Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1101-2302/9144 Дата решения 05.10.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Зангиатинский межрайонный экономический суд Судья Хусанов Улуғбек Равшанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Muxsin Fayz масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Янгийўл шаҳар Ободондаштириш бошқармаси Ободонлаштириш бошкармаси
Source ID 1180884 Claim ID 3692357 PDF Hash 54c7f3cfdf7b8e0c... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 16
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 673-моддаси ФКнинг 673 law
ФКнинг 673-моддаси ФКнинг 673 law
пудратчи томонидан бажарилган ишлар учун ушбу Кодекснинг 638-моддаси пудратчи томонидан бажарилган ишлар учун ушбу Кодекс 638 code_article
пудратчи томонидан бажарилган ишлар учун ушбу Кодекснинг 638-моддаси пудратчи томонидан бажарилган ишлар учун ушбу Кодекс 638 code_article
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
бандида ФКнинг 326-моддаси бандида ФК 326 law
бандида ФКнинг 326-моддаси бандида ФК 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
шунингдек ФКнинг 263-моддаси шунингдек ФК 263 law
шунингдек ФКнинг 263-моддаси шунингдек ФК 263 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1101-2302/9144-сонли иқтисодий иш ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 5 октябрь Зангиота туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Р.Хусанов раислигида, судья ёрдамчиси Х.Д.Холмуродовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар “ЦЦЦ” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар ЙЙЙ ҳисобидан 159 000 000 сўм асосий қарз, 79 500 000 сўм пеня, жами 238 500 000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар вакиллари ФФФ (раҳбар), адвокат ҚҚҚ (2023 йил 11 сентябрдаги 50-сонли ордер ва 2023 йил 17 августдаги 1/08-сонли ишончномага асосан), жавобгар вакили ВВВ (раҳбар), Янгийўл шаҳар Иқтисодиёт ва молия бўлими вакили ААА (2023 йил 5 октябрдаги ишончномага асосан) иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “ЦЦЦ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва ЙЙЙ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2022 йил 28 ноябрда 582-10-196-ОВ/2022-сонли пудрат шартномаси тузилган. Шартноманинг 2-бандида 2022 йил 24 ноябрдаги электрон баённомада №192025-лот билан ғолиб пудратчи (даъвогар) мазкур шартнома шартларига “Тошкент-Самарқан темир йўли йўналиши бўйича Янгийўл шаҳар ҳудуди бўйлаб ўтган қисми атрофини ободонлаштириш ва турар уй-жойларни ташқи кўринишини тартибга келтириш ва бошқа ишлари учун иш ҳақи хизмати” бажаришга смета лойиҳада кўзда тутилган объектни фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш бўйича жорий таъмирлаш ишларини бажариш мажбуриятини олиши, буюртмачи (жавобгар) эса пудратчига қурилиш таъмирлаш ишларини бажариш учун зарур шароитлар яратиш, уларни қабул қилиш ва тўловни амалга ошириш мажбуриятини олиши белгиланган. Тарафлар ўртасида 530 000 000 сўмлик ишлар бажарилганлиги тўғрисида бажарилган ишлар далолатномаси имзоланган. Тарафлар ўртасида 2022 йил 16 декабрда 32-сонли ҳисобварақфактура тузилиб, даъвогар томонидан 530 000 000 сўмлик бошқа қурилиш-монтаж ва таъмирлаш хизматлари кўрсатилганлиги тасдиқланган. Жавобгар томонидан бажарилган ишлар учун 2022 йил 14 декабрда 159 000 000 сўм ва 23 декабрда 212 000 000 сўм, жами 371 000 000 сўм тўлов амалга оширилиб, 159 000 000 сўм тўлов амалга оширилмаган. Даъвогар 2023 йил 16 июнда жавобгарга қарздорликни тўлаш юзасидан талабнома юборган. Жавобгар томонидан бажарилган ишлар учун тўлов амалга оширилмаганлиги сабабли, тарафлар ўртасида низо келиб чиқиб, даъвогар Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 159 000 000 сўм асосий қарз, 79 500 000 сўм пеня, жами 238 500 000 сўм ундиришни сўраган. Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 22 сентябрдаги ажрими билан Тошкент вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси, Янгийўл шаҳар иқтисодиёт ва молия бўлими ишга низонинг предметига мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида жалб қилинган. Суд мажлисида даъвогар вакиллари даъво талабларини қувватлаб, жавобгар билан тузилган пудрат шартномаси бўйича ишлар бажарилганлиги, жавобгар томонидан бажарилган ишлар бўйича қисман тўловлар амалга оширилиб, 159 000 000 сўм қарздорлик қолганлиги, қарздорликни тўлаш юзасидан талабнома асосида қарздорлик тўланмаганлиги, шартномада белгиланган кафолат муддати ўтганлигини, ўз вақтида тўлов амалга оширилмаганлиги сабабли, 160 кун учун бажарилмаган мажбуриятнинг 50 фоизи миқдорида пеня ҳисобланган, жавобгар ишнинг сифати юзасидан эътироз билдирмаганлиги, 3 ой ичида эътироз билдириши лозим бўлганлигини, бюджетда сарф-харажат назарда тутилмаган бўлса тадбиркор бажарилган ишлар ҳақини ололмасдан қолиши нотўғри эканлигини билдириб, даъво талабларини қаноатлантиришни сўрадилар. Суд мажлисида жавобгар вакиллари даъво талабларини қисман тан олиб, даъвогар томонидан 530 000 000 сўмлик ишлар бажарилганлиги, ушбу суммаларнинг бир қисмини даъвогарга тўлаб берилганлиги, 159 000 000 сўм қолганлиги, молиялаштириш манбаи бўлмаганлиги, темир йўлнинг икки чеккасида профнастилдан ўрнатилган тўсиқлар 2023 йил июнь ойларида тушиб кетишни бошлаганлиги, даъвогар вакилларига бу ҳақда оғзаки маълум қилинганида камчиликни бартараф этишмаганлиги, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида Янгийўл шаҳар иқтисодиёт ва молия бўлими вакили даъво талабларини тан олмасдан, даъвогар томонидан талаб этилаётган пул маблағлари 2023 йилда молиялаштириш назарда тутилмаганлиги, ушбу ҳаражатлар 2022 йилда назарда тутилган бўлганлиги, кимнинг айби билан бажарилган ишларга 2022 йилда тўлаб берилмаганлигини аниқлаш лозимлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган Тошкент вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси суд мажлисида вакилининг иштирокини таъминламади. Ишни кўриш вақти ва жойи кўрсатилган суднинг ажрими Тошкент вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси гибрид ва электрон почта орқали етказиб берилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмида агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошисида ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни Тошкент вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси вакили иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришлари, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар ҳисобидан ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 666-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қурилиш пудрати шартномаси бўйича пудратчи шартномада белгиланган муддатда буюртмачининг топшириғи билан муайян объектни қуриш ёки бошқа қурилиш ишини бажариш мажбуриятини олади, буюртмачи эса пудратчига ишни бажариш учун зарур шароит яратиб бериш, ишни қабул қилиш ва келишилган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади. ФК 680-моддасининг тўртинчи қисмига асосан, ишлар натижасининг пудратчи томонидан топширилиши ва буюртмачи томонидан қабул қилиб олиниши иккала тараф имзолаган далолатнома билан расмийлаштирилади. Тарафлардан бири далолатномани имзолашдан бош тортса, бу тўғрида ушбу далолатномага ёзиб қўйилади ва далолатномани иккинчи тараф имзолайди. ФКнинг 673-моддасига мувофиқ, буюртмачи пудратчининг бажарган иши учун сметада назарда тутилган миқдорда, қонун ёки қурилиш пудрати шартномасида белгиланган муддатда ва тартибда ҳақ тўлайди. Қонун ёки шартномада тегишли кўрсатмалар бўлмаса, пудратчи томонидан бажарилган ишлар учун ушбу Кодекснинг 638-моддасига мувофиқ ҳақ тўланади. Қурилиш пудрати шартномасида ишларга объект буюртмачи томонидан қабул қилинганидан сўнг бир йўла ва тўлиқ ҳажмда ҳақ тўлаш назарда тутилиши мумкин. Тарафлар ўртасидаги шартномаси 14-бандининг иккинчи хатбошисига кўра, мазкур шартномада белгиланган кафолатли муддат тамом бўлгандан кейин – ишлар қийматининг 5 фоизигача миқдорда, бироқ молия йили тугамасдан амалга оширилиши, 45-бандида объект ва унга кирадиган муҳандислик тизимлари, асбоб-ускуналар, материаллардан фойдаланиш ва ишларнинг кафолатли муддати томонлар қурилиши (таъмири) тугалланган объектни қабул қилиб олиш тўғрисидаги далолатномани имзолаган кундан бошлаб камида 3 ой этиб белгиланади деб кўрсатилган. Янгийўл шаҳар Ғазначилик хизмати бўлими томонидан тарафлар ўртасидаги 2022 йил 28 ноябрдаги шартнома бўлим томонидан рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақида судга маълумотнома тақдим этилган. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогар томонидан ишлар бажарилганлиги тарафлар ўртасида тузилган ҳисобварақ-фактура билан ўз тасдиғини топганлиги, жавобгар бажарилган ишлар бўйича қисман тўловни амалга ошириб, қолган қисми бўйича ўз мажбурияти бажармаганлиги, шартномада белгиланган кафолат муддати ўтиб, тўловни тўлиқ амалга ошириш мажбурияти юзага келганлиги, ишнинг сифати лозим даражада эмаслиги тўғрисидаги жавобгар важлари юзасидан, бу ҳақда пудратчини белгиланган кафолат муддатида расман огоҳлантирмаганлигини инобатга олиб, асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 159 000 000 сўм асосий қарз ундиришни лозим топади. Даъвода 79 500 000 сўм пеня ундириш талаби ҳам мавжуд. ФК 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. ФКнинг 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши белгиланган. Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 55-бандида мазкур шартномага тегишли иловаларда кўрсатилган ўз мажбуриятларига риоя қилмаганлиги, ўз вақтида молиялаштирмаганлиги ва шартномада белгиланган бошқа мажбуриятларни бузганлиги учун буюртмачи пудратчига кечиктирилган ҳар бир кун учун шартнома бажарилмаган қисмининг 0,4 фоизи миқдорида пеня тўлаши, лекин бунда пенянинг умумий суммаси етказилиши кечиктирилган маҳсулотнинг 50 фоизидан ошмаслиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорнинг 2-бандида судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги ҳақида тушунтириш берилган. Мазкур қарорнинг 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги, судлар неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги, шунингдек ФКнинг 263-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ тарафларнинг келишуви билан қонунда аниқланган неустойка (қонуний неустойка) миқдорининг оширилиши ўз-ўзидан ундирилаётган неустойкани камайтиришга асос бўлиб хизмат қилиши мумкин эмаслигига алоҳида эътибор қаратишлари лозимлиги баён этилган. Маълумки, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Юқоридагиларга кўра, суд мажбурият бажарилмаслиги даражаси, жавобгарнинг мулкий аҳволини инобатга олган ҳолда, пеня миқдорини 12 000 000 сўмга камайтиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, олтинчи қисмида агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозимлиги белгиланган. Юқоридагиларга кўра, суд даъво талаблари асосли эканлиги, неустойка миқдори суд томонидан камайтирилганлигини инобатга олиб, жавобгар даъвогар фойдасига 2 385 000 сўм давлат божи, 33 000 сўм почта харажати ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. 6 ЙЙЙ ҳисобидан “ЦЦЦ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 159 000 000 сўм асосий қарз, 12 000 000 сўм пеня, 2 385 000 сўм давлат божи, 33 000 сўм почта харажати, жами 173 418 000 сўм ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Зангиота туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин. Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин. У.Р.Хусанов