← Назад
Решение #485710 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 31 | — | code_article | |
| онуннинг | 14 | — | law | |
| онуннинг | 26 | — | law | |
| нинг | 164 | — | law | |
| ФКнинг | 166 | — | law | |
| ФКнинг | 231 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКннг | 72 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law |
Текст решения
16 823 символов
4-1505-2201/155-сонли иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья Ш.Мирзаматов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья И.Турсунов
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья Р.Хайдаров
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 6 октябрь
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Ш.Маҳмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Б.Исрайлов
ва Р.Хайдаровдан иборат таркибда, А.Бахшуллоев котиблигида, даъвогар
вакиллари Б.Болтабоев (раҳбар), М.Алиакбаров (ишончнома асосида),
жавобгар вакили С.Эшонов (ордер асосида)ларнинг иштирокида,
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий
бошқармасининг даъвогар “GREAT BUILDING HOLDING” масъулияти
чекланган жамияти манфаатида жавобгар “FAR ZAR OPTIMUS INVEST”
фермер хўжалигини Олтиариқ туман ҳокимининг 2019 йил 10 апрелдаги
2204-сонли қарори билан “GREAT BUILDING HOLDING” масъулияти
чекланган жамиятига фойдаланишга рухсат берилган туман ҳокимлиги
захира фондида бўлган Олтиариқ тумани, Янгиқўрғон (Юксалиш)
массивида жойлашган 3-участка, 26к-контурдаги 8 гектар ер майдонида
очилган “Олтиариқ-1” қазилма кон еридан мажбурий тартибда чиқариш
ҳамда суд ва адвокат учун тўлов, жавобгарни низоли кон (қазилмагоҳ)дан
чиқариш харажатини жавобгардан ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича қабул қилинган Риштон туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил
11 майдаги ҳал қилув қарори ҳамда Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 26 июнь кунидаги қарори устидан
жавобгар “FAR ZAR OPTIMUS INVEST” фермер хўжалиги томонидан
киритилган кассация шикоятини Олий суд биносида видеоконференцалоқа
режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят
ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) Риштон
туманлараро иқтисодий судига “GREAT BUILDING HOLDING” МЧЖ
(бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, “FAR ZAR OPTIMUS INVEST” фермер
хўжалигини (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) Олтиариқ
туман ҳокимининг 2019 йил 10 апрелдаги 2204-сонли қарори билан
даъвогарга фойдаланишга рухсат берилган туман ҳокимлиги захира
фондида бўлган Олтиариқ тумани, Янгиқўрғон (Юксалиш) массивида
жойлашган 3-участка, 26к-контурдаги 8 гектар ер майдонида очилган
“Олтиариқ-1” қазилма кон еридан мажбурий тартибда чиқариш ҳамда суд
ва адвокат учун тўлов, жавобгарни низоли кон(қазилмагоҳ)дан чиқариш
харажатини жавобгардан ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга низо предметига нисбатан мустақил
талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида Давлат
кадастрлари палатаси Фарғона вилояти бошқармаси, Олтиариқ туман
ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология
вазирлиги жалб этилган.
Риштон туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 11 майдаги ҳал
қилув қарори билан даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб,
жавобгар Олтиариқ туман ҳокимининг 2019 йил 10 апрелдаги 2204-сонли
қарори билан даъвогарга фойдаланишга рухсат берилган туман ҳокимлиги
захира фондида бўлган Олтиариқ тумани Янгиқўрғон (Юксалиш)
массивида жойлашган 3-участка, 26к-контурдаги 8,0 гектар ер майдонида
очилган “Олтиариқ-1” қазилма кон еридан мажбурий тартибда чиқарилиши
ва мажбурий тартибда чиқариш харажатлари ҳамда суд харажатлари
жавобгар зиммасига юклатилиши белгиланган.
Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 26 июнь кунидаги қарори билан Риштон
туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 11 майдаги ҳал қилув қарори
ўзгаришсиз қолдирилган.
Жавобгарнинг кассация шикоятида Ўзбекистон Республикаси Ер
кодексининг 31-моддасида юридик ва жисмоний шахсларнинг ер
участкасига бўлган ҳуқуқи жойнинг ўзида чегаралар белгиланганидан, ер
участкаларининг планлари (чизмалари) ва тавсифлари тузилиб, ер
участкаларига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатига олинганидан кейин вужудга
келади деб белгилаб қўйилганлигини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сон қарори билан
тасдиқланган “Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат
рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 20-бандида, ер
участкасига бўлган ҳуқуқнинг вужудга келиши, бошқа шахсларга ўтиши ва
бекор бўлиши давлат рўйхатидан ўтказилиши лозимлиги белгиланганлиги
ҳақидаги ва бошқа важларни келтириб, биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарори ва апелляция инстанциясининг қарорини бекор қилиб, даъво
аризасини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни
сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили кассация
шикоятидаги
важларни
қўллаб-қувватлаб,
кассация
шикоятини
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари кассация
шикоятига эътироз билдириб, шағал аралашмаси учачткасида фойдали
қазилмаларни қазиб олиш учун лицензияси мавжудлигини, Олтиариқ
туман ҳокимининг 2019 йил 10 апрелдаги 2204-сонли қарори билан
даъвогарга ушбу жойлардан фойдаланишга рухсат берилганлигини
таъкидлаб, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Суд муҳокамаси тўғрисида белгиланган тартибда хабардор қилинган,
ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахслар сифатида жалб этилган Давлат кадастрлари
палатаси Фарғона вилояти бошқармаси, Олтиариқ туман ҳокимлиги ҳамда
Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги суд
мажлисларида ўз вакиллари иштирокини таъминламади.
Судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасига
асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди.
Судлов
ҳайъати
ишда
иштирок
этган
шахсларнинг
тушунтиришларини эшитиб, кассация шикоятида келтирилган важларни
иш ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан суд
қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Иш ҳужжатлари ва суд мажлиси муҳокамасида аниқланган ҳолатларга
кўра, “Олтиариқ-1” қум-шағал аралашмаси участкасида фойдали
қазилмани қазиб олиш учун даъвогарга 2020 йил 5 июнь куни
FR 0169 серияли F5 турдаги лицензия берилган, лицензияга мувофиқ
2020 йил 12 август куни 30/20-сонли кон ажратиш далолатномаси
Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси томонидан
даъвогарга “Олтиариқ-1” участкаси учун берилган. Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 март кунги “Ер қаъри
участкаларидан фойдаланиш учун рухсатномалар бериш тартибини янада
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 133-сонли қарори
талаблари асосида ушбу лицензия 2022 йил 23 ноябрь куни
FR 0015 F5 серияли рухсатнома кўринишида қайта расмийлаштирилган.
“Олтиариқ-2” қум-шағал аралашмаси участкасида фойдали қазилмани
қазиб олиш учун жавобгарга FR 0181 серияли F5 турдаги лицензия
берилган, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил
25 мартдаги “Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш учун рухсатномалар
бериш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
133-сонли Қарори талаблари асосида ушбу лицензия 2022 йил 28 декабрь
куни FR 0081 F5 серияли рухсатнома кўринишида қайта
расмийлаштирилган.
Гарчанд жавобгар шикоятида Ўзбекистон Республикаси Ер
кодексининг 31-моддасида юридик ва жисмоний шахсларнинг ер
участкасига бўлган ҳуқуқи жойнинг ўзида чегаралар белгиланганидан, ер
участкаларининг планлари (чизмалари) ва тавсифлари тузилиб, ер
участкаларига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатига олинганидан кейин вужудга
келади деб белгилаб қўйилганлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сон қарори билан
тасдиқланган “Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат
рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 20-бандида ер
участкасига бўлган ҳуқуқнинг вужудга келиши, бошқа шахсларга ўтиши ва
бекор бўлиши давлат рўйхатидан ўтказилиши лозимлиги, даъвогарнинг ер
участкасига бўлган ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги ҳақида
важлар келтирса-да, судлов ҳайъати унинг бу важлари билан келишмади.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
29 декабрдаги 1060-сон қарори билан тасдиқланган
“Кўчмас мулк
объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби
тўғрисида”ги Низомнинг 2-бандига кўра, мазкур Низом талаблари фойдали
қазилмалар қазиб олиш билан боғлиқ бўлган ер қаърига жорий этилмайди.
“Ер ости бойликлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг (кейинги матнларда Қонун деб юритилади) 3-моддасига
асосан, ер ости бойликлари тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа
қонунчилик ҳужжатларидан иборат.
Қорақалпоғистон Республикасида ер ости бойликларидан фойдаланиш
билан боғлиқ муносабатлар Қорақалпоғистон Республикаси қонунчилиги
билан ҳам тартибга солинади. Ер қаъридан фойдаланилаётганда юзага
келадиган, ердан, сувдан (саноат аҳамиятига молик ер ости сувлари бундан
мустасно), ўсимлик ва ҳайвонот дунёсидан, атмосфера ҳавосидан
фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш билан боғлиқ муносабатлар
тегишли қонунчилик билан тартибга солинади. Агар Ўзбекистон
Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг
ер ости бойликлари тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан
бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари
қўлланилади.
Қонуннинг 7–моддасига асосан, кончилик муносабатлари соҳасидаги
давлат бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси,
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек махсус ваколатли
давлат органлари томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза
қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва
минерал ресурслар қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Саноат
хавфсизлиги давлат қўмитаси кончилик муносабатлари соҳасидаги махсус
ваколатли давлат органлари ҳисобланади.
Қонуннинг 14-моддасининг учинчи қисмига кўра, фойдали қазилма
конлари, фойдали қазилма белгилари ва техноген минерал ҳосилалар
давлат кадастри Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал
ресурслар қўмитаси томонидан юритилади.
Қонуннинг 26-моддасининг 1 ва 2-қисмларига асосан, тадбиркорлик
таваккалчилиги шартлари асосида геологик жиҳатдан ўрганиш учун,
фойдали қазилмаларни кавлаб олиш, техноген минерал ҳосилалардан
фойдаланиш ва фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган
бошқа мақсадлар учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи юзага
келишининг асоси рухсатнома ҳисобланади.
Рухсатнома ўз эгасининг муайян чегарадаги ер қаъри участкасидан
белгиланган муддат мобайнида фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқлайди ҳамда
ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартларини белгилайди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил
25 март кунги 133-сонли Қарори билан тасдиқланган “Норуда фойдали
қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш
ҳуқуқини олиш учун рухсатномалар бериш тартиби тўғрисида”ги
Низомнинг 50-бандига кўра, норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган
ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини амалга ошириш уни давлат
рўйхатидан ўтказилгандан сўнг амалга оширилади. Ер қаъри участкасидан
фойдаланиш ҳуқуқини давлат рўйхатига олиш Давлат геология қўмитаси
томонидан амалга оширилади.
Мазкур Низомнинг 51-бандига кўра, норуда фойдали қазилмаларни ўз
ичига олган ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини давлат
рўйхатига олиш реестрга тегишли қайдларни киритиш йўли билан амалга
оширилади.
Биринчи инстанция судида иштирок этган Ўзбекистон Республикаси
Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги вакили С.Иноятов низо бўйича
тушунтириш бериб, ҳар иккала тарафларга қонуний асосларда ер
майдонлари ажратиб берилганлиги ҳақида кўрсатув берган.
Бундан кўринадики, даъвогарнинг ўзига ажратилган ер участкасидан
фойдаланиш ҳуқуқи ваколатли орган томонидан давлат рўйхатига олинган.
Бундан ташқари суд мажлисида жавобгар вакили тош майдалаш
ускуналари “FAR ZAR OPTIMUS INVEST” фермер хўжалигига ажратилган
ер участкасида турганлиги ҳақида кўрcатма берган бўлса-да, судлов
ҳайъати унинг бу важи балан ҳам келишмайди.
Ваҳоланки, иш ҳужжатларидаги Фарғона вилоят прокуратурасининг
2023 йил 4 январь кунги 13/22-сонли талабномаси ижросини таъминлаш
мақсадида Кон геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси Фарғона
минтақавий инспекцияси бошлиғи Ж.Қўчқоралиев, Кадастр агентлиги
Олтиариқ туман бўлими етакчи инспектори О.Сирожиддиновлар
томонидан 2023 йил 5 январь кунги низоли ер майдонини жойига чиққан
ҳолда ўрганиш маълумотномасига асосан ҳозирда жавобгар фойдаланиб
келаётган тош майдалаш ускунаси “Олтиариқ-1” қум шағал аралашмаси
участкаси ҳудудида, яъни Олтиариқ туман ҳокими томонидан 2016 йил
10 апрель куни 2204-сонли қарори билан даъвогарга ажратиб берилган ер
майдони ҳудудида жойлашганлиги аниқланган.
Бу ҳолат биринчи инстанция суди томонидан низодаги ер участкасида
ўтказилган сайёр суд мажлисида ҳам аниқланган, яъни жавобгар
фойдаланиб келаётган тош майдалаш ускунаси даъвогарга қарашли
“Олтиариқ-1” участкаси ҳудудида турганлиги ўз исботини топган.
Биринчи инстанция суди даъвогарнинг даъво аризасида келтирган
важлари тасдиқланганлигини, жавобгар томонидан келтирилган важлар ўз
исботини топмаганлиги сабабли даъво талабини қаноатлантириш ҳақида
асосли хулосага келган.
Чунки, Фуқаролик кодекси (кейинги матнларда ФК деб
юритилади)нинг 164-моддасига асосан, мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига
қарашли мол-мулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик
қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк
ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни
талаб қилиш ҳуқуқидан иборатдир. Мулк ҳуқуқи муддатсиздир.
ФКнинг 166-моддасига асосан, мулк дахлсиздир ва қонун билан
қўриқланади. Мулкнинг дахлсизлиги мулкдорга қарши турган барча
субъектларнинг мулк ҳуқуқини бузишдан ўзларини сақлашларидан
иборатдир.
Мулкдорнинг мол-мулкини олиб қўйишга, шунингдек унинг
ҳуқуқларини чеклашга фақат қонунларда назарда тутилган ҳоллардагина
йўл қўйилади.
ФКнинг 231-моддасига асосан, мулкдор ўз ҳуқуқларининг ҳар қандай
бузилишини, гарчи бу бузиш эгалик қилишдан маҳрум этиш билан боғлиқ
бўлмаса ҳам, бартараф этишни талаб қилиши мумкин (негатор даъво).
Юқоридагиларга кўра, апелляция инстанцияси суди ҳам биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириб, тўғри
хулосага келган.
Кассация шикоятида келтирилган важлар асоссиз бўлиб, суд
қарорларини бекор қилиш учун асос бўлмайди.
ИПКнинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи
бошқа шахслар олдида очиб бериши лозимлиги қайд этилган.
ИПКннг 72-моддасига кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар
билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмас.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий
ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини,
апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш
учун асос бўлади.
Мазкур модданинг учинчи қисмига кўра, процессуал ҳуқуқ
нормаларининг бузилганлиги ёки нотўғри қўлланилганлиги, агар бу
нотўғри ҳал қилув қарори қабул қилинишига олиб келган бўлса ёки олиб
келиши мумкин бўлса, биринчи инстанция суднинг ҳал қилув қарорини,
апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш
учун асос бўлади.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига биноан кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
7
Мазкур низо юзасидан суд қарорларини ўзгартириш ёки бекор қилиш
учун асослар мавжуд эмас.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати суд қарорларини
ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни,
кассация инстанцияси учун олдиндан тўланган давлат божи ва почта
харажатларини жавобгар зиммасида қолдиришни, жавобгар ҳисобидан
Ўзбекистон Республикаси Олий суднинг депозит ҳисоб рақамига ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм суд
харажатларини ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л а д и:
Жавобгар “FAR ZAR OPTIMUS INVEST” фермер хўжалиги
томонидан берилган кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Риштон туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 11 майдаги ҳал
қилув қарори ҳамда Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 26 июндаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Жавобгар “FAR ZAR OPTIMUS INVEST” фермер хўжалиги
ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб
рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ
82 500 сўм суд харажатлари ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга
киради.
Раислик қилувчи:
Ш.Маҳмудов
ҳайъат аъзолари:
Б.Исрайлов
Р.Хайдаров