← Назад
Решение #486201 Экономические
Определение (о прекращении производства по делу)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 298 | — | law | |
| ИПК | 296 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
4 639 символов
4-1001-2308/20174-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
АЖРИМИ
(кассация шикояти бўйича иш юритишни тугатиш тўғрисида)
2022 йил 5 октябрь
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати судья Ш.Мирзахакимовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
судьялар З.Рустамов ва Ф.Ражабовдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг
котиблигида, даъвогар “Nika Pharm” масъулияти чекланган жамиятининг
жавобгар “Istiqlol farm savdo” масъулияти чекланган жамиятидан 5 472 480 сўм
асосий қарз, 2 700 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан
юритилган иш бўйича қабул қилинган Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайътининг 2023 йил 9 июндаги қарори устидан “Nika Pharm”
масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикояти асосида
ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Nika Pharm” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
“Istiqlol farm savdo” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади)дан 5 472 480 сўм асосий қарз, 2 700 000 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Шунингдек, даъвогар судга даъвони таъминлаш чораларини кўриш
тўғрисидаги аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар қарздорликни тўлашдан
бўйин товлаш, уни тўлашни кечиктириш, келгусида қабул қилиниши мумкин
бўлган суд ҳужжати ижросига тўсқинлик қилиши мумкинлигини маълум
қилиб, жавобгарнинг пул маблағларига банд солишни сўраган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 18 майдаги ажрими
билан даъвони таъминлаш рад этилган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 19 майдаги ҳал
қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилиб,
жавобгардан даъвогар фойдасига 5 472 480 сўм асосий қарз, 1 200 000 сўм пеня
300 000 сўм давлат божи ва 33 000 сўм почта харажати ундирилган. Даъво
талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайътининг
2023 йил 9 июндаги қарори билан биринчи инстанция судининг 2023 йил
18 майдаги ажрими ўзгаришсиз қолдирилган.
Иш бўйича қабул қилинган суд ҳужжатидан норози бўлиб, даъвогар
кассация шикояти билан Олий судга мурожаат қилган. Кассация шикоятида
даъвогар Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 9 июндаги қарорини бекор қилиб, даъвогарнинг даъвони таъминлаш
чорасини қўллаш тўғрисидаги аризасини қаноатлантириш бўйича ажрим қабул
қилиш сўралган.
Суд мажлисига қадар даъвогар судга илтимоснома тақдим қилиб, унда
кассация шикоятидан воз кечишини маълум қилган.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган бўлса-да, жавобгар суд мажлисида ўз вакиллари
иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра,
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини
(протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг
келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Ушбу ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, судлов ҳайъати ишни
жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Судлов ҳайъати даъвогар вакилининг кассация шикоятидан воз кечиш
ҳақидаги илтимосномасини муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация
шикояти бўйича иш юритишни тугатишни лозим топади.
ИПК 298-моддасининг биринчи қисмига кўра, кассация шикояти берган
шахс ишни кўриш якуни бўйича суд ҳужжати чиқарилгунига қадар ундан воз
кечишга ҳақли.
Шунингдек, ИПК 296-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига асосан
кассация шикояти иш юритишга қабул қилинганидан кейин шикоят берган
шахс томонидан шикоятдан воз кечиш тўғрисида ариза келиб тушган бўлса
кассация инстанцияси суди кассация шикояти бўйича иш юритишни тугатади.
Шунинг учун судлов ҳайъати даъвогарнинг кассация шикояти бўйича иш
юритишни тугатишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари даъвогар зиммасига
юклатилади. Шу боис, судлов ҳайъати даъвогардан Олий суд депозит ҳисоб
рақамига 33 000 сўм почта харажати ундиришни лозим деб топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 296, 298-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
а ж р и м қ и л д и:
“Nika Pharm” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти
бўйича иш юритиш тугатилсин.
Мазкур ажрим чиқарилган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Ш.Мирзахакимов
ҳайъат аъзолари:
З.Рустамов
Ф.Ражабов