← Назад
Решение #485854 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ИПК | 157 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1101-2302/8643-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 5 октябрь
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Р.Хусанов
раислигида, судья ёрдамчиси Х.Д.Холмуродовнинг суд мажлиси
котиблигида, даъвогар “ККК” масъулияти чекланган жамиятининг
жавобгар ННН ҳисобидан 1 435 928 797,90 сўм асосий қарз ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар
вакиллари ИИИ (раҳбар), ТТТ (2023 йил 5 октябрдаги 05-11-сонли
ишончнома асосида), жавобгар вакиллари ГГГ (раҳбар), ФФФ, ҚҚҚ (ҳар
иккаласи 2023 йил 21 сентябрдаги ишончнома асосида) ва ВВВ ва ЧЧЧ (ҳар
иккаласи 2023 йил 4 октябрдаги 02/1-1421-сонли ишончнома асосида),
учинчи шахслар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълим
вазирлиги ҳузуридаги мактабгача таълим агентлиги вакили ССС (2023 йил
5 октябрдаги 02-02/6-1644-сонли ишончнома асосида), Тошкент вилояти
Ғазначилик хизмати бошқармаси вакили МММ (2023 йил 6 апрелдаги 0131/27-02-34/44-сонли ишончнома асосида), Тошкент туман ҳокимлиги
вакили ЛЛЛ (2023 йил 17 январдаги 01/09-сонли ишочнома асосида),
Тошкент туман иқтисодиёт ва молия бўлими вакили ДДД (раҳбар)
иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Давлат
мактабгача
таълим
ташкилотларида
соғлом
овқатлантиришни аутсорсинг усулида ташкил этиш бўйича танлов
комиссияси йиғилишининг 2021 йил 22 ноябрдаги 23-сонли йиғилиш
баённомасида 229-лот бўйича “ККК” масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ғолиб бўлганлиги,
“Jasminaxon omad yuksalish” МЧЖ заҳирадаги ғолиб деб ҳисобланиши,
ушбу йиғилиш баёнига 1-иловада 229-лотга Тошкент туманидаги 11,13,
14, 15, 19-сонли мактабгача таълим ташкилотлари қўйилгани
белгиланган.
Даъвогар ва ННН (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)
ўртасида ҳар ойда тузилган хизмат кўрсатиш шартномасига асосан
даъвогар жавобгар ҳузуридаги Тошкент туманидаги 11, 13, 14, 15, 19сонли мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчиларга
овқатлантириш бўйича аутсорсер усулида хизматлар кўрсатиб келган.
Тарафлар ўртасида 2022 ил 24 январда 11-13-14-15-19-сонли,
2022 йил 28 февралда 4-сонли, 2023 йил 18 январда 24-10-212-МТ/2023-
сон ҳамда 2023 йил 27 февралдаги 57-10-212-МТ/2023-сонли аутсорлик
шартлари асосида хизматларни кўрсатиш бўйича шартномалар тузилиб,
кейинги даврлар учун шартномалар тузилмаган.
Даъвогар томонидан 2023 йил 1 январга қадар 960 309 373,40 сўм,
2023 йил январь-июль ойларида 1 435 928 797,90 сўм қийматидаги ишлар
бажарилган.
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 9 мартдаги
4-1101-2301/1939-сонли иқтисодий иш бўйича ҳал қилув қарори билан
даъвогарнинг жавобгарга нисбатан даъво талаби қаноатлантирилиб,
2022 йил январь ойидан 2023 йил февраль ойига қадар кўрсатилган
хизматлар учун 995 752 084,52 сўм асосий қарз, 19 915 041,69 сўм давлат
божи, 30 000 сўм почта харажати ундириш белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ҳузурида Мактабгача таълим
соҳасини янада ривожлантириш ҳамда истиқболдаги устувор вазифалар
бўйича йиғилиш 47-сон баёни 6-бандининг “в” кичик бандида 2022 йилда
давлат мактабгача ташкилотларида овқатлантиришни ташкил этган
аутсорсерлар билан шартнома муддатларини, истисно тариқасида,
2023 йил 31 декабргача узайтириш Мактабгача ва мактаб таълими
вазирлигига топширилган.
Жавобгар томонидан кўрсатилган хизматлар юзасидан учун жами
1 350 109 503,23 сўм (жумладан, Зангиота туманлараро иқтисодий
судининг 2023 йил 9 мартдаги 4-1101-2301/1939-сонли иқтисодий иш
бўйича ҳал қилув қарори бўйича ундирув) амалга оширилган.
Жавобгар томонидан 2023 йил 1 августга қадар даъвогар томонидан
кўрсатилган хизматлар учун 1 435 928 797,90 сўм қарздорлик вужудга
келган.
Даъвогар 2023 йил учун кўрсатилган хизматлар учун
1 435 928 797,90 сўмни тўлаш юзасидан жавобгарга 2023 йил 2 августда
огоҳлантириш хати юборган.
Жавобгар 2023 йил 12 июнда Тошкент вилояти Мактабгача
ва мактаб таълими бошқармасига даъвогар билан келгусида тузилиши
керак бўлган шартномаларни бекор қилинишида амалий ёрдам сўралган.
Тошкент вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси
томонидан 2023 йил 12 июнда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача
ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Мактабгача таълим агентлигига
жавобгар фаолиятини ўрганиб чиқиш ва ўрганиш натижалари бўйича
танлов комиссия қарори асосида, давлат мактабгача таълим
ташкилотлари ва даъвогар ўртасида юзага келаётган муаммоларни ечиш
бўйича амалий ёрдам сўралган.
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги
қўмитасининг Тошкент вилоят бошқармаси Тошкент туман бўлими
томонидан 2023 йил 5 ва 19 июнда Тошкент туман ҳокимлигига, 2023 йил
19 июнь ва 19 сентябрда жавобгарга даъвогарнинг аутсорсерлик
фаолиятида
аниқланган
камчиликлар
юзасидан
жавобгарга
маълумотнома тақдим этилган.
Жавобгар томонидан 2023 йил 7 сентябрда 15 ва 19-сонли
5 октябрда 14-сонли мактабгача таълим муассасаларида даъвогар хизмат
кўрсатиш бўйича ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини бажармаётганлиги
томонидан далолатномалар тузилган.
Жавобгар 2023 йил 13 сентябрда даъвогар ўртасидаги 2023 йил
24 январдаги 24-10-212-МТ/2023-сон ҳамда 2023 йил 27 февралдаги
57-10-212-МТ/2023-сонли “Аутсорсинг шартномаси”ни муддатидан аввал
бекор қилиниши ҳақида хат юборган.
Жавобгар томонидан қарздорлик тўланмаганлиги оқибатида
тарафлар ўртасида низо келиб чиқиб, даъвогар Зангиота туманлараро
иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
ҳисобидан 1 435 928 797,90 сўм асосий қарз ундиришни сўраган.
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 4 августдаги
ажрими билан Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими
вазирлиги, Тошкент вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси ва Тошкент
туман иқтисодиёт ва молия бўлими вакили, 2023 йил 21 сентябрдаги
ажрими билан Тошкент туман ҳокимлиги, 2023 йил 5 октябрдаги ажрими
билан Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги
ҳузуридаги мактабгача таълим агентлиги низонинг предметига нисбатан
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида
ишга жалб этилган.
Суд мажлисида даъвогар вакиллари даъво талабини қувватлаб,
2021 йил 22 ноябрда Мактабгача таълим вазирлигида ўтказилган
танловда ғолиб бўлганлиги, Тошкент туманидаги 11, 13, 14, 15, 19-сонли
мактабгача ва мактаб таълим ташкилотларида аутсорсер усулида
хизматлар кўрсатилиб, озиқ-овқатлар тайёрланганлиги, 2023 йилгача ҳар
ойда алоҳида шартнома тузиб келганликлари, кўрсатилган хизматлар
юзасидан ҳисоб-фактуралар тақдим этилганида қарамай, тасдиқланган
ҳисобварақ-фактураларга асосан 2023 йил январь-август ойлари учун
1 806 436 830,90 сўм қарздорлик мавжудлиги, муқаддам суднинг қарори
билан бошқа давр учун даъвогар фойдасига 995 752 084,52 сўм
ундирилганлиги, жавобгар бюджетдан маблағлар ажратилмаётганлиги
сабабли тўлаб бера олмаётганликларини важ қилиб келтираётганлигини,
Бош вазирнинг баёнига мувофиқ жавобгар даъвогар билан шартнома
тузиши лозимлиги, даъвогар мактабгача таълим муассасалари
тарбияланувчиларини озиқ-овқат билан 2023 йил сўнггига қадар
таъминлаш мажбуриятини олганлиги, сифатли хизмат кўрсатиб
келинаётганлиги, ишлар сифати ва қиймати бевосита мактабгача таълим
муассасалари
директорлари
томонидан
бажарилган
ишлар
далолатномаларини тасдиқланаётганлиги, суммалар тўғри эканлиги,
илгари жавобгар раҳбари Зангиота туманида раҳбарликлари вақтида ҳам
худди шундай муаммолар вужудга келганлиги, 2023 йил август ойида
кўрсатилган хизматлар учун 370 508 033 сўм қарздорлик юзага келиб,
даъво талаби миқдорини шунча миқдорга кўпайтириш тўғрисида ариза
тақдим этишини маълум қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни
сўрадилар.
Суд мажлисида жавобгар вакиллари даъво талабларини тан
олмасдан, даъвогар кўрсатаётган хизматлар қониқарсизлиги, болаларга
сифатсиз маҳсулотлар бераётганлиги сабабли даъвогар билан шартнома
тузмаганлигини, турли муассасаларга даъвогар билан тузилган
шартномани давом эттирмоқчи эмаслиги тўғрисида хат билан мурожаат
қилганликлари, ҳисобварақ-фактураларга мактаб директорлари даъвогар
билан манфаатдор ҳолда унга шерик сифатида имзо ва муҳр қўйиб берган
бўлиши мумкинлигини, даъвогар хизматлари ҳақини ошириб
кўрсатаётганлиги,
ўзининг
муассасаларга
инвестиция
киритиш
мажбуриятини лозим даражада бажармаганлиги, жавобгар томонидан
мактабгача таълим муассасасига берилган компьютерни инвестиция
сифатида киритган деб ҳужжатларда кўрсатганлиги, агар даъвогар хизмат
кўрсатишни тўхтатган тақдирда ҳам танловда ғолиб бўлган инсофли
тадбиркорлар билан ишлашга тайёрликлари, 2023 йил август ойида
тақдим этилан бажарилган ишлар далолатномалари ва мактабгача таълим
муассасалари томонидан тарбияланувчиларни муассасага келиши бўйича
табеллар солиштирилганида 16 млн. сўм ортиқча ёзиш аниқланганлиги,
ундан олдинги давр ҳисоб-китоб қилинмаганлиги, даъво талабини
кўпайтириш тўғрисидаги аризани қабул қилмасликни, даъво талабини
рад этишни сўрадилар.
Суд мажлисида учинчи шахс Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва
мактаб таълим вазирлиги ҳузуридаги мактабгача таълим агентлиги
вакили Тошкент вилояти мактабгача таълим бошқармаси давлат
мактабгача таълим ташкилотлотларида соғлом овқатлантириш
аутсорсинг усулида ташкил этиш бўйича танлов жараёнини ўтказадиган
танлов комиссияси 2023 йил 1 январдан фаолиятини тугатилганлиги,
2023 йил январдан бошлаб танлов ўтказилмаётганлигини, Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 мартдаги 47-сонли
йиғилиш баёнида 2022 йилда давлат мактабгача таълим ташкилотларида
овқатланишни ташкил этган аутсорсерлар билан шартномалар
муддатларини 2023 йил 31 декабргача узайтириш белгиланганлиги,
комиссия фаолият кўрсатмаётгани сабабли захирадаги ғолиблар билан
шартномани тузиш ишни давом эттириш учун судга мурожаат қилиниши
лозимлиги, даъво миқдорини кўпайтириш тўғрисидаги ариза ва даъво
арзиаси бўйича қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида учинчи шахс Тошкент вилояти Ғазначилик хизмати
бошқармаси вакили даъво талабларини тан олмасдан, ҳисобарақфактураларни тасдиқлашда мактаб директорларининг ваколати
йўқлигини, аслида фақат жавобгар раҳбари томонидан имзоланганидан
кейин хизмат кўрсатилиши кераклиги, бюджет ташкилотлари ва бюджет
маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича
товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган
шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар
улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга
кириши, даъвогар Тошкент туманидаги мактабларга аутсорсинг
хизматини кўрсатиш бўйича Вазирлар Маҳкамасини важ қилиб кўрсатган
ҳолда монопол бўлиб олганлиги, ўзбошимчалик билан жавобгарнинг
розилигисиз овқат бериб кетаётганлиги, бу нафақат жавобгар, балки
бошқа тадбиркорларнинг ҳам ҳуқуқини поймол қилаётганлиги,
даъвогарнинг ҳисоб-китоб қилиш учун жавобгар чақирганда келмаслиги,
бироқ овқат тайёрлаб бериш учун боришларида мантиқ кўрмаганлигини
билдириб, даъво талаби миқдорини кўпайтириш тўғрисидаги аризани
қабул қилмасликни, даъво талабини рад этишни, ушбу ҳолатга ўхшаш
қонунбузилиш ҳолатларни келгусида амалиётга айланиб авж олиб
кетишининг олдини олиш мақсадида тақдимнома чиқаришни сўради.
Суд мажлисида учинчи шахс Тошкент туман ҳокимлиги вакили даъво
талабларини тан олмасдан, қонунчиликка мувофиқ шартнома мажбурий
тартибда тузилмаслиги, шу боис жавобгар даъвогар билан шартнома
тузмаганлиги, фақат амалда тузилган шартномалар бўйичагина бюджет
маблағлари молиялаштирилишлиги, шартнома 2022 йил 25 декабргача
рўйхатдан ўтиши шарт бўлганлиги, бироқ на шартнома тузилган, на у
ғазнадан рўйхатдан ўтганлиги, истеъмолчи томонидан хизмат кўрсатувчи
ташкилотнинг кейинги йил учун шартнома тузишдан бош тортиб, ёзма
хат ва бир неча бор оғзаки мурожаат қилганлигини, даъвогар томонидан
келтирилаётган суммаларни реал сумма деб бўлмаслиги, даъво талаби
миқдорини кўпайтириш тўғрисидаги аризани қабул қилмасликни, даъво
талабини рад этишни сўради.
Суд мажлисида учинчи шахс Тошкент туман иқтисодиёт ва молия
бўлими вакили даъво талабларини тан олмасдан, жавобгар даъвогар
билан шартнома тузмаганлиги ва бюджет кодексининг тегишли
нормаларини қўпол равишда бузиб ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан
ўтказилмаганлиги, даъво талаби миқдорини кўпайтириш тўғрисидаги
аризани қабул қилмасликни, даъво талабини рад этишни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган учинчи шахс Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва
мактаб таълими вазирлиги суд мажлисида вакилининг иштирокини
таъминламади. Ишни кўриш вақти ва жойи кўрсатилган суднинг ажрими
жавобгар, учинчи шахсларга гибрид ва электрон почта орқали етказиб
берилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи
қисмида агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига
юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда
назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд
мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, иккинчи
қисмининг тўртинчи хатбошисида ажримнинг кўчирма нусхаси суд
томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини
тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган
кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш
иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб
ҳисобланиши белгиланган.
Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни
учинчи шахс Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими
вазирлиги вакили иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги
асосларга кўра, даъво талаби миқдорини кўпайтириш тўғрисидаги
аризани иш юритишга қабул қилиш, даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантириш, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларни
жавобгардан ундиришни лозим топади.
Даъвогар
суд
мажлисида
даъво
талаблари
миқдорини
370 508 033 сўмга кўпайтириш тўғрисида ариза билан мурожаат қилди.
Ўзбекистон Республикаси ИПК 157-моддасининг биринчи қисмига
кўра, даъвогар ишни биринчи инстанция судида кўриш чоғида ишнинг
мазмунан кўрилиши якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул
қилингунига қадар даъвонинг асосини ёки предметини ўзгартиришга,
даъво талабларининг миқдорини кўпайтиришга ёки камайтиришга ҳақли.
Ушбу модданинг тўртинчи қисмига мувофиқ, даъвонинг асосини ёки
предметини ўзгартиришни, даъво талаблари миқдорини кўпайтиришни
ёки камайтиришни, даъвогарнинг даъводан тўлиқ ёки қисман воз
кечишини қабул қилиш ҳақида ёхуд қабул қилишни рад этиш тўғрисида
ажрим чиқарилади.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талаблари
миқдорини кўпайтириш ҳуқуқига эгалиги, дастлабки даъво аризасида
2023 йил февраль-июль ойлари учун кўрсатилган хизматлар ҳақини
ундиришни сўраган бўлса, даъво талабини кўпайтириш тўғрисидаги
аризада 2023 йил август ойи учун қарздорликни ундиришни
сўраганлигини инобатга олиб, аризани иш юритишга қабул қилишни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак.
ФК 703-моддасининг биринчи қисмига асосан ҳақ эвазига хизмат
кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан
ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни
қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат
учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 705-моддасининг биринчи қисмига кўра, буюртмачи ўзига
кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш
шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шарт.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни
тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг
айрим масалалари тўғрисида” 2009 йил 18 декабрдаги 203-сонли қарори
8-бандининг еттинчи хатбошисига кўра, судларга тушунтирилсинки, агар
тарафларнинг шартномавий ҳуқуқий муносабатларга киришганлиги ёзма
ёки бошқа далиллар билан тасдиқланса, шартноманинг мавжуд эмаслиги
даъвогарнинг етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар, кўрсатилган
хизматлар
қийматини
ундириш
ҳақидаги
талабларини
қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўла олмайди. Агар қонунда ёки
тарафларнинг келишувида битимнинг оддий ёзма шаклига риоя
қилмаслик унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келиши тўғридан-тўғри
кўрсатилган бўлса, ушбу қоида қўлланилмайди.
Юқоридагиларга кўра, суд тарафлар ўртасида 2023 йил февралда бир
ойлик муддатга хизмат кўрсатиш шартномаси тузилганлиги, ундан
кейинги даврлар учун шартномлар тузилмаганлиги, даъвогар
тарбияланувчиларни
озиқ-овқат
билан
тегишли
тартибда
таъминлаганлиги, мактабгача таълим муассасалари раҳбарлари
томонидан ҳисоб-фактураларни тасдиқлаш орқали ўз тасдиғини
топганлиги, ушбу ҳисоб-фактура ва жавобгарга тақдим этилган
табеллардаги болалар сони бўйича фарқлар жавобгар ва унинг
бўйсунувидаги муассаса ўртасидаги муносабатларни ташкил этиши,
2023 йил март-август ойлари учун тегишли шартномалар тузилмаган
бўлса-да, хизматлар кўрсатилганлиги учун ҳақни ундиришни истисно
этмаслигини инобатга олиб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни,
жавобгардан даъвогар фойдасига 1 806 436 830,90 сўм асосий қарз
ундиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши
белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво талаби асосли киритилганилиги
сабабли тўлиқ қаноатлантирилганлиги, даъвогар олдиндан давлат божи
тўловини амалга оширганлигини инобатга олиб, жавобгар ҳисобидан
даъвогар фойдасига 36 128 736,62 сўм давлат божи, 33 000 сўм почта
харажати ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 127-128, 166, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини
қўллаб, суд
қарор қилади:
8
“ККК” масъулияти чекланган жамияти даъво талаблари миқдорини
кўпайтириб, 370 508 033 сўмга кўпайтириш тўғрисидаги аризаси иш
юритишга қабул қилинсин.
Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
ННН ҳисобидан “ККК” масъулияти чекланган жамияти фойдасига
1 806 436 830,90 сўм асосий қарз, 36 128 736,61 сўм давлат божи,
33 000 сўм почта харажати, жами 1 842 598 567,51 сўм ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси
берилсин.
Ишни кўриш жараёнида аниқланган ҳолатлар юзасидан Тошкент
туман прокуратурасига хусусий ажрим орқали хабар берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Зангиота
туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция
тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи
шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб
чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин.
Судья
У.Р.Хусанов