Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1101-2302/9145 Дата решения 05.10.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Зангиатинский межрайонный экономический суд Судья Хусанов Улуғбек Равшанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ўзагролизинг акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый Nurli Diyor Agro масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1180885 Claim ID 3692992 PDF Hash 016daea3101d4464... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 12
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 169-моддаси ИПКнинг 169 law
олдирилиши ИПКнинг 171-моддаси олдирилиши ИПК 171 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 587-моддаси ФКнинг 587 law
ФКнинг 597-моддаси ФКнинг 597 law
онунининг 22-моддаси онуни 22 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
бандида ФКнинг 326-моддаси бандида ФК 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
шунингдек ФКнинг 263-моддаси шунингдек ФК 263 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1101-2302/9145-сонли иқтисодий иш ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 5 октябрь Зангиота туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Р.Хусанов раислигида, судья ёрдамчиси Х.Д.Холмуродовнинг суд мажлиси котиблигида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “ЙЙЙ” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар “ККК” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 506 374 070 сўм асосий қарз, 159 251 891 сўм пеня, жами 665 625 961 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар вакиллари МММ ва ППП (2022 йил 22 ноябрдаги 11-06/52-сонли ва 2023 йил 7 апрелдаги 11-06/32-сонли ишончномаларга асосан), жавобгар вакили ИИИ (2023 йил 5 октябрдаги ишончномага асосан) иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: “ЙЙЙ” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар ёки лизинг берувчи деб юритилади) ва “ККК” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар ёки лизинг олувчи деб юритилади) ўртасида 2015 йил 19 июндаги 15/11-4-220-сонли шартноманинг 1-бандига кўра лизинг берувчи (даъвогар) “New Holland TD5.110 4WD” русумли 1 дона Тракторни лизинг олувчи (жавобгар) буюртмаси асосида “ЎзКейсМаш” қўшма корхонасидан ўз мулки этиб сотиб олиши ва лизинг олувчи (жавобгар)га эгалик қилиш ва фойдаланиш учун лизингга бериши, лизинг олувчи эса ушбу шартнома шартлари асосида трактордан фойдаланиш ва лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятини олган. Тарафлар ўртасида тузилган 2018 йил 1 майдаги 18/11-4-062 УФ-сонли шартноманинг 1-бандига кўра лизинг берувчи (даъвогар) “Fable SP 600” русумли 2 дона дала ва боғга дори сепадиган 600 литрли 12 метрли шатанггали 25 метр шатанганли техникани лизинг олувчи (жавобгар) буюртмаси асосида “SN INVEST” МЧЖдан тижорат банкидан жалб этилган кредит маблағи эвазига ўз мулки этиб сотиб олади ва лизинг олувчига лизингга бериши, лизинг олувчи эса ушбу шартнома шартлари асосида техникадан фойдаланиш, эгалик қилиш, лизинг тўловларини шартномада белгиланган муддатларда тўлаш, лизинг тўловлари тўлиқ тўланганидан кейин техникага мулк ҳуқуқини ўзига қабул қилиш мажбуриятини олган. Тарафлар ўртасида тузилган 2019 йил 29 октябрдаги 19/11-4-206УФсонли шартноманинг 1-бандига кўра лизинг берувчи (даъвогар) “Арион- 630С” русумли 2 дона тракторни лизинг олувчи (жавобгар) буюртмаси асосида “Uz Class agro” МЧЖдан лизинг берувчининг ўз маблағлари ва тижорат банкларидан жалб этилган кредит маблағлари ҳисобидан ўз мулки этиб сотиб олади ва лизинг олувчига лизингга бериши, лизинг олувчи эса ушбу шартнома шартлари асосида техникадан фойдаланиш, эгалик қилиш, лизинг тўловларини шартномада белгиланган муддатларда тўлаш, лизинг тўловлари тўлиқ тўланганидан кейин техникага мулк ҳуқуқини ўзига қабул қилиш мажбуриятни олган. Тарафлар ўртасида тузилган 2020 йил 29 июндаги 20/11-4-138-ТУФсонли шартноманинг 1-бандига кўра лизинг берувчи (даъвогар) “Арион630С” русумли 2 дона ҳайдов тракторни лизинг олувчи (жавобгар) буюртмаси асосида “Uz Class agro” МЧЖдан лизинг берувчининг ўз маблағлари ва тижорат банкларидан жалб этилган кредит маблағлари ҳисобидан ўз мулки этиб сотиб олади ва лизинг олувчига лизингга бериши, лизинг олувчи эса ушбу шартнома шартлари асосида техникадан фойдаланиш, эгалик қилиш, лизинг тўловларини шартномада белгиланган муддатларда тўлаш, лизинг тўловлари тўлиқ тўланганидан кейин техникага мулк ҳуқуқини ўзига қабул қилиш мажбуриятни олган. Шунингдек, даъвогар ва “Bekabod agroservis MTP” масъулияти чекланган жамияти ўртасида тузилган 2019 йил 19 апрелдаги 19/11-4122УФ-сонли шартноманинг 1-бандига кўра лизинг берувчи (даъвогар) “Доминатор-130” русумли 2 дона ғалла ва шоли ўриш комбайнини лизинг олувчи (жавобгар) буюртмаси асосида “Uz Class agro” МЧЖдан лизинг берувчининг тижорат банкларидан имтиёзли шартларда жалб этилган кредит маблағлари ҳисобидан ўз мулки этиб сотиб олади ва лизинг олувчига лизингга бериши, лизинг олувчи эса ушбу шартнома шартлари асосида техникадан фойдаланиш, эгалик қилиш, лизинг тўловларини шартномада белгиланган муддатларда тўлаш, лизинг тўловлари тўлиқ тўланганидан кейин техникага мулк ҳуқуқини ўзига қабул қилиш мажбуриятни олган. Даъвогар, “Bekabod agroservis MTP” масъулияти чекланган жамияти ва жавобгар ўртасида 2020 йил 27 мартда 2019 йил 19 апрелдаги 19/11-4122УФ-сонли лизинг шартномаси бўйича барча ҳуқуқ ва мажбуриятларни бошқа шахс фойдасига тўлиқ воз кечиш тўғрисида шартнома тузилиб, “Bekabod agroservis MTP” масъулияти чекланган жамиятининг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари жавобгарга ўтказилган. Даъвогар ва “Bekabod agroservis MTP” масъулияти чекланган жамияти ўртасида тузилган 2019 йил 22 апрелдаги 19/11-4-126УФ-сонли шартноманинг 1-бандига кўра лизинг берувчи (даъвогар) “Доминатор130” русумли бир дона ғалла ҳўриш комбайнини лизинг олувчи (жавобгар) буюртмаси асосида “Uz Class agro” МЧЖдан лизинг берувчининг тижорат банкларидан имтиёзли шартларда жалб этилган кредит маблағлари ҳисобидан ўз мулки этиб сотиб олади ва лизинг олувчига лизингга бериши, лизинг олувчи эса ушбу шартнома шартлари асосида техникадан фойдаланиш, эгалик қилиш, лизинг тўловларини шартномада белгиланган муддатларда тўлаш, лизинг тўловлари тўлиқ тўланганидан кейин техникага мулк ҳуқуқини ўзига қабул қилиш мажбуриятни олган. Даъвогар, “Bekabod agroservis MTP” масъулияти чекланган жамияти ва жавобгар ўртасида 2020 йил 27 мартда 2019 йил 22 апрелдаги 19/11-4126УФ-сонли лизинг шартномаси бўйича барча ҳуқуқ ва мажбуриятларни бошқа шахс фойдасига тўлиқ воз кечиш тўғрисида шартнома тузилиб, “Bekabod agroservis MTP” масъулияти чекланган жамиятининг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари жавобгарга ўтказилган. Даъвогар, “MMM agro firma” масъулияти чекланган жамияти ва жавобгар ўртасида 2021 йил 1 июнда 2020 йил 5 майда 20/05-4-197сонли лизинг шартномаси бўйича барча ҳуқуқ ва мажбуриятларни бошқа шахс фойдасига тўлиқ воз кечиш тўғрисида шартнома тузилиб, “MMM agro firma” масъулияти чекланган жамиятининг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари жавобгарга ўтказилган. Жавобгар томонидан мажбуриятлар ўз вақтида бажарилмаганлиги сабабли, даъвогар 2023 йил 7 августда жавобгарга талабнома юборган. Жавобгар ўз зиммасига олган мажбуриятларни лозим даражада бажармаганлиги сабабли, тарафлар ўртасида низо келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) даъвогар манфаатида Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгардан 506 374 070 сўм асосий қарз, 159 251 891 сўм пеня, жами 665 625 961 сўм ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакиллари даъво талабларини қўллаб қувватлаб, жавобгар лизинг шартномаси бўйича тўловларни амалга ошириш мажбуриятини ўз вақтида бажармаганлиги, тўланмаган кунлар учун пеня ҳисобланганлигини, даъво аризада техник хатолик туфайли бошқа шартномалар киритилмасдан қолиб кетганлигини, жавобгарнинг суд муҳокамасини кейинга қолдириш тўғрисидаги илтимосномасига эътирози йўқлигини билдириб, даъво талабларини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили даъво талабларини қисман тан олиб, қарздорликни қоплаш чораларини кўриш учун суд муҳокамасини ўн кун муддатга қолдириб туришни, даъво талабини қисман қаноатлантиришни сўради. Палата суд мажлисини вакили иштирокисиз кўришни сўраган сўраган бўлиб, суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни палата вакили иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга кўра илтимосномани қаноатлантиришни рад этишни, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини тарафлар ўртасида тақсимлашни лозим топади. Жавобгар қарздорликни тўлаш учун ишни кейинга қолдириш тўғрисида судга илтимоснома билан мурожаат қилди. ИПКнинг 169-моддасига асосан, ишда иштирок этувчи шахсларнинг янги далилларни талаб қилиб олиш тўғрисидаги ҳамда иш муҳокамаси билан боғлиқ бошқа барча масалалар бўйича аризалари ва илтимосномалари ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг фикрлари суд томонидан эшитиб бўлинганидан кейин ҳал қилинади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг аризалари ва илтимосномаларини кўриш натижалари бўйича ажрим чиқарилади. Суднинг ишда иштирок этувчи шахсларнинг аризалари ва илтимосномаларини қаноатлантириш тўғрисидаги ёки қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги хулосалари ишни кўриш натижалари бўйича чиқарилган суд ҳужжатида баён қилиниши мумкин. Суд жавобгарни суд муҳокамасини кейинга қолдириш тўғрисидаги илтимосномасини муҳокама қилиб, қарздорликни тўлаш учун суд мажлиси кейинга қолдирилиши ИПКнинг 171-моддасида назарда тутилмаганлиги, даъво аризаси ишни кўришга тайинланганидан сўнг жавобгар томонидан қарздорликни қоплаш чоралари кўрилмаганлиги, жавобгар томонидан суд муҳокамасини чўзиш учун бундай илтимосномани тақдим этаётган деб ҳисоблайди ҳамда илтимосномани қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига асосан, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши назарда тутилган. ФК 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 587-моддасига кўра, лизинг шартномаси бўйича лизинг берувчи лизинг олувчининг топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан ундан лизинг олувчи учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини олади, лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 597-моддасига мувофиқ, агар лизинг шартномасида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, лизинг олувчи лизинг тўловларини ўз вақтида тўлаши, мол-мулкдан уни етказиб бериш шартларига мувофиқ фойдаланиши, уни соз ҳолда сақлаши, ўз ҳисобидан жорий таъмирлаш ишларини бажариши, сақлаш бўйича бошқа харажатларни амалга ошириши шартлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси “Лизинг тўғрисида”ги Қонунининг 22-моддасига мувофиқ лизинг тўловлари лизинг берувчига лизинг объекти қийматининг лизинг олувчи томонидан қопланишидан, шунингдек лизинг берувчининг фоизли даромадидан иборат бўлади. Лизинг тўловлари шартноманинг бутун амал қилиш муддатига тақсимланади ва бўлиб-бўлиб тўланади. Лизинг тўловларининг миқдорлари ва даврийлиги лизинг шартномаси билан белгиланади. Шартномалар бўйича жавобгар лизинг тўловлари бўйича мажбуриятларини лозим даражада бажармаган ва 2023 йилнинг 12 сентябрь ҳолатига муддати ўтган 506 374 070 сўм қарздорликка йўл қўйган. Иш ҳужжатлари ва даъвогар вакилларининг суд мажлисида берган тушунтиришларига кўра, даъво аризада техник хатолик туфайли 2019 йил 24 августдаги 19/11-4-175/2УФ-сонли лизинг шартномаси бўйича ортиқча 26 611 353 сўм қарздорлик ва унга ҳисобланган 10 857 432 сўм пеня ҳамда 2023 йил 27 мартдаги 20/11-4-102/1УФ-сонли ва 20/11-4-102/2УФ-сонли лизинг шартномалари бўйича ортиқча жами 23 245 628 сўм қарздорлик ва унга ҳисобланган 6 694 740 сўм пеня, жами 56 551 721 сўмни ундиришни талаб қилган. Бироқ, ушбу шартномаларни даъво аризасида қарздорликни ундириш асоси сифатида кўрсатиб ўтмаган бўлса-да, улар бўйича юзага келган асосий қарздорлик ва пеняларни ундиришни сўраган. Юқоридагиларга кўра, суд тарафлар ўртасида тузилган ҳамда амалда бўлган лизинг шартномалари бўйича юзага келган қарздорликни талаб қилиш ҳуқуқи даъвогарда мавжуд бўлганлиги, бироқ даъво аризасида кўрсатилмаган 2019 йил 24 августдаги 19/11-4-175/2УФ-сонли лизинг шартномаси ва 2023 йил 27 мартдаги 20/11-4-102/1УФ-сонли ва 20/11-4102/2УФ-сонли лизинг шартномалари ҳам қўшиб кетилиб ортиқча 49 856 981 сўм сўралганлиги, бироқ ушбу шартномалар даъво аризасида қарздорликни ундириш асоси сифатида кўрсатилмаганлиги, ваҳоланки улар ҳам алоҳида даъво талаби сифатида кўрсатилиши кераклиги, бундай ҳолда даъво талаби таркибига киритилган ортиқча 49 856 981 сўм қарздорликни ундириш мумкин эмаслигини инобатга олиб, даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 456 517 089 сўм асосий қарз ундиришни лозим топади. Даъвода 159 251 891 сўм пеня ундириш талаби ҳам сўралган. ФК 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. ФКнинг 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши белгиланган. 2015 йил 19 июндаги 15/11-4-220-сонли, 2019 йил 29 октябрдаги 19/11-4-206УФ-сонли, 2020 йил 29 июндаги 20/11-4-138-ТУФ-сонли, 2019 йил 19 апрелдаги 19/11-4-122УФ-сонли, 2019 йил 22 апрелдаги 19/11- 4-126УФ-сонли лизинг шартномаларининг 8.3-банди, 2018 йил 1 майдаги 18/11-4-062 УФ-сонли лизинг шартномасининг 7.4-банди, 2020 йил 5 майда 20/05-4-197-сонли шартномада лизинг олувчи лизинг берувчига тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорнинг 2-бандида судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги ҳақида тушунтириш берилган. Мазкур қарорнинг 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги, судлар неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги, шунингдек ФКнинг 263-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ тарафларнинг келишуви билан қонунда аниқланган неустойка (қонуний неустойка) миқдорининг оширилиши ўз-ўзидан ундирилаётган неустойкани камайтиришга асос бўлиб хизмат қилиши мумкин эмаслигига алоҳида эътибор қаратишлари лозимлиги баён этилган. Маълумки, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Юқоридагиларга кўра, суд пеня ундириш талабининг 17 552 172 сўм қисми даъво аризасида кўрсатилмаган бошқа асослар бўйича тақдим этилганлиги сабабли, асоссиз эканлиги, даъво талаби қисман асосли эканлиги, мажбуриятнинг бажармаслик даражаси, жавобгарнинг мулкий аҳволини инобатга олган ҳолда, пеня миқдорини 10 000 000 сўмга камайтиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, олтинчи қисмида агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан 7 камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Юқоридагиларга кўра, суд 665 625 961 сўмлик даъво талабидан 67 409 153 сўм қисми асоссиз, 598 216 808 сўм қисми асосли эканлиги, даъво талаблари асосли эканлиги, суд томонидан неустойка миқдори камайтирилганлигини инобатга олиб, жавобгардан республика бюджети фойдасига 11 964 336,16 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига 33 000 сўм почта харажати, даъвогардан республика бюджети фойдасига 1 348 183,06 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. “ККК” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “ЙЙЙ” акциядорлик жамияти фойдасига 456 517 089 сўм асосий қарз, 10 000 000 сўм пеня, 33 000 сўм почта харажати, жами 466 550 089 сўм ундирилсин. “ККК” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 11 964 336,16 сўм давлат божи ундирилсин. “ЙЙЙ” акциядорлик жамияти ҳисобидан республика бюджетига 1 348 183,06 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Зангиота туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин. Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин. Судья У.Р.Хусанов