← Назад
Решение #486148 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
18
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 33 | — | law | |
| онуни | 33 | — | law | |
| ИПКнинг | 216 | — | law | |
| ИПКнинг | 216 | — | law | |
| ИПК | 221 | — | law | |
| ИПК | 221 | — | law | |
| нинг | 14 | — | law | |
| нинг | 14 | — | law | |
| онуннинг | 33 | — | law | |
| онуннинг | 33 | — | law | |
| ИПКнинг | 72 | — | law | |
| ИПКнинг | 72 | — | law | |
| ИПК | 217 | — | law | |
| ИПК | 217 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1101-2301/8602-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 5 октябрь
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг раиси С.Солиев, судья
ёрдамчиси Н.Бобоёровнинг суд мажлиси котиблигида, .................................нинг
жавобгар “.................................” МЧЖга нисбатан тиббий фаолиятни амалга
ошириш
учун
2023 йил 10 мартда берилган 067941-сонли лицензияни бекор қилиш
тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни аризачи вакили
......................... (2023 йил 17 апрелдаги 33/10016-сонли ишончнома асосида)
иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“.................................” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар ёки МЧЖ деб
юритилади) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
(бундан буён матнда аризачи деб юритилади) томонидан тиббий
фаолиятни амалга ошириш учун 2023 йил 10 мартда берилган
№ 067941-сонли лицензия асосида ................................. вилояти, .................................
тумани, ................................. МФЙ, ................................. кўчаси, 195-уйда фаолият
юритиб келган.
Мазкур жамиятда тиббий хизмат кўрсатилиши натижасида вафот
этган фуқаро .................................нинг ўлим ҳолати юзасидан Ўзбекистон
Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг
ҳуқуқий ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича Вакил
ўринбосарининг 2023 йил 7 июндаги ТМ-00-05218-сонли келишув хати
ҳамда
Ўзбекистон
Республикаси
Соғлиқни
сақлаш
вазирлиги
................................. вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасининг 2023 йил 8
июндаги
00128-сонли буйруғи асосида 2023 йил 13-21 июнь кунлари марҳум бемор
.................................га тиббий хизмат кўрсатиш жараёнида жавобгар томонидан
лицензия талаб ва шартларига риоя этилиши ҳолати текширилган.
Текшириш жараёнида жавобгар томонидан .................................га тиббий
хизмат кўрсатишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2022 йил 21 февралдаги 80-сонли қарори билан тасдиқланган “Махсус
электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби
тўғрисида”ги ягона Низомнинг 27-иловасида кўрсатилган лицензия талаб
ва шартлари бузилганлиги, хусусан, бемор .................................га хизмат
кўрсатган врач анестезиолог ва реаниматолог ..................нинг белгиланган
тартибда малака ошириш бўйича амалдаги VMO 004309-сонли
сертификатининг муддати ўтганлиги, стационар турдаги нодавлат
тиббиёт ташкилотида операция бўлими ташкил этилган тақдирда
операция қилувчи врачда камида биринчи малака тоифаси мавжуд
бўлиши талаб этилса-да, хирург шифокорлар .............................да белгиланган
малака тоифалари мавжуд бўлмаган ҳолда, улар томонидан беморга
тиббий
хизмат
кўрсатилишига
йўл
қўйилганлиги,
бемор
.................................нинг касаллик тарихи тасдиқланган намуналар ва
шаклларга мос равишда юритилмаганлиги, тиббий хизмат кўрсатишда
бир қанча диагностика ва даволаш стандартлари бузилганлиги ҳамда
бошқа шу каби камчиликлар мавжудлиги аниқланган
Текширишга эксперт сифатида жалб этилган Шошилинч тиббий
ёрдам кўрсатиш республика илмий марказининг ................................. вилояти
филиали шошилинч хирургия бўлими мудири тиббий фанлар номзоди
........................нинг эксперт хулосасида касаллик тарихи биринчи варағи
шифохона томонидан ўйлаб топилганлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги
томонидан тасдиқланмаганлиги, беморга нисбатан керак бўлмаган дори
воситалари қўлланилганлиги, бемор нима учун узоқ муддат операцияга
тайёрланганлигининг
сабабларии
кўрсатилмаганлиги,
операция
бажарилишига қарши омиллар ҳисобга олинмаганлиги, бемор икки марта
операция қилинган бўлса-да, ҳар иккала операция баёнида операциядан
кейинги асоратлар ташхисда кўрсатиб ўтилмаганлиги ҳамда беморга
тиббий хизмат кўрсатилишида бошқа яна бир қанча камчиликларга йўл
қўйилганлиги қайд этилган.
Текширишга эксперт сифатида жалб этилган Республика
ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт
марказининг ................................. вилояти филиали реанимация бўлими
бошлиғи, ................................. ВССБ бош анестезиолог-реаниматологи
..........................нинг эксперт хулосасида анестезиолог тушунтириш хатида
кўрсатилишича беморда анестизиологок хавф юқорилиги, ҳар хил
асоратлар бўлиши мумкинлиги тушунтирилган, аммо беморнинг
тилхатида бу асоратлар алоҳида кўрсатилмаганлиги, беморнинг операция
давомида аҳволи оғирлашиши, шок ҳолатига тушишга бирдан массив қон
кетиши
сабаб
бўлганлиги,
аммо йўқотилган қон миқдори биринчи операцияда кўрсатилмаганлиги,
фақат анестезиолог-реаниматологнинг тушунтириш хатида йўқотилган
қоннинг миқдори 4,0 литр атрофидалиги қайд этилганлиги, булардан
ташқари беморга тиббий хизмат кўрсатилишида бошқа яна бир қанча
камчиликларга йўл қўйилганлиги қайд этилган.
Аризачи судга ариза билан мурожаат қилиб, лицензия талаб ва
шартлари қўпол тарзда бузилганлиги важи билан жавобгарга 2023 йил
10 март берилган тиббий фаолиятини амалга ошириш учун берилган
067941-сонли лицензияни бекор қилишни сўраган.
Бунга асос қилиб, аризада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сонли қарори билан
тасдиқланган “Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини
лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона Низом” (бундан кейин матнда
Низом деб юртилади) 27-иловаси 9-бандининг талаблари қўпол равишда
бузилганлиги, хусусан жавобгар томонидан фуқаро .................................га
тиббий хизмат кўрсатган врач анестезиолог ва реаниматолог
................................. сўнгги беш йил ичида малакасини оширганлиги
тўғрисидаги сертификатини тақдим этмаганлиги, стационар турдаги
нодавлат тиббиёт ташкилотида операция бўлими ташкил этилган
тақдирда операция қилувчи врачда камида биринчи малака тоифаси
мавжуд бўлиши талаб этилса-да, хирург шифокорлар .................................да
белгиланган малака тоифалари мавжуд бўлмаган ҳолда, улар томонидан
беморга тиббий хизмат кўрсатилишига йўл қўйилганлиги, бемор
.................................нинг касаллик тарихи тасдиқланган намуналар ва
шаклларга мос равишда юритилмаганлиги, тиббий хизмат кўрсатишда
бир қанча диагностика ва даволаш стандартлари бузилганлиги каби
камчиликларга йўл қўйилганлиги, ушбу ҳолатлар “Лицензиялаш, рухсат
бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонунининг 33-моддаси талабига кўра лицензияни бекор
қилиш учун асос бўлиши, бу билан МЧЖ томонидан лицензия талаб ва
шартлари бузилганлигини кўрсатган.
Тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида
вакили иштирокини таъминламади, бироқ судга 2023 йил 4 октябрдаги
4-сонли хабарнома билан мурожаат қилиб, МЧЖ директори
.................................нинг соғлигида муаммо бўлгани сабабли шифохонага
ётқизилганлигини инобатга олиб, суд мажлисини қолдириб туришни
сўраган.
Аризачи вакили илтимосномани рад этишни сўради.
Суд илтимосномани муҳокама этар экан, процессуал қонунчилик иш
кўришни бошқа муддатга қолдиришнинг асослари ва сонини қатъий
қилиб белгилаганлиги, низони кўриш эса бир неча маротаба бошқа
муддатга
қолдирилганлиги,
шунингдек
МЧЖ
директори
.................................нинг суд муҳокамасида шахсан иштирок этиши лозимлиги
асослантирилмаганлиги, судда вакиллик орқали ҳамда масофадан
иштирок этишга йўл қўйилиши, шулар билан бирга ишда иштирок этувчи
шахсларнинг процессуал ҳуқуқлари билан бир қаторда улардан оқилона
фойдаланишдек мажбурияти ҳам мавжуд эканлигини инобатга олиб, суд
муҳокамани қолдириш учун қонуний асос мавжуд эмас деб ҳисоблайди ва
илтимосномани рад этишни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 127, 128 ва
220-моддалари талабига кўра, ишни жавобгарнинг иштирокисиз
мазмунан кўриб чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида аризачи вакили аризани қувватлаб, жавобгар
томонидан фуқаро .................................га тиббий хизмат кўрсатган врач
анестезиолог ва реаниматолог ................................. сўнгги беш йил ичида
малакасини
оширганлиги
тўғрисидаги
сертификатини
тақдим
этмаганлиги, стационар турдаги нодавлат тиббиёт ташкилотида операция
бўлими ташкил этилган тақдирда операция қилувчи врачда камида
биринчи малака тоифаси мавжуд бўлиши талаб этилса-да, хирург
шифокорлар .................................да белгиланган малака тоифалари мавжуд
бўлмаган ҳолда, улар томонидан беморга тиббий хизмат кўрсатилишига
йўл қўйилганлиги, бемор .................................нинг касаллик тарихи
тасдиқланган намуналар ва шаклларга мос равишда юритилмаганлиги,
тиббий хизмат кўрсатишда бир қанча диагностика ва даволаш
стандартлари бузилганлиги каби қатор камчиликларга йўл қўйилганлиги,
ушбу ҳолатлар лицензияни бекор қилиш учун асос бўлишини билдириб,
аризани тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд ишда иштирок этган аризачи вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб,
қуйидаги асосларга кўра, аризани қаноатлантиришни лозим топади:
ИПКнинг 216-моддасига мувофиқ ҳуқуқий таъсир чораларини
қўллаш тўғрисидаги ишлар ушбу Кодексда назарда тутилган қоидалар
бўйича, мазкур бобда белгиланган хусусиятлар инобатга олинган ҳолда
кўрилади.
ИПК 221-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, суд ҳуқуқий
таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганда суд
мажлисида:
ҳуқуқбузарлик ҳодисаси бўлган-бўлмаганлигини ва унинг содир
этилганлиги фактини;
текшириш учун ва текшириш натижалари бўйича далолатнома ёки
бошқа ҳужжат тузиш учун асослар ва назорат қилувчи органнинг
ваколатлари бор-йўқлигини;
мазкур ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун қонун ҳужжатларида
жавобгарлик назарда тутилган-тутилмаганлигини ва ҳуқуқий таъсир
чорасини қўллаш учун асослар бор-йўқлигини аниқлайди.
“Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда
Қонун деб юритилади)нинг 14-моддасида лицензиялаш соҳасидаги
ваколатли органлар лицензияларни бекор қилиши ёки ушбу Қонуннинг
33-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда лицензияларни
бекор қилиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилиши
белгиланган.
Қонуннинг 33-моддасида лицензиат ёки рухсат этиш хусусиятига эга
ҳужжатни олган шахс томонидан лицензия ёки рухсат бериш талаблари ва
шартлари мунтазам равишда (бир йил давомида икки ва ундан ортиқ
маротаба) ёки бир маротаба қўпол равишда бузилганда, агар мазкур
қоидабузарликлар фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зиён, жисмоний ва
юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамоат
хавфсизлигига зарар ҳамда атроф-муҳитга зиён етказилишига олиб келган
бўлса, лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат бекор қилиниши,
лицензиянинг ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг бекор
қилинишига асос бўладиган қўпол қоидабузарликларнинг рўйхати
фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш ва рухсат бериш тартибтаомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларда, шунингдек
уларнинг паспортларида белгилаб қўйилиши кўрсатилган.
Низом 27-иловасининг 9-бандида лицензия олган юридик шахс
ходимлари стационар турдаги нодавлат тиббиёт ташкилотида операция
бўлими ташкил этилган тақдирда, операция қилувчи врачда — камида
биринчи малакавий тоифа бўлиши, ушбу талабга мувофиқ бўлмаслик
қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар сирасига
кириши белгиланган.
Шунингдек, ушбу Низомнинг 51-бандига кўра, лицензияловчи орган
қуйидаги ҳолларда лицензиянинг амал қилишини бекор қилиш тўғрисида
судга мурожаат қилади:
лицензиат лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб
келган ҳолатларни лицензияловчи орган ёки суд белгилаган муддатда
бартараф этмаганда;
лицензияловчи органнинг лицензия бериш тўғрисидаги қарорининг
қонунга хилофлиги аниқланганда;
лицензиат лицензия талаблари ва шартларини бир йил давомида
мунтазам равишда (икки ва ундан ортиқ маротаба) ёки бир маротаба
қўпол равишда бузганда, агар мазкур қоидабузарликлар фуқароларнинг
ҳаёти ва соғлиғига зиён, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва
қонуний манфаатларига, жамоат хавфсизлигига зарар ҳамда атроф
муҳитга зиён етказилишига олиб келган бўлса.
................................. тумани прокуратурасининг 2023 йил 17 майдаги
9/90-23-сонли хизмат текшируви ўтказиш тўғрисидаги тақдимномаси,
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик
субъектларининг ҳуқуқий ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш
бўйича Вакил ўринбосарининг 2023 йил 7 июндаги ТМ-00-05218-сонли
келишув хати ҳамда ................................. вилояти Соғлиқни сақлаш
бошқармасининг 2023 йил 8 июндаги 00128-сонли буйруғига асосан
жавобгар фаолияти юзасидан 2023 йилнинг 13-21 июнь кунлари
ўтказилган текшириш бўйича далолатнома тузилиб, унда бемор
.................................га тиббий хизмат кўрсатишда лицензия талаб ва шартлари
бузилганлиги, хусусан, бемор .................................га хизмат кўрсатган врач
анестезиолог ва реаниматолог .................................нинг белгиланган тартибда
малака ошириш бўйича сертификатининг муддати ўтганлиги, стационар
турдаги нодавлат тиббиёт ташкилотида операция бўлими ташкил этилган
тақдирда операция қилувчи врачда камида биринчи малака тоифаси
мавжуд бўлиши талаб этилса-да, хирург шифокорлар .................................да
белгиланган малака тоифалари мавжуд бўлмаган ҳолда, улар томонидан
беморга тиббий хизмат кўрсатилишига йўл қўйилганлиги, бемор
.................................нинг касаллик тарихи тасдиқланган намуналар ва
шаклларга мос равишда юритилмаганлиги, тиббий хизмат кўрсатишда
бир қанча диагностика ва даволаш стандартлари бузилганлиги ҳамда
бошқа шу каби камчиликлар мавжудлиги аниқланган.
ИПКнинг 72-моддасига кўра, ишнинг ҳолатлари қонун ҳужжатларига
мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлса, бошқа
далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас.
ИПК 217-моддаси биринчи қисмининг 6-бандига асосан
тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари билан шуғулланиш учун
лицензияларнинг (рухсатномаларнинг) амал қилишини ўн иш кунидан
кўп бўлган муддатга тўхтатиб туриш ёки уларнинг амал қилишини
тугатиш ва лицензияларни (рухсатномаларни) бекор қилиш ҳуқуқий
таъсир чораси ҳисобланади.
Суд, марҳум беморга малака тоифалари мавжуд бўлмаган
шифокорлар тиббий хизмат кўрсатганлиги, шунингдек тиббий хизмат
кўрсатишда бир қанча диагностика ва даволаш стандартлари
бузилганлиги ҳолатларини лицензия талаблари ҳамда шартларини қўпол
равишда бузиш деб ҳисоблайди ва шу боис ариза талабини
қаноатлантиришни лозим топади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига кўра иш бўйича давлат божи
ундирилмайди, ИПКнинг 118-моддасига асосан суд чиқимлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-179, 220, 215-222-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Арз қилинган талаб қаноатлантирилсин.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан
тиббий фаолиятни амалга ошириш учун 2023 йил 10 мартда
“.................................” МЧЖга берилган 067941-сонли лицензия бекор
қилинсин.
“.................................” МЧЖ ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни
сақлаш вазирлигининг фойдасига 33 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори ўн кунлик муддат ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг ижро варақаси
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан 10 (ўн) кунлик муддат ичида
апелляция тартибида шикоят қилиш (прокурор ишда иштирок этувчи
шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
С.Солиев