Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1101-2302/9146 Дата решения 06.10.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Зангиота туманлараро иқтисодий суди Судья Хусанов Улуғбек Равшанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Ўзагролизинг" акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый Nurota Nurlari фермер хўжалиги
Source ID 1181415 Claim ID 3693040 PDF Hash 74767f3420331fe0... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 587-моддаси ФКнинг 587 law
ФКнинг 597-моддаси ФКнинг 597 law
онунининг 22-моддаси онуни 22 law
ФКнинг 333-моддаси ФК 333 law
бандида ФКнинг 326-моддаси бандида ФК 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
шунингдек ФКнинг 263-моддаси шунингдек ФК 263 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 11 446 символов
4-1101-2302/9146-сонли иқтисодий иш ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 6 октябрь Зангиота туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Р.Хусанов раислигида, судья ёрдамчиси Х.Д.Холмуродовнинг суд мажлиси котиблигида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “ЙЙЙ” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар “ККК” фермер хўжалиги ҳисобидан 9 845 937 сўм асосий қарз, 3 290 033 сўм пеня, жами 13 135 970 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар вакиллари АААА ва ССС (2022 йил 22 ноябрдаги 11-06/52-сонли ва 2023 йил 7 апрелдаги 11-06/32-сонли ишончномаларга асосан) иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: “ЙЙЙ” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар ёки лизинг берувчи деб юритилади) ва “Shodmonov Adxam” фермер хўжалиги ўртасида 2014 йил 26 декабрда 14/11-4-223-сонли лизинг шартномаси тузилган. Ушбу шартноманинг 1-бандида лизинг берувчи (даъвогар) TS-135 русумли 1 дона тракторни лизинг олувчи (жавобгар) буюртмаси асосида “Ўз Кейстранктор” қўшма корхонасидан Молий вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини техника билан таъминлашни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасидан олинган мақсадли қарз маблағи ҳисобига ўз мулки этиб сотиб олиши ва лизинг олувчига бериши, лизинг олувчи эса ушбу шартнома шартлари асосида техникадан фойдаланиш, эгалик қилиш, лизинг тўловларини шартномада белгиланган муддатларда тўлаш, лизинг тўловлари тўлиқ тўлангандан кейин техникага мулк ҳуқуқини ўзига қабул қилиш мажбуриятини олган. Шартноманинг 3.1-бандида техникани нархи сотувчи томонидан белгиланган бўлиб 68 600 АҚШ долларига тенглиги белгиланган. Ушбу шартнома тарафлари томонидан 2014 йил 29 декабрда 1-сонли ва 2015 йил 7 январда 2-сонли қўшимча келишувлар асосида ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган. Даъвогар, “Shodmonov Adxam” фермер хўжалиги ва “Salima biznes” фермер хўжалиги ўртасида 2017 йил 15 майда 2014 йил 26 декабрдаги 14/11-4-223-сонли лизинг шартномаси бўйича барча ҳуқуқ ва мажбуриятларни бошқа шахс фойдасига тўлиқ воз кечиш тўғрисида шартнома тузилиб, лизинг олувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари “Salima biznes” фермер хўжалигига ўтказилган. Даъвогар, “Salima biznes” фермер хўжалиги ва “ККК” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2019 йил 20 декабрда 2014 йил 26 декабрдаги 14/11-4-223-сонли лизинг шартномаси бўйича барча ҳуқуқ ва мажбуриятларни бошқа шахс фойдасига тўлиқ воз кечиш тўғрисида шартнома тузилиб, Salima biznes” фермер хўжалигининг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари жавобгарга ўтказилган. Жавобгар томонидан мажбуриятлар ўз вақтида бажарилмаганлиги сабабли, даъвогар 2023 йил 7 августда жавобгарга талабнома юборган. Жавобгар ўз зиммасига олган мажбуриятларни лозим даражада бажармаганлиги сабабли, тарафлар ўртасида низо келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) даъвогар манфаатида Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгардан 9 845 937 сўм асосий қарз, 3 290 033 сўм пеня, жами 13 135 970 сўм ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб қувватлаб, жавобгар лизинг шартномаси бўйича тўловларни амалга ошириш мажбуриятини ўз вақтида бажармаганлиги, 9 845 937 сўм қарздорлик юзага келганлиги, тўланмаган кунлар учун пеня ҳисобланганлигини билдириб, даъво талабларини қаноатлантиришни сўради. Палата суд мажлисини вакили иштирокисиз кўришни сўраган бўлса, суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Ишни кўриш вақти ва жойи кўрсатилган суднинг ажрими жавобгарга гибрид ва электрон почта орқали етказиб берилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмида агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошисида ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига асосан, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши назарда тутилган. ФК 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 587-моддасига кўра, лизинг шартномаси бўйича лизинг берувчи лизинг олувчининг топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан ундан лизинг олувчи учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини олади, лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 597-моддасига мувофиқ, агар лизинг шартномасида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, лизинг олувчи лизинг тўловларини ўз вақтида тўлаши, мол-мулкдан уни етказиб бериш шартларига мувофиқ фойдаланиши, уни соз ҳолда сақлаши, ўз ҳисобидан жорий таъмирлаш ишларини бажариши, сақлаш бўйича бошқа харажатларни амалга ошириши шартлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси “Лизинг тўғрисида”ги Қонунининг 22-моддасига мувофиқ лизинг тўловлари лизинг берувчига лизинг объекти қийматининг лизинг олувчи томонидан қопланишидан, шунингдек лизинг берувчининг фоизли даромадидан иборат бўлади. Лизинг тўловлари шартноманинг бутун амал қилиш муддатига тақсимланади ва бўлиб-бўлиб тўланади. Лизинг тўловларининг миқдорлари ва даврийлиги лизинг шартномаси билан белгиланади. Шартномалар бўйича жавобгар лизинг тўловлари бўйича мажбуриятларини лозим даражада бажармаган ва 2023 йилнинг 12 сентябрь ҳолатига муддати ўтган 9 845 937 сўм қарздорликка йўл қўйган. Юқоридагиларга кўра, суд тарафлар ўртасида лизинг шартномаси тузилганлиги жавобгар олинган лизинг объектида шартномаларнинг иловаларида белгиланган муддатларда тўловни амалга ошириши мажбурияти лозим даражада бажармаганлиги сабабли қарздорлик юзага келганлиги учун асосий қарз ундириш талаби асосли эканлигини инобатга олиб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 9 845 937 сўм асосий қарз ундиришни лозим топади. Даъвода 3 290 033 сўм пеня ундириш талаби ҳам сўралган. ФК 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. ФКнинг 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши белгиланган. Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 8.2-бандининг учинчи хатбошисида лизинг тўлови ушбу шартноманинг 1Б-иловасида кўрсатилган миқдор ва муддатларда амалга оширилмаса, лизинг олувчи тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорнинг 2-бандида судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги ҳақида тушунтириш берилган. Мазкур қарорнинг 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги, судлар неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги, шунингдек ФКнинг 263-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ тарафларнинг келишуви билан қонунда аниқланган неустойка (қонуний неустойка) миқдорининг оширилиши ўз-ўзидан ундирилаётган неустойкани камайтиришга асос бўлиб хизмат қилиши мумкин эмаслигига алоҳида эътибор қаратишлари лозимлиги баён этилган. Маълумки, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Юқоридагиларга кўра, суд пеня ундириш тўғрисидаги даъво талаби асосли эканлиги, мажбуриятнинг бажармаслик даражаси, жавобгарнинг мулкий аҳволини инобатга олган ҳолда, пеня миқдорини 1 000 000 сўмга камайтиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, олтинчи 5 қисмида агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Юқоридагиларга кўра, суд даъво талаблари асосли эканлиги, суд томонидан неустойка миқдори камайтирилганлигини инобатга олиб, жавобгардан республика бюджети фойдасига 330 000 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига 33 000 сўм почта харажати ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд “ККК” фермер хўжалиги ҳисобидан “ЙЙЙ” акциядорлик жамиятифойдасига 9 845 937 сўм асосий қарз, 1 000 000 сўм пеня, 33 000 сўм почта харажати, жами 10 878 937 сўм ундирилсин. “ККК” фермер хўжалиги ҳисобидан республика бюджетига 330 000 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Зангиота туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин. Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин. Судья У.Р.Хусанов