← Назад
Решение #486257 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 40 | — | law | |
| нинг | 5 | — | law | |
| онуннинг | 37 | — | law | |
| онуннинг | 241 | — | law | |
| нинг | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 74 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| ИПКнинг | 278 | — | law | |
| ИПК | 279 | — | law |
Текст решения
8 731 символов
4-1805-2301/1970-сонли иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья Ҳ.Абраев
Апелляция
инстанцияси
судида маърузачи судья
Ҳ.Турсунов
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 5 октябрь
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясида раислик қилувчи М.Бозоров, ҳайъат аъзолари
судьялар Д.Рахимов ва Ҳ.Турсуновдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси
Б.Холмоновнинг котиблигида жавобгар “RO‘ZIBOYEV ATНAM” фермер
хўжалигининг Касби туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 8 августдаги
ҳал қилув қарорига нисбатан апелляция шикояти бўйича ишни жавобгар
раҳбари М.Наврўзбоев (шахсий маълумотнома асосида), вакили У.Абдухафизов
(ишончнома асосида), аризачи Қашқадарё вилоят давлат солиқ бошқармаси
вакили А.Дониёров (ишончнома асосида)лар иштирокида суд биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Аризачи Қашқадарё вилоят давлат солиқ бошқармаси судга ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгар “RO‘ZIBOYEV ATНAM” фермер хўжалигини тўловга
қобилиятсиз деб топишни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2023 йил 8 августдаги ҳал қилув қарорига
асосан ариза қаноатлантирилиб, жавобгар “RO‘ZIBOYEV ATНAM” фермер
хўжалиги тўловга қобилиятсиз деб топилган ва тугатишга доир иш юритиш
бошланган.
Апелляция шикоятида суд мажлиси тайинланган кун ва вақти ҳақида
жавобгарнинг хабардор қилинмаганлиги, қандай асосларда соддалаштирилган
тартибда банкрот деб топиш асослантирилмаганлиги, солиқ қарзи қайси
даврлар учун ҳисобланганлиги асослантирилмаганлиги, моддий ва процессуал
қонун ҳужжатлари бузилганлиги, иш учун муҳим ҳолатлар аниқланмаганлиги
билан боғлиқ важлар келтирилган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари ва вакили апелляция
шикоятида қайд этилган важларни қўллаб-қувватлаб, ҳал қилув қарорини бекор
қилишни сўради.
Аризачи вакили апелляция шикоятида келтирилган важларга қарши
эътирозлар билдириб, унинг асоссиз эканлигини, жавобгарнинг солиқ қарзи
мавжудлигини, тўловлар амалга оширилмаганлигини, биринчи инстанция суди
иш ҳолатлари тўлиқ ўрганиб чиқиб, асосли хулосага келганлигини, моддий ва
процессуал қонун ҳужжатлари тўғри қўлланилганлигини маълум қилиб, ҳал
қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан
қолдиришини сўради.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини эшитиб,
апелляция шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга
ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз, апелляция шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим
топди.
Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатлардан
маълум бўлишича, қарздорнинг 2023 йил 8 август ҳолатида солиқ ва бошқа
мажбурий йиғимлардан жами қарзи 125 938 277 сўмни ташкил қилган бўлиб,
қарздорликни ундириш юзасидан кўрилган чоралар натижа бермаган.
Мажбурий ижро бюроси Миришкор туман бўлими давлат ижрочисининг
қарорларига асосан қарздорнинг ундирувга қаратилиши мумкин бўлган молмулклари бўлмаганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва
бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг
40-моддасига асосан қайтарилган.
Шу сабабли аризачи қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсиз деб топиш
ҳақида судга ариза билан мурожаат қилган.
Судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан иш ҳолатлари
атрофлича ўрганиб чиқилиб, далилларга ҳуқуқий баҳо берилиб, моддий ва
процессуал
қонун
ҳужжатларини
тўғри
қўллаган
ҳолда
аризани
қаноатлантириш тўғрисида асосли хулосага келинган деб ҳисоблайди.
Чунки, “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонун (кейинги ўринда –
Қонун деб юритилади)нинг 5-моддасига кўра тўловга қобилиятсизлик
аломатлари қуйидагилардан иборат:
вақтинча тўловга қобилиятсизлик - агар тегишли мажбуриятлар юзага
келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса,
шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар
томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида
қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини
қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз
мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги;
доимий тўловга қобилиятсизлик - агар судга ариза бериш санасидаги ва
ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг
биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида
қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса.
Мазкур Қонуннинг 37-моддасига мувофиқ тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида
иш
қўзғатиш
ва
тўловга
қобилиятсизликни
тиклаш
тартиб-таомилларидан бирини қўллаш ҳақида судга ариза билан мурожаат
қилишга қарздорнинг вақтинча тўловга қобилиятсизлиги асос бўлади.
Қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш
ҳамда уни банкрот деб топиш, шунингдек тугатишга доир иш юритишни
бошлаш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш учун қарздорнинг доимий
тўловга қобилиятсизлиги асос бўлади.
Қонуннинг 241-моддаси биринчи қисмида ўз фаолиятини тугатган
қарздор якка тартибдаги тадбиркор ёки тугатилаётган юридик шахснинг
раҳбари ҳозир бўлмаган ва уларнинг жойлашган ерни (яшаш жойини)
аниқлашнинг имкони бўлмаган тақдирда, ҳозир бўлмаган қарздорни тўловга
қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги ариза, кредиторлик қарзи миқдоридан
қатъи назар, кредитор, ваколатли давлат органи, давлат солиқ хизмати органи
ёки бошқа ваколатли орган томонидан берилиши мумкинлиги белгиланган.
Суд мажлиси давомида жавобгар раҳбарининг ўзи ҳам солиқ қарздорлиги
мавжудлиги тасдиқлади.
Бундан ташқари, иш ҳужжатларида суд мажлиси тайинланган кун ва вақти
ҳақида ажрим нусхаси жавобгар раҳбарига 2023 йил 26 июлда
топширилганлиги ҳақида “Гибрит почта” маълумотномаси мавжуд.
Мазкур ҳолатлар эса апелляция шикоятида келтирилган важларнинг
асоссиз эканлигини кўрсатади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринда
– ИПК деб юритилади)нинг 66-моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу
Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар
ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи
шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек
низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар
мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва
ашёвий
далиллар,
экспертларнинг
хулосалари,
мутахассисларнинг
маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок
этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
ИПКнинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб
ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши шарт.
Ушбу кодекснинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар
томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича
баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги
нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан
баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри
келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
ИПКнинг 278-моддаси биринчи қисми биринчи бандига кўра, апелляция
инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари
бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра ҳал қилув қарорини
ўзгартириш ёки бекор қилиш асоси кўрсатилган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ иқтисодий судларга
апелляция ва кассация тартибида берилган шикоятлардан биринчи инстанция
судида кўриб чиқиш учун аризалар берилганда тўланадиган ставканинг 50
фоизи миқдорида давлат божи ундирилиши лозимлиги қайд этилган.
Юқорида қайд этилган ҳолатлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини
қаноатлантирмасдан қолдиришни, олдиндан тўланган суд харажатларини
жавобгар зиммасида қолдиришни лозим топди.
4
Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Қонунининг 5, 241-моддаларига ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг
66, 68, 74, 118, 260, 274, 276-280-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати
қарор қилди:
Касби туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 8 августдаги
ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, жавобгар “RO‘ZIBOYEV ATНAM” фермер
хўжалигининг апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Олдиндан тўланган суд харажатлари жавобгар “RO‘ZIBOYEV ATНAM”
фермер хўжалиги зиммасида қолдирилсин.
Қарор қабул қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Мазкур қарордан норози томон Ўзбекистон Республикаси Олий судига
кассация тартибида шикоят (протест келтириши) бериши мумкин.
Раислик қилувчи
М.Бозоров
ҳайъат аъзолари
Д.Рахимов