← Назад
Решение #485281 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 242 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| онунинг | 25 | — | law | |
| бандида ФК | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| шунингдек ФК | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
13 006 символов
4-1101-2302/9148-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 9 октябрь
Зангиота туманлараро иқтисодий суди судьяси У.Р.Хусанов
раислигида, судья ёрдамчиси Х.Д.Холмуродов суд мажлиси котиблигида,
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят
ҳудудий бошқармасининг даъвогар “ЙЙЙ” акциядорлик жамияти
манфаатида жавобгар якка тартибдаги тадбиркор “ККК” ҳисобидан
880 000 сўм асосий қарз, 387 000 сўм пеня, жами 1 267 000 сўм ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни,
жавобгар вакили ИИИ (2023 йил 5 октябрдаги 1-сонли ишончномага
асосан) иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“ЙЙЙ” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) ва якка тартибдаги тадбиркор “ККК” (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади) ўртасида 2023 йил 20 апрелда 126003-сонли
электрон давлат харидлари натижаси бўйича товар етказиб бериш
шартномаси тузилган.
Шартноманинг 1.1-бандида буюртмачи (даъвогар) товар учун жами
тўловни амалга ошириши ва товарни қабул қилиб олиши, ижрочи
(жавобгар) номланиши растворитель, сони 50 л, товар бирлигининг
бошланғич нархи 20 000 сўм, таклиф этилган жорий нарх 17 600 сўм,
умумий суммаси 880 000 сўм бўлган товарни етказиб бериши белгиланган.
Шартноманинг 2.1-бандида бюртмачи шартнома бўйича тўловларни
тўлиқ ҳажмда амалга ошириш учун ушбу шартнома давлат харидларининг
электрон тизимида рўйхатга олинган пайтдан бошлаб ўн иш куни
мобайнида ўзларининг Ҳисоб-китоб клиринг палатаси (биржанинг
таркиби бўлинмаси)даги ҳисобварағига маблағларни ўтказиши,
2.2-бандида ижрочи тўлов амалга оширилганлиги тўғрисида Ҳисоб-китоб
клиринг палатасидан хабарнома олганидан бошлаб 7 иш куни ичида
товарни етказиб бериши шартлиги белгиланган.
Даъвогар 2023 йил 5 май кунидаги 269-сонли тўлов
топшириқномаси билан “Ўзбекистон Республикаси товар-хомашё
биржаси” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда биржа деб
юритилади)га шартнома ижроси бўйича 880 000 сўм пул маблағларини
ўтказиб берган.
Жавобгар шартномада кўрсатилган маҳсулотларни етказиб
бермаганлиги сабабли, даъвогар 2023 йил 25 июлда жавобгарга тўланган
пул маблағларини қайтариш тўғрисида талабнома юборган.
Жавобгар ўз мажбуриятларини бажармаганлиги сабабли низо келиб
чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят
ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади)
даъвогар манфаатида Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 880 000 сўм асосий
қарз, 387 000 сўм пеня, жами 1 267 000 сўм ундиришни сўраган.
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 22 сентябрдаги
ажрими билан иш соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўришдан
даъво ишини юритишнинг умумий қоидалари бўйича кўришга ўтказилиб,
ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида “Ўзбекистон Республикаси
товар-хомашё биржаси” акциядорлик жамияти жалб қилинган.
Суд мажлисида жавобгар вакили даъво талабларини қисман тан
олиб, ҳақиқатдан ҳам жавобгарга даъвогар томонидан шартнома ижроси
юзасидан 880 000 сўм сўм пул маблағлари ўтказиб берилганлиги, бироқ
даъвогар шартнома шартлари бўйича уч кун ичида биржа тўлов қилиши
лозим бўлса-да, ўз вақтида тўловни амалга оширмаганлиги, орадан ўн-ўн
беш кун вақт ўтгандан кейин биржага кечиктириб тўлов қилишганлигини,
натижада тўловни кечиктирганликлари сабабли даъвогар тўлаган пул
маблағлари автоматик тарзда жавобгарнинг ҳисобрақамига ўтганлигини,
шунга қарамай айланмалар кўп бўлганлиги сабабли даъвогарнинг ушбу
маблағларни ўтказиб берганлигини ҳам билмай эътиборсизлик
қилишганликлари ва шартномада келишилган маҳсулотларни етказиб
беришмаганликларини, ушбу низо келиб чиқишига даъвогарнинг ўзи ҳам
айбдор бўлганлигини, шартнома тикланганлиги ҳақида тегишли тарзда
хабар беришмаганлигини, шу боис пеняни талаб қилиши адолатдан
бўлмаслигини билдириб, суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради.
“Ўзбекистон Республикаси товар-хомашё биржаси” акциядорлик
жамияти вакили даъво аризаси бўйича ёзма фикр тақдим этиб, унда
даъвогар томонидан ўз вақтида тўлов амалга оширилмаганлиги учун
унинг
закалат
маблағи
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг 2022 йил 20 майдаги 276-сонли қарори билан
тасдиқланган “Давлат харидларини амалга ошириш билан боғлиқ тартибтаомилларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг
25-бандига кўра бир иш куни ичида жавобгарнинг Ҳисоб-китоб клиринг
палатасидаги тегишли ҳисобварағига ўтказилганлиги, шу билан бирга
2023 йил 19 май куни даъвогар томонидан шартнома тикланиб, шартнома
бўйича тўлиқ сумма ижрочининг ҳисоб-рақамига ўтказиб берилганлиги
кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят
ҳудудий бошқармаси даъво аризасида, “Ўзбекистон Республикаси товархомашё биржаси” акциядорлик жамияти ёзма фикрида суд мажлиси
вакили иштирокисиз кўришни сўраган бўлса, суд муҳокамасининг вақти
ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган даъвогар суд
мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Ишни кўриш вақти
ва жойи кўрсатилган суднинг ажрими даъвогарга электрон почта орқали
етказиб берилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддаси иккинчи қисмининг
тўртинчи хатбошисига кўра, ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан
электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи
бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан
эътиборан уч кун ўтган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш
иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб
ҳисобланади.
Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни
даъвогар ва биржа вакили иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Ишда иштирок этган жавобгар вакилининг тушунтиришини
тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги
асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, суд
харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар
ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак.
ФКнинг
437-моддасига
асосан
маҳсулот
етказиб
бериш
шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган
маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда
ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни
сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий,
оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда
фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш
учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг
ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 420-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ, олдиндан тўланган
суммани олган сотувчи товарни топшириш бўйича мажбуриятни
бажармаган тақдирда сотиб олувчи ҳақи тўланган товарни топширишни
ёки сотувчи топширмаган товар учун олдиндан тўланган суммани
қайтариб беришни талаб қилишга ҳақли.
ФКнинг 242-моддасига мувофиқ, агар мажбуриятни бажариш
муддати кўрсатилмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан белгилаб
қўйилган бўлса, кредитор ҳар қачон ижрони талаб қилишга, қарздор эса —
ижрони ҳар қачон амалга оширишга ҳақли бўлади. Мажбуриятни дарҳол
бажариш вазифаси қонун, шартнома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан
англашилмаса, қарздор бундай мажбуриятни кредитор талаб қилган
кундан бошлаб етти кунлик муддат ичида бажариши шарт.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогар шартнома бўйича ўз
мажбуриятларини бажариб, пул маблағларини жавобгарга ўтказиб
берганлиги, жавобгар маҳсулот етказиб бериш бўйича мажбуриятини
бажармаган ҳолда, маҳсулот етказиб бермаганлиги, олдиндан олинган пул
маблағларини қайтармаганлиги, бундай ҳолатда даъвогар топширмаган
товар учун олдиндан тўланган суммани қайтариб беришни талаб қилишга
ҳақли эканлигини инобатга олиб, асосий қарз ундириш даъво талабини
тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 880 000 сўм
асосий қарз ундиришни лозим топади.
Даъвода 387 000 сўм пеня ундириш талаби ҳам мавжуд.
ФК 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида
назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда
белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга
ҳақли.
ФКнинг 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун,
агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган
бўлмаса, жавоб бериши белгиланган.
Ўзбекистон
Республикаси
“Хўжалик
юритувчи
субъектлар
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунинг
25-моддасига кўра, товарларни етказиб бериш муддатлари кечиктириб
юборилган, тўлиқ етказиб берилмаган, ишлар бажарилмаган ёки
хизматлар кўрсатилмаган ҳолларда, товар етказиб берувчи (пудратчи)
сотиб олувчига (буюртмачига) кечиктирилган ҳар бир кун учун
мажбурият бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлайди,
бироқ бунда пенянинг умумий суммаси етказиб берилмаган товарлар,
бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар баҳосининг
50 фоизидан ошиб кетмаслиги лозим.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик
учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
қарорнинг 2-бандида судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги
даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига
мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши
оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур
муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини
белгилашлари шартлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Мазкур қарорнинг 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд
қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини,
мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек
кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини
камайтиришга ҳақли эканлиги, судлар неустойканинг энг кам миқдори
ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги
лозимлиги, шунингдек ФКнинг 263-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ
тарафларнинг келишуви билан қонунда аниқланган неустойка (қонуний
неустойка)
миқдорининг
оширилиши
ўз-ўзидан
ундирилаётган
неустойкани камайтиришга асос бўлиб хизмат қилиши мумкин
эмаслигига алоҳида эътибор қаратишлари лозимлиги баён этилган.
Маълумки, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок
қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга
ҳақли.
Юқоридагиларга кўра, суд пеня ундириш тўғрисидаги даъво талаби
миқдори асосли эканлиги, жавобгарнинг мулкий аҳволини инобатга олган
ҳолда, пеня миқдорини 40 000 сўмга камайтиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, олтинчи қисмида
агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги
талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган
ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши
лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозимлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни билан
тасдиқланган бож ставкаларига мувофиқ мулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан
кам бўлмаган миқдорда давлат божи белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво талаби асосли киритилганлиги,
даъвогар судга даъво аризаси киритилишида давлат божи тўламаганлиги,
неустойканинг миқдори суд томонидан камайтирилганлигини инобатга
олиб, жавобгардан республика бюджети фойдасига 330 000 сўм давлат
божи, даъвогар фойдасига 33 000 сўм почта харажати, ундиришни лозим
топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Якка тартибдаги тадбиркор “ККК” ҳисобидан “ЙЙЙ” акциядорлик
жамияти фойдасига 880 000 сўм асосий қарз, 40 000 сўм пеня, 33 000 сўм
почта харажати, жами 953 000 сўм ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Якка тартибдаги тадбиркор “ККК” ҳисобидан республика бюджетига
330 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
6
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи
шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб
чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин.
У.Р.Хусанов