← Назад
Решение #485894 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онун | 7 | — | law | |
| онуннинг | 86 | — | law | |
| онуннинг | 5 | — | law | |
| онуннинг | 92 | — | law | |
| онуннинг | 16 | — | law | |
| онуннинг | 52 | — | law | |
| онун | 5 | — | law | |
| онуннинг | 142 | — | law | |
| онуннинг | 111 | — | law | |
| онун | 51 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1101-2301/8429-сонлииқтисодийиш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 5 октябрь
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг раиси .........................., судья
ёрдамчиси Н.Бобоёровнинг суд мажлиси котиблигида, кредитор
“..........................” масъулияти чекланган жамиятининг қарздор “..........................”
масъулияти чекланган жамияти (СТИР .........................)ни умумий тартибда
банкрот деб топиш ҳақидаги аризаси бўйича қўзғатилган тўловга
қобилиятсизлик
тўғрисидаги
ишни
муваққат
бошқарувчи
.......................химов, қарздор вакиллари ....................... (директор), ......................
(шахсни тасдиқловчи ҳужжат асосида, ишончнома мавжуд эмас)ларнинг
иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“..........................” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
кредитор деб юритилади) судга ариза билан мурожаат этиб, “..........................”
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда қарздор деб
юритилади)ни умумий тартибда банкрот деб топиш ҳамда тугатишга доир
иш юритишни бошлашни сўраган.
Суднинг 2023 йил 11 августдаги ажрими билан “..........................”
масъулияти чекланган жамиятига нисбатан кузатув жорий этилган ва
унга муваққат бошқарувчиси этиб Ўзбекистон Республикаси Давлат
активларини бошқариш агентлиги Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси
томонидан тавсия қилинган номзодлар ичидан учинчи тоифали суд
бошқарувчиси аттестатига эга бўлган .......................... тайинланган.
Суд мажлисида муваққат бошқарувчиси амалга оширган ишлари
юзасидан ҳисобот, қарздорнинг молиявий аҳволи юзасидан маълумотлар
ҳамда кредиторларнинг биринчи йиғилиши баённомасини судга тақдим
этиб, таҳлили натижаларига кўра қарздорда банкротлик аломатлари
мавжудлиги аниқланганлиги, кредиторлар ҳам йиғилишда тугатишга
доир иш юритишни бошлаш ҳақида қарор қабул қилишганлигини маълум
қилиб, қарздорни банкрот деб топишни ҳамда тугатишга доир иш
юритишни бошлашни сўради.
Суд мажлисида қарздор жамиятнинг раҳбари кредиторнинг ариза
талабига эътирози йўқлигини билдирди.
Ўтган суд муҳокамасида тилхат орқали хабардор қилинган кредитор
вакили суд мажлисига келмади.
Шунга кўра, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 127, 128 ва 170-моддалари талабига кўра, ишни унинг
иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд, тўловга қобилиятсизлик иши бўйича ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришларини эшитиб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни
ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра ариза талабини қаноатлантиришни
лозим топади:
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 5-моддасига
асосан тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат:
вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар
юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан
бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга
тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса,
судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича
кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда
йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги;
доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш
санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда
ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг
бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари
қийматидан ошиб кетган бўлса.
Ушбу моддада назарда тутилган қоидалар тўловга қобилиятсизлик
тўғрисидаги ишлар соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилаётганда,
жисмоний шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга
қобилиятсизлиги
тўғрисидаги
ишлар
кўриб
чиқилаётганда
қўлланилмайди.
Қонун 7-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор пул
мажбуриятларини бажармаганлиги муносабати билан унга нисбатан
тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан
судга мурожаат этиш ҳуқуқига қарздорнинг ўзи ва кредитор эга.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, қарздор Тошкент вилояти Янгийўл
шаҳар давлат хизматлар маркази томонидан рўйхатга олинган, солиқ
тўловчининг идентификация рақами ......................9, корхона таъсисчиси ва
раҳбари ...................... ҳисобланади, қарздорнинг юридик манзили - Тошкент
вилояти, ........... шаҳри, ........ маҳалласи, .............. чорраҳаси кўрсатилган.
Корхонанинг асосий фаолият тури ихтисослашмаган дўконларда
товарларнинг чакана савдосини амалга оширишдан иборат бўлган.
Қарздорнинг жами кредиторлик қарздорлиги 84 531 705,48 сўмни
ташкил этган бўлиб, “..........................” масъулияти чекланган жамияти
82 010 414,49 сўм, Тошкент вилоят солиқ бошқармаси 2 521 290,99 сўм
талаб билан рееестрга киритилган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 28 апрелдаги
ҳал қилув қарори билан қарздор ҳисобидан кредитор фойдасига
68 824 091,49 сўм асосий қарз, 11 100 000 сўм пеня, 2 064 723 сўм давлат
божи ва 21 600 сўм почта харажати ундириш белгиланган, бироқ қарздор
томонидан ушбу суд ҳужжатининг ижроси таъминланмаган.
Шу боис кредитор судга мурожаат қилиб, қарздорни банкрот деб
топишни сўраган.
Қонуннинг 86-моддасига кўра қарздорнинг молиявий аҳволини
таҳлил этиш қарздорнинг мол-мулки суд харажатларининг, суд
бошқарувчиларига ҳақ тўлаш харажатларининг ўрнини қоплаш учун
етарлилигини, шунингдек қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклаш
мумкинлигини ёки мумкин эмаслигини аниқлаш мақсадида ўтказилади.
Муваққат бошқарувчи қарздорнинг молиявий аҳволини, шу
жумладан қарздорнинг мол-мулки бўлса, шу мол-мулкни инвентаризация
қилиш натижаларини ва мулк ҳуқуқининг давлат рўйхатидан
ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни таҳлил қилиш асосида
қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклаш мумкинлиги ёки мумкин
эмаслиги тўғрисидаги таклифларни, тўловга қобилиятсизликнинг
кейинги тартиб-таомилларини жорий этиш мақсадга мувофиқлигини
асослантирувчи маълумотларни тайёрлайди.
Муваққат бошқарувчи молиявий таҳлил натижасида қарздорнинг
молиявий аҳволи тўғрисида қуйидаги хулосалардан бирини тайёрлайди:
тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланмаганлиги тўғрисида;
агар вақтинча тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланса, тўлов
қобилиятини тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этишнинг
асослари мавжудлиги тўғрисида;
агар доимий тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланса, тўлов
қобилиятини тиклаш имконияти мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги
тўғрисида.
Муваққат бошқарувчи зиммасига юклатилган вазифаларни бажариб,
амалга оширган ишлари ҳақидаги ҳисоботни, қарздорнинг молиявий
аҳволи ҳақидаги маълумотларни ҳамда кредиторларнинг биринчи
йиғилиши баённомасини судга тақдим қилган.
Муваққат бошқарувчининг ҳисоботига кўра, кредиторларнинг
талаблари реестри шакллантирилган, кредиторлар олдидаги мавжуд
қарзлар қопланмаган, Қонуннинг 5-моддасида назарда тутилган тўловга
қобилиятсизлик аломатлари мазкур қарздор жамиятда мавжуд.
Шунингдек, 2023 йил 14 сентябрда қарздор кредиторларининг
биринчи йиғилиши ўтказилган бўлиб, унда кредиторлар қарздорни
тўловга қобилиятсиз деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш
ҳақида илтимоснома билан Зангиота туманлараро иқтисодий судига
мурожаат қилиш тўғрисида қарор қабул қилишган.
Қонуннинг 92-моддасига кўра суд кредиторларнинг биринчи
йиғилиши қарори асосида, агар ушбу моддада бошқача қоида
белгиланмаган бўлса, қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш
юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади ёки суд санациясини
ёхуд ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий этиш ҳақида ажрим
чиқаради ёки келишув битимини тасдиқлайди ва тўловга қобилиятсизлик
тўғрисидаги ишни юритишни тугатади.
Агар
кредиторларнинг
биринчи
йиғилишида
тўловга
қобилиятсизлик тартиб-таомилларидан бирини қўллаш ҳақида қарор
қабул қилинмаган бўлса ёки судга унинг қарорларидан ҳеч бири ушбу
Қонуннинг 16-моддасида белгиланган муддатда тақдим этилмаган бўлса,
суд доимий тўловга қобилиятсизлик аломатлари бўлган тақдирда, агар
ушбу моддада бошқача қоида белгиланмаган бўлса, қарздорни банкрот
деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор
қабул қилади.
Суд томонидан қарздор банкрот деб топилган ва тугатишга доир иш
юритиш бошланган ёки суд санацияси ёхуд ташқи бошқарув
тартиб-таомили жорий этилган ёки келишув битими тасдиқланган
пайтдан эътиборан кузатув тартиб-таомили тугатилади.
Қонуннинг 52-моддасига кўра, тўловга қобилиятсизликка оид
тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш, келишув битимини
тасдиқлаш ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни
тугатиш учун асослар мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор юридик
шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш
тўғрисидаги қарори ушбу Қонун 5-моддасининг биринчи қисмида назарда
тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланган ҳолларда қабул
қилинади.
Суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга
доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарорида қарздорни банкрот деб
топиш ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлаш, тугатиш
бошқарувчисини тайинлаш ва унга ҳақ тўлаш ҳақидаги кўрсатма акс
эттирилиши керак.
Бу ҳолатда суд, қарздорда банкротлик аломатлари мавжудлигини
инобатга олиб, аризани қаноатлантириш ва қарздорни банкрот деб топиш
ҳамда унга нисбатан тугатишга доир иш юритишни бошлашни, суд
харажатларини қарздор зиммасига юклашни лозим топади.
Маълумки, Қонуннинг 142-моддасига асосан суд қарздорни банкрот
деб топиш ҳақида қарор қабул қилаётганда тугатиш бошқарувчисини
ташқи бошқарувчини тайинлаш учун назарда тутилган тартибда
тайинлайди. Устав фондида (устав капиталида) давлатнинг улуши бўлган
корхона банкрот деб топилган тақдирда, ваколатли давлат органи ҳам
тугатиш бошқарувчилигига номзод тақдим этиши мумкин.
Қонуннинг
111-моддасига
асосан
ташқи
бошқарув
тартиб-таомилини жорий қилиш ҳақида судга илтимоснома билан
мурожаат этиш тўғрисида қарор қабул қилган кредиторларнинг
йиғилиши ташқи бошқарувчиликка номзодни маъқуллайди.
Суд, қарздорнинг кредиторлари томонидан таклиф этилган номзод
учинчи тоифали суд бошқарувчиси аттестатига эга бўлган ..........................ни
тугатиш бошқарувчи этиб тайинлашни лозим топди.
5
Қонун
51-моддасининг
иккинчи
қисмига
кўра,
тўловга
қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича суд ҳужжатлари, агар ушбу
Қонунда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, дарҳол ижро этилиши
лозим.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118-, 170, 176–179- ҳамда186-моддаларига асосланиб, суд
“..........................” масъулияти чекланган жамияти банкрот деб топилсин
ва тугатишга доир иш юритиш бошлансин.
“..........................” масъулияти чекланган жамиятида тугатишга доир иш
юритиш муддати 2024 йил 4 октябрга қадар этиб белгилансин.
“..........................” масъулияти чекланган жамиятининг тугатиш
бошқарувчиси этиб, учинчи тоифали суд бошқарувчиси Мадрахимов
Аброржон Алимжановичнинг номзоди тасдиқлансин.
Тугатиш бошқарувчисининг зиммасига:
- “..........................” масъулияти чекланган жамияти банкрот деб эътироф
этилганлиги ва тугатишга доир иш юритиш бошланганлиги тўғрисида
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 53-54 ва 143-моддаларида кўрсатилган қоидаларга риоя
қилган ҳолда маълумотларни расмий нашрда эълон қилиш;
- “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 23 ва 144-моддаларида белгиланган барча мажбуриятларни
тўлиқ бажариш;
- тугатишга доир иш юритиш жараёнини қонунда белгиланган
тартибда олиб бориш ва оралиқ ҳисоботларни заруратга қараб судга
тақдим қилиб бориш, 2024 йил 4 октябрга қадар эса тугатишга доир иш
юритишни тамомлаш тўғрисида ҳисоботни тақдим этиш юклатилсин.
“..........................” масъулияти чекланган жамияти бошқарув органининг
зиммасига уч иш куни ичида жамиятнинг бухгалтерия ва бошқа
ҳужжатлари, муҳр ва штамплари, моддий ва бошқа қимматликларини
тугатиш бошқарувчисига топширилишини таъминлаш мажбурияти
юклатилсин.
“..........................”
масъулияти
чекланган
жамияти
ҳисобидан
“..........................” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 990 000 сўм
давлат божи ва 33 000 сўм почта харажати ундирилсин ҳамда бу ҳақда
ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
..........................