← Назад
Решение #485404 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| даъво талаблари асосли деб топилганлиги боис ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
6 962 символов
4-1101-2301/8681-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Зангиота тумани
2023 йил 9 октябрь
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг раиси С.Солиев, судья
ёрдамчиси Н.Бобоёровнинг суд мажлиси котиблигида, “ЙЙЙ” МЧЖ
манфаатида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент
вилояти ҳудудий бошқармасининг “ККК” МЧЖ ҳисобидан 809 744 сўм
асосий қарз, 404 872 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни тарафлар иштирокисиз, суднинг маъмурий
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“ЙЙЙ” МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)
манфаатида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент
вилояти ҳудудий бошқармаси судга даъво аризаси билан мурожаат этиб,
“ККК” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 809
744 сўм асосий қарз, 404 872 сўм пеня ундиришни сўраган.
Мазкур даъво аризаси суднинг 2023 йил 31 августдаги ажрими билан
иш юритишга қабул қилинган ҳамда ишни соддалаштирилган иш юритиш
тартибида кўрилиши белгиланган.
Иш ҳужжатларини қўшимча ўрганиш зарурати юзага келганлиги боис
2023 йил 18 сентябрдаги ажрими билан иқтисодий иш даъво ишини
юритишнинг умумий қоидалари бўйича кўриш учун ўтказилган.
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти
ҳудудий бошқармаси даъво аризасида низони ўзининг вакили
иштирокисиз кўришни сўраган бўлса, суд муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган даъвогар ва жавобгар суд
мажлисида вакили иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси
170-моддасининг иккинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига
келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси
бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги,
учинчи қисмида эса иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига
келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги
белгиланган.
Суд, иш ҳужжатларни муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра
даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади)нинг 8- ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар
шартнома асосида, зарар етказиш ва қонунда белгиланган бошқа
асосларга кўра вужудга келади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида
2017 йил 12 апрелда ичимлик ва оқава суви хизматларини кўрсатиш
тўғрисида 17409-сонли шартнома тузилган.
Шартномага мувофиқ даъвогар жавобгарни гигиеник талаблар ва
сифат назорати амалдаги стандартларга мувофиқ келадиган ичимлик суви
ва оқава сув билан таъминлаш, ўз навбатида жавобгар истеъмол қилинган
ичимлик ва оқава суви учун белгиланган тарифлар асосида тўловни
амалга ошириб боришни зиммасига олган.
Шартноманинг 7.9-бандида истеъмолчи таъминотчига, ичимлик ва
оқова сув хизматлари учун тўловларни камида 15 фоизлик қисмини
олдиндан амалга ошириши лозимлиги белгиланган.
Шу билан бирга, шартноманинг 3.2-бандида “истеъмолчи”нинг бир
қатор мажбуриятлари белгиланган бўлиб, жумладан у мазкур
шартноманинг шартларига оғишмасдан амал қилиш, сув сарфининг
ҳисоблагич асбобидаги кўрсаткичларни ўз вақтида ва тўғри кўрсатиб (ҳар
ойнинг 23 санасидан 25 санасига бўлган ҳолатга) жорий ойнинг охирги
санасидан кечиктирмасдан ушбу банднинг 6-хатбошисида белгиланган
тартибда етказиб бериши шарт бўлган.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
кераклиги, 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун,
агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган
бўлмаса, жавоб бериши лозимлиги белгиланган.
Мазкур ҳолатда, жавобгар шартнома шартларини бузиб, 809 744 сўм
қарздорликка йўл қўйганлиги ишдаги мавжуд шартнома, огоҳлантириш
хати, бир томонлама тасдиқланган солиштирма далолатнома ҳамда бошқа
шу каби ҳужжатлар билан тўлиқ ўз тасдиғини топган. Шунга кўра,
даъвонинг асосий қарз ундириш талаби тўлиқ қаноатлантирилиши лозим.
ФКнинг 263-моддасида неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида
назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда
белгиланган неустойкани тўлашни талаб қилишга ҳақли эканлиги
белгиланган.
Даъво аризасида асосий қарздан ташқари жавобгардан шартнома
бўйича дебитор қарздорликлар кечиктирилганлиги учун шартноманинг
7.7-бандига асосан жами 404 872 сўм пеня ундириш талаби ҳам қўйилган.
Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда
неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги,
унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги
каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган
неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт. Бу тўғрисида эса
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 163-сонли
қарорининг 2-бандида батафсил тушунтириш берилган.
Жавобгар томонидан мажбурият ўз вақтида бажарилмаганлиги, яъни
тўлов кечиктирилганлиги учун суд даъво талабининг пеня ундириш
тўғрисидаги талабини ҳам асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок
қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга
ҳақли.
Жавобгар томонидан мажбуриятлар бажарилиши даражаси, сўралган
пеня миқдорининг мажбуриятни бузиш оқибатларига мутаносиблиги
масаласини ўрганиб, суд пеня миқдорини 150 000 сўмга камайтиришни
лозим топади.
Демак, даъво талаблари асосли деб топилганлиги боис ИПКнинг
118-моддасига асосан суд харажатлари жавобгар зиммасига юкланади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
“ККК”
МЧЖ
ҳисобидан
“ЙЙЙ”
МЧЖ
фойдасига
809 744 сўм асосий қарз, 150 000 сўм пеня ҳамда 33 000 сўм почта
харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
“ККК” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 330 000 сўм давлат
божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Зангиота
туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция
тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи
шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб
чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин.
Раислик қилувчи, судья
С.Солиев