Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1804-2302/2559 Дата решения 06.10.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Касанский межрайонный экономический суд Судья Туракулов Акрам Нигматуллаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Косон туман хокимияти Ответчик / Подсудимый "ILK ORZULAR MAHSULI" фермер хўжалиги
Source ID 1180887 Claim ID 3656608 PDF Hash dbde7a29d9a54e10... Загружено 09.04.2026 06:21 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
нинг 228-моддаси нинг 228 law
ушбу кодекснинг 232-моддаси ушбу кодекс 232 code_article
ФКнинг 164-моддаси ФКнинг 164 law
нинг 43-моддаси нинг 43 law
Ер кодексининг 24-моддаси Ер кодекси 24 code_article
Ер кодексининг 241-моддаси Ер кодекси 241 code_article
ари Ер кодекснинг 242-моддаси ари Ер кодекс 242 code_article
ИПК 72-моддаси ИПК 72 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1804-2301/2559-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 6 октябрь Косон туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Турақулов раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Тиловованинг котиблигида, даъвогар *****, жавобгар – *****, Косон туман ҳокимининг 06.05.2017 йилдаги Х1407/05-сонли қарорига кўра тузилган 20.02.2020 йилдаги ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисдаги ижара шартномасига тегишли ўзгартириш киритиш мақсадсиз фойдаланилган жами 56.3 гектар ер майдонини туман ҳокимлиги захирасига қайтариш тўғрисдаги даъво аризаси юзасидан ишни даъвогар вакили ***** (2023 йил 11 сентябрдаги 353/01-сонли ишончнома асосида) иштирокида (жавобгар вакилининг иштирокисиз) суд биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида иш ҳужжатлари билан биргаликда кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар – *****(бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгар – ***** (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан Косон туман ҳокимининг 06.05.2017 йилдаги Х-1407/05-сонли қарорига кўра тузилган 20.02.2020 йилдаги ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисдаги ижара шартномасига тегишли ўзгартириш киритиш мақсадсиз фойдаланилган жами 56.3 гектар ер майдонини туман ҳокмилиги захирасига қайтаришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили ўз тушунтиришида,туман хокимининг 06.05.2017 йилдаги Х-1407/05-сонли қарорига кўра тузилган 20.02.2020 йилдаги ер участкасининг узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги ижара шартномаси тузулганлигини, ер майдонидан фойдаланиш аҳволи Косон туман қишлоқ ҳўжалик бўлими томонидан ўрганилганда жавобгар ер майдонидан самарасиз ва мақсадсиз фойдаланиб келаётганлиги аниқланганлигини, шу боис Косон туман хокимининг 06.05.2017 йилдаги Х-1407/05-сонли қарорига кўра тузилган 20.02.2020 йилдаги ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги ижара шартномасига тегишли ўзгартириш киритиб жавобгарнинг мақсадсиз фойдаланган жами 56.3 гектар ер майдонини туман хокимлиги захирасига қайтаришни сўради. Суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда хабардор этилган жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар ва жавобгар ҳамда учунчи шахслар вакиллари суд мажлисига келмасалар, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги кўрсатилган. Суд, иш ҳужжатларини атрофлича ўрганиб чиқиб, даъво аризасида келтирилган важларни муҳокама қилиб, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари ва фикрини тинглаб ҳамда уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга асосан даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.09.2020 йилда “Ўзбекистон Республикасида пиллачилик ва қоракўлчиликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 6059-сонли фармонида 2021 йил 1 июлга қадар Республиканинг яйловларга эга барча ҳудудларида озуқа базасини яратган ҳолда майда шоҳли наслдор молларни кўпайтириш, шунингдек, мол сўйиш, тери ва жунни қайта ишлаш, гўшт-сут маҳсулотлари, ярим тайёр ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил қилиш бўйича қоракўлчилик кластерлари ташкил қилиниши ва кластерларга қоракўл зотли қўйларини боқишга мўлжалланган, шу жумладан ўрмон билан қопланмаган ўрмон фонди ерларидан яйловлар Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексида белгиланган тартибда ижарага берилиши қайд этилган. ***** 26.09.2020 йилдаги Х-1980/09-сонли қарори билан тумандаги мавжуд яйлов ер майдонларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида пиллачилик ва қоракўлчиликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 02.09.2020 йилдаги 6059-сонли фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси “Пиллачилик ва Қоракўлчиликни ривожлантириш” қўмитасининг доимий эгалигига ўтказилган. Қўмита ва Кластер ўртасида 14.01.2021 йилда яйловларни ижарага бериш тўғрисида 04-8-сонли шартнома расмийлаштирилган. Косон туман хокимининг 06.05.2017 йилдаги Х-1407/05-сонли қарорига асосан Косон туман Чироқчи ҳудудидан жами 87,9 гектар, шундан 86,5 гектар сувли ер майдони ***** ташкил этиш учун 49 йил муддатга ижарага ажратиб берилган. Шунга асосан, 20.02.2020 йилда Косон тумани хокимлиги ва***** ўртасида ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисида ижара шартномаси тузилган. Ер майдонидан фойдаланиш аҳволи Косон тумани қишлоқ хўжалик бўлими томонидан ўрганилганда ***** ер майдонидан самарасиз ва мақсадсиз фойдаланиб келаётганлиги аниқланди, хусусан 1 шартли мол боши сони учун 0,45 гектар ер майдони ажратилиши кўрсатилган бўлсада, фермер хўжалиги хисобида жами 28 бош қора моллар, шундан 18 бош сигирлар, 121 бош майда шохли мол, 67 бош шартли мол сони мавжуд бўлиб, жами шартли мол бош сонига 30,2 гектар ер майдони талаб этилиши керак бўлсада, 56,3 гектар сувли ер майдони шартли мол бош сонига нисбатан ортиқча эканлиги ва 56,3 гектар ер майдонидан мақсадсиз фойдаланганлиги аниқланган. Даъвогарнинг жавобгарни ер майдонидан мос равишда чорва моллар сони 15 кун муддатда теглаштирилиши ҳақидаги қилган огоҳлантиришлари оқибатсиз қолдирилганлиги боис, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилишга мажбур бўлган. Даъвогарнинг даъво талаби қўйидагиларга кўра асоссиздир. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 228-моддасида мулкдор ўз мол-мулкини бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олишга ҳақли, ушбу кодекснинг 232-моддасида гарчи мулкдор бўлмаса ҳам, лекин мол-мулкка мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик, хўжалик юритиш, оператив бошқариш ҳуқуқи асосида ёки қонун ёхуд шартномада назарда тутилган бошқа асосга кўра эгалик қилаётган шахс ҳам ушбу Кодекснинг 228-231моддаларида назарда тутилган ҳуқуқларга эга бўлади. Бу шахс ўз эгалигини мулкдордан ҳам ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга эканлиги қайд этилган. ФКнинг 164-моддасида, мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига қарашли молмулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан иборатдир. Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси (бундан буён матнда Ер кодекси деб юритилади)нинг 43-моддаси биринчи қисмида, қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун бериб қўйилган ёки ана шу мақсадлар учун белгиланган ерлар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ҳисобланиши, учинчи қисмида, ҳайдаладиган ерлар, пичанзорлар, яйловлар, ташландиқ ерлар, кўп йиллик дов-дарахтлар (боғлар, токзорлар, тутзорлар, мевали дарахт кўчатзорлари, мевазорлар ва бошқалар) эгаллаган ерлар қишлоқ хўжалиги ерлари жумласига кириши қайд этилган. Ер кодексининг 24-моддаси биринчи қисмида, ер участкасининг ижараси ер участкасига ижара шартномаси шартларида муддатли, ҳақ эвазига эгалик қилиш ва фойдаланишдан иборатлиги қайд этилган. Ер кодексининг 241-моддаси биринчи қисмида давлат органлари, муассасалари ва ташкилотларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида берилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ва ўрмон фонди ерлари инвестиция шартномаси ёки давлат-хусусий шериклик асосида ижарага берилиши мумкин. Бунда қуйидаги ерлар уч йилдан кам бўлмаган ва қирқ тўққиз йилдан ошмайдиган муддатга қишлоқ хўжалиги оборотидан чиқиб кетган суғориладиган ерлар ва лалми ерлар - Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ҳамда қишлоқ хўжалиги корхоналарига ҳамда ўрмон фондининг фойдаланилмаётган ерлари - жисмоний ва юридик шахсларга ижарага берилиши мумкинлиги қайд этилган. Бундан ташқари Ер кодекснинг 242-моддаси биринчи қисмида, ушбу кодекснинг Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштириш мақсадида юридик ва жисмоний шахсларга иккиламчи ижарага берилиши (уларни учинчи шахсларга бериш ҳуқуқисиз) мумкинлиги, бешинчи қисмида, Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини иккиламчи ижарага бериш шартлари ва муддатлари тарафларнинг келишувига кўра белгиланади ҳамда шартнома билан мустаҳкамланади. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни иккиламчи ижарага берганлик учун ҳақ ундириш тартиби ва миқдорлари қонунчиликка мувофиқ иккиламчи ижара шартномасида белгиланиши, олтинчи қисмида эса, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини иккиламчи ижарага бериш шартномаси қонунчиликда назарда тутилган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозимлиги қайд этилган. Зеро, ИПК 72-моддасига асосан қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Шунингдек, қарор қачонки, унда иш учун аҳамиятли барча ҳолатлар баён этилган ва тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидаги хулосаларини тасдиқловчи далиллар келтирилган бўлса, асослантирилган ҳисобланади. Қарор иш ҳолатлари ҳақидаги тахминларга асосланган бўлиши мумкин эмас. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори” ҳақидаги 161-сонли қарорининг 3-бандида тушунтириш берилган. Юқорида қайд этилганларга асосан суд, даъвогар Косон туман хокимлигининг даъво аризасини қонун ҳужжатларида қайд этилган талабларга кўра қисман қаноатлантиришни лозим топади. Чунки, ИПКнинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида очиб бериши лозим. ИПКнинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаиназаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас. Суд ишнинг бундай ҳолатларидан келиб чиқиб, даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгар *****нинг мақсадсиз фойдаланган 18,7 гектар ер участкасини тумани хокимлиги захирасига қайтаришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 33.000 сўм почта харажати, шунингдек республика бюджетига 6.600.000 сўм давлат божи ундиришни ва даъвони қолган қисмини рад этишни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 112-113, 114, 118, 128, 170, 176-180, 186-188-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: даъвогар – Косон туман Хокимлигининг жавобгар – *****га нисбатан берган даъво аризасини қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар *****нинг мақсадсиз фойдаланган 18,7 гектар ер участкасини тумани хокимлиги захирасига қайтарилсин. Жавобгар ҳисобидан: - даъвогар фойдасига 33.000 сўм олдиндан тўланган почта харажати; - республика бюджетига 6.600.000 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг қолган қисми рад этилсин. Ҳал қилув қарорига нисбатан бир ой муддат ичида Косон туманлараро иқтисодий суди орқали Қашқадарё вилоят судига апелляция тартибида шикоят келтириши мумкин. А.Турақулов