиммасида қолдирилган. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган даъвогар апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, ҳал қилув қарорини бекор қилишни ва даъво аризаси талабини қаноатлантиришни сўраган. Бугунги суд мажлисидан жавобгар ва учинчи шахслар вакиллари хабардор бўлишларига қарамасдан судга келмади ва келмаслиги тўғрисида судни огоҳлантирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда “ИПК” деб юритилади) 274-моддасининг тўртинчи қисмига асосан, апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шу боис, судлов ҳайъати ишни жавобгар ва учинчи шахслар вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили апелляция шикоятидаги важларни қўллаб-қувватлаб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни ва даъвогарга тегишли гаров объектига гаров ҳуқуқи бекор бўлганлиги Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 9 февралдаги ҳал қилув қарори билан аниқланганлиги, мазкур қарор кучда эканлиги, бундай ҳолатда банк томонидан нотариус ва кадастр органларидаги тақиқни ечмаслиги ноқонуний эканлиги сабабли, барча давлат ва нодавлат ташкилотлари ва муассасаларидаги тақиқни олиб ташлаш мажбуриятини жавобгарга юклашни сўради. Судлов ҳайъати даъвогар вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, апелляция шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, апелляция шикоятини эса қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Биринчи инстанция судида ишни кўриш жараёнида даъвогар судга ариза тақдим этиб, даъвога аниқлик киритиб барча давлат ва нодавлат ташкилотлари ва муассасаларидаги тақиқни олиб ташлаш мажбуриятни жавобгарга юклашни сўраган ва биринчи инстанция суди ушбу аризани иш юритишга қабул қилган. Даъво аризасида - - - - - АЖ Тошкент вилоят бош бошқармаси жавобгар сифатида кўрсатилган. ИПКнинг 25-моддасида иқтисодий судга тааллуқли низолар келиб чиқиши мумкин бўлган ҳуқуқий муносабатлар қатнашчиларининг субъектли таркиби белгиланган. У энг аввало, юридик шахсларни ва юридик шахс тузмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тарзда олган фуқароларни ҳамда ИПК 25-моддаси биринчи ИПК 110-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида иш судга тааллуқли бўлмаса суд иш юритишни тугатади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2019 йил 24 майдаги 13-сон қарори 10-бандининг учинчи хатбошисида юридик шахснинг алоҳида бўлинмаси (филиали, ваколатхонаси) юридик шахс мақомига эга эмаслиги ва у ишончнома асосида юридик шахснинг номидан ҳаракат қилади деб тушунтириш берилган. Шу боис, биринчи инстанция суди даъво аризасида жавобгар сифатида - - - - - АЖ ва - - - - - АЖ Тошкент вилоят бош бошқармаси кўрсатилганлиги, филиал юридик шахс мақомига эга бўлмаганлиги сабабли, унга нисбатан киритилган даъволар судга тааллуқли эмаслиги, даъвода юридик шахс ҳам жавобгар сифатида кўрсатилганлигини инобатга олиб, даъвонинг - - - - - АЖ Тошкент вилоят бош бошқармасига нисбатан қисми бўйича иш юритишни тугатиб, тўғри хулосага келган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда “ФК” деб юритилади) 277-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қонунда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ва гаровнинг моҳиятидан англашилмаса, гаровга қўювчи фақат гаровга олувчининг розилиги билан гаров нарсасини бошқа шахсга беришга, уни ижарага ёки бепул фойдаланиш учун бошқа шахсга топшиpишга ёхуд уни бошқача тарзда тасарруф этишга ҳақли. ФК 281-моддасининг олтинчи қисмига мувофиқ, агар гаровга олувчи гаров нарсасини ўзида олиб қолиш ҳуқуқидан такрорий кимошди савдоси амалга ошмаган деб эълон қилинган кундан эътиборан бир ой ичида фойдаланмаса, гаров тўғрисидаги шартнома бекор қилинади. ФК 283-моддаси биринчи қисмининг 4-банди мазмунига кўра, гаровга қўйилган мол-мулк реализация қилинган тақдирда, шунингдек уни реализация қилиш мумкин бўлмаган тақдирда (ушбу Кодекснинг 281-моддаси) гаров бекор бўлиши. Ипотека тўғрисидаги шартнома рўйхатдан ўтказилган реестрда ипотека тугатилганлиги тўғрисида белги қўйилган бўлиши керак. Ўзбекистон Республикаси “Ипотека тўғрисида”ги Қонун 43-моддасининг олтинчи қисмига кўра, агар ипотекага олувчи такрорий кимошди савдоси амалга ошмаган деб эълон қилингандан кейин бир ой ичида гаровга қўйилган мол-мулкни ўзида қолдириш ҳуқуқидан фойдаланмаса, ипотека тугатилади. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 13 сентябрда 3181-сон билан рўйхатдан ўтказилди) “Давлат хизматлари ягона реестрини тасдиқлаш тўғрисида” қарори билан тасдиқланган “Давлат хизматлари ягона реестри”нинг 194-бандида мол- мулкни ўзга шахсга ўтказишни тақиқлаш ва тақиқни бекор қилиш нотариал ҳаракат эканлиги ҳамда нотариал идора томонидан амалга оширилиши кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 августдаги 468-сон қарори билан тасдиқланган “Бошқа шахсга ўтказиш тақиқлаб ёки хатлаб қўйилган мол-мулклар электрон маълумотлар банкини шакллантириш, юритиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Низомнинг 8-бандида мувофиқ, нотариус қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолларда, шунингдек, тарафларнинг келишувига асосан молмулкни бошқа шахсга ўтказишни тақиқлаб қўяди ва тақиқни бекор қилади. Бунда, нотариус электрон маълумотлар банки орқали мол-мулкни бошқа шахсга ўтказишни тақиқлаб қўйиши ва тақиқни бекор қилиши мумкин. Ушбу Низомнинг 9-бандига асосан, банк ва бошқа кредит ташкилотлари берилган кредит ёки қарз қайтарилишини таъминлаш учун бирламчи бозордаги мол-мулк гаровга (ипотекага) қўйилган бўлса, гаров (ипотека) шартномаси тузилганда мол-мулкни бошқа шахсга ўтказишни тақиқлаб қўяди, шунингдек, мажбуриятлар бажарилганда тақиқни бекор қилади ҳамда бу ҳақдаги маълумотларни электрон маълумотлар банкига киритади. Шунингдек, Низомнинг 10-бандига кўра, банк ва бошқа кредит ташкилотлари томонидан берилган кредит ёки қарз қайтарилишини таъминлаш мақсадида нотариал тасдиқланган гаров (ипотека) шартномаси бўйича мажбуриятлар тўлиқ бажарилган тақдирда, молмулкни бошқа шахсга ўтказишга қўйилган тақиқ бекор қилинганлиги ҳақидаги маълумотлар исталган нотариус, шунингдек, нотариал архивга топширилган ҳужжатлар бўйича нотариал архив мудири томонидан электрон маълумотлар банкига киритилади. Ўзбекистон Республикаси “Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида”ги Қонуннинг 56-моддасига асосан, Қонунга биноан кўчмас мулкка тақиқ қўйиш ёки тақиқни олиб ташлаш ваколатига эга бўлган мансабдор шахслар томонидан юборилаётган кўчмас мулкка тақиқ қўйиш ёки тақиқни олиб ташлаш тўғрисидаги ҳужжат рўйхатдан ўтказувчи органга келиб тушган кундан эътиборан бир иш куни ичида рўйхатдан ўтказилиши керак. Кўчмас мулкка қўйилган тақиқ уни қўйган ваколатли мансабдор шахснинг ёки суднинг қарорига биноан олиб ташланади. ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Юқоридагиларга кўра, биринчи инстанция суди даъво талабини муҳокама қилиб, ипотека объекти бирламчи бозордаги мол-мулк эмаслиги, бундай ҳолда мол-мулкка тақиқ қўйиш ва уни олиб ташлаш банк ваколатига кирмаслиги, амалдаги қонунчиликда такрорий реализация қилинмаган гаров объекти гаровга олувчи томонидан ўзида олиб қолиш ҳуқуқидан фойдаланилмаган тақдирда гаров бекор бўлиши белгиланганлиги, Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 9 февралдаги ҳал қилув қарори билан ундирувни гаров объектига қаратиш талаби рад этилганлиги, тақиқни бекор қилиш нотариал ҳаракат сифатида нотариал идоралар, нотариус архиви ва бошқа ваколатли тақиқни қўйган органлар ёки суд қарорига асосан амалга оширилиши, даъвогар томонидан нотариусга ёки бошқа органларга тақиқни бекор қилиш ҳақида мурожаат қилмаганлиги, даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларда нотариус тақиқидан ташқари қандай тақиқлар мавжудлигини кўрсатиб ўтмаган бўлса-да, барча давлат ва нодавлат ташкилотлари ва муассасаларидаги тақиқни олиб ташлаш мажбурияти жавобгарга юклаш талаби қўйилганлиги, тақиқни бекор қилиш уни қўйган ваколатли мансабдор шахснинг ёки суднинг қарорига биноан рўйхатга ўтказувчи орган (кадастр палатаси) томонидан рўйхатдан ўтказилиши, мазкур ҳолатда банкнинг бундай ҳаракатларни амалга ошириш ваколати йўқлигини инобатга олиб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этиб, қонуний ва асосли тўхтамга келган. Шу сабабли, судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги, уларнинг йиғиндиси бўйича етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланган ҳолда даъвогарнинг даъвосини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида тўғри ва асослантирилган хулосага келинган деб ҳисоблайди. ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун қуйидагилар асос бўлади: 1) иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги; 2) суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги; 3) ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги; 4) моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги. Мазкур ҳолатда, биринчи инстанция суди моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, иш ҳолатларига мувофиқ қонуний, адолатли ва асослантирилган ҳал қилув қарори қабул қилган, шу сабабли уни ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас. ИПКнинг 118-моддасида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати даъвогар томонидан берилган апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни ва апелляция инстанцияси учун тўланган суд харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 278–280-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Зангиота туманлараро иқтисодий суди томонидан 2023 йил 7 сентябрда қабул қилинган ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, даъвогар “* * * * *” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган апелляция шикояти эса қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Даъвогар томонидан тўланган суд харажатлари инобатга олинсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Мазкур қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи: Ж.Суяров ҳайъат аъзолари: И.Юсупов