← Назад
Решение #485676 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| онуни | 27 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 477 | — | law | |
| ФКнинг | 261 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1101-2303/8861-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 6 октябрь
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг судьяси П.Закирова,
судья ёрдамчиси Д.Каримовнинг суд мажлиси котиблигида,
__________________нинг __________________ манфаатида жавобгар __________________
ҳисобидан 485 399 890,14 сўм асосий қарз ҳамда 3 109 958,44 сўм пеня
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси ҳамда унга илова қилинган иш
ҳужжатларини даъвогар вакили __________________ иштирокида, суднинг
маъмурий биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
__________________ (бундан кейин матнда прокуратура деб юритилади)
__________________ (бундан кейин матнда даъвогар деб юритилади)
манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, __________________
(бундан кейин матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан
485 399 890,14 сўм асосий қарз ва 3 109 958,44 сўм пеня ундириб
беришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво важларини
такрорлаб, қарздорлик мавжуд бўлсада аҳоли эътирози юзага
келмаслиги учун жавобгарни электр тармоғидан узиб қўйишга йўл
қўйилмаганлиги, шу сабабли қарздорлик катта суммани ташкил
этишини таъкидлаб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириб беришни
сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган жавобгар ва прокуратура суд мажлисида вакиллари
иштирокини таъминламадилар.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисмида иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо
уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган.
Шунга кўра, суд низони мазмунан кўриб чиқиш учун тўсқинлик
қилувчи ҳолатлар мавжуд эмас деб ҳисоблайди.
Суд, даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб
чиқиб, даъвогар вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, __________________ суд
муҳокамаси ҳақида тегишли тартибда хабардор этилганлиги, шунга кўра
ишни мазмунан кўриш учун тўсқинлик қилувчи ҳолатлар мавжуд
эмаслигини назарда тутиб, қуйидагиларга кўра даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади:
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар
шартнома асосида, зарар етказиш ва қонунда белгиланган бошқа
асосларга кўра вужудга келади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида
2022 йил 2 январда 31-1067-сонли электр таъминоти шартномаси
тузилган бўлиб, унга мувофиқ даъвогар (корхона) электр энергияси
етказиб бериш, ўз навбатида жавобгар (истеъмолчи) электр энергияси
учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 2.1-бандига асосан, энергия истеъмолининг йиллик
шартномавий ҳажми актив 5 800 квт/соатни ташкил этиши белгиланган.
Шартноманинг 3.6-банди талабига кўра “истеъмолчи” келгуси ҳисобкитоб даври бошлангунга қадар энергиянинг шартномада кўрсатилган
қийматини 100 фоиз олдиндан тўлангандан сўнг “истеъмолчи”га электр
энергияси етказиб берилиши белгиланган.
Даъвогар шартномага мувофиқ жавобгарга электр энергиясини
етказиб берган, аммо жавобгар шартномавий муносабатда зиммасига
олган мажбуриятини шартноманинг учинчи бўлимида назарда тутилган
тартиб ва муддатларда бажаришни таъминламаган ҳамда 2023 йил 24
августдаги қарздорикни ихтиёрий тўлаш ҳақидаги талабномани ижросиз
қолдирилган.
Шундан сўнг прокуратура даъвогар манфаатида судга даъво аризаси
билан мурожаат қилган.
ФКнинг 468-моддасига мувофиқ энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ
орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини
олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек
шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя
этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш
хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи
асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 474-моддасига кўра агар қонунчиликда ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса,
энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун
тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ
аниқланади.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги, 333моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса,
жавоб бериши лозимлиги белгиланган.
“Электр энергетикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 27-моддасида электр энергияси истеъмолчиларининг бир
қатор мажбуриятлари белгиланган бўлиб, унга кўра истеъмолчи
фойдаланилган электр энергияси учун ҳақни электр таъминоти
шартномасида белгиланган муддатларда ўз вақтида тўлаши лозим.
Шартноманинг 4.2-бандида жавобгар энергия ҳақини ўз вақтида
тўлаб боришга мажбурлиги белгиланган.
Мазкур ҳолатда, жавобгар 485 399 890,14 сўм қарздорликка йўл
қўйганлиги ишдаги мавжуд шартнома, солиштирма далолатнома ҳамда
бошқа шу каби ҳужжатлар билан тўлиқ ўз тасдиғини топган.
Шунга кўра, даъво талабларининг асосий қарз ундириш тўғрисидаги
қисми тўлиқ - 485 399 890,14 сўмга қаноатлантирилиши лозим.
ФКнинг 263-моддасида неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида
назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор
қонунда белгиланган неустойкани тўлашни талаб қилишга ҳақли
эканлиги белгиланган.
ФКнинг 477-моддасида энергия таъминоти шартномаси бўйича
мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган
ҳолларда, энергия билан таъминловчи ташкилот шу туфайли етказилган
зарарнинг, абонент эса етказилган ҳақиқий зарарнинг ўрнини қоплаши
шартлиги белгиланган.
Шундан келиб чиқиб, даъвогар асосий қарздан ташқари, жавобгар
томонидан шартнома мажбуриятлари ўз вақтида бажарилмаганлиги
учун ундан шартноманинг 3.12-бандига асосан 3 109 958,44 сўм пеня
ундиришни сўраган.
ФКнинг
261-моддасига
кўра
қарздор
мажбуриятларнинг
бажарилишини кечиктириб юборганда тўлайдиган ва ўтказиб
юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган
қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойканинг шакли
пеня деб юритилади.
Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда
неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги,
унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги
каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб
қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт. Бу
ҳақда эса Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим
даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги
фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”
163-сонли қарорининг 2-бандида батафсил тушунтириш берилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунини
иқтисодий судлар амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”
2002 йил 4 мартдаги 103-сонли қарорининг 11-бандида шартнома
мажбуриятларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик
учун, агар қонун ҳужжатлари ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавобгарлик қарздорнинг айби бўлсагина
қўлланилиши, қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариши учун
ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа,
у жавобгарликдан озод қилиниши лозимлиги ҳақида тушунтириш
берилган.
Жавобгар томонидан мажбурият ўз вақтида бажарилмаганлиги,
яъни тўлов кечиктирилганлиги, сўралган пеня миқдори мажбуриятнинг
бузиш оқибатларига мутаносиблиги ва бажарилмаган мажбуриятнинг
10 фоизини ҳам ташкил этмаслигини инобатга олиб, суд даъво
талабларининг пеня ундириш қисмини тўлиқ - 3 109 958,44 сўмга
қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан
тасдиқланган бож ставкаларига мувофиқ мулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан
кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган.
ИПК 118-моддасига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Демак, даъво талаблари тўлиқ асосли деб топилганлиги боис давлат
божи ва почта харажати жавобгар зиммасига юкланади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин.
__________________
ҳисобидан
__________________
фойдасига
485 399 890,14 сўм асосий қарз, 3 109 958,44 сўм пеня ҳамда 33 000 сўм
почта харажати, жами 488 542 848,58 сўм ундирилсин.
__________________ ҳисобидан республика бюджетига 9 770 196,97 сўм
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида
апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
П.Закирова