Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1805-2302/1815 Дата решения 05.10.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Касби туманлараро иқтисодий суди Судья Базаров Мухиддин Амирқулович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение РАХМОНБЕРДИ ПАЛВОН фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый "INDORAMA AGRO" XK масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1172806 Claim ID 3673162 PDF Hash 3272e165cecf5e1f... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 72-моддаси ИПКнинг 72 law
ИПКнинг 72-моддаси ИПКнинг 72 law
збекистон Республикаси ИПК 276-моддаси збекистон Республикаси ИПК 276 law
збекистон Республикаси ИПК 276-моддаси збекистон Республикаси ИПК 276 law
ИПК 279-моддаси ИПК 279 law
ИПК 279-моддаси ИПК 279 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения 9 539 символов
4-1805-2302/1815-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Х.Абраев Апелляция инстанциясида маърузачи судья М.Бозоров ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О РИ 2023 йил 5 октябрь Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича апелляция инстанцияси судлов хайъати судъя М.Бозоровнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Д.Рахимов ва Ҳ.Турсуновлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Б.Холмановнинг котиблигида, ушбу куни Касби туманлараро иқтисодий судининг 4-1805-2302/1815-сонли иқтисодий иши бўйича 2023 йил 8 августда қабул қилинган ҳал қилув қарори устидан Нишон туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши томонидан берилган апелляция шикоятини Қашқадарё вилоят суди биносида очиқ суд мажлисида, даъвогардан фермер хўжалиги раиси К.Кенжаев, жавобгардан жамият вакиллари Р.Юсупов, С.Исомовлар (ишончнома асосида) иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Нишон туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши (бундан кейин матнда кенгаш деб юритилади) даъвогар “RAXMONBERDI POLVON” фермер хўжалиги (бундан кейин матнда даъвогар деб юритилади) манфаатини кўзлаб, жавобгар “INDORAMA AGRO” МЧЖ хорижий корхонаси (бундан кейин матнда жавобгар деб юритилади)дан 70.632.502 сўм асосий қарз, 7.063.250 сўм пеня, жами 77.695.752 сўм ундиришни сўраган. Касби туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 3 августдаги ҳал қилув қарори билан даъво талабини қаноатлантириш рад этилган. Нишон туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши томонидан апелляция шикояти билан мурожаат қилиниб, унда апелляция шикоятини қувватлаб, биринчи босқич суди томонидан далилларга ҳар томонлама баҳо берилмаганлиги, тарафлар иштирокида тузилган шартноманинг 2.4-банди “з” кичик бандида шартномада келишилган (режалаштирилган) миқдордан 115 фоизгача пахта хом ашёсини етказиб берадиган фермер хўжаликлари 5 фоиз ва 115 фоиз дан кўпроқ етказиб берадиган фермер хўжаликлари 10 фоиз миқдорида рағбатлантирилиши белгиланганлиги фермер хўжалиги 14.418 тонна кўп пахта топширганлиги шу сабабли 12.632.502 сўм тўлаб берилиши лозимлигини баён этиб, суднинг 2023 йил 3 августдаги ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво талабини қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар фермер хўжалиги раиси, апелляция шикоятини қувватлаб, уни қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни биринчи босқич судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни сўрашди. Апелляция судлов ҳайъати апелляция шикояти юзасидан даъвогар ва жавобгар вакилларининг келтирган важларини тинглаб, ишдаги мавжуд хужжатларни ўрганиб чиқиб, биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонуний ва асослантирилганлигини текшириб, апелляция шикоятини қаноатлантириб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони қисман қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилишни лозим деб топди. Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, “RAXMONBERDI POLVON” фермер хўжалиги билан “INDORAMA AGRO” МЧЖ хорижий корхонаси ўртасида 2021 йил 14 декабрда 5614-сонли пахта хом-ашёсини етиштириш ва етказиб бериш бўйича контрактация шартномаси тузилган. Мазкур шартноманинг 1.1 ва 1.2 бандларига кўра Хўжалик (даъвогар) Харидор (жавобгар)га 2022 йил ҳосилидан 11 гектар ер майдонидан 103 тонна пахта хом ашёсини етиштириш ва етказиб бериш мажбуриятини, “Харидор” эса пахта хом ашёсини қабул қилиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 4.3-бандида шартноманинг якуний қиймати пахтани ҳақиқий етказиб берилиши ҳолати бўйича аниқланиши; 4.4-бандида етказиб берилиши керак бўлган маҳсулот баҳосининг қолган якуний тўлови 2022 йилнинг 31 декабрь кунига қадар тўланиши белгиланган. Тарафлар ўртасидаги шартнома бўйича даъвогар жавобгарга 38.618 кг умумий қиймати 385.371.476сўмлик пахта маҳсулотларини етказиб берган. Ушбу ҳолат 2022 йил 29 декабрдаги 5-сонли электрон тасдиқланган ҳисоб-фактура ва солиштирма далолатномаси билан тасдиқланган. Жавобгар томонидан тўловлар қисман амалга оширилиб, топширилган пахта маҳсулотидан қолган 57.781.276 сўм ҳамда 12.632.502 сўм устама миқдори (57.781.276+12.632.502) 70.413.778 сўм тўланмасдан қолгани учун даъвогар томонидан судга мурожаат қилинган. Шартномани 2.4-банди, з) кичик бандида шартномада келишилган (режалаштирилган) миқдордан 115 фоизгача пахта хом-ашёсини етказиб берадиган фермер хўжаликлари 5 фоиз ва 115 фоиздан кўпроқ етказиб берадиган фермер хўжаликлари 10 фоиз миқдорида рағбатлантирилиши, рағбатлантириш 115 фоизгача етказиб бериш учун 5 фоиз ва 115 фоиздан юқори етказиб бериш учун 10 фоиз миқдорида ҳисоблаб чиқилиши қайд қилинган. Бироқ, “RAXMONBERDI POLVON” фермер хўжалиги билан “INDORAMA AGRO” МЧЖ хорижий корхонаси ўртасида 2021 йил 14 декабрда 5614-сонли пахта хом-ашёсини етиштириш ва етказиб бериш бўйича контрактация шартномасига 2022 йил 25 ноябрда қўшимча келишув тузилиб, асосий шартномага ўзгартиш киритилиб, етказиб берилган маҳсулот баҳосининг якуний тўлови 2023 йилнинг ноябрь ойининг охирига қадар тўлаб берилиши келишилган. Шартномага асосан “INDORAMA AGRO” МЧЖ хорижий корхонасининг фермер хўжалиги олдида қарздорлик қисман қоплаб берилгани, қолган 57.781.276 сўм қарздорликни тўлаб бериш муддати қўшимча келишувга асосан 2023 йилнинг ноябрь ойининг охирига қадар тўлаб берилиши лозим бўлган. Ушбуга асосан биринчи босқич суди даъвогарнинг асосий қарз ундириш талабини қаноатлантиришни шунингдек асосий қарзга нисбатан ҳисобланган пеняни ундиришни рад қилиш ҳақида тўғри хулосага келган. Тарафлар иштирокида 2022 йил 25 ноябрда тузилган 5614-сонли қўшимча келишувнинг 3-бандида контрактация шартномасининг 3.4бандининг з) кичик банди мазкур қўшимча келишувнинг имзоланиши муносабати билан бекор қилинган деб ҳисобланиши белгиланган. Лекин 2021 йил 14 декабрдаги 5614-сонли шартноманинг бундай банди мавжуд эмас. Фақат қўшимча келишувда томонлар пахат хомашёсини қийматини 2023 йилнинг ноябр ойининг охирига қадар тўлаб берилишига келишилган. Ваҳоланки, шартноманинг 2.4-банди “з” кичик бандида шартномада келишилган (режалаштирилган) миқдордан 115 фоизгача пахта хом ашёсини етказиб берадиган фермер хўжаликлари 5 фоиз ва 115 фоиз дан кўпроқ етказиб берадиган фермер хўжаликлари 10 фоиз миқдорида рағбатлантирилиши белгиланган. Фермер хўжалиги 14.418 тонна кўп пахта топширганлиги шу сабабли 12.632.502 сўм тўлаб берилиши лозим бўлган. ИПКнинг 72-моддасига кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Мазкур ҳолатда, биринчи инстанция суди иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқлаган ҳолда даъво талабининг ортиқча топширилган 14.418 тонна пахта учун 12.632.502 сўмни ундириши лозим бўлган. Ўзбекистон Республикаси ИПК 276-моддасига кўра, суд ишни апелляция инстанциясида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлигини ва асослилигини текширади. Суд янги далилларни текшириши ва янги фактларни аниқлаши мумкин. ИПК 279-моддаси биринчи қисми 3-бандига кўра, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси 1-қисмида суд ҳаражатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорида мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шунинг учун апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни, даъво талабини қисман қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилишни, даъвогарни даъво талабини қисман қаноатлантиришни, “INDORAMA AGRO” МЧЖ хорижий корхонасидан, “RAXMONBERDI POLVON” фермер хўжалиги фойдасига ортиқча топширилган пахта учун 12.632.502 сўм фоиз ва 66.000 сўм почта ҳаражатини ундиришни, даъво талабини қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи босқич суди учун “INDORAMA AGRO” МЧЖ хорижий корхонасидан Республика бюджетига 252.650 сўм ва апелляция инстанцияси учун 126.325 сўм давлат божи ундиришни, Даъвонинг рад этилган қисми бўйича даъвогар давлат божи тўлашдан озод этилганлиги сабабали давлат божи ундирмасликни лозим топди. Юқоридагиларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 274 – 279, 280- моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Нишон туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашининг апелляция шикояти қаноатлантирилсин. Касби туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 8 августдаги ҳал қилув қарори бекор қилинсин. Янги қарор қабул қилинсин. Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. “INDORAMA AGRO” МЧЖ хорижий корхонасидан, “RAXMONBERDI POLVON” фермер хўжалиги фойдасига ортиқча топширилган пахта учун 12.632.502 сўм фоиз ва 66.000 сўм почта ҳаражати ундирилсин. Биринчи босқич суди учун “INDORAMA AGRO” МЧЖ хорижий корхонасидан Республика бюджетига 252.650 сўм ва апелляция инстанцияси учун 126.325 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво талабини қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Иш бўйича ижро варақалари берилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Қарор устидан Ўзбекистан Республикаси Олий судининг иқтисодий судлов хайъатига кассация тартибида шикоят бериш мумкин. Раислик этувчи: М.Бозоров Ҳайъат аъзолари: Д.Рахимов Ҳ.Турсунов