Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1804-2302/2567 Дата решения 06.10.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Касанский межрайонный экономический суд Судья Туракулов Акрам Нигматуллаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Косон туман хокимияти Ответчик / Подсудимый Ўткир Шарипович фермер хўжалиги
Source ID 1180902 Claim ID 3656561 PDF Hash 1c9d0b06e62fe919... Загружено 09.04.2026 06:21 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 228-моддаси нинг 228 law
ушбу кодекснинг 232-моддаси ушбу кодекс 232 code_article
ФКнинг 164-моддаси ФКнинг 164 law
нинг 43-моддаси нинг 43 law
Ер кодексининг 24-моддаси Ер кодекси 24 code_article
Ер кодексининг 241-моддаси Ер кодекси 241 code_article
ари Ер кодекснинг 242-моддаси ари Ер кодекс 242 code_article
ИПК 72-моддаси ИПК 72 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1804-2301/2567-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 06.10.2023 йил Косон туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Турақулов раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Тиловованинг котиблигида, даъвогар – *****нинг жавобгар – *****га нисбатан Косон туман хокимининг 17.02.2017 йилдаги Х-298/02-сонли қарорига кўра тузилган 20.02.2020 йилдаги ер участкасининг узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги ижара шартномасига ўзгартириш киритиш ва *****нинг мақсадсиз фойдаланилган жами 28,9 гектар ер майдонини туман хокимлиги захирасига қайтариш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан ишни даъвогар вакили **** (2023 йил 11 сентябрдаги 353/01-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили ***** (шаҳсий маълумотнома асосида) лар иштирокида Косон туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида иш ҳужжатлари билан биргаликда кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: даъвогар – ***** (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Косон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгар – ***** (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан Косон туман хокимининг 17.02.2017 йилдаги Х-298/02-сонли қарорига кўра тузилган 20.02.2020 йилдаги ер участкасининг узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги ижара шартномасига ўзгартириш киритиш ва *****нинг мақсадсиз фойдаланилган жами 28,9 гектар ер майдонини туман хокимлиги захирасига қайтарини сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили ўз тушунтиришида,туман хокимининг 17.02.2017 йилдаги Х-298/02-сонли қарорига кўра тузилган 20.02.2020 йилдаги ер участкасининг узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги ижара шартномаси тузулганлигини, ер майдонидан фойдаланиш аҳволи Косон туман қишлоқ ҳўжалик бўлими томонидан ўрганилганда жавобгар ер майдонидан самарасиз ва мақсадсиз фойдаланиб келаётганлиги аниқланганлигини, шу боис Косон туман хокимининг 17.02.2017 йилдаги Х-298/02-сонли қарорига кўра тузилган 20.02.2020 йилдаги ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги ижара шартномасига тегишли ўзгартириш киритиб жавобгарнинг мақсадсиз фойдаланган жами 28,9 гектар ер майдонини туман хокимлиги захирасига қайтаришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талаби бўйича эътирозини билдириб, аниқланган камчиликлар бугунги кунда бартараф қилинганлигини шу сабабли даъвони рад этишни сўради. Суд, иш ҳужжатларини атрофлича ўрганиб чиқиб, даъво аризасида келтирилган важларни муҳокама қилиб, ишда иштирок этувчи ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга асосан даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.09.2020 йилда “Ўзбекистон Республикасида пиллачилик ва қоракўлчиликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 6059-сонли фармонида 2021 йил 1 июлга қадар Республиканинг яйловларга эга барча ҳудудларида озуқа базасини яратган ҳолда майда шоҳли наслдор молларни кўпайтириш, шунингдек, мол сўйиш, тери ва жунни қайта ишлаш, гўшт-сут маҳсулотлари, ярим тайёр ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил қилиш бўйича қоракўлчилик кластерлари ташкил қилиниши ва кластерларга қоракўл зотли қўйларини боқишга мўлжалланган, шу жумладан ўрмон билан қопланмаган ўрмон фонди ерларидан яйловлар Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексида белгиланган тартибда ижарага берилиши қайд этилган. Косон туман ҳокимлиги 26.09.2020 йилдаги Х-1980/09-сонли қарори билан тумандаги мавжуд яйлов ер майдонларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида пиллачилик ва қоракўлчиликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 02.09.2020 йилдаги 6059-сонли фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси “Пиллачилик ва Қоракўлчиликни ривожлантириш” қўмитасининг доимий эгалигига ўтказилган. Қўмита ва Кластер ўртасида 14.01.2021 йилда яйловларни ижарага бериш тўғрисида 04-8-сонли шартнома расмийлаштирилган. Косон туман хокимининг 17.02.2017 йилдаги Х-298/02-сонли қарорига асосан Косон туман Майдаёбу ҳудудидан жами 144,1 гектар, шундан 61,6 гектар сувли ер, 31,0 гектар бўз ер, 2,4 сув ости, 80,0 гектар яйлов 0,1 гектар йўллар билан банд ер майдони ***** ташкил этиш учун 49 йил муддатга ижарага ажратиб берилган. Шунга асосан, 20.02.2020 йилда ***** ва ***** ўртасида ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисида ижара шартномаси тузилган. Ер майдонидан фойдаланиш аҳволи Косон тумани қишлоқ хўжалик бўлими томонидан ўрганилганда ***** ер майдонидан самарасиз ва мақсадсиз фойдаланиб келаётганлиги аниқланди, хусусан 1 шартли мол боши сони учун 0,45 гектар ер майдони ажратилиши кўрсатилган бўлсада, фермер хўжалиги хисобида жами 726 бош майда шоҳли мол, 73 бош шартли мол сони мавжуд бўлиб, жами шартли мол бошига 32,7 гектар ер майдони талаб этилиши керак бўлсада, ортиқча 28,9 гектар ер майдонидан мақсадсиз фойдаланганлиги аниқланган. Даъвогарнинг жавобгарни ер майдонидан мос равишда чорва моллар сони 15 кун муддатда теглаштирилиши ҳақидаги қилган огоҳлантиришлари оқибатсиз қолдирилганлиги боис, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилишга мажбур бўлган. Даъвогарнинг даъво талаби қўйидагиларга кўра асоссиздир. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 228-моддасида мулкдор ўз мол-мулкини бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олишга ҳақли, ушбу кодекснинг 232-моддасида гарчи мулкдор бўлмаса ҳам, лекин молмулкка мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик, хўжалик юритиш, оператив бошқариш ҳуқуқи асосида ёки қонун ёхуд шартномада назарда тутилган бошқа асосга кўра эгалик қилаётган шахс ҳам ушбу Кодекснинг 228-231-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқларга эга бўлади. Бу шахс ўз эгалигини мулкдордан ҳам ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга эканлиги қайд этилган. ФКнинг 164-моддасида, мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига қарашли молмулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан иборатдир. Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси (бундан буён матнда Ер кодекси деб юритилади)нинг 43-моддаси биринчи қисмида, қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун бериб қўйилган ёки ана шу мақсадлар учун белгиланган ерлар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ҳисобланиши, учинчи қисмида, ҳайдаладиган ерлар, пичанзорлар, яйловлар, ташландиқ ерлар, кўп йиллик дов-дарахтлар (боғлар, токзорлар, тутзорлар, мевали дарахт кўчатзорлари, мевазорлар ва бошқалар) эгаллаган ерлар қишлоқ хўжалиги ерлари жумласига кириши қайд этилган. Ер кодексининг 24-моддаси биринчи қисмида, ер участкасининг ижараси ер участкасига ижара шартномаси шартларида муддатли, ҳақ эвазига эгалик қилиш ва фойдаланишдан иборатлиги қайд этилган. Ер кодексининг 241-моддаси биринчи қисмида давлат органлари, муассасалари ва ташкилотларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида берилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ва ўрмон фонди ерлари инвестиция шартномаси ёки давлат-хусусий шериклик асосида ижарага берилиши мумкин. Бунда қуйидаги ерлар уч йилдан кам бўлмаган ва қирқ тўққиз йилдан ошмайдиган муддатга қишлоқ хўжалиги оборотидан чиқиб кетган суғориладиган ерлар ва лалми ерлар Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ҳамда қишлоқ хўжалиги корхоналарига ҳамда ўрмон фондининг фойдаланилмаётган ерлари жисмоний ва юридик шахсларга ижарага берилиши мумкинлиги қайд этилган. Бундан ташқари Ер кодекснинг 242-моддаси биринчи қисмида, ушбу кодекснинг Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштириш мақсадида юридик ва жисмоний шахсларга иккиламчи ижарага берилиши (уларни учинчи шахсларга бериш ҳуқуқисиз) мумкинлиги, бешинчи қисмида, Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини иккиламчи ижарага бериш шартлари ва муддатлари тарафларнинг келишувига кўра белгиланади ҳамда шартнома билан мустаҳкамланади. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни иккиламчи ижарага берганлик учун ҳақ ундириш тартиби ва миқдорлари қонунчиликка мувофиқ иккиламчи ижара шартномасида белгиланиши, олтинчи қисмида эса, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини иккиламчи ижарага бериш шартномаси қонунчиликда назарда тутилган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозимлиги қайд этилган. Зеро, ИПК 72-моддасига асосан қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Шунингдек, қарор қачонки, унда иш учун аҳамиятли барча ҳолатлар баён этилган ва тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидаги хулосаларини тасдиқловчи далиллар келтирилган бўлса, асослантирилган ҳисобланади. Қарор иш ҳолатлари ҳақидаги тахминларга асосланган бўлиши мумкин эмас. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори” ҳақидаги 161-сонли қарорининг 3-бандида тушунтириш берилган. Юқорида қайд этилганларга асосан суд, даъвогар *****нинг даъво аризасини қонун ҳужжатларида қайд этилган талабларга кўра қисман қаноатлантиришни лозим топади. Чунки, ИПКнинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида очиб бериши лозим. ИПКнинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаиназаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас. Суд ишнинг бундай ҳолатларидан келиб чиқиб, даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгар *****нинг мақсадсиз фойдаланган 8,9 гектар ер участкасини тумани хокимлиги захирасига қайтаришни, даъвогар томонидан олдиндан тўланган 33.000 сўм почта харажати ундиришни ҳамда жавобгар ҳисобидан республика бюджетига 6.600.000 сўм давлат божи ундиришни ва даъвони қолган қисмини рад этишни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 112-113,114,118, 128, 170, 176-180, 186-188-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: даъвогар – *****нинг жавобгар – *****га нисбатан Косон туман хокимининг 17.02.2017 йилдаги Х-298/02-сонли қарорига кўра тузилган 20.02.2020 йилдаги ер участкасининг узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги ижара шартномасига ўзгартириш киритиш ва *****нинг мақсадсиз фойдаланилган жами 28,9 гектар ер майдонини туман хокимлиги захирасига қайтариш ҳақидаги даъво аризасини қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар *****нинг мақсадсиз фойдаланган 8,9 гектар ер участкасини тумани хокимлиги захирасига қайтарилсин. Жавобгар ҳисобидан: даъвогар фойдасига 33.000 сўм олдиндан тўланган почта харажати; республика бюджетига 6.600.000 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг қолган қисми рад этилсин. Ҳал қилув қарорига нисбатан бир ой муддат ичида Косон туманлараро иқтисодий суди орқали Қашқадарё вилоят судига апелляция тартибида шикоят келтириши мумкин. Судья А.Турақулов