Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1101-2301/8867 Дата решения 09.10.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Зангиота туманлараро иқтисодий суди Судья Солиев Сарвар Ғайратжонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Тошкент тумани ирригация бўлими Ответчик / Подсудимый Тошмухаммад агро файз фермер хўжалиги
Source ID 1176980 Claim ID 3681121 PDF Hash dc07899bf79380ee... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодекси 2034-моддаси тисодий процессуал кодекси 2034 code_article
тисодий процессуал кодекси 2034-моддаси тисодий процессуал кодекси 2034 code_article
ФКнинг 673-моддаси ФКнинг 673 law
ФКнинг 673-моддаси ФКнинг 673 law
пудратчи томонидан бажарилган ишлар учун ушбу Кодекснинг 638-моддаси пудратчи томонидан бажарилган ишлар учун ушбу Кодекс 638 code_article
пудратчи томонидан бажарилган ишлар учун ушбу Кодекснинг 638-моддаси пудратчи томонидан бажарилган ишлар учун ушбу Кодекс 638 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения 5 393 символов
4-1101-2301/8867-сонли иқтисодий иш ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Зангиота тумани 2023 йил 9 октябрь Зангиота туманлараро иқтисодий судининг раиси ...................................., даъвогар .................................... жавобгар “....................................” фермер хўжалиги ҳисобидан 1 815 700 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаcи бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни соддалаштирилган тартибда, суднинг маъмурий биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: .................................... (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “....................................” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 1 815 700 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Жавобгар белгиланган муддатда судга даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 2034-моддасининг тўртинчи қисмига кўра даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Суд, далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим топди: Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида сув истеъмоли юзасидан 2022 йил 8 июнда 2022-138-10-212-IB-сонли шартнома имзоланган. Шартнома шартларига мувофиқ даъвогар шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланмиш 1-иловасида белгиланган миқдор ва муддатларда сув хўжалиги хизматларини кўрсатиш, жавобгар эса шартноманинг 2-иловасида кўрсатилган миқдор ва муддатларда кўрсатилган хизматларга ҳақ тўлаб бориш мажбуриятини олган. Шартноманинг 2.1-бандида унинг баҳоси 1 815 700 сўмни ташкил этиши, 2.2-бандида ҳар ой учун белгиланган хизмат учун тўловнинг 30 фоизи ойнинг бошида, 70 фоизи эса ойнинг охирида амалга оширилиши лозимлиги белгиланган. Шартноманинг 3.4-бандида истеъмолчи ҳисобланмиш жавобгарнинг бир қатор мажбуриятлари белгилаб қўйилган бўлиб, хусусан “i”-кичик бандида кўрсатилган хизмат учун тўловни ўз вақтида таъминлаши лозимлиги ҳам белгиланган. Даъвогар шартнома шартларини лозим даражада бажарган ҳамда жами 1 815 700 сўмлик хизматлар кўрсатилганлиги тўғрисида икки томонлама далолатномалар расмийлаштирилган, аммо жавобгар хизматлар ҳақини тўламаган. Даъвогарнинг қарздорликни бартараф этиш борасидаги мурожаатлари самара бермагач, у судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги, 705-моддасида эса буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шартлиги белгиланган. ФК 708-моддасига мувофиқ пудрат тўғрисидаги умумий қоидалар ва маиший пудрат тўғрисидаги қоидалар ушбу бобнинг қоидаларига зид бўлмаса, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасига нисбатан қўлланади. ФКнинг 673-моддасига кўра, буюртмачи пудратчининг бажарган иши учун сметада назарда тутилган миқдорда, қонун ёки қурилиш пудрати шартномасида белгиланган муддатда ва тартибда ҳақ тўлайди. Қонун ёки шартномада тегишли кўрсатмалар бўлмаса, пудратчи томонидан бажарилган ишлар учун ушбу Кодекснинг 638-моддасига мувофиқ ҳақ тўланади. Бу тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2016 йил 23 декабрдаги 306-сонли қарорининг 19-бандида ҳам тушунтириш берилган. Жавобгар кўрсатилган хизматлар ҳақини шартлашилган муддатларда тўламаганлиги ҳамда даъвонинг асосли эканлиги ишда тўланган ҳужжатлар билан тўлиқ ўз исботини топган. Шунга кўра, даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилмоғи лозим. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан белгиланган давлат божи ставкаларига мувофиқ мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланади. Даъво талаблари тўлиқ асосли деб топилганлиги боис Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан суд харажатлари жавобгар зиммасига юкланади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 2034-5-моддаларини қўллаб, суд 3 қарор қилади: Даъво тўлиқ қаноатлантирилсин. “....................................” фермер хўжалиги ҳисобидан ....................................нинг фойдасига 1 815 700 сўм асосий қарз, 330 000 сўм давлат божи ҳамда 33 000 сўм почта харажати, умумий миқдорда 2 178 700 сўм ундирилсин. Ҳал қилув қарори ўн кун ўтгач, қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида Зангиота туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин. ....................................