Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1107-2201/1132 Дата решения 06.10.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Сагатов Равшан Мирсидикович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Энерго кимё инвест масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Гор тех комплект масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1200921 Claim ID 3603132 PDF Hash 75852e35e2e4525b... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодекси 381-моддаси аролик кодекси 381 code_article
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 14 998 символов
4-1107-2201/1132-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция cудида ишни кўрган судья – Б.Тўраев Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья- Н.Юсупов Кассация инстанцияси судида маърузачи судья- Р.Сагатов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 6 октябр Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари В.Сатторова ва Р.Сагатовдан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқарма прокурори Ш.Мамирқулов, даъвогар вакиллари – Х. Ёрқулов (2023 йил 15 февралдаги 17-сонли ишончнома асосида), Ш.Ёқубов (2023 йил 15 февралдаги 16-сонли ишончнома асосида), “Gor tex complect” масъулияти чекланган жамияти вакили Ҳ.Вохидов (2023 йил 9 мартдаги 23/10-сонли ишончнома асосида), “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” давлат унитар корхонаси вакили В.Утамуродов (2023 йил 24 августдаги 01/27-05-885-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар “Energo kimyo invest” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгарлар “Gor tex complect” масъулияти чекланган жамияти ва “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” давлат унитар корхонасига нисбатан Тошкент вилояти, Олмалиқ шаҳри, Мустақиллик кўчаси, 80-уйда жойлашган кўчмас мулк бино ва иншоотларни сотиш юзасидан ўтказилган ким-ошди савдосини ва аукцион томонидан 2022 йил 23 февралда расмийлаштирилган ОА1015-128761-сонли баённомани ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 16 майдаги қарори устидан Тошкент вилояти прокурори томонидан берилган кассация протести ва “Energo kimyo invest” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган касссация шикояти асосида ишни Ўзбекистон Республикаси Олий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Energo kimyo invest” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) “Gor tex complect” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда МЧЖ деб юритилади), “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” давлат унитар корхонаси (бундан буён матнда ДУК деб юритилади)га нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Тошкент вилояти, Олмалиқ шаҳри, Мустақиллик кўчаси, 80-уйда жойлашган кўчмас мулк бино ва иншоотларни сотиш юзасидан ўтказилган ким-ошди савдосини ва аукцион томонидан 2022 йил 23 февралда расмийлаштирилган ОА1015-128761-сонли баённомани ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 29 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган. Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 17 январдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, иш янгидан мазмунан кўриш учун Оҳангарон туманлараро иқтисодий судига юборилган. Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 23 январдаги ажрими билан ишга Мажбурий ижро бюроси Олмалиқ шаҳар бўлими ва Тошкент вилоят Давлат солиқ бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 10 мартдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаблари қаноатлантирилиб, “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” давлат унитар корхонаси томонидан Тошкент вилояти, Олмалиқ шаҳри, Мустақиллик кўчаси, 80-уйда жойлашган кўчмас мулк бино ва иншоотларни сотиш юзасидан ўтказилган ким-ошди савдоси ва 2022 йил 23 февралдаги ОА1015-128761-сонли баённома ҳақиқий эмас деб топилган. Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 16 майдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, янги қарор қабул қилинган. Даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган. Иш юзасидан қабул қилинган апелляция инстанцияси судининг қарори устидан Тошкент вилояти прокурори Олий судга кассация протести билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатини бекор қилишни сўраган. Шу билан бирга, даъвогар ҳам апелляция инстанцияси судининг қароридан норози бўлиб Олий судга кассация шикояти билан мурожаат қилган. Бунга асос қилиб протестда ва шикоятда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 4-бандида оператор савдо платформасида аукцион ёки танловни ташкил этиш ва ўтказишда буюртмачи томонидан тақдим этиладиган аукцион ёки танлов объекти бўйича маълумот ва ҳужжатларнинг шакли ҳамда сифати бўйича талабларни белгилаш, шунингдек, маълумот ва ҳужжатлар талаб даражасида тақдим этилмаган аукцион ёки танлов объектини савдо платформасида савдога чиқармаслик ва бартараф этилиши керак бўлган камчиликларни кўрсатган ҳолда, электрон буюртмани олган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмай қайтариб юбориш ҳуқуқига эгалиги белгиланганлиги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги ПҚ-3149-сонли қарори билан тасдиқланган “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади)нинг 6-бандида, қарздор ва ундирувчини ўтказилган баҳолаш ҳақида белгиланган тартибда хабардор қилмасдан ҳамда уларга баҳолаш натижалари юзасидан 10 календарь кун давомида шикоят қилиш имкониятини бермасдан туриб мол-мулк электрон онлайн-аукционга қўйилмаслиги белгиланганлиги, МИБ Олмалиқ шаҳар бўлими давлат ижрочиси А.Рохатовнинг 2021 йил 24 сентябрдаги мол-мулкни рўйхатга олиш ва хатлаш ҳақидаги далолатномаси, 2021 йил 8 октябрдаги ижро иши юритишда мутахассис тайинлаш ҳақидаги қарори, 2021 йил 18 октябрдаги мутахассиснинг баҳолаш ҳисоботини олиш ва баҳолаш натижалари ҳақидаги билдиришномаси ҳақида даъвогарга хабар қилинмасдан, низоли мол-мулкни электрон онлайн-аукционда сотилишига йўл қўйилганлиги, Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги учинчи шахс сифатида жалб қилинмаганлиги, давлат ижрочиси бир ҳафта муддатда оператор томонидан кўрсатилган барча камчиликларни тузатиши ва электрон буюртмани мазкур 3 Низомнинг 7-бандига мувофиқ қайта юбориши, бироқ давлат ижрочиси ва оператор томонидан ушбу Низом талабларига риоя қилинмаган ҳолда электрон онлайнаукцион савдо ўтказилганлиги кўрсатилган. Суд мажлисида прокурор протестни қўллаб-қувватлаб, уни қаноатлантириб беришни, апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни сўради. Суд мажлисида даъвогар вакиллари Тошкент вилоят прокурорининг кассация протести ва кассация шикоятини қувватлаб, уни қаноатлантириб беришни, апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни сўрашди. Суд мажлисида ДУК ва МЧЖ вакиллари Тошкент вилоят прокурорининг кассация протести ва даъвогарнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўрашди. Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида учинчи шахслар тегишли тартибда хабардор қилинган бўлса-да, улардан вакиллар келмадилар. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати ишни учинчи шахсларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, протестда ва шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра Тошкент вилоят прокурорининг кассация протести ва даъвогарнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Аниқланишича, Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармасининг 2021 йил 13 сентябрдаги 3047856-сонли қарори билан даъвогардан ундирувчи Олмалиқ шаҳар давлат солиқ инспекцияси фойдасига 54 759 819 сўм солиқ қарздорлиги ундириш белгиланган. Мазкур ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюросининг Олмалиқ шаҳар бўлимига 2021 йил 13 сентябрда келиб тушган ва шу куни ижро ишини юритиш қўзғатилган. Ижро ҳаракатлари жараёнида давлат ижрочиси томонидан даъвогарга тегишли Тошкент вилояти, Олмалиқ шаҳри, Мустақиллик кўчаси, 80-уйда жойлашган нотурар бино-иншоотининг бошланғич баҳоси 850 357 000 сўм этиб белгиланган. Давлат ижрочиси А.Рохатовнинг мол-мулкни электрон онлайн-аукционда сотиш учун чиқариш тўғрисида 2022 йил 2 ноябрдаги қарорига асосан даъвогарга тегишли бино-иншоот 850 357 000 сўм бошланғич баҳоси билан аукцион савдосига чиқарилган. ДУК томонидан аукцион савдосини ўтказиш белгиланган 2021 йил 20 декабрь, 2022 йил 10 ва 25 январь санасида ўтказилган аукцион савдоларида талабгор бўлмаганлиги учун 2022 йил 17 февралда такроран аукцион савдоси ўтказилган. ДУКнинг 2022 йил 23 февралдаги ОА 1015-128761-сонли баённомасига кўра, МЧЖ 552 732 050 сўмга берган таклифи билан аукцион ғолиби деб топилган. Аукцион савдоси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилган. Протестда ва шикоятда кўрсатилган Нурафшон туманлараро маъмурий судининг 2022 йил 18 майдаги ҳал қилув қарори билан МИБ Олмалиқ шаҳар бўлими давлат ижрочиси А.Рохатовнинг мол-мулкни электрон онлайн-аукционда сотиш учун чиқариш тўғрисидаги 2021 йил 2 ноябрдаги қарори ҳақиқий эмас деб топилганлиги ва МИБ Олмалиқ шаҳар бўлимининг МЧЖга оид мол-мулкни аукционга чиқаришда ифодаланган ҳаракатлари қонунга хилоф деб топилганлиги аукцион савдосини ҳақиқий эмас деб топилишига сабаб бўлмайди. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини бериш ҳамда архитектура-қурилиш ишларини амалга ошириш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 26 августдаги ПҚ-4427-сонли қарорининг 3-бандида аукцион ғолиби ёки ер участкасига нисбатан ҳуқуққа эга бўлган шахснинг айби бўлмаган тақдирда, маъмурий тартиб-таомилларга риоя қилинмаганлиги учун электрон онлайн-аукцион натижалари тўғрисидаги баённомани бекор қилиш ёки ўзгартиришга йўл қўйилмаслиги белгиланган. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Электрон онлайн-аукционни ўтказиш тартибини соддалаштириш, унинг шаффофлигини ошириш ҳамда иштирокчилар ҳуқуқларининг ишончли ҳимоясини кафолатлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 24 июндаги ПҚ-5197-сонли қарори 2-бандининг учинчи хатбошисида электрон онлайн-аукционни ташкил этиш ва ўтказиш тартибидан ташқари бўлган тартиб-таомилларга риоя қилинмаганлиги учун аукцион натижалари тўғрисидаги баённомани бекор қилиш ёки ўзгартиришга йўл қўйилмаслиги қайд этилган. Прокурорнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 июндаги ПҚ-5197-сонли қарори 2-бандининг учинчи хатбошисида назарда тутилган аукцион натижалари тўғрисидаги баённомани бекор қилиш ёки ўзгартиришга йўл қўйилмаслиги белгиланган бўлса-да, аукцион натижалари тўғрисидаги баённомани ҳақиқий эмаслиги қайд этилмаганлиги ҳақидаги важи билан келишиб бўлмайди. Чунки, қарор билан аукцион натижалари тўғрисидаги баённомани бекор қилиш ёки ўзгартиришга йўл қўйилмаслиги ҳақидаги жумла умумий ва кенг маънога эга бўлиб, уни бекор қилиш ёки ўзгартириш эмас, балки унинг ҳақиқий эмас деб топилишига йўл қўйилмаслигини ҳам англатади. Демак, МИБнинг хатти-ҳаракатлари билан боғлиқ маъмурий суднинг қарори аукцион савдосини ҳақиқий эмас деб топиш учун асос бўлмайди. Жавобгарнинг оператор томонидан МИБ Олмалиқ шаҳар бўлими давлат ижрочиси А.Рохатовнинг 2021 йил 24 сентябрдаги мол-мулкни рўйхатга олиш ва хатлаш ҳақидаги далолатномаси, 2021 йил 8 октябрдаги ижро иши юритишда мутахассис тайинлаш ҳақидаги қарори, 2021 йил 18 октябрдаги мутахассиснинг баҳолаш ҳисоботини олиш ва баҳолаш натижалари ҳақидаги билдиришномаси даъвогарга хабар қилинмасдан низоли мол-мулкни электрон онлайн-аукционда сотилишига йўл қўйилганлиги ҳақидаги важи асоссиздир. Чунки, мол-мулкни электрон онлайн-аукционга қўйиш учун давлат ижрочиси Бюро директори томонидан тасдиқланган шаклда ижро иши юритишнинг автоматлаштирилган ахборот тизими орқали операторга электрон буюртма юборилган. Мазкур Низомда операторга электрон юборилган ҳужжатлар даъвогарга ҳам юборилмаганлиги аукцион савдоси бузилиши ҳисобланиши назарда тутилмаган. Яъни, операторга аукцион савдоси бошланишидан олдин техник жиҳатдан белгиланган электрон буюртмани қабул қилиш вазифаси белгиланган. Яъни, буюртмага ижро ҳужжатининг нусхаси, мол-мулкни хатлаш баённомасининг ёки мол-мулкни хатлаш тўғрисидаги қарорнинг нусхаси, мол-мулкни баҳолаш ҳақидаги ҳисоботнинг ёки баҳолаш тўғрисида давлат ижрочиси қарорининг ёхуд мол-мулкнинг баҳоланган нархи кўрсатилган суд қарорининг нусхаси, регламентда назарда тутилган, мол-мулк туридан келиб чиқиб уни тавсифлайдиган ҳужжатлар электрон (сканер қилинган) шаклда илова қилиниши белгиланган. Мазкур ҳолатда, оператор давлат ижрочиси томонидан тақдим этилган ҳужжатлар қонун талабларига риоя қилинган ҳолда қабул қилинганлигини текшириш ваколатига эга эмас. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 381-моддасининг биринчи қисмига кўра, қонунда белгиланган қоидалар бузиб ўтказилган ким ошди савдоси манфаатдор шахс талаби билан суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Мазкур ҳолатда, ким ошди савдоси Низом талаблари асосида ўтказилган. Яъни, аукцион савдосини ўтказишда Низом талаблари бузилганлиги ҳолати мавжуд эмас. Шу боис, апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида қонуний қарор қабул қилган. ИПК 301-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгартиришга ҳақли. Баён қилинганларга асосан судлов ҳайъати, Тошкент вилоят прокурорининг кассация протести ва даъвогарнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари даъвогар зиммасига юклатилади ва ундан кассация протестини кўриш билан боғлиқ республика бюджетига 1 500 000 сўм давлат божи ундирилади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Тошкент вилоят прокурорининг кассация протести ва “Energo kimyo invest” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 16 майдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. “Energo kimyo invest” масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига 1 500 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Б. Сайфуллаев ҳайъат аъзолари: В. Сатторова Р. Сагатов