Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1101-2302/9179 Дата решения 09.10.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Зангиота туманлараро иқтисодий суди Судья Хусанов Улуғбек Равшанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение CHINAR SHOPPING масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Sharqona Yagona Savdo масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1181688 Claim ID 3696407 PDF Hash 841d768d1e4679f8... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 11-моддаси ФКнинг 11 law
ФКнинг 11-моддаси ФКнинг 11 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 10 842 символов
4-1101-2302/9179-сонли иқтисодий иш ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 9 октябрь Зангиота туманлараро иқтисодий суди судьяси У.Р.Хусанов раислигида, судья ёрдамчиси Х.Д.Холмуродов суд мажлиси котиблигида, даъвогар “ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “ЕЕЕ” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тарафлар ўртасида 2021 йил 27 августда тузилган 1-сонли ижара шартномасини бекор қилиш ва ижара шартномаси асосида ижарага олинган ҳамма нарсани қайтариш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар вакили ИИИ (2023 йил 12 сентябрдаги ишончнома ва 2023 йил 14 сентябрдаги 34-сонли ордерга асосан) иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “ЕЕЕ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2021 йил 27 августда 1-сонли нотурар жой ижара шартномаси тузилган. Шартноманинг 1.1-бандида ижарага берувчи (даъвогар) ижарага олувчи (жавобгар)га Бухоро вилояти, Бухоро шаҳри, Алпомиш ва Т.Фароғий кўчаларида жойлашган 1 000 км квадрат, шу жумладан 1 000 км.м. савдо майдонини фойдаланиш учун ижарага бериш мажбуриятини олган. Шартноманинг 2.1-бандида шартнома шартнома томонлар томонидан имзоланган санадан 2026 йил 31 декабрга қадар амал қилиши белгиланган. Шартноманинг 4.1-бандида ижарага олувчи шартнома шартларига асосан объектдан фойлаланганлиги учун ҳар ойнинг 5-санасидан кечиктирмасдан савдо майдонининг ҳар 1 кв.м.га 115 000 сўмдан, шу билан бирга қўшилган қиймат солиғи қўшиб ҳисобланган ижара ҳақини тўлаши белгиланган. Тарафлар ўртасида 2021 йил 27 августда ижара шартномасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида келишув тузилиб, шартноманинг 4.1-банди “ижарага олувчи шартнома шартларига асосан объектдан фойлаланганлиги учун ҳар ойнинг 5-санасидан кечиктирмасдан савдо майдонининг ҳар 1 кв.м.га 240 000 сўмдан, шу билан бирга қўшилган қиймат солиғи қўшиб ҳисобланган ижара ҳақини тўлайди” деб баён этилган. Жавобгар томонидан 2023 йил 31 май ҳолатига 1 445 114 319 сўм ва 31 август ҳолатига 1 978 824 459,50 сўм қарздорлик юзага келган. Даъвогар томонидан 2023 йил 2 февраль, 6 март ва 1 май кунлари жавобгарга қарздорликни тўлаш ва бинони бўшатиш юзасидан талабномалар юборилган. Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 4-1101-2302/3753-сонли иқтисодий иш бўйича 2023 йил 3 августдаги ҳал қилув қарори билан жавобгар банкрот деб топилиб, тугатишга доир иш юритиш бошланган. Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 3 октябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Даъвогар 2023 йил 14 августда шартномани бекор қилиш тўғрисида 28-сонли таклиф хатини жавобгарга юборган. Жавобгар мажбуриятини тўлиқ бажармаганлиги сабабли низо келиб чиқиб, даъвогар Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарга нисбатан тарафлар ўртасида 2021 йил 27 августда тузилган 1-сонли ижара шартномасини бекор қилиш ва ижара шартномаси асосида ижарага олинган ҳамма нарсани қайтариш мажбуриятини юклашни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қўллабқувватлаб, жавобгар томонидан ўзига олинган мажбуриятларни бажарилмаганлиги, ижара тўловларини сурункали равишда тўламай келаётганлиги, ижара объектининг коммунал тўловларини ҳам даъвогар тўлаб келаётганлигини, тадбиркорлик субъекти сифатида катта зарарга киришаётганлигини, тўловларни амалга ошириш ва шартномани бекор қилиш юборилган талабномаларга жавоб берилмаганлиги, ҳозирда жавобгар банкрот деб топилганлиги, тугатувчи бошқарувчи ижара шартномасини бекор қилиб, мол-мулкни қайтариш тўғрисидаги талабларни бажармаганлигини, даъво аризасидаги ижара шартномаси асосида ижарага олинган ҳамма нарсани қайтариш талабига аниқлик киритиб, Бухоро шаҳри, Алпомиш ва Фароғий кўчаларидаги 1 000 кв.м. бинони қайтариш мажбурияти юклаш сўралганлигини билдириб, даъво талабларини қаноатлантиришни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Ишни кўриш вақти ва жойи кўрсатилган суднинг ажрими жавобгарга гибрид ва электрон почта орқали етказиб берилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмида агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошисида ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни жавобгар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Ишда иштирок этувчи даъвогар вакили тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 384-моддасининг иккинчи қисмига кўра, бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса — ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин. Худди шунга ўхшаш тушунтириш Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2009 йил 18 декабрдаги 203-сонли қарори 18-бандининг олтинчи хатбошисида ҳам белгиланган. ФК 382-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин: 1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса; 2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда. Мазкур модданинг учинчи қисмига асосан, тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланади. ФК 551-моддаси биринчи қисмининг тўртинчи хатбошисида шартномада белгиланган тўлов муддатини кетма-кет икки мартадан ортиқ бузиб, мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақ тўламаса мулк ижараси шартномаси ижарага берувчининг талаби билан суд томонидан муддатидан олдин бекор қилиниши мумкинлиги белгиланган. Жавобгар томонидан шартноманинг 4.1-бандида белгиланган тўлов муддатига тўлиқ риоя этмаганлиги сабабли тўловлар юзасидан қарздорлик юзага келган. Юқоридагиларга кўра, суд жавобгар томонидан ижара тўловларини шартномада белгиланган муддатларда тўлаб келмаганлиги сабабли қарздорлик юзага келганлиги, даъвогар жавобгарга ижара шартномасини бекор қилиш тўғрисида берилган таклиф юзасидан белгиланган муддатда жавоб олмаганлигини, жавобгар ижара шартномасини муддатидан олдин бекор қилишга асос бўлувчи ижара ҳақини белгиланган муддатларда тўламаганлигини инобатга олиб, даъво талабини қаноатлантиришни, тарафлар ўртасида 2021 йил 27 августда тузилган 1-сонли ижара шартномасини бекор қилишни лозим топади. Даъвода ижара шартномаси асосида ижарага олинган Бухоро шаҳри, Алпомиш ва Фароғий кўчаларида жойлашган 1000 кв.м. ер майдонидаги объектни қайтариш мажбуриятини юклаш талаби ҳам мавжуд. ФК 9-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ фуқаролар ва юридик шахслар ўзларига тегишли бўлган фуқаролик ҳуқуқларини, шу жумладан уларни ҳимоя қилиш ҳуқуқини ҳам ўз хоҳишларига кўра тасарруф этадилар. ФКнинг 11-моддасига кўра, фуқаролик ҳуқуқлари ҳуқуқ бузилишидан олдинги ҳолатни тиклаш ва ҳуқуқни бузадиган ёки унинг бузилиши хавфини туғдирадиган ҳаракатларнинг олдини олиш йўли билан ҳам ҳимоя қилиниши белгиланган. ФК 554-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, мулк ижараси шартномаси бекор бўлганидан кейин ижарага олувчи ижарага берувчига мол-мулкни ўзига топширилган ҳолатда, нормал эскиришни ҳисобга олиб ёки шартномада келишилган ҳолатда қайтариши лозим. Юқоридагиларга кўра, суд ижара шартномасини бекор қилишни тўғрисидаги даъво талаби асосли эканлигини инобатга олган ҳолда, ижара шартномаси асосида ижарага олинган Бухоро шаҳри, Алпомиш ва Фароғий кўчаларида жойлашган 1000 кв.м. ер майдонидаги объектни қайтариш мажбуриятини юклаш талабини ҳам қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Юқоридагиларга кўра, суд даъво талаблари асосли киритилганлигини, даъво аризасида шартномани бекор қилиш ва мажбурият юклаш тўрғисида 2 та номулкий хусусиятга эга талаб қўйилганлиги, даъвогар судга даъво аризаси тақдим этишда давлат божи тўлаганлиги инобатга олиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 6 600 000 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига 33 000 сўм почта харажати ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л а д и: Даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин. 5 “ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамияти ва “ЕЕЕ” масъулияти чекланган жамияти ўртасидаги 2021 йил 27 августда тузилган 1-сонли ижара шартномаси бекор қилинсин. ЕЕЕ” масъулияти чекланган жамиятига ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач 10 кун ичида “Бухоро вилояти, ижара шартномаси асосида ижарага олинган Бухоро шаҳри, Алпомиш ва Фароғий кўчаларида жойлашган 1000 кв.м. ер майдонидаги объектни “ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамиятига қайтариш мажбуриятини юклатилсин. “ЕЕЕ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 6 600 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин. Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин. У.Р.Хусанов