Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1101-2301/3729 Дата решения 05.10.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Зангиота туманлараро иқтисодий суди Судья Солиев Сарвар Ғайратжонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ТИФ Миллий банки Ответчик / Подсудимый Mumtozbegim shoxsaroyi
Source ID 1180639 Claim ID 3290760 PDF Hash a2d4abd08bfff7a1... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 14
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 101-моддаси нинг 101 law
нинг 101-моддаси нинг 101 law
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
ФКнинг 735-моддаси ФКнинг 735 law
ФКнинг 735-моддаси ФКнинг 735 law
онуни 6-моддаси онуни 6 law
онуни 6-моддаси онуни 6 law
ФКнинг 252-моддаси ФК 252 law
ФКнинг 252-моддаси ФК 252 law
ФКнинг 293-моддаси ФКнинг 293 law
ФКнинг 293-моддаси ФКнинг 293 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 15 622 символов
4-1101-2301/3729-сонли иқтисодий иш ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 5 октябрь Зангиота туманлараро иқтисодий судининг раиси С.Ғ.Солиев, судья ёрдамчиси Н.Бобоёровнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар ААА манфаатида ОООнинг жавобгарлар РРР ва МММ нодавлат таълим муассасаларидан солидар тартибда жами 3 077 459 726,03 сўм кредит қарздорлигини ундириш, ундирувни РРР нодавлат таълим муассасасига тегишли гаровдаги қурилиши тугалланмаган боғча биноларига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар вакили ННН, жавобгар вакили ККК иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: ААА манфаатида ООО Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, РРР ва МММ нодавлат таълим муассасалари ҳисобидан солидар тартибда жами 3 077 459 726,03 сўм кредит қарздорлигини ундириш, ундирувни РРР нодавлат таълим муассасасига тегишли гаровдаги қурилиши тугалланмаган боғча биносига қаратишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили судга илтимоснома билан мурожаат қилиб, жавобгар таълим муассасаларининг раҳбари С.Абдурасуловага нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида Янгийўл шаҳар прокуратурасининг 2022 йил 25 октябрдаги 15/15-22-сонли хатида жиноят иши бўйича суднинг ҳукми чиқмагунча РРР нодавлат таълим муассасасига ажратилган кредит билан боғлиқ бирон-бир ҳаракат ўтказилмаслиги лозимлиги белгиланганлиги, айни вақтда жиноят иши якунига етмаганлиги, чунки жиноят ишлари бўйича Зангиота туман суди томонидан 2023 йил 25 августда чиқарилган ҳукм устидан Тошкент вилоят судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти билан мурожаат этилганлигини таъкидлаб, апелляция инстанцияси суди томонидан шикоят кўриб чиқилгунга қадар иқтисодий иш бўйича иш юритишни тўхтатиб туришни сўради. Даъвогар вакили жавобгар вакилининг иш юритишни тўхтатиб туриш тўғрисидаги илтимосномасига эътироз билдириб, иқтисодий ишни суд тартибида кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилувчи ҳолатлар мавжуд эмаслигини таъкидлаб, ишни мазмунан кўриб чиқишни сўради. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 101-моддасида суд иш юритишни тўхтатиб туриши шарт бўлган ҳолатлар белгиланган бўлиб, хусусан ушбу модда биринчи қисмининг 1-бандида мазкур ишни Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, фуқаролик ишлари бўйича суд, жиноят ишлари бўйича суд, маъмурий суд ёки иқтисодий суд томонидан кўрилаётган бошқа иш ёки масала юзасидан, шунингдек тергов ҳаракатлари олиб борилаётган иш юзасидан қарор қабул қилингунига қадар кўриш мумкин бўлмаганда суд низо юзасидан иш юритишни тўхтатиб туриш шарт. Ушбу модданинг мазмунидан шуни тушуниш мумкинки, ўзаро дахлдорлик нуқтаи-назаридан жинояти иши якунлангунга қадар низони кўриш мумкин бўлмаган ҳолатларидагина суд иш юритишни тўхтатиши лозим, жавобгар вакили эса ҳақиқатан ҳам мазкур иқтисодий низони жиноят иши бўйича якуний тўхтамга келинмагунга қадар кўриш мумкин эмаслигини тасдиқловчи далилларни тақдим этмади, қолаверса жавобгар шикоят қилган суднинг ҳукмида тарафлар ўртасидаги кредит шартномасини бажарилмаслиги натижасида юзага келган қарздорликни ундириш тўғрисидаги низога дахлдорлик масаласи баён этилмаган, шундай экан ушбу ҳукмнинг қонунийлигига апелляция тартибида баҳо берилиши мазкур иқтисодий суднинг тўхтамига таъсир этмайди, шу боис суд илтимосномани рад этиб, ишни мазмунан кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини тўлиқ қувватлаб, тарафлар ўртасида кредит ва унинг таъминоти сифатида кафиллик ҳамда ипотека шартномалари тузилганлиги, жавобгар кредит шартномаси бўйича зиммасига олган мажбуриятни лозим даражада бажармасдан кредит ва унга ҳисобланган фоизларни ўз вақтида тўламаганлиги, натижада қарздорлик қопланмасдан турганлигини таъкидлаб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакили эса муҳокама этилган илтимосномасини қувватлашини сўради. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси даъво аризасида ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган бўлса, суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор этилган иккинчи жавобгар суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. ИПК 170-моддасининг талаби, қолаверса ҳар икки жавобгарнинг раҳбари бир шахс эканлиги, унинг нотариал ҳамда жавобгарнинг раҳбари сифатида берган ишончномалари асосида вакил суд мажлисида иштирок этаётганлигини инобатга олиб, низони мазмунан ҳал этиш учун тўсқинлик қилувчи ҳолатлар мавжуд эмас деб ҳисоблайди. Ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади: Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва асосий жавобгар ўртасида 2021 йил 5 февралда 1/2021-сонли кредит шартномаси тузилган. Шартноманинг 1-бўлимида шартнома предмети сифатида банк томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги “Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3651-сонли ва 2020 йил 30 январдаги “Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4581-сонли Қарорларининг ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент вилояти, Янгийўл шаҳри, Фаровон МФЙ, Тошкент шоҳ кўчасида 4 қаватли нодавлат мактабгача таълим муассасаси қурилиши ишларини якунлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, РРР нодавлат таълим муассасаси, Тошкент вилоят ҳокимлиги ўртасида 2018 йил 9 июлда 0025/11-сон билан рўйхатдан ўтказилган “Давлат хусусий шерикчилик тўғрисидаги битимига ўзгартириш киритиш ҳақида” 2020 йил 9 декабрдаги ҚК-581/11-рақам билан қайд этилган 1-сонли қўшма келишувга мувофиқ, объектнинг умумий инвестиция қиймати 19 077 245 000 сўм қилиб белгиланганлигини инобатга олган ҳолда, 180 ой муддатга, 36 ой имтиёзли давр билан, 12 фоиз йиллик устама ҳақ тўлаш шарти асосида 3 000 000 000 сўм миқдорида узоқ муддатли кредит берилган. Шартноманинг 3.4-бандига мувофиқ жавобгар олинган кредитнинг муддатли мажбуриятларига мувофиқ, уни қайтариш эса шартноманинг 1-иловасига асосан амалга оширилиши белгиланган. Жавобгар томонидан кредит маблағлари ўз вақтида қайтарилмаслиги натижасида 2023 йилнинг 7 апрель ҳолатига муддатли асосий кредит қарздорлиги 3 000 000 000 сўм, муддатли фоиз қарздорлиги 1 972 602,74 сўм, муддати ўтган фоиз қарздорлиги 75 478 123,29 сўм, жами 3 077 459 726,03 сўм кредит қарздорлиги вужудга келган. Даъвогар жавобгарга бир неча бора огоҳлантириш хати ва талабномалар билан мурожаат қилиб, кредит қарздорлигини тўлашни талаб қилган, кредит қарздорлик ўз вақтида тўланмаган тақдирда ундирувни гаров мулкига қаратиш юзасидан судга даъво ариза киритилиши тўғрисида огоҳлантирган. Жавобгар томонидан талабномалар ижро этилмаган, натижада тарафлар ўртасида мазкур низо юзага келган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 744-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, кредит шартномаси бўйича бир тараф – банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ФК 734-моддасининг биринчи қисмида агар қонунда ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юридик шахс ёки фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлиши, учинчи қисмида эса фоизлар тўлаш тартиби ва муддатлари қарз шартномаси билан белгиланиши назарда тутилган. Кредит шартномасининг 4.2-бандида қарздор кредит шартномасига илова қилинган қайтариш жадвалини бир марта ва бир кунга кечиктирса ҳамда учинчи бўлимдаги бирор-бир банд талаблари бузилса, банк ҳеч қандай баҳс-мунозарасиз, кредит шартномасини бекор қилишга, кредит қарздорлигини фоиз тўловлари билан бирга тўлиқ қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган. Жавобгар кредит тўловларини ўз вақтида тўламасдан, қарздорликка йўл қўйган. ФКнинг 735-моддасига мувофиқ қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. ФК 736-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларига мувофиқ агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Агар қарз шартномасида қарз бўйича фоизларни қарзнинг ўзини қайтариш муддатидан олдин тўлаш назарда тутилган бўлса, бу мажбурият бузилган тақдирда, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини тегишли фоизлари билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан жавобгарнинг кредитни қайтариш жадвалига риоя қилмасдан, уни бузганлиги, кредитга ҳисобланган фоизларни ўз вақтида тўламаганлиги исботини топади, шу боис суд даъвонинг ушбу қисмини асосли деб топиб, уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Юқоридаги талаблар билан бир қаторда, даъвогар ундирувни гаров нарсасига қаратишни сўраган. ФК 280-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг қарорига мувофиқ қондирилади. ФК 279-моддасининг биринчи қисмида ундирувни гаровга қўйилган мулкка қаратиш асослари белгиланган бўлиб, унга мувофиқ банкнинг талабларини қондириш учун ундиpувни қарздор гаров билан таъминланган кредит мажбуриятини ўзи жавобгаp бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даpажада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкинлиги белгиланган. Кредит шартномасининг таъминоти сифатида тарафлар томонидан 2021 йил 3 февралда ва 2021 йил 28 майда хусусий нотариал фаолият билан шуғулланувчи нотариус Умаров Хуршид Исаевичнинг кўмагида ипотека шартномалари тузилган бўлиб, уларга кўра Тошкент вилояти, Янгийўл шаҳри, Фаровон МФЙ, Тошкент шоҳ кўчасида 4 қаватли қурилиши тугалланмаган боғча биноси (0001-литер қурилиши тугалланмаган бино, 0002-литер ёрдамчи бино, 0003-литер ёрдамчи бино, умумий ер майдони 4 000 кв.м, қурилиш ости майдони 1 762,28 кв.мдан иборат, 2021 йил 9 февралдаги 40184038-сонли ва 2021 йил 28 майда берилган 45556654-сонли маълумотномаларда изоҳланган бино-иншоот унга бириктирилган ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан биргаликда) дастлабки ва навбатдаги гаровга қўйилган. ФК 268-моддасининг биринчи қисми ва “Гаров тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 6-моддасининг биринчи қисмида агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, гаров талабнинг уни қондириш пайтидаги ҳажмини таъминлаши, хусусан фоизлар, неустойка, ижрони кечиктириб юбориш натижасида етказилган зарар тўланиши, шунингдек гаровга олувчининг гаровга қўйилган ашёни сақлашга қилган зарур харажатлари ва ундирув харажатлари тўланишини таъминлаши лозимлиги белгиланган. “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли қарорининг 23-бандида ундирувни гаров нарсасига суд тартибида қаратишда суднинг қарорида гаровдаги мол-мулкнинг номи, жойлашган жойи кўрсатилиши лозимлиги, гаровга қўйилган молмулкнинг ким ошди савдоси бошланадиган вақтдаги бошланғич сотиш баҳоси суд қарори билан белгиланмаслиги, ушбу мол-мулк гаров (ипотека) тўғрисидаги шартномада кўрсатилган нарх бўйича реализация қилиниши тўғрисида тушунтириш берилган. Жавобгар ўзи гаров билан таъминлаган мажбуриятини лозим даражада бажаришни таъминламаган. Шундай экан, даъвонинг ушбу талаби ҳам қаноатлантирилиши лозим. Булардан ташқари, 2022 йил 15 сентябрда даъвогар ва жавобгарлар ўртасида кафиллик шартномаси имзоланган бўлиб, унга кўра иккинчи жавобгар, яъни кафил кредит олувчи ҳисобланмиш асосий жавобгар мажбуриятларини лозим даражада бажармаса, даъвогар олдида биргаликда солидар жавобгарликни зиммасига олган. Шартномага мувофиқ кафилликнинг доираси 3 000 000 000 сўм этиб белгиланган. ФКнинг 252-моддасида қарздорлар шерик бўлиб мажбурият олганида кредитор ҳамма қарздорлардан мажбуриятни солидар бажаришни ҳам, уларнинг ҳар биридан алоҳида-алоҳида бажаришни ҳам, шу билан бирга қарзни тўла ёки унинг бир қисмини бажаришни ҳам талаб қилишга ҳақли. Солидар қарздорларнинг биридан тўлиқ қаноатланмаган кредитор ололмаган нарсасини бошқа солидар қарздорлардан талаб қилиш ҳуқуқига эга. ФКнинг 293-моддасига кўра, қарздор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар, башарти қонунда ёки кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлмаса. Башарти, кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредитор кўpган бошқа зарарларни тўлайди. Юқорида баён этилганларга кўра, кафиллик доираси инобатга олиниб, суд даъвонинг иккинчи жавобгарга оид талабини ҳам тўлиқ қаноатлантиришни ва 3 000 000 000 сўмни жавобгарлардан солидар тартибда ундиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисми талабига кўра, суд харажатлари жавобгарлар зиммасига кафилликнинг чегараси инобатга олинган ҳолда юклатилади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 127-128, 169, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: РРР нодавлат таълим муассасасининг иш юритишни тўхтатиб туриш тўғрисидаги илтимосномасини қаноатлантириш рад этилсин. Даъво тўлиқ қаноатлантирилсин. РРР нодавлат таълим муассасаси ва МММ нодавлат таълим муассасаси ҳисобидан ААА фойдасига солидар тартибда 3 000 000 000 сўм муддатли асосий кредит қарздорлиги ундирилсин. РРР нодавлат таълим муассасаси ҳисобидан ААА фойдасига 1 972 602,74 сўм муддатли фоиз қарздорлиги, 75 487 123,29 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги ундирилсин. Ундирувлар кредит таъминоти сифатида гаровга олинган РРР нодавлат таълим муассасасига тегишли Тошкент вилояти, Ягийўл шаҳри, Фаровон МФЙ, Тошкент шоҳ кўчасида жойлашган 4 қаватли қурилиши тугалланмаган боғча биноси (0001-литер қурилиши тугалланмаган бино, 0002-литер ёрдамчи бино, 0003-литер ёрдамчи бино, умумий ер майдони 4 000 кв.метр, қурилиш ости майдони 1 762,28 кв.метр, қурилиш ости майдони 183,04 кв.метр, 2021 йил 9 февралдаги 40184038-сонли ва 2021 йил 28 майдаги 45556654-сонли маълумотномаларда изоҳланган бино-иншоот унга бириктирилган ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан биргаликда)га қаратилсин. РРР нодавлат таълим муассасаси ҳисобидан республика бюджетига 61 549 194,52 сўм (шундан 60 000 000 сўми МММ нодавлат таълим муассасаси билан солидар тартибда) давлат божи, ААА фойдасига РРР ва МММ нодавлат таълим муассасалари ҳисобидан солидар тартибда 30 000 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Зангиота туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин. Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин. Раислик қилувчи, судья С.Ғ.Солиев