← Назад
Решение #486205 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 11 | — | law | |
| ФКнинг | 164 | — | law | |
| онуни | 4 | — | law | |
| ФКнинг | 231 | — | law | |
| ИПКнинг | 184 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| ИПКнинг | 114 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1101-2303/7617-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 5 октябрь
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг раиси С.Ғ.Солиев, судья
ёрдамчиси Н.Бобоёровнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар “ААА”
масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “БББ” унитар
корхонасининг зиммасига Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, Хўжаобод
МФЙ манзилидаги кадастр рақами 3#11:15:05:03:01:1395 бўлган ишлаб
чиқариш бино-иншоотларини бўшатиш мажбуриятини юклаш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни
даъвогар жамиятнинг раҳбари ВВВнинг иштирокида, суднинг маъмурий
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги
168-сонли Қарорининг 2-иловаси билан тасдиқланган оммавий савдолар
орқали
сотиладиган
кўчмас
мулк
объектлари
рўйхатининг
1238-қаторида “БББ” унитар корхонаси (бундан буён матнда жавобгар
деб юритилади)га қарашли Янгийўл тумани, Хўжаобод МФЙ ҳудудидаги
6,09 гектар ер майдонида жойлашган қурилишости майдони 11 153,72 м2
бўлган ишлаб чиқариш цехи биноси кўрсатилган.
Қарорнинг ижросини таъминлаш доирасида жавобгар ва
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил
этиш марказининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси ўртасида
2022 йил 3 май куни тузилган кўчмас мулк объектларини топширишқабул қилиш тўғрисидаги далолатномага асосан Янгийўл тумани,
Хўжаобод МФЙ ҳудудидаги 6,09 гектар ер майдонида жойлашган
қурилишости майдони 11 153,72 м2 бўлган ишлаб чиқариш цехи биноси,
2022 йил 10 май куни тузилган кўчмас мулк объектларини топширишқабул қилиш тўғрисидаги далолатномага асосан Янгийўл тумани,
Хўжаобод МФЙ ҳудудидаги 0,3157 гектар ер майдонида жойлашган
қурилишости майдони 1 513,7 кв.метр бўлган қурилиши тугалланмаган
ўқув-ишлаб чиқариш корпуси биноси бошқарманинг балансига
топширилган.
Жавобгарга нисбатан жами 83 та ижро ҳужжатларига асосан
9 022 719 918 сўм қарздорлик бўйича Мажбурий ижро бюросининг
Янгийўл тумани бўлими томонидан юритилган йиғма ижро иши
доирасида 2022 йил 13 сентябрь куни давлат ижрочиси, икки нафар
холис, жавобгар вакили А.А.Жўраев ва Хўжаобод МФЙ раиси иштирокида
жавобгарга тегишли Янгийўл тумани, Хўжаобод МФЙ ҳудудидаги
ишлаб чиқариш цехи биноси кўздан кечирилиб, хатланган ва бу
ҳақда далолатнома тузилган.
Давлат ижрочиси томонидан 2022 йил 23 сентябрь куни жавобгарга
тегишли Янгийўл тумани, Хўжаобод МФЙ ҳудудидаги 6,09 гектар
(ҳужжат бўйича 5,59 гектар) ер майдонида жойлашган қурилишости
майдони 6653,15 кв.метр бўлган ишлаб чиқариш цехи биноси
(7 784 388 000 сўмга баҳоланган)ни электрон-онлайн аукцион орқали
сотувга чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Бошланғич қиймати 7 784 388 000 сўмга баҳоланган ишлаб чиқариш
цехи биноси 2023 йил 25 май куни бўлиб ўтган савдода
5 059 852 200 сўмга “ААА” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади)га сотилган ва бу ҳақда OA серияли
1014 - 935050 сонли электрон-онлайн аукцион натижалари тўғрисида
баённома расмийлаштирилган.
МИБнинг Янгийўл тумани бўлими томонидан 2023 йил 16 июнда
манфаатдор шахслар иштирокида сотилган кўчмас мулкни топшириш
ҳақида далолатнома тузилган ва шу куни давлат ижрочиси Д.Миниёров
томонидан сотилган кўчмас мулкни аукцион ғолибига топшириш ва
давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қиланган.
Шундай бўлса-да, жавобгар мулкдан фойдланишда давом этиб, уни
тўлиқ бўшатмаган, даъвогарнинг бу борадаги талабномаларини ижросиз
қолдирган, шу билан бирга, у маъмурий судга шикоят билан мурожаат
қилиб, унда Мажбурий ижро бюроси Янгийўл туман бўлими давлат
ижрочисининг Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, Хўжаобод МФЙ
ҳудудидаги 6,09 гектар ер майдони жойлашган қурилиш ости ер
майдони 6653,15м2 бўлган бино-иншоотини ҳамда Тошкент вилояти,
Янгийўл тумани, Хўжаобод МФЙ ҳудудидаги 0,31 гектар ер майдонида
жойлашган қурилишости майдони 1513,7 м2 бўлган қурилиши
тугалланмаган мактаб биносини аукцион савдоларига чиқариб, сотишда
ифодаланган хатти-ҳаракатларини қонунга хилоф деб топишни сўраган.
Нурафшон туманлараро маъмурий судининг 2023 йил 18 июлдаги
ҳал қилув қарори билан шикоят аризасини қаноатлантириш рад
этилган, ушбу ҳал қилув қарори Тошкент вилоят маъмурий суди
апелляция инстанциясининг 2023 йил 22 августдаги қарори билан
ўзгаришсиз қолдирилган.
Мулкнинг қонуний эгаси ҳисобланса-да, собиқ мулкдор уни
бўшатмасдан даъвогарнинг манфаатларини бузиб келаётганлиги важи
билан у Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан
мурожаат этиб, жавобгарнинг зиммасига Тошкент вилояти, Янгийўл
тумани, Хўжаобод МФЙ ҳудудида жойлашган, кадастр рақами
3#11:15:05:03:01:1395 бўлган ишлаб чиқариш бино-иншоотларини
бўшатиш мажбуриятини юклашни сўраган.
Суд муҳокамасида даъвогар вакили даъво талабларини тўлиқ
қувватлаб, мулк қонуний асосларга кўра қўлга киритилган бўлса-да,
аммо даъвогар ундан ўзи истаганидек фойдалана олмаётганлиги, чунки
жавобгар турли важлар билан мулкни бўшатишдан бўйин товлаб
келаётганлигини таъкидлаб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган жавобгар эса суд мажлисида вакили иштирокини
таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисмида иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо
уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган, шундан
келиб чиқиб, суд низони уларнинг иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин
деб ҳисоблайди.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакилининг
тушунтиришларини тинглаб, мавжуд далилларга ҳуқуқий баҳо бериб,
суд қуйидаги асосларга кўра даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим
топади:
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 9-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ
фуқаролар ва юридик шахслар ўзларига тегишли бўлган фуқаролик
ҳуқуқларини, шу жумладан уларни ҳимоя қилиш ҳуқуқини ҳам ўз
хоҳишларига кўра тасарруф этадилар.
ФКнинг 11-моддасига кўра, фуқаролик ҳуқуқлари ҳуқуқ
бузилишидан олдинги ҳолатни тиклаш ва ҳуқуқни бузадиган ёки унинг
бузилиши хавфини туғдирадиган ҳаракатларнинг олдини олиш йўли
билан ҳам ҳимоя қилиниши белгиланган.
ФКнинг 164-моддасига мувофиқ мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига
қарашли мол-мулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб
эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек,
ўзининг мулк ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни
бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан иборатдир.
“Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқлари
кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
4-моддасига мувофиқ мулкдор ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳишига
кўра ҳамда ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилади, ундан фойдаланади
ва уни тасарруф этади. Мулкдор ўз мол-мулкига нисбатан қонунга зид
бўлмаган ҳар қандай ҳаракатларни бажаришга ҳақли. У ўз мол-мулкидан
хўжалик фаолиятини ва қонунда тақиқланмаган бошқа фаолиятни
амалга ошириш учун фойдаланиши, уни бошқа шахсларга эгалик қилиш
ва (ёки) фойдаланиш учун текинга ёхуд ҳақ эвазига бериши мумкин.
Мол-мулкдан фойдаланиш фуқароларнинг, юридик шахслар ва
давлатнинг ҳуқуқларини ҳамда қонун билан қўриқланадиган
манфаатларини бузмаслиги, атроф-муҳитга зарар етказмаслиги керак.
Гарчанд, даъвогар кўчмас мулкни аукцион савдолари натижасида
қўлга киритган ва унинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқи давлат
рўйхатидан ўтказилган ва жавобгар ўз эгалигининг қонуний эмаслигини
билган бўлса-да, аммо мулкни бўшатмасдан, ундан фойдаланиб келган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Суд ҳужжатлари ва
бошқа
органлар
ҳужжатларини
ижро
этишда
мол-мулкни
реализация қилиш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 27 июлдаги ПҚ-3149-сонли
Қарори билан тасдиқланган “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар
ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича
электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби
тўғрисида”ги Низомнинг 52-бандига мувофиқ аукцион натижалари
ҳақидаги баённома олди-сотди шартномаси кучига эга бўлиб,
мол-мулкни тақиқдан ечиш, уни аукцион ғолибига топшириш,
шунингдек, ғолиб номига мулкни, мулк ҳуқуқини ва бошқа мулкий
ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш (ҳисобга қўйиш) учун асос ҳисобланади.
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
“Шартномавий
муносабатларни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”
2021 йил 14 сентябрдаги ПФ-6313-сонли Фармонининг 3-бандида
2022 йил 1 январдан бошлаб суд ҳужжатлари ва бошқа органлар
ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича
электрон онлайн аукционда сотувга қўйилган мол-мулк уни сотишдан
тушган пул маблағлари ҳисобидан аукцион ғолибига қарзларсиз ва
тақиқлардан ечилган ҳолда топширилиши лозимлиги белгиланган.
ФКнинг 231-моддасига кўра, мулкдор ўз ҳуқуқларининг ҳар қандай
бузилишини, гарчи бу бузиш эгалик қилишдан маҳрум этиш билан
боғлиқ бўлмаса ҳам, бартараф этишни талаб қилишга ҳақли.
Мазкур
ҳолатда
жавобгар
ўзининг
хатти-ҳаракатлари
(ҳаракатсизлиги) билан мулкдорнинг мол-мулкидан эркин фойдаланиш
ҳуқуқидан маҳрум этган, мулкка бўлган ҳуқуқ даъвогарнинг номига
расмийлаштирилганлигидан хабардор бўлса-да, турли важларни
келтириб, уни бўшатмаган, шунга кўра суд даъво талабини асосли деб
ҳисоблайди.
ИПКнинг 184-моддасига мувофиқ пул маблағларини ундириш ёки
мол-мулкни топшириш билан боғлиқ бўлмаган муайян ҳаракатларни
амалга ошириш мажбуриятини юклатиш тўғрисидаги талаб
қаноатлантирилганда суд ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида амалга
оширилиши керак бўлган ҳаракатларни, шу ҳаракатларни амалга
5
ошириши шарт бўлган шахсни, шунингдек уларнинг амалга оширилиш
жойи ва муддатини кўрсатади.
ИПКнинг 118-моддасида суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Демак, ИПКнинг 114-моддаси ва “Давлат божи тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган давлат божи
ставкаларига кўра иш бўйича базавий ҳисоблашнинг беш баравари
(даъвогар кичик бизнес субъектига мансублиги боис имтиёздан
фойдаланиб бож тўловини амалга оширган) миқдорида давлат божи ва
почта харажати жавобгардан даъвогар фойдасига ундирилади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 170, 184, 186 ҳамда 192-моддаларини қўллаб, суд
“БББ” унитар корхонасининг зиммасига ҳал қилув қарори қонуний
кучга киргач, 5 (беш) кун муддат ичида “ААА” масъулияти чекланган
жамиятига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган Тошкент вилояти,
Янгийўл тумани, Хўжаобод МФЙ ҳудудида жойлашган, ҳужжат бўйича
ер участкасининг умумий майдони 5,59 гектар, кадастр рақами эса
3#11:15:05:03:01:1395 бўлган ишлаб чиқариш бино-иншоотларини
бўшатиш мажбурияти юклатилсин.
“БББ” унитар корхонаси ҳисобидан “ААА” масъулияти чекланган
жамиятининг фойдасига 1 650 000 сўм давлат божи, 33 000 сўм почта
харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Зангиота
туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция
тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи
шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб
чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин.
Судья
С.Ғ.Солиев