Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1101-2302/9143 Дата решения 09.10.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Зангиота туманлараро иқтисодий суди Судья Хусанов Улуғбек Равшанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Хамкорбанк Ответчик / Подсудимый CHEVROLET PRO BEST масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1176996 Claim ID 3691542 PDF Hash 436f96c3e689fbde... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 242-моддаси ФКнинг 242 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 6 219 символов
4-1101-2302/9143-сонли иқтисодий иш ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Зангиота тумани 2023 йил 9 октябрь Зангиота туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Р.Хусанов даъвогар ЧЭКИ “ЙЙЙ” АТБнинг жавобгар “ЦЦЦ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 1 671 635 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаcи бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни соддалаштирилган тартибда, суднинг маъмурий биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни ЧЭКИ “ЙЙЙ” АТБ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “ЦЦЦ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2022 йил 26 октябрда 2382-сонли миллий валютадаги банк ҳисоб варағига хизмат кўрсатиш шартномаси тузилган. Шартномага кўра, банк (даъвогар) томонидан мижоз (жавобгар)нинг аризасига кўра амалдаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, банк хисобварақаларини очиш, унинг хисобварағига келиб тушаётган пул маблағларини қабул қилиш ва кирим қилиш, мижознинг ҳисобварағидан тегишли пул маблағларини ўтказиш ва тўлаш ҳамда ҳисобварақ бўйича бошқа операцияларни амалга ошириш, касса хизматларини кўрсатиш, масофавий хизматлар дастурий мажмуaлари орқали электрон банк хизматларини кўрсатиш, корпоратив банк картаси оркали амалга оширилган хисоб-китоблар бўйича банк томонидан кўрсатилган хизматлар билан боғлиқ муносабатларни амалга оширади. Шартноманинг 3.1.6-бандида кўрсатилган хизматлар бўйича тўловларни мазкур шартноманинг 5-бўлимига асосан, яъни мижозга кўрсатилган хизматлар учун банкга ушбу шартноманинг 1-иловасида келтирилган тариф режаси бўйича ҳақ тўлаб бориши белгиланган. Даъвогарнинг 2023 йил 13 сентябрдаги жавобгарнинг 2020 8000 0055 7990 2001 ҳисобрақами бўйича 2023 йил 1 февралдан 18 февралгача бўлган давр мобайнидаги айланмалар тарихи тўғрисидаги маълумотномасига кўра, тарафлар ўртасидаги 2382-сонли шартноманинг 1-иловаси “Corporate plus” тариф режаси (1.1.1-банди)га асосан мижоз тўлов операциясини амалга оширганлиги учун 2023 йил 1 февралда 127 364,54 сўм ва 2023 йил 6 февралда 1 672 635,46 сўм, жами 1 800 000 сўм абонент тўлови ҳисобланган бўлиб, шундан мос равишда жавобгардан 127 364,54 сўм ва 1 000 сўм пул маблағи ечилган ҳолда, 1 671 635 сўмни ҳисоб рақамида пул бўлмаганлиги учун тўланмасдан қолиб кетган. Даъвогар 2023 йил 15 июнда жавобгарга қарздорликни қоплаш юзасидан огоҳлантириш хати юборган. Жавобгар томонидан мажбурият бажарилмаганлиги сабабли, низо келиб чиқиб, даъвогар Зангиота туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 1 671 635 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Жавобгар белгиланган муддатда судга даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 2034-моддасининг тўртинчи қисмига кўра даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Суд, иш ҳужжатларини атрофлича ўрганиб чиқиб, далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 703-моддасининг биринчи қисмига асосан ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 242-моддасига кўра, агар мажбуриятни бажариш муддати кўрсатилмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан белгилаб қўйилган бўлса, кредитор ҳар қачон ижрони талаб қилишга, қарздор эса — ижрони ҳар қачон амалга оширишга ҳақли бўлади. Мажбуриятни дарҳол бажариш вазифаси қонун, шартнома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса, қарздор бундай мажбуриятни кредитор талаб қилган кундан бошлаб етти кунлик муддат ичида бажариши шарт. Юқоридагиларга кўра, суд жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги ўз исботини топганлиги, даъвогар хизмат ҳақини талаб қилиш ҳуқуқига эга эканлигини, жавобгар судга даъвони рад этиш учун асос бўлган ҳужжатларни тақдим этмаганлигини инобатга олиб, асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 1 671 635 сўм асосий қарз ундиришни лозим топади. 3 ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни билан тасдиқланган бож ставкаларига мувофиқ мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи белгиланган. Юқоридагиларга кўра, суд даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилганлиги инобатга олиб, жавобгардан республика бюджети фойдасига 330 000 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига 33 000 сўм почта харажати ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186, 192, 2034-2035-моддаларини қўллаб, суд “ЦЦЦ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан ЧЭКИ “ЙЙЙ” АТБ фойдасига 1 671 635 сўм асосий қарз, 33 000 сўм почта харажати, жами 1 704 635 сўм ундирилсин. “ЦЦЦ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджети фойдасига 330 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Зангиота туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин. Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин. Судья У.Р.Хусанов