← Назад
Решение #485916 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 262 | — | law | |
| биринчи инстанция суди ишни ИПК | 128 | — | law | |
| бандининг иккинчи хатбошисида ИПК | 262 | — | law | |
| ИПК | 299 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 305 | — | law | |
| амда ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
13 123 символов
4-1604-2202/2273-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – Ш.Тўхтабоев
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья –Ж.Карабоев
Кассация инстанциясида
маърузачи судья – Ш.Мирзахакимов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 5 октябрь
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Т.Аннаеванинг раислигида, ҳайъат аъзолари О.Халмирзаев
ва Ш.Мирзахакимовдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида,
“Quruvchi Kushon” масъулияти чекланган жамияти вакили Б.Камолов
(раҳбар),
“Машхур”
масъулияти
чекланган
жамияти
вакиллари
С.Толибжонов (раҳбар), юрисконсульт М.Маматов (2023 йил 3 октябрдаги
389-сонли ишончнома)нинг иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси (даъвогар “Ўзмиллийбанк”
акциядорлик жамияти манфаатида)нинг жавобгарлар “Quruvchi Kushon”
масъулияти чекланган жамияти, “Машхур” масъулияти чекланган жамияти,
“Косонсой қурилиш инвест” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
солидар тартибда 8 295 430,16 АҚШ доллари кредит қарздорлигини
муддатидан олдин ундириш, ундирувни гаровдаги мулкларга қаратиш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган
Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 21 августдаги ажрими устидан “Машхур” масъулияти чекланган
жамияти томонидан берилган кассация шикоятини Олий суд биносида очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий
бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) “Ўзмиллийбанк”
акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар ёки банк деб
юритилади) манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, “Quruvchi Kushon” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади), “Машхур” масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда 2-жавобгар, МЧЖ ёки кафил деб юритилади),
“Косонсой қурилиш инвест” масъулияти чекланган жамиятидан солидар
тартибда 5 620 068,01 АҚШ доллари муддатли кредит қарзи, 579 931,99
АҚШ доллари муддати ўтган асосий қарзи, 549 641,71 АҚШ доллари
муддати ўтган кредит фоиз қарзи, 1 434 088,80 АҚШ доллари тўлов муддати
узайтирилган кредит фоиз қарзи, 111 699,65 АҚШ доллари муддатли
кредитга ҳисобланаётган кредит фоиз қарзи, жами 8 295 430,16 АҚШ
доллари миқдоридаги кредит қарзини муддатидан олдин ундириш,
ундирувни 1-жавобгарга тегишли Косонсой шаҳар, А.Навоий маҳалласида
жойлашган “Икки қаватли эркаклар сартарошхонаси, аёллар гўзаллик салони,
ва офис бинолари, подвал қисмида шахмат клуби, кутубхона, спорт
машғулотлари хонаси ва тиббиёт хонаси, биринчи қаватида салқин
ичимликлар, пархез таомлари ошхонасидан иборат нуронийлар маскани ва
музқаймоқ павильони, иккинчи қаватида меҳмонхона, овқат тайёрлаш хонаси
ва дам олиш, бундан ташқари пуллик ҳожатхона ва автомобиль тўхташ
жойи” бино-иншоотларига ҳамда Косонсой тумани, Янгийўл маҳалласи
ҳудудида жойлашган қурилиши тугалланмаган цемент ишлаб чиқариш цехи
бино-иншоотларига; “Kushon Tezkor Qurilish” хусусий корхонасига тегишли
бўлган Косонсой шаҳар, Обод маҳалласида жойлашган база биноиншоотларига; “Osmon Sayyorasi” фермер хўжалигига тегишли Косонсой
тумани, Жар маҳалласида жойлашган молхона бино-иншоотларига,
“Nodirabegim Muhammadxon” хусусий корхонасига тегишли Косонсой
шаҳар, А.Навоий маҳалласида жойлашган “Ётоқхона” бино-иншоотларига ва
3-жавобгарга тегишли Косонсой шаҳар, Обод маҳалласида жойлашган
даволаш сиҳатгоҳи бино-иншоотларига ҳамда Косонсой шаҳар, А.Навоий
маҳалласида жойлашган қурилиш тугалланмаган Диагностика, дам олиш ва
ётоқхона бино-иншоотларига; “Bog’ishamol Limonlari” фермер хўжалигига
тегишли бўлган Косонсой тумани, Тагижар маҳалласида жойлашган “Дала
шийпони” бино-иншоотларига ҳамда 1-жавобгарга тегишли кредит
маблағлари ҳисобига Хитой Халқ Республикасининг “Henan Kang Baiwan
Heavy Industry Sci-Tech Co LTD” компаниясидан 2017 йил 19 октябрдаги
30171019-сонли импорт шартномасига асосан сотиб олинган цемент ишлаб
чиқариш ускуналарига қаратишни сўраган.
Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 3 октябрдаги
ҳал қилув қарори билан даъво талаблари қаноатлантирилган.
Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 21 августдаги ажрими билан апелляция шикоятини иш юритишга
қабул қилиш рад этилган.
Мазкур ажримдан норози бўлиб, 2-жавобгар кассация шикояти билан
мурожаат қилган ва унда ажримни бекор қилиб, апелляция шикоятини кўриб
чиқиш учун апелляция инстанция судига юборишни сўраган.
Суд мажлисида МЧЖ раҳбари кассация шикоятида билдирилган
важларни қувватлаб, биринчи инстанция судида иштирок этмаганлиги, унга
нисбатан 2022 йил 11 январда сиртдан қамоққа олиш эҳтиёт чораси
қўлланилиб, қидирув эълон қилинганлиги, 2022 йил 12 сентябрда ҳибсга
олиниб, 2022 йил 12 апрелдаги жиноят ишлари бўйича Олмалиқ судининг
ҳукмига асосан озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланганлиги, Тошкент
вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция
инстанциясининг 2023 йил 12 майдаги ажримига кўра, қўлланилган қамоққа
олиш эҳтиёт чораси бекор қилинганлиги, 2023 йил 17 июлда касаллиги
сабабли даволанганлиги, 2023 йил августда суднинг ҳал қилув қароридан
ҳабардор бўлганлиги, кафиллик шартномаси қонун талабларига зид равишда
тузилганлиги ва ушбу шартномани имзоламаганлигини маълум қилиб,
апелляция инстанцияси судининг ажримини бекор қилишни ва ишни
апелляция инстанциясида қайтадан кўришни сўради.
Жавобгар вакили Б.Камолов МЧЖнинг апелляция шикоятини
қаноатлантиришни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган
Палата, “Косонсой қурилиш инвест” масъулияти чекланган жамияти,
“Kushon Tezkor Qurilish” хусусий корхонаси, “Osmon Sayyorasi” фермер
хўжалиги, “Nodirabegim Muhammadxon” хусусий корхонаси ва “Bog’ishamol
Limonlari” фермер хўжалигидан вакиллар суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра,
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация
шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа
шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик
қилмайди.
Шунинг учун судлов ҳайъати ишни уларнинг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати жавобгарлар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб ва шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга
муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра шикоятни қаноатлантиришни рад
этишни лозим топади:
ИПК 262-моддасининг биринчи қисмига биноан агар қонун
ҳужжатларида бошқача муддат белгиланмаган бўлса, апелляция шикояти
(протести) биринчи инстанция суди томонидан шикоят қилинаётган (протест
келтирилаётган) ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида берилиши мумкин.
Ушбу модданинг учинчи қисмига асосан апелляция шикоятини
(протестини) беришнинг ўтказиб юборилган муддати, шикоят (протест)
берган шахснинг илтимосномаси бўйича апелляция инстанцияси суди
томонидан, агар илтимоснома ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан
эътиборан икки ойдан кечиктирмасдан берилган ва апелляция шикоятини
(протестини) бериш муддати ўтказиб юборилишининг сабаблари суд
томонидан узрли деб топилган бўлса, тикланиши мумкин.
ИПК 262-моддасининг олтинчи қисмига биноан ишда иштирок этишга
жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида суд ҳал
қилув қарори қабул қилган шахслар, шунингдек суд мажлисининг вақти ва
жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмаган ишда иштирок этувчи
шахслар учун ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган апелляция
шикоятини бериш муддати уларга ҳал қилув қарори қабул қилинганлиги
маълум бўлган кундан эътиборан ҳисобланади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, МЧЖ томонидан апелляция
шикояти ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан ўн ойдан ортиқ мудддат
ўтгандан сўнг, яъни 2023 йил 15 августда биринчи инстанция судига
топширилган.
Апелляция шикоятига шикоят беришнинг ўтказиб юборилган
муддатини тиклаш ҳақида илтимоснома илова қилиниб, унда МЧЖ
раҳбарига нисбатан 2022 йил 11 январда сиртдан қамоққа олиш эҳтиёт
чораси қўлланилиб, қидирув эълон қилинганлиги, 2022 йил 12 сентябрда
ҳибсга олиниб, жиноят ишлари бўйича Олмалиқ шаҳар судининг 2022 йил
12 апрелдаги ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланганлиги,
Тошкент вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция
инстанциясининг 2023 йил 12 майдаги ажримига кўра, қўлланилган қамоққа
олиш эҳтиёт чораси бекор қилинганлиги, 2023 йил 17 июлда касаллиги
сабабли даволанганлиги, 2023 йил 8 августда жавобгар раҳбари билан
учрашгандан сўнг иқтисодий суднинг ҳал қилув қароридан ҳабардор
бўлганлигини баён қилиниб, шикоят беришнинг ўтказиб юборилган
муддатини тиклаш сўралган.
Бироқ, биринчи инстанция суди 2022 йил 3 октябрь соат 1100га
тайинланган суд мажлиси ҳақида МЧЖнинг Тошкент вилояти, Ангрен
шаҳри, Бунёдкор кўчаси, 26-уйда жойлашган манзилига телеграмма юборган,
ушбу телеграмма “бундай МЧЖ йўқ”лиги сабабли етказилмаган.
Шунга кўра, биринчи инстанция суди ишни ИПКнинг 128-моддаси
талабларига аосан МЧЖнинг иштирокисиз кўриб чиққан.
Шунингдек, суднинг ҳал қилув қарори МЧЖнинг юқоридаги
манзилига “гибрид почта” орқали 2022 йил 7 октябрда юборилган бўлса-да,
почта маълумотида “берилган манзил бўйича ташкилот топилмади” - деб
кўрсатилган. Бундай ҳолатда эса МЧЖни суд мажлисининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмаган деб бўлмайди. Ваҳоланки,
суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинмаган ишда иштирок этувчи шахсларгагина ҳал қилув қарори қабул
қилинганлиги маълум бўлган кундан эътиборан шикоят қилиш муддати ўта
бошлайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар томонидан
иқтисодий ишларни апелляция тартибида кўриш амалиёти тўғрисида”
2021 йил 20 апрелдаги 16-сонли қарори 7-бандининг иккинчи хатбошисида
ИПК 262-моддаси учинчи қисмида белгиланган икки ойлик муддат ўтказиб
юборилганидан кейин берилган апелляция шикоятини (протестини) ўтказиб
юборилган муддатини тиклаш ҳақидаги илтимоснома рад этилиши, муддат
бузилиб берилган апелляция шикоятини (протестини) қабул қилиш эса, рад
этилиши лозимлиги юзасидан тушунтиришлар берилган.
Ушбу Пленум қарорида берилган тушунтиришларга мувофиқ
апелляция инстанцияси суди МЧЖнинг илтимосномасида шикоят бериш
муддатини тиклаш сўралган бўлса-да, илтимоснома ҳал қилув қарори қабул
қилинган кундан эътиборан икки ой ортиқ муддат ўтгандан сўнг, яъни
2023 йил 15 августда берилганлиги, МЧЖ суд муҳокамасининг вақти ва
жойи ҳақида белгиланган процессуал тартибда хабардор қилинганлигини
эътиборга олиб, илтимосномани қаноатлантиришни рад этган.
Баён этилганлардан кўринадики, МЧЖнинг кассация шикоятида
билдирган важлари асоссиз бўлиб, апелляция инстанцияси суди апелляция
шикоятини иш юритишга қабул қилишни рад этиш ҳақида қонуний тўхтамга
келган.
ИПК 299-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ суд ишни кассация
тартибида кўриш чоғида биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси суди
томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал
қонун талабларига риоя этилганлигини иш материаллари бўйича текширади.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий
ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини,
апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш
учун асос бўлади.
Мазкур модданинг учинчи қисмига кўра, процессуал ҳуқуқ
нормаларининг бузилганлиги ёки нотўғри қўлланилганлиги, агар бу нотўғри
ҳал қилув қарори қабул қилинишига олиб келган бўлса ёки олиб келиши
мумкин бўлса, биринчи инстанция суднинг ҳал қилув қарорини, апелляция
инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асос
бўлади.
ИПК 305-моддаси учинчи қисмининг 1-бандида кассация инстанцияси
суди апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим, қарор, апелляция
инстанцияси судининг ажрими устидан берилган шикоятни (протестни)
кўриш натижалари бўйича биринчи инстанция судининг ажримини,
қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз, кассация
шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақлилиги
белгиланган.
Мазкур ҳолатда, апелляция инстанцияси суди процессуал ҳуқуқ
нормаларини тўғри қўллаб, иш ҳолатларига мувофиқ қонуний
ва асослантирилган ажрим қабул қилган, шу сабабли уни ўзгартириш ёки
бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас.
Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати апелляция инстанцияси
судининг ажримини ўзгаришсиз, МЧЖнинг кассация шикоятини эса
қаноатлантирмасдан қолдиришни ҳамда ИПКнинг 118-моддасига асосан
кассация шикоятини тақдим этишда тўланган 33 000 сўм почта харажати
МЧЖ зиммасида қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 118, 303, 305-моддаларини
қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
“Машхур” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятини
қаноатлантириш рад этилсин.
Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 21 августдаги ажрими ўзгаришсиз қолдирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Т.Аннаева
ҳайъат аъзолари:
О. Халмирзаев
Ш. Мирзахакимов