Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1101-2303/8920 Дата решения 06.10.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Зангиота туманлараро иқтисодий суди Судья Закирова Паризод Захиджановна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Янгийўл туман Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый АВТО КАНСАЛТИНГ ХИЗМАТИ масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1174290 Claim ID 3679633 PDF Hash cafc62344dfcbe56... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 5-моддаси нинг 5 law
онун 45-моддаси онун 45 law
онуни 40-моддаси онуни 40 law
онуннинг 52-моддаси онуннинг 52 law
онуннинг 5-моддаси онуннинг 5 law
суд харажатларини эса ИПКнинг 118-моддаси суд харажатларини эса ИПК 118 law
онуннинг 142-моддаси онуннинг 142 law
онуннинг 111-моддаси онуннинг 111 law
онуннинг 17-моддаси онуннинг 17 law
онуннинг 51-моддаси онуннинг 51 law
тисодий процессуал кодексининг 42-моддаси тисодий процессуал кодекси 42 code_article
Текст решения 15 907 символов
4-1101-2303/8920-сонли иқтисодий иш ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Зангиота тумани 2023 йил 6 октябрь Зангиота туманлараро иқтисодий судининг судьяси П.Закирова, судья ёрдамчиси Д.Каримовнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи АААнинг қарздор “БББ” масъулияти чекланган жамиятини тўловга қобилиятсизликнинг соддалаштирилган таомили бўйича банкрот деб топиш ҳақидаги аризасига биноан қўзғатилган тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни аризачи вакили О.Нишонбоев (2023 йил 3 октябрдаги 10226-сонли ишончнома билан) иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: ААА қарздор “БББ” масъулияти чекланган жамиятини тўловга қобилиятсизликнинг соддалаштирилган таомили бўйича банкрот деб топишни сўраган. Суд мажлисида аризачи вакили қарздорнинг солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорлиги тўланмасдан келинаётганлиги, барча чоралар кўрилганига қарамасдан уни ундиришнинг имкони бўлмаганлиги, Мажбурий ижро бюроси томонидан “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар қарорларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига асосан ижро этиш имконияти мавжуд бўлмаганлиги сабабли ижро ҳужжатлари ундирувчига ижросиз қайтарилганлигини таъкидлаб, қарздорни банкрот деб топишни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда (гибрид почта ва электрон почта манзили орқали) хабардор қилинган қарздор суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Шунга кўра, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 127, 128 ва 170-моддалари талабига кўра, ишни қарздорнинг иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд, аризачи вакилининг тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра аризани қаноатлантиришни лозим деб топди: “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)нинг 5-моддасига асосан тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат: вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса. Ушбу моддада назарда тутилган қоидалар тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилаётганда, жисмоний шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда қўлланилмайди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, қарздорнинг таъсис ҳужжатлари 2018 йил 4 декабрда 654478-сонли тартиб рақами билан давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиб, корхона таъсисчиси ва раҳбари Сафаров Ровшан Рахимжонович ҳисобланади, қарздорнинг юридик манзили: Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, Навбахор ҚФЙ, Навбахор МФЙ, Дўстлик кўчаси, 22уй кўрсатилган. Қарздорнинг асосий фаолият тури енгил автомобилларга хизмат кўрсати ва таъмрлаш бўлган. Аризачи томонидан ўрганилганда, 2023 йил 28 август ҳолатига қарздорнинг солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзи 153 894 443 сўмни ташкил қилиши аниқланган. Ўзбекистон Республикаси вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги солиқ қўмитаси ва Марказий банк томонидан амалиётга жорий этилган дастур маълумотларига кўра қарздорнинг ҳисобварағига қўйилган инкассо топшириқномалари асосида картотека (К-2) 153 894 443 сўмни ташкил қилади. Қонун 45-моддасининг иккинчи қисмига кўра давлат солиқ хизмати органининг ҳамда бошқа ваколатли органнинг қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризасига қонунчиликка мувофиқ солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича қарзни қайтариб олишга доир чора-тадбирлар кўрилганлиги далиллари илова қилиниши керак. Аризачининг қарздордан солиқ мажбуриятига эга шахснинг мол-мулки ҳисобидан солиқ қарзини ундириш бўйича қабул қилинган қарорлари ижро қилиш учун Мажбурий ижро бюросининг Янгийўл тумани бўлимига юборилган. Мажбурий ижро бюросининг Янгийўл тумани бўлими давлат ижрочиси томонидан “Ижро ишини юритишни тамомлаш ва ижро ҳужжатини ундирувчига қайтариш тўғрисида”ги 2021 йил 28 октябрдаги қарори билан “Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 40-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига асосан қарздорнинг ундирув қаратиш мумкин бўлган мол-мулки мавжуд эмаслиги сабабли ижро ҳужжатлари ундирувчига ижросиз қайтарилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги солиқ қўмитасининг “Солиқ тўловчиларнинг ягона реестри” дастурий маълумотларига ҳамда аризачи томонидан тегишли давлат ташкилотларидан олинган маълумотномаларга кўра қарздорнинг молмулклари мавжуд эмас. бўлмаганлиги сифатида нафақат унинг раҳбари йўқлиги, балки хўжалик юритувчи субъект мол-мулкининг йўқлигини ҳам тушуниш лозим. Бу ҳол қарздорнинг мол-мулки мавжуд эмаслиги сабабли ижро ҳужжатини ижросиз қайтариш тўғрисидаги давлат ижрочисининг қарори билан тасдиқланиши мумкин. Қонуннинг 52-моддасига кўра суд тўловга қобилиятсизликка оид тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш, келишув битимини тасдиқлаш ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш учун асослар мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ушбу Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланган ҳолларда қабул қилинади. Суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарорида қарздорни банкрот деб топиш ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлаш, тугатиш бошқарувчисини тайинлаш ва унга ҳақ тўлаш ҳақидаги кўрсатма акс эттирилиши керак. Қайд этилганларга кўра, суд аризачининг қарздорни соддалаштирилган таомил асосида банкрот деб эътироф этиш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни, суд харажатларини эса ИПКнинг 118-моддасига асосан қарздор зиммасига юклашни лозим топади. Қонуннинг 142-моддасига асосан суд қарздорни банкрот деб топиш ҳақида қарор қабул қилаётганда тугатиш бошқарувчисини ташқи бошқарувчини тайинлаш учун назарда тутилган тартибда тайинлайди. Устав фондида (устав капиталида) давлатнинг улуши бўлган корхона банкрот деб топилган тақдирда, ваколатли давлат органи ҳам тугатиш бошқарувчилигига номзод тақдим этиши мумкин. Қонуннинг 111-моддасига кўра, ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий қилиш ҳақида судга илтимоснома билан мурожаат этиш тўғрисида қарор қабул қилган кредиторларнинг йиғилиши ташқи бошқарувчиликка номзодни маъқуллайди. Ташқи бошқарувчиликка номзод кредиторларнинг йиғилишига ҳар қандай кредитор томонидан ёки ваколатли давлат органи томонидан таклиф этилиши мумкин. Кредиторларнинг йиғилиши томонидан қарор қабул қилишнинг ушбу Қонуннинг 17-моддасида назарда тутилган тартибига мувофиқ кредиторларнинг энг кўп овозини олган шахснинг номзоди судга таклиф этилади. Ташқи бошқарувчиликка номзод кредиторларнинг йиғилиши томонидан тақдим этилмаган тақдирда, суд ваколатли давлат органи томонидан таклиф этилган номзодлар орасидан ташқи бошқарувчини тайинлайди. Мазкур ҳолда тугатиш бошқарувчиси лавозимига Ўзбекистон Республикаси давлат активларини бошқариш агентлигининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан тақдим этилган тугатиш бошқарувчиликка тавсия қилинган номзод учинчи тоифали суд бошқарувчиси аттестатига эга бўлган Санжаров Улуғбек Хасанбоевични тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлашни лозим топди. Қонуннинг 51-моддаси иккинчи қисмига кўра, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича суд ҳужжатлари, агар ушбу Қонунда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, дарҳол ижро этилиши лозим. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-, 128-, 170-, 176–179- ҳамда 186-моддаларига асосланиб, суд “БББ” масъулияти чекланган жамияти соддалаштирилган таомил асосида банкрот деб эътироф этилсин ва тугатишга доир иш юритиш бошлансин. “БББ” масъулияти чекланган жамиятининг тугатиш бошқарувчиси этиб учинчи тоифали суд бошқарувчиси аттестатига эга бўлган Санжаров Улуғбек Хасанбоевичнинг номзоди тасдиқлансин. Тугатиш бошқарувчиси зиммасига: - “БББ” масъулияти чекланган жамияти тўловга қобилиятсиз деб эътироф этилганлиги ва тугатишга доир иш юритиш бошланганлиги тўғрисида “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 53-54 ва 143-моддаларида кўрсатилган қоидаларга риоя қилган ҳолда маълумотларни расмий нашрда эълон қилиш; - “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23 ва 144-моддаларида белгиланган барча мажбуриятларини тўлиқ бажариш; - тугатишга доир иш юритиш жараёнини қонунда белгиланган тартибда олиб бориш ва оралиқ ҳисоботларни заруратга қараб судга тақдим қилиб бориш, 2024 йил 6 сентябрга қадар эса тугатишга доир иш юритишни тамомлаш тўғрисида ҳисоботни тақдим қилиш юклатилсин. “БББ” масъулияти чекланган жамияти бошқарув органи зиммасига уч иш куни ичида корхонанинг бухгалтерия ва бошқа ҳужжатлари, муҳр ва штамплари, моддий ва бошқа қимматликлари тугатиш бошқарувчисига топширилишини таъминлаш мажбурияти юклатилсин. “БББ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 990 000 сўм давлат божи, ААА фойдасига 33 000 сўм почта харажати ундирилсин ва бу ҳақда ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори ишда иштирок этувчи шахсларга, шунингдек Мажбурий ижро бюросининг Янгийўл тумани бўлими ва Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг Тошкент вилоят ҳудудий бошқармасига юборилсин. Ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья П.Закирова 4-1101-2303/8920-сонли иқтисодий иш ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (хулоса қисми) 2023 йил 6 октябрь Зангиота туманлараро иқтисодий судининг судьяси П.Закирова, судья ёрдамчиси Д.Каримовнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи АААнинг қарздор “БББ” масъулияти чекланган жамиятини тўловга қобилиятсизликнинг соддалаштирилган таомили бўйича банкрот деб топиш ҳақидаги аризасига биноан қўзғатилган тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни аризачи вакили О.Нишонбоев (2023 йил 3 октябрдаги 10226-сонли ишончнома билан) иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-, 128-, 170-,176–179- ҳамда 186-моддаларига асосланиб, суд қ а р о р қ и л д и: Ариза қаноатлантирилсин. “БББ” масъулияти чекланган жамияти соддалаштирилган таомил асосида банкрот деб эътироф этилсин ва тугатишга доир иш юритиш бошлансин. “БББ” масъулияти чекланган жамиятининг тугатиш бошқарувчиси этиб учинчи тоифали суд бошқарувчиси аттестатига эга бўлган Санжаров Улуғбек Хасанбоевичнинг номзоди тасдиқлансин. Тугатиш бошқарувчиси зиммасига: - “БББ” масъулияти чекланган жамияти тўловга қобилиятсиз деб эътироф этилганлиги ва тугатишга доир иш юритиш бошланганлиги тўғрисида “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 53-54 ва 143-моддаларида кўрсатилган қоидаларга риоя қилган ҳолда маълумотларни расмий нашрда эълон қилиш; - “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23 ва 144-моддаларида белгиланган барча мажбуриятларини тўлиқ бажариш; - тугатишга доир иш юритиш жараёнини қонунда белгиланган тартибда олиб бориш ва оралиқ ҳисоботларни заруратга қараб судга тақдим қилиб бориш, 2024 йил 6 сентябрга қадар эса тугатишга доир иш юритишни тамомлаш тўғрисида ҳисоботни тақдим қилиш юклатилсин. “БББ” масъулияти чекланган жамияти бошқарув органи зиммасига уч иш куни ичида корхонанинг бухгалтерия ва бошқа ҳужжатлари, муҳр ва штамплари, моддий ва бошқа қимматликлари тугатиш бошқарувчисига топширилишини таъминлаш мажбурияти юклатилсин. “БББ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 990 000 сўм давлат божи, ААА фойдасига 33 000 сўм почта харажати ундирилсин ва бу ҳақда ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори ишда иштирок этувчи шахсларга, шунингдек Мажбурий ижро бюросининг Янгийўл туман бўлими ва Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг Тошкент вилоят ҳудудий бошқармасига юборилсин. Ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. П.Закирова 4-1101-2303/8920-сонли иқтисодий иш СУД МАЖЛИСИ БАЁННОМАСИ 2023 йил 3 Зангиота туманлараро иқтисодий судининг судьяси П.Закирова, судья ёрдамчиси Д.Каримовнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи АААнинг қарздор “БББ” масъулияти чекланган жамиятини тўловга қобилиятсизликнинг соддалаштирилган таомили бўйича банкрот деб топиш ҳақидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқмоқда. Суд мажлиси суднинг маъмурий биносида бўлиб ўтмоқда. Раислик қилувчи суд мажлисини очиқ деб эълон қилиб, қандай иш кўрилишини маълум қилди. Судья ёрдамчиси раислик қилувчига ахборот берди. Суд мажлисида аризачи вакили О.Нишонбоев (2023 йил 3 октябрдаги 10226-сонли ишончнома билан) иштирок этмоқда. Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган қарздор суд муҳокамасида вакиллари иштирокини таъминламади. Раислик қилувчи Зангиота тумани прокуратураси вакилига Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 42-моддасида кўрсатилган процессуал ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтирди ва суд таркибига раддияси бор-йуқлигини сўради. Аризачи вакили О.Нишонбоев, раислик этувчи ва суд мажлиси котибига раддияси йўқлигини билдирди. Раислик қилувчи суд мажлисини олиб бориш тартибини тушунтирди. Суд мажлиси аризачи вакилининг розилигига биноан ўзбек тилида олиб борилишига келишилди. Раислик қилувчи суд муҳокамаси бошланишидан аризачи вакилидан иш бўйича ариза ва илтимосномалар бор ёки йўқлигини сўради. Ариза ва илтимосномалар бўлмади. Раислик қилувчи аризаси юзасидан сўз навбатини аризачи вакилига берди. Аризачи вакили: - Ҳурматли раислик қилувчи, қарздорлик тўланмасдан келинмоқда, уни ундириш бўйича барча чоралар кўрилганига қарамасдан ундириш имкони йўқлиги боис Мажбурий ижро бюроси томонидан “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар қарорларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига асосан ижро этиш имконияти мавжуд бўлмаганлиги сабабли ижро ҳужжатлари қайтарилган, шунга кўра қарздорни соддалаштирилган тартибда банкрот деб топишингизни сўрайман. Бошқа саволлар бўлмади. Раислик қилувчи, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан судга ўз вақтида суд бошқарувчилари рўйхати тақдим қилинмаганлиги сабабли суд мажлисида 2023 йил 6 октябрь куни соат 15:00 га қадар танаффус эълон қилинишини маълум қилди. 2023 йил 6 Танаффусдан сўнг суд таркиби ўзгармаган ҳолда давом этмоқда. Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган қарздор суд муҳокамасида вакиллари иштирокини таъминламади. Саволлар бўлмади. Раислик қилувчи аризачи вакили кўрсатмаларини тинглаб, музокарага ўтди. Суд иш бўйича далилларни текшириш ва суд музокаралари тугаганидан кейин суд ҳужжатини қабул қилиш учун раислик қилувчи алоҳида хонага кирди. Раислик қилувчи бир оздан сўнг ундан чиқиб, қабул қилинган ҳал қилув қарорининг хулоса қисмини эълон қилди, шунингдек ҳал қилув қарори устидан шикоят бериш тартибини, уч кунлик муддат ичида суд мажлиси баённомаси, беш кунлик муддат ичида асослантирилган ҳал қилув қарори билан танишиш ҳуқуқини тушунтирди. Раислик қилувчи суд мажлисини ёпиқ деб эълон қилди. Баённома ИПКнинг 201,202-моддалари талаблари асосида тузилди. Раислик қилувчи: судья П.Закирова Суд мажлиси котиби: Д.Каримов