Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1801-2201/445 Дата решения 06.10.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Саттарова Волида Рустамовна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Дилмуродов Обод фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый "OMAD START" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1176816 Claim ID 3592668 PDF Hash 26aaec68e90cfb27... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
йича ушбу Кодекс 302-моддаси йича ушбу Кодекс 302 code_article
ИПК 304-моддаси ИПК 304 law
Текст решения 11 919 символов
4-1801-2201/445-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья – Л.Абдуллаев Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья – Ж.Хусаинов Кассация инстанцияси судида маърузачи судья - В.Сатторова ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 6 октябрь Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Р.Сагатов ва В.Сатторовадан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, даъвогар вакили С.Тошматов (раҳбари)нинг иштирокида, Қашқадарё вилояти фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг “Dilmurodov Obid” фермер хўжалиги манфаатида “Omad start” масъулияти чекланган жамиятидан 1 930 000 000 сўм зарар ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 16 мартдаги ҳал қилув қарори ҳамда Қашқадарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 19 майдаги қарори устидан “Dilmurodov Obid” фермер хўжалиги манфаатида Қашқадарё вилояти фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Ўзбекистон Республикаси Олий суди биносида видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Қарши туман ҳокимининг 2005 йил 15 ноябрдаги Х-1017/11-сонли қарори билан деҳқончиликка ихтисослаштирилган “Тошматов Дурбек Суннатуллаевич” фермер хўжалигига Қарши туман Кат маҳалла фуқаролар йиғини ҳудуди захирасида бўлган 218қ, 221қ контурларидан танлов асосида жами 25,8 гектар ер майдони, шундан 20,0 гектар экин ер майдони, 5,0 гектар боғзор, 0,4 гектар ариқлар, 0,4 гектар йўллардан иборат ер майдони 30 йил муддатга ижарага берилган. Шунингдек, Қарши туман ҳудудида ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш комиссиясининг 2006 йил 9 июлдаги хулосаси асосида Қарши туман Кат маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги захира ер майдонларининг 169, 170, 221к, 224к контурларидан танлов асосида жами 30,0 гектар ер майдони қўшимча равишда 30 йил муддатга ижарага берилган. Қарши туман ҳокимининг 2017 йил 9 мартдаги Х-310/3-сонли қарорига асосан Қарши туман Кат маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида “Тошматов Дурбек Суннатиллаевич” фермер хўжалиги негизида пахтачилик, ғаллачилик ва чорвачиликка ихтисослаштирилган “DILMURODOV OBOD” фермер хўжалиги (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ташкил этилиб, Қарши туман захира ер фондидан жами 67,4 гектар ер майдони 49 йил муддатга ижарага берилган. Шундан сўнг, Қарши туман ҳокимининг 2019 йил 9 февралдаги Х-1669/02-сонли қарорига асосан даъвогарни Янгибоғ массиви қишлоқ хўжалиги хартасининг 137, 142, 146қ контурларидан жами 25,0 гектар, шундан 23,0 гектар суғориладиган экин ер майдони, 1,7 гектар боғ, 0,2 га ариқ, 0,1 гектар йўллардан иборат ер майдонлари ижара шартномасининг амал қилиш муддатига мувофиқ қолдирилиб, ер майдонларининг қолган қисми туман захира ер фондига қайтарилган. Даъво аризасида фермер хўжалигининг 142, 146 контурлардаги 5 гектар ер майдонининг 1,7 гектарида боғ ва қолган 3,3 гектар қисмида чорвани озиқлантириш учун кўп йиллик беда экини экилганлиги, фермер хўжалиги ихтиёрида қолдирилган 1,7 гектар ер майдонидаги боғда ёғли зардоли дарахтлари 2012 йилдан бошлаб ҳосил бера бошлаганлиги, 2021 йил январь ойида “Omad start” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар ёки МЧЖ деб юритилади) иш бошқарувчиси Ботиров Акмал томонидан рухсатсиз ва ўзбошимчалик билан жамиятга тегишли маҳсус техника ёрдамида зардоли дарахтларидан 71 тупи томири билан олиб ташланганлиги, шунингдек 16 000 дона ўрик кўчатлари ковлаб олинганлиги ва ўз зарурати учун дала қисмидан кўп миқдорда тупроқ ташиб кетганлиги натижасида фермер хўжалиги катта миқдорда зарар кўрганлиги каби важлари келтирилган. Қашқадарё вилоят Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (бундан буён матнда Кенгаш деб юритилади) томонидан низони ўзаро ҳал этиш чораси сифатида фермер хўжалигига етказилган зарар миқдорини қоплаш юзасидан жавобгарга юборилган огоҳлантириш хати оқибатсиз қолдирилган. Шунга кўра, Кенгаш даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда ҳар бир дарахтдан ўртача 100 кг ҳосил олинишини, олинган ҳосилни 20 000 сўмдан сотилишини, 71 туп дарахтдан бир йилга 142 000 000 сўм, ўн йилга 1 420 000 000 сўм даромад олишини, жавобгар томонидан олиб кетилган 16 000 дона ўрик кўчатларини ҳар бири 5 000 сўмдан ҳисобланганда, жами 80 000 000 сўмни ташкил этишини, шунингдек жавобгар томонидан ариқлар бузилиши натижасида дарахтлар ва беда экинлари қуриб қолганлигини, бунинг натижасида 350 000 000 сўмлик зарар ҳамда 80 000 000 сўмдан ортиқ моддий зарар етказилганлигини баён қилиб, жами 1 930 000 000 сўм миқдоридаги зарарни жавобгардан ундиришни сўраган. Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 16 мартдаги ҳал қилув қарори билан даъво талабини қаноатлантириш рад этилган. Қашқадарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 19 майдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. 2 Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларидан норози бўлиб, Кенгаш кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларини бекор қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда суд процессида даъвогарнинг 1,7 гектар боғ майдонидаги дарахтлар жавобгар томонидан Чаён русумли техникаси ёрдамида суғуриб олинганлигини тасдиқловчи далиллар эътиборга олинмаганлиги, тақдим этилган далиллар судлар томонидан ҳуқуқий баҳо берилмаганлиги, судлар жавобгарнинг ходими Ботиров Акмал Тоирович томонидан ёзилган тушунтириш хатига баҳо бермаганлиги, боғдаги дарахтларни суғуриб ташланганлик ҳолати бўйича далолатнома тузган масъул ходимлар судга чақирилмаганлиги, биринчи инстанция суди томонидан мутахассис чақирилмасдан далил тўплашга кўмаклашилмаганлиги, судга жавобгар ходими Ботиров Акмал Тоирович чақирилмаганлигини кўрсатган. Кенгаш ва жавобгар суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлса-да, уларнинг вакили суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати ишни Кенгаш ва жавобгарнинг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили шикоятда келтирилган важларни такрорлаб, даъво асоссиз рад этилганлигини билдириб, шикоятни қаноатлантиришни сўради. Судлов ҳайъати даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, кассация шикоятини қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори тўғрисида” 2007 йил 15 июндаги 161-сонли қарори 1-бандининг иккинчи хатбошисида суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги, қайд этилган талабларга риоя этмаслик ИПКнинг 279 ва 302-моддаларига мувофиқ қарорнинг бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши учун асос бўлиши мумкинлиги ҳақида тушунтириш берилган. Бироқ, иш юзасидан қарор қабул қилишда судлар қайд қилинган талабларга риоя қилмаган. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъво аризасида жавобгарнинг 1,7 гектар ер майдонидаги боғда ёғли зардоли дарахтлари 2012 йилдан бошлаб ҳосил бера бошлаганлиги, 2021 йил январь ойида МЧЖнинг иш бошқарувчиси Ботиров Акмал томонидан рухсатсиз ва ўзбошимчалик билан жамиятга 3 тегишли махсус техника ёрдамида зардоли дарахтларидан 71 тупи томири билан олиб ташланганлиги, шунингдек 16 000 дона ўрик кўчатлари ковлаб олинганлиги ва ўз зарурати учун дала қисмидан кўп миқдорда тупроқ ташиб кетилганлиги ҳолатлари кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 985-моддасининг биринчи қисмига кўра, ғайриқонуний ҳаракат (ҳаракатсизлик) туфайли фуқаронинг шахсига ёки мол-мулкига етказилган зарар, шунингдек юридик шахсга етказилган зарар, шу жумладан бой берилган фойда зарарни етказган шахс томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим. Биринчи инстанция суди томонидан даъвогарнинг важларига баҳо бериш мақсадида иш учун аҳамиятли ҳолатлар, яъни даъво аризасида кўрсатилган даъвогарга тегишли зардори дарахтларни томири билан олиб ташланганлиги ва тупроқларни олиб кетилганлиги ҳаракатлари ким томонидан амалга оширилганлиги ва Ботиров Акмал Тоировичнинг МЧЖга алоқадорлиги ҳолатлари тўлиқ аниқланмаган. Ваҳоланки, биринчи инстанция судининг 2022 йил 16 март куни бўлиб ўтган суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этган ҳамда Қашқадарё вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармасининг 2021 йил 16 ноябрдаги 01-023/1887-сонли хатида фермер хўжалигининг ёнидан ўтган коллектор ва лоток муҳофаза зонасидаги ер майдонида МЧЖ томонидан тупроқ ишлари бажарилиб, тупроқ 1,5-2 метр чуқурликда ковлаб, олиб чиқиб кетилганлиги маълум қилинган. Судлар томонидан ушбу хатда кўрсатилган ҳолатларни мазкур низога алоқадорлиги ўрганилмаган ва унга ҳуқуқий баҳо берилмаган. Апелляция инстанцияси суди томонидан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида барвақт хулоса келган. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ҳар қандай ҳолда бекор қилиш учун асос бўлади. ИПК 301-моддасининг 3-бандида кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида ва тўртинчи қисмининг 4 ва 7-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ҳал қилув қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати бекор қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақлилиги белгиланган. Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантиришни, иш юзасидан қабул қилинган суд қарорларини бекор қилишни ва ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади. ИПК 304-моддасининг биринчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг қарорида баён қилинган кўрсатмалар ишни янгидан кўраётган суд учун мажбурийдир. 4 аҳамиятга эга бўлган ҳолатларни тўлиқ аниқлаши, суд муҳокамасида Ботиров Акмал Тоирович иштирокини таъминлаш чорасини кўриши, унинг ва даъвогар важ қилиб келтираётган техника воситасининг МЧЖга алоқадорлиги, даъвогарга тегишли зардори дарахтларни томири билан олиб ташлаш ва тупроқларни олиб кетиш ҳаракатлари жавобгар томонидан амалга оширилганлиги ҳолатларига аниқлик киритиши, тарафларнинг важлари ва ишдаги далилларни муҳокама қилиб ҳамда уларга ҳуқуқий баҳо бериб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда асослантирилган суд ҳужжати қабул қилиши, шунингдек қонунда белгиланган тартибда суд харажатларини, шу жумладан ишни кассация инстанция судида кўриш билан боғлиқ видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ харажатларни тақсимлаш масаласини ҳал қилиши лозим бўлади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 301 - 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Қашқадарё вилояти фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан берилган кассация шикояти қаноатлантирилсин. Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 16 мартдаги ҳал қилув қарори ва Қашқадарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 19 майдаги қарори бекор қилинсин. Иш янгидан кўриш учун Қарши туманлараро иқтисодий судига юборилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Б.Сайфуллаев ҳайъат аъзолари Р.Сагатов В. Сатторова 5