← Назад
Решение #485863 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
22
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| шунингдек | 55 | — | law | |
| шунингдек | 55 | — | law | |
| аролик кодекси | 164 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 164 | — | code_article | |
| Мазкур Кодекс | 182 | — | code_article | |
| Мазкур Кодекс | 182 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 205 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 205 | — | code_article | |
| олда ИПК | 205 | — | law | |
| олда ИПК | 205 | — | law | |
| ИПКнинг | 208 | — | law | |
| ИПКнинг | 208 | — | law | |
| ИПК | 279 | — | law | |
| ИПК | 279 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| ИПКнинг | 116 | — | law | |
| ИПКнинг | 116 | — | law | |
| йича ушбу Кодекс | 118 | — | code_article | |
| йича ушбу Кодекс | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1804-2301/2281-сонли иш
Биринчи инстанция судида
ишни
кўрган
судья
А.Тўрақулов
Апелляция
инстанцияси
судида маърузачи судья
М.Астанов
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 5 октябрь
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясида раислик қилувчи М.Астанов, ҳайъат аъзолари
судьялар Д.Рахимов ва Ҳ.Турсуновдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси
Б.Холмановнинг котиблигида, “O’SAR BOBO” хусусий корхонаси раҳбари
Р.Авлияқулов, унинг вакили Ч.Маматқулов (2023 йил 12 августдаги 4-сонли
ишончнома асосида), “NIYOZ OTA” хусусий корхонаси раҳбари Д.Хамидов, унинг
адвокати М.Аллаёров (2023 йил 17 июлдаги 35-сонли ордер асосида)
иштирокида, Косон туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 25 августдаги ҳал
қилув қарорига нисбатан “NIYOZ OTA” хусусий корхонаси томонидан берилган
апелляция шикоятини вилоят суди биносида, видеоконференцалоқа режимидаги
(Тошкент туманлараро иқтисодий судининг кўмагида) очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“O‘SAR BOBO” хусусий корхонаси (кейинчалик матнда аризачи деб
юритилади) иқтисодий судга ариза билан мурожаат қилиб, “NIYOZ OTA” хусусий
корхонасига (кейинчалик матнда жавобгар деб юритилади) нисбатан, учинчи
шахс сифатида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия Вазирлиги
ҳузуридаги Давлат кадастрлар палатаси Қашқадарё вилоят бошқармаси Косон
туман филиалини (кейинчалик матнда учинчи шахс деб юритилади) кўрсатиб,
марҳум Хаметов Худойқулга ҳақиқатдан ҳам Халқ депутатлари Косон район
ижроия қўмитасининг 1975 йил 15 майдаги 9-150-сонли қарори билан “Партия
22 съезди” номли колхоз ери ҳудудидан низолашилаётган Авлиёқулов Комилга,
яъни “O‘SAR BOBO” хусусий корхонасига “Гулистон” жамоа хўжалиги ҳаммом
биноси ва атрофидаги 9900 кв.метр ер майдони ҳудудидан 0,28 гектар ер
майдони ажратилган ёки йўқлиги фактини аниқлаш, “NIYOZ OTA” хусусий
корхонаси бермасдан келаётган ер солиқларини ҳам тўлаб келаётган Косон
тумани, Қуйи Оброн МФЙ ҳудудидаги 2605,12 кв.метр ер майдонини “NIYOZ OTA”
хусусий корхонасига ёки “O‘SAR BOBO” хусусий корхонасига тегишлилиги
юридик фактини аниқлашни сўраган.
Косон туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 25 августдаги ҳал қилув
қарори билан ариза талаблари қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан аризачи
фойдасига суд харажатларини ундириш белгиланган.
“NIYOZ OTA” хусусий корхонаси томонидан апелляция шикояти
келтирилиб, унда Косон туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 25
августдаги ҳал қилув қарорини бекор қилиб, аризани рад этиш ҳақида янги қарор
қабул қилган ҳолда иш юритишни тугатишни сўраган.
Бугунги суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодиёт ва Молия Вазирлиги ҳузуридаги Давлат кадастрлар палатаси
Қашқадарё вилоят бошқармаси Косон туман филиали тегишли тартибда
хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида унинг вакили иштирок этмади.
Шу боис, судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг (кейинчалик матнда ИПК деб юритилади) 274-моддаси тўртинчи
қисмига асосан ишни учинчи шахс вакилининг иштирокисиз кўришни лозим
топди.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари ва унинг адвокати
апелляция шикоятида келтирилган важларини қувватлаб, “Ниёз ота” хусусий
корхонаси томонидан эгалик қилиб фойдаланиб келаётган 0,28 гектар ер
майдонига нисбатан юридик фактни суд тартибида белгилаш учун бирон бир
сабаб ёки асос мавжуд эмаслигини, биринчи инстанция суди томонидан иш
ҳужжатлари тўлиқ ўрганмаганлигини, ушбу иш бўйича тарафлар ўртасида низо
борлигини, бу ҳолатда юридик фактни белгилаш қонунчилик асосида мумкин
эмаслигини билдириб, апелляция шикоятини қаноатлантирган ҳолда биринчи
босқич судининг қабул қилинган ҳал қилув қарорини бекор қилиб, аризани рад
этиш ҳақида янги қарор чиқаришни ҳамда ишни тўхтатиб туриш ҳақидаги
аризачининг оғзаки илтимономасини рад этишни сўрадилар.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи раҳбари ва унинг вакили апелляция
шикоятидаги важларга нисбатан эътироз билдириб, мазкур иш билан боғлиқ
бўлган маъмурий судда ишлар кўрилаётганлиги учун ишни тўхтатиб туришни
ёки ҳал қилув қарорининг 9900 кв.метр ер майдони ҳудудидан 0,28 гектар ер
майдони ажратилган ёки йўқлиги фактини аниқлаш қисмини ўзгартиришни
билдириб, апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни сўрадилар.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини
тинглаб, илтимосномани ҳамда шикоятда келтирилган важларни иш
материаллари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра аризачи
вакилининг ишни тўхтатиб туриш ҳақидаги оғзаки илтимосномасини
қаноатлантирмасдан
қолдиришни,
апелляция
шикоятини
қисман
қаноатлантириб, ҳал қилув қарорини бекор қилишни ҳамда аризани кўрмасдан
қолдириш ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олиниши, шунингдек 55-моддасининг
учинчи қисмида ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун
унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис
суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 164-моддасига асосан,
мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳиши билан ва ўз
манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тассаруф этиш,
шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай
бузишни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан иборатдир.
Мазкур Кодекснинг 182-моддасида мулк ҳуқуқнинг вужудга келиш
асослари қуйидагилардан иборатлиги, яъни меҳнат фаолияти, мол-мулкдан
фойдаланиш соҳасидаги тадбиркорлик ва бошқа хўжалик фаолияти, шу
жумладан мол-мулкни яратиш, кўпайтириш, битимлар асосида қўлга киритиш;
давлат мол-мулкини хусусйлаштириш, мерос қилиб олиш, эгалик қилиш
ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат, қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа
асослар кўрсатилган.
Ишдаги ҳужжатларига кўра, “NIYOZ OTA” хусусий корхонасига тегишли
бўлган ва Косон тумани Қуйи Оброн қишлоғида “O‘SAR BOBO” хусусий
корхонасининг ерларига қўшни бўлган ҳудудда жойлашган савдо дўкони
меҳнаткашлар дупутатлари Қашқадарё вилоят совети ижроия комитетининг
1075 йил 31 мартдаги 207-сонли фармойиши ҳамда Косон районидаги 22-Партия
съезди номли колхоз аъзолари вакиллари йиғилишининг 1975 йил 10 майдаги
қарори, меҳнаткашлар депутатлари Косон район совети ижроия комитетининг
1975 йил 15 майдаги 9-150-сонли қарори ҳамда Косон район қишлоқ хўжалик
бошқармасининг 1975 йил 16 майдаги хулосаларига асосан ажратиб берилган
0,28 га ер майдонида қурилган. Ушбу савдо дўкони Косон савдо акциядорлик
жамияти томонидан дастлаб фуқаро Хамитов Худойқул Ниёзовичга 2001 йил 28
февралдаги 6587-сонли давлат ордерига асосан хусусийлаштириб берилган.
Мазкур савдо дўконига 2007 йил 12 сентябрда 2007 йил 16 июлдаги
15-сонли архив маълумотномасига илова қилинган ва тўпланган ҳужжатлар
асосида муқаддам савдо дўкони қурилиши учун ажратилган 0,28 га ер майдони
билан биргаликда кадастр ҳужжатлари расмийлаштириб берилган ва 2007 йил
12 сентябрда ер майдони ва савдо дўконининг давлат рўйхатига олинганлигини
тасдиқловчи 238157-сонли гувоҳнома берилган.
Кейинчалик, ушбу савдо дўкони ва жойлашган ер участкаси 2018 йил 13
февраль куни расмийлаштирилган “Амалга оширилган нотариал ҳаракатларни
рўйхатга олиш” реестрига 1-784-рақам билан қайд этилган “Қонун бўйича
меросга бўлган ҳуқуқ” тўғрисидаги гувоҳномага асосан Хамидов Дилшод
Худойқуловичга ўтган ҳамда 2018 йил 24 февралдаги Қашқадарё вилоят ер тузиш
ва кўчмас мулк кадастр хизмати томонидан берилган Ка 0036881-сонли
“Бинолар, иншоотлар, кўп йиллик дарахтларга бўлган ҳуқуқнинг давлат
рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида”ги гувоҳномага асосан 0218-сон билан
давлат рўйхатидан ўтказилган.
2018 йил 14 мартдаги ҳадия шартномасига асосан савдо дўкони Хамидов
Дилшод Худойқуловичдан “NIYOZ OTA” хусусий корхонасига ўтган ҳамда 2018
йил 24 мартдаги Ка 0036949-сонли “Бинолар, иншоотлар, кўп йиллик
дарахтларга бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида”ги
гувоҳномага асосан 0218-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган. Ер участкаси
эса Ка 0025723-сонли “Ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан
ўтказилганлиги тўғрисида”ги гувоҳномага асосан 0136-сон билан давлат
рўйхатига олинган.
Шунингдек, Косон туман ҳокимининг 1994 йил 6 апрелдаги 213/04-сонли
“Гулистон” жамоа хўжалиги Оброн қишлоғида яшовчи фуқаро Авлиёқулов Комил
10 йил муддатга хусусийлаштириладиган ҳаммом биноси ва атрофидаги ер
майдони билан биргаликда эгаллаб турган 0,99 га ер майдонини ажратиш
тўғрисида”ги қарорига ва “Гулистон” жамоа хўжалиги вакиллар йиғилишининг
1994 йил 2 январдаги 10-сонли қарори билан Косон туман Оброн қишлоғидаги
(ҳозирги Қуйи Оброн МФЙ ҳудуди) миллий ҳаммом биноси ва эгаллаб турган ер
майдони, шу жумладан шудгор 0,10 га, боғ 0,42 га ВЛ-10 таги 0,16 ва иморат йўли
таги 0,31 га ер майдони хусусийлаштириш ҳуқуқи билан 10 йил муддатга
берилган.
Туман ҳокимининг 1994 йил 11 мартдаги 38-Ф-сонли фармойиши билан
тасдиқланган ер ажратиш ва хусусийлаштириш комиссияси аъзолари рўйхатини
тасдиқлаш ҳақидаги фармойишига асосан Косон туман “Гулистон” жамоа
хўжалиги Оброн қишлоғида яшовчи фуқаро Авлиёқулов Комилга шу қишлоқда
жойлашган хусусийлаштириладиган ҳаммом биноси ва атрофидаги ер
майдонини 10 839 425 сўмга 10 йил муддатга ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти
билан ажратиш тўғрисида далолатнома тузилган.
1994 йил 5 январь куни Косон туман “Гулистон” жамоа хўжалигини “Деҳқон
(фермер) хўжаликларини ташкил қилиш ва уларга ер участкаларини ажратишни
тартибга солиш ва хусусийлаштириш комиссияси аъзолари Қобилов Парда,
Рахмонов Мирза, Ярашев Собир, Холиёров Саттор, Холиқов Ўткир, Абдирахзмонов
Расул ва Очилов Рашидлар Қуйи Оброн қишлоғидаги ҳаммомни атрофидаги
ерлар билан бирга хусусий мулк қилиб бериш учун ажратилган ерни жойида
кўрсатиб, қуйидагича Боғ 0,42 гектар, шудгор 0,10 гектар йўл ва иморат таги
0,31 гектар, ВЛ-10 таги 0,16 (Изоҳ: ВЛ-10-юқори кучланишли 10кВа ҳаво электр
линияси) жами 0,99 гектар ер майдонини қурилиш иморатлари билан ажратиб
берган ва Авлиёқулов Комил комиссия аъзоларидан қабул қилиб олган.
Авлиёқулов Комил 1994 йил 12 декабрь куни Косон туман ҳокимининг
707/12-сонли қарори билан “O‘SAR BOBO” хусусий корхонаси ҳаммоми
ташкилоти давлат рўйхатидан ўтказилиб, ушбу ҳаммом ва ер майдони “O‘SAR
BOBO” хусусий корхонаси балансига ўтказилган.
Аниқланишича, иккала тараф учун ҳам низоли ерга бўлган ҳуқуқни
тасдиқловчи ҳужжатлар қонуний кучда бўлганлиги сабабли, “O‘SAR BOBO”
хусусий корхонаси ариза билан мурожаат қилиб, “Гулистон” жамоа хўжалиги
ҳаммом биноси ва атрофидаги 9900 кв.метр ер майдони ҳудудидан 0,28 гектар ер
майдони ажратилган ёки йўқлиги фактини аниқлаш ҳамда Косон тумани Қуйи
Оброн МФЙ ҳудудидаги 2605,12 кв.метр ер майдонини “NIYOZ OTA” хусусий
корхонасига ёки “O‘SAR BOBO” хусусий корхонасига тегишлилиги юридик
фактини аниқлашни сўраган.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
205-моддасига кўра, суд юридик шахсларнинг ва якка тартибдаги
тадбиркорларнинг иқтисодиёт соҳасидаги ҳуқуқларининг юзага келиши,
ўзгартирилиши ёки бекор бўлиши учун фактларни аниқлайди.
Суд шахснинг ёки якка тартибдаги тадбиркорнинг кўчмас мулкка ўз
хусусий мулки сифатида эгалик қилиши ва ундан фойдаланиши фактини,
иқтисодиёт соҳасида амалда бўлган ҳуқуқни белгилайдиган ҳужжатнинг юридик
шахсга ёки якка тартибдаги тадбиркорга тегишлилиги фактини аниқлаш
тўғрисидаги ишларни кўради.
Суд юридик аҳамиятга эга бўлган бошқа фактларни ҳам, агар қонунчиликда
уларни аниқлашнинг бошқача тартиби назарда тутилмаган бўлса, аниқланиши
мумкинлиги белгиланган.
Бироқ, биринчи инстанция суди томонидан моддий ҳуқуқ нормаларига
риоя қилинмаган ҳолда ИПКнинг 205-моддаси нотўғри тарзда талқин қилиниб,
аризани қаноатлантириш тўғрисида асоссиз ҳал қилув қарори қабул қилинган.
Чунки, мазкур иқтисодий иш бўйича тарафлар ўртасида ер майдонига
нисбатан эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтириш тўғрисида низо мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мулк
ҳуқуқини тан олишга оид ишларни кўришда иқтисодий судлар томонидан қонун
ҳужжатлари қўлланилишининг айрим масалалари тўғрисида”ги қарори
6-бандига кўра, иқтисодий судларининг эътибори мулк ҳуқуқини тан олиш ва
юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш тўғрисидаги ишлар бирбиридан процессуал жиҳатдан фарқ қилишига қаратилиши лозим.
Мулк ҳуқуқини тан олиш тўғрисидаги ишларда низо мавжуд бўлиб, улар
даъво тартибида кўрилади ва уларда тарафлар (даъвогар ва жавобгар),
шунингдек лозим бўлганда учинчи шахслар ҳам иштирок этади.
Юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш тўғрисидаги ишлар
иқтисодиёт соҳасида ташкилотлар ва фуқароларнинг ҳуқуқлари вужудга
келиши, ўзгариши ёки бекор бўлиши учун аҳамиятга эга бўлган фактларни
аниқлаш ҳақидаги аризалар асосида қўзғатилади. Ушбу ишлар бўйича низо
мавжуд бўлмаганлиги сабабли улар аризачи ва лозим бўлганда манфаатдор
шахслар иштирокида кўриб чиқилади. Бундай ишларда жавобгар бўлмаслиги
тўғрисида тушунтириш берилган.
Бундай ҳолатда суд, ИПКнинг 208-моддаси 4-қисмига кўра, агар юридик
аҳамиятга эга бўлган фактни аниқлаш тўғрисидаги иш бўйича суд муҳокамасида
ҳуқуқ тўғрисида низо келиб чиққанлиги аниқланса, суд юридик аҳамиятга эга
бўлган фактни аниқлаш тўғрисидаги аризани кўрмасдан қолдиради ва бу ҳақда
ажрим чиқаради.
ИПК 279-моддаси 1-қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва (ёки) процессуал
ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги, биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос
бўлади.
Яъни, биринчи инстанция суди томонидан ҳал қилув қарорини қабул
қилишда юқоридаги модданинг 2-қисми 3-бандида келтирилган қонунчилик
ҳужжатининг нотўғри талқин қилган ва оқибатда моддий ҳуқуқ нормалари
асоссиз қўлланилган.
Шу боис, судлов ҳайъати апелляция шикоятидаги важларни қисман асосли
деб ҳисоблайди ва биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор
қилиб, аризани кўрмасдан қолдириш ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим
топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
ИПКнинг
116-моддаси
3-қисмига
асосан,
суд
мажлисини
видеконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ суд харажатларининг
суммаси суд томонидан белгиланади ва ишда иштирок этувчи шахслардан ишни
6
кўриб чиқиш натижалари бўйича ушбу Кодекснинг 118-моддасига мувофиқ
ундирилади.
Судлов ҳайъати, аризачи вакилининг ишни тўхтатиб туриш ҳақидаги
оғзаки илтимосномасини қаноатлантирмас қолдириб, апелляция шикоятини
қисман қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини
бекор қилиб, аризани кўрмасдан қолдириш ҳақида янги қарор қабул қилишни,
аризачи томонидан биринчи инстанция суди учун тўлаб чиқилган 6 600 000 сўм
давлат божини инобатга олган ҳолда ўзининг зиммасида қолдиришни,
аризачидан жавобгар фойдасига апелляция инстанцияси учун олдиндан тўлаб
чиқилган 3 300 000 сўм давлат божи ва 33 000 сўм почта харажатини ундиришни,
суд мажлиси видеоконференцалоқа режимида ўтказилганлиги учун аризачи
ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисобрақамига
82 500 сўм суд харажати ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 208, 260, 274, 276-280-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати
“O‘SAR BOBO” хусусий корхонаси вакилининг ишни тўхтатиб туриш
ҳақидаги оғзаки илтимосномаси қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
“NIYOZ OTA” хусусий корхонасининг апелляция шикояти қисман
қаноатлантирилсин.
Косон туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 25 августдаги ҳал қилув
қарори бекор қилинсин.
Янги қарор қабул қилинсин.
“O‘SAR BOBO” хусусий корхонасининг юридик фактни аниқлаш ҳақидаги
аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
“O‘SAR BOBO” хусусий корхонаси ҳисобидан:
- “NIYOZ OTA” хусусий корхонаси фойдасига 3 300 000 сўм давлат божи ва
33 000 сўм почта харажати;
- Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисобрақамига
82 500 сўм суд харажати ундирилсин.
Иш бўйича ижро варақалари берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига кассация тартибида шикоят (протест) бериш мумкин.
Раислик қилувчи
М.Астанов
судьялар
Д.Рахимов
Ҳ.Турсунов