← Назад
Решение #486041 Экономические
Определение (о прекращении производства по делу)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 128 | — | law | |
| ИПК | 170 | — | law | |
| арорида ФК | 385 | — | law | |
| олларда ушбу Кодекс | 734 | — | code_article | |
| айтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ушбу Кодекс | 327 | — | code_article | |
| ам ФК | 327 | — | law | |
| ИПК | 110 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| моддаларида ИПК | 110 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1101-2301/8500-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
АЖРИМИ
(низо юзасидан иш юритишни тугатиш тўғрисида)
2023 йил 5 октябрь
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг раиси С.Ғ.Солиев, судья
ёрдамчиси Н.Бобоёровнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар “ААА”
АТБ
манфаатида
КККнинг
жавобгар
“ООО” МЧЖ ҳисобидан 34 332 792 сўм муддати ўтган асосий қарз,
171 735 423 сўм кредит қарздорлигига ҳисобланган фоиз, жами
206 068 215 сўм ундириш, ундирувни кредит таъминоти сифатида
гаровга
қўйилган
“ССС”
МЧЖга
тегишли
бўлган
2015 йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақам белгиси 10 382 CBA бўлган,
“ГБАСПГ Фотон” русумли микроавтобусга қаратиш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакиллари ННН
(2023 йил 6 сентябрдаги 03-19/266-сонли ишончнома асосида), ЕЕЕ
(2023 йил 14 августдаги 696-сонли ишончнома асосида)ларнинг
иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
АТБ “ААА”нинг Янгийўл филиали томонидан 2018 йил
27 декабрдаги 65-сонли кредит шартномасига асосан юк ташувчи
техника сотиб олиш учун “ООО” МЧЖга 36 ой муддатга, йиллик 24 %
устама тўлаш шарти билан 460 000 000 сўм миқдорида кредит
ажратилган.
Кредитнинг қайтарилишини таъминлаш мақсадида “ССС” МЧЖга
тегишли 2015 йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақам белгиси 10 382
CBA бўлган, “ГБАСПГ Фотон” русумли микроавтобус 49 000 000 сўмга,
шунингдек “Ишонч” фермер хўжалигига тегишли бўлган Янгийўл
тумани, Ниёзбош ҚФЙ ҳудудида жойлашган “Чойхона” бино-иншооти
503 000 000 сўмга баҳоланиб, 2018 йил 29 декабрдаги гаров (ипотека)
шартномасига асосан гаровга олинган.
Кредит ва унга ҳисобланган фоизлар тўлов жадвалига мувофиқ
ҳолда сўндириб борилмаганлиги боис даъвогар АТБ “ААА”нинг
манфаатида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг
Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси Зангиота туманлараро
иқтисодий судига мурожаат қилиб, банкнинг филиали ва “ООО” МЧЖ
ўртасида 2018 йил 27 декабрь куни тузилган 65-сонли кредит
шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш ва жавобгардан 2019 йил
20 май ҳолатига юзага келган 460 000 000 сўм асосий қарз, 46 300 000
сўм фоиз, жами 506 300 000 сўмни ундириш ҳамда ундирувни юқорида
таъкидлаб ўтилган гаров мулкларига қаратишни сўраган.
Даъво аризаси юзасидан 4-1101-1902/1625-сонли иш қўзғатилиб,
суднинг 2019 йил 23 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво
талаблари тўлиқ қаноатлантирилган.
Бироқ кредит қарздорлиги сўндирилмаганлиги, гаровга қўйилган
мол-мулклар сотилмаганлиги важлари билан Ўзбекистон Республикаси
Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси
АТБ “ААА” манфаатида Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво
аризаси билан мурожаат этиб, жавобгарлар “ООО” МЧЖ, “ССС” МЧЖ ва
“Ишонч” фермер хўжалиги ҳисобидан 2020 йилнинг 1 июль ҳолатига
ҳисобланган 166 779 000 сўм фоиз ҳамда 840 000 сўм пеня, жами 167 619
000 сўм ундиришни сўраган.
Ушбу даъво аризаси юзасидан 4-1101-2003/497-сонли иш
қўзғатилиб, суднинг 2020 йил 3 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан
даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган.
Шундан сўнг, “ААА” АТБнинг манфаатида Ўзбекистон Республикаси
Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси судга
даъво ариза билан мурожаат этиб, “ООО” МЧЖ ҳисобидан 34 332 792 сўм
муддати ўтган асосий қарз ҳамда 171 735 423 сўм кредит қарздорлигига
шартнома бўйича ҳисобланган фоиз, жами 206 068 215 сўмни ундириш,
ундирувни эса кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган “ССС”
МЧЖга тегишли бўлган юқорида тавсифланган микроавтобусга
қаратишни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакиллари даъвони қисман қувватлашиб,
даъво тақдим этишда айрим тушунмовчиликлар бўлганлиги, аслида
кредит шартномаси бўйича қопланмаган қолдиқ 34 332 792 сўм асосий
қарздорлик мавжудлиги, суднинг 4-1101-1902/1625-сонли иш бўйича
қабул қилинган ҳужжатига асосан жами 477 884 244 сўм пул маблағи
келиб тушганлиги, кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган кўчмас
мулк реализация қилинганлиги, аммо микроавтобус реализация
қилинмаганлиги, давлат ижрочиси ижро ҳаракатларини асоссиз
равишда
тамомлаганлигини
таъкидлашиб,
даъво
талабидаги
34 332 792 сўм асосий қарздорликни қаноатлантириб беришни сўрашди.
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг Тошкент
вилояти ҳудудий бошқармаси даъво аризасида низони ўзининг вакили
иштирокисиз кўришни сўраган бўлса, суд муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тартибда хабардор этилган жавобгарлар суд
муҳокамасида вакилларининг иштирокини таъминламадилар, суднинг
ишни кўриш вақти ва жойи кўрсатилган ажрими уларнинг юридик
манзилларига алоқа хизмати, қўшимча равишда эса электрон почта
манзиллари орқали юборилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддасига кўра агар суд
иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган
ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда
тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси
бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли
тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
ИПК 170-моддасининг учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва
жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкинлиги белгиланган, шундан келиб чиқиб, суд низони
уларнинг иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд, даъвогар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги
мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра, низо юзасидан
иш юритишни тугатишни лозим топади:
Аниқланишича, Зангиота туманлараро иқтисодий судининг
4-1101-1902/1625-сонли иш бўйича 2019 йил 23 сентябрдаги ҳал қилув
қарори билан 2018 йил 27 декабрь куни тузилган 65-сонли кредит
шартномаси бўйича ажратилган 460 000 000 сўм асосий қарз тўлиқ,
шунингдек шартнома бўйича ҳисобланган 46 300 000 сўм фоиз ҳам
ундирилган, ундирувни гаров объектига қаратиш талаби ҳам шу иш
доирасида муҳокама этилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг
Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси АТБ “ААА” манфаатида Зангиота
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат этиб,
жавобгарлар “ООО” МЧЖ, “ССС” МЧЖ ва “Ишонч” фермер хўжалиги
ҳисобидан 2020 йилнинг 1 июль ҳолатига ҳисобланган 166 779 000 сўм
фоиз
ҳамда
840
000
сўм
пеня,
жами
167 619 000 сўм ундиришни сўраган.
Ушбу даъво аризаси юзасидан 4-1101-2003/497-сонли иш
қўзғатилиб, суднинг 2020 йил 3 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан
даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган. Ҳал қилув қарорида
ФКнинг 385-моддасида шартномани ўзгартириш ва бекор қилишнинг
оқибатлари белгиланганлиги, унга кўра шартнома ўзгартирилганида
тарафларнинг мажбуриятлари ўзгартирилган ҳолда сақланиб қолиши,
шартнома бекор қилинганида тарафларнинг мажбуриятлари бекор
бўлиши, шартнома ўзгартирилган ёки бекор қилинган тақдирда, агар
келишувдан ёки шартномани ўзгартириш хусусиятидан бошқача тартиб
англашилмаса, тарафлар шартномани ўзгартириш ёки бекор қилишга
келишган пайтдан бошлаб, шартнома суд тартибида ўзгартирилган ёки
бекор қилинганида эса — суднинг шартномани ўзгартириш ёки бекор
қилиш ҳақидаги қарори қонуний кучга кирган пайтдан бошлаб
мажбуриятлар ўзгартирилган ёки бекор қилинган ҳисобланиши,
4-1101-1902/1625-сонли иш бўйича 2019 йил 23 сентябрдаги ҳал қилув
қарори билан тарафлар ўртасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятларни белгилаб
берувчи шартнома бекор қилинганлиги, демак ушбу ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган кундан эътиборан шартнома бўйича
мажбуриятлар бекор бўлган ҳисобланиши, қолаверса жавобгарнинг
даъвогар олдида қарздорлиги йўқлиги баён этилган.
ФК 736-моддасининг 1-бандига кўра агар қонунчиликда ёки қарз
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз олувчи
қарз суммасини вақтида қайтармаган ҳолларда ушбу Кодекснинг
734-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар тўланган
бўлишидан қатъи назар, қарз қайтариб берилиши керак бўлган кундан
бошлаб то у қарз берувчига қайтариб берилган кунгача бу сумма
юзасидан ушбу Кодекснинг 327-моддаси биринчи ва иккинчи
қисмларида назарда тутилган миқдорда фоизлар тўланиши керак.
Бу тўғрисида “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар
бажарилишини
таъминлаш
тўғрисидаги
фуқаролик
қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” Ўзбекистон
Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди қўшма
Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сон қарорининг
10-бандида ҳам тушунтириш берилган.
Аммо, учта даъво аризасида ҳам ФКнинг 327-моддасига эмас, балки
шартномага асосан фоиз ундириш талаблари қўйилган.
ИПК 110-моддаси биринчи қисмининг 2-бандида фуқаролик ишлари
бўйича суднинг, иқтисодий суднинг ёки чет давлат ваколатли судининг
айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни
бир асослар бўйича низо юзасидан қонуний кучга кирган ҳал қилув
қарори мавжуд бўлса, ушбу ҳолат иш юритишни тугатиш учун асос
бўлиши белгиланган.
Демак, 4-1101-1902/1625-сонли иш бўйича 460 000 000 сўм асосий
қарз билан бирга шартнома бўйича ҳисобланган 46 300 000 сўм фоиз,
шунингдек ундирувни гаровга қаратиш талаби, 4-1101-2003/497-сонли
иш бўйича эса 166 799 000 сўм фоиз ундириш талаби муҳокама этилиб,
улар юзасидан қонуний кучга кирган ҳал қилув қарорлари мавжудлиги
боис мазкур даъво аризаси юзасидан тўлиқ иш юритиш тугатилади.
ИПКнинг 118-моддасида суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, давлат божи тўлашдан озод
қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик
шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган
даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман
қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво
тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши
рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
5- ва 18-моддаларида ИПК 110-моддаси биринчи қисмининг 2-бандида
назарда тутилган асос билан иш юритиш тугатилганда давлат божи
ундирилмаслиги ёки тўланган давлат божининг қайтарилиши
5
белгиланмаган, шунинг учун ушбу қонун билан белгиланган ставкаларга
мувофиқ мулкий талаблар бўйича даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида
давлат божи ундирилади, даъво тақдим этишда у томонидан тўланган
почта харажати даъвогарнинг зиммасида қолдирилади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 110-, 118-, 170- ҳамда 195-моддаларини қўллаб, суд
Даъвогар “ААА” АТБ манфаатида КККнинг жавобгар “ООО” МЧЖ
ҳисобидан 34 332 792 сўм муддати ўтган асосий қарз, 171 735 423 сўм
кредит қарздорлигига ҳисобланган фоиз, жами 206 068 215 сўм
ундириш, ундирувни кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган
“ССС” МЧЖга тегишли бўлган 2015 йилда ишлаб чиқарилган, давлат
рақам
белгиси
10 382 CBA бўлган, “ГБАСПГ Фотон” русумли микроавтобусга қаратиш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иш юритиш тугатилсин.
“ААА” АТБ ҳисобидан республика бюджетига 4 121 364,30 сўм давлат
божи ундирилсин.
Ажрим қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ажрим устидан бир ой муддат ичида Зангиота туманлараро
иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция тартибида
шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи шахснинг
мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб
чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин.
Судья
С.Ғ.Солиев