← Назад
Решение #486559 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 72 | — | law | |
| збекистон Республикаси ИПК | 276 | — | law | |
| ИПК | 279 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
9 560 символов
4-1805-2302/1765-сонли иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья Х.Абраев
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья М.Бозоров
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О РИ
2023 йил 5 октябрь
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича апелляция
инстанцияси судлов хайъати судъя М.Бозоровнинг раислигида, ҳайъат
аъзолари судьялар Д.Рахимов ва Ҳ.Турсуновлардан иборат таркибда, судья
катта ёрдамчиси Б.Холмановнинг котиблигида, ушбу куни Касби туманлараро
иқтисодий судининг 4-1805-2302/1765-сонли иқтисодий иши бўйича 2023 йил
3 августда қабул қилинган ҳал қилув қарори устидан Касби туман фермер,
деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши томонидан берилган
апелляция шикоятини Қашқадарё вилоят суди биносида очиқ суд мажлисида,
даъвогардан фермер хўжалиги раиси А.Навниёзов, жавобгардан жамият
вакиллари Р.Юсупов, С.Исомовлар (ишончнома асосида) иштирокида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Касби туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
Кенгаши (бундан кейин матнда кенгаш деб юритилади) даъвогар “NAVNIYOZOV
HAYDAR” фермер хўжалиги (бундан кейин матнда даъвогар деб юритилади)
манфаатини кўзлаб, жавобгар “INDORAMA AGRO” МЧЖ хорижий корхонаси
(бундан кейин матнда жавобгар деб юритилади)дан 218.460.683 сўм асосий
қарз, 21.846.068 сўм пеня, жами 240.306.751 сўм ундиришни сўраган.
Касби туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 3 августдаги ҳал қилув
қарори билан даъво талабини қаноатлантириш рад этилган.
Касби туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
Кенгаши томонидан апелляция шикояти билан мурожаат қилиниб, унда
апелляция шикоятини қувватлаб, биринчи босқич суди томонидан далилларга
ҳар томонлама баҳо берилмаганлиги, тарафлар иштирокида тузилган
шартноманинг 2.4-банди “з” кичик бандида шартномада келишилган
(режалаштирилган) миқдордан 115 фоизгача пахта хом ашёсини етказиб
берадиган фермер хўжаликлари 5 фоиз ва 115 фоиз дан кўпроқ етказиб
берадиган фермер хўжаликлари 10 фоиз миқдорида рағбатлантирилиши
белгиланганлиги фермер хўжалиги 28.839 тонна кўп пахта топширганлиги шу
сабабли 20.718.871 сўм тўлаб берилиши лозимлигини баён этиб, суднинг 2023
йил 3 августдаги ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво талабини
қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар фермер хўжалиги раиси,
апелляция шикоятини қувватлаб, уни қаноатлантиришни, биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво талабини
қаноатлантиришни ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари апелляция шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни биринчи босқич судининг ҳал қилув қарорини
ўз кучида қолдиришни сўрашди.
Апелляция судлов ҳайъати апелляция шикояти юзасидан даъвогар ва
жавобгар вакилларининг келтирган важларини тинглаб, ишдаги мавжуд
хужжатларни ўрганиб чиқиб, биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг
қонуний ва асослантирилганлигини текшириб, апелляция шикоятини
қаноатлантириб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор
қилиб, даъвони қисман қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилишни
лозим деб топди.
Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатлардан
маълум бўлишича, “NAVNIYOZOV HAYDAR” фермер хўжалиги билан
“INDORAMA AGRO” МЧЖ хорижий корхонаси ўртасида 2021 йил 14 декабрда
6037-сонли пахта хом-ашёсини етиштириш ва етказиб бериш бўйича
контрактация шартномаси тузилган.
Мазкур шартноманинг 1.1 ва 1.2 бандларига кўра Хўжалик (даъвогар)
Харидор (жавобгар)га 2022 йил ҳосилидан 32.2 гектар ер майдонидан 103
тонна пахта хом ашёсини етиштириш ва етказиб бериш мажбуриятини,
“Харидор” эса пахта хом ашёсини қабул қилиш ва унинг ҳақини тўлаш
мажбуриятини олган.
Шартноманинг 4.3-бандида шартноманинг якуний қиймати пахтани
ҳақиқий етказиб берилиши ҳолати бўйича аниқланиши; 4.4-бандида етказиб
берилиши керак бўлган маҳсулот баҳосининг қолган якуний тўлови 2022
йилнинг 31 декабрь кунига қадар тўланиши белгиланган.
Тарафлар ўртасидаги шартнома бўйича даъвогар жавобгарга 131.839 кг
умумий қиймати 1.332.185.845 сўмлик пахта маҳсулотларини етказиб берган.
Ушбу ҳолат 2022 йил 24 декабрдаги 35-сонли электрон тасдиқланган ҳисобфактура ва солиштирма далолатномаси билан тасдиқланган.
Жавобгар томонидан тўловлар қисман амалга оширилиб, топширилган
пахта маҳсулотидан қолган 197.741.813 сўм ҳамда 20.718.870 сўм устама
миқдори (197.741.813+20.718.870) 218.460.683 сўм тўланмасдан қолгани учун
даъвогар томонидан судга мурожаат қилинган.
Шартномани 2.4-банди, з) кичик бандида шартномада келишилган
(режалаштирилган) миқдордан 115 фоизгача пахта хом-ашёсини етказиб
берадиган фермер хўжаликлари 5 фоиз ва 115 фоиздан кўпроқ етказиб
берадиган фермер хўжаликлари 10 фоиз миқдорида рағбатлантирилиши,
рағбатлантириш 115 фоизгача етказиб бериш учун 5 фоиз ва 115 фоиздан
юқори етказиб бериш учун 10 фоиз миқдорида ҳисоблаб чиқилиши қайд
қилинган.
Бироқ, “NAVNIYOZOV HAYDAR” фермер хўжалиги билан “INDORAMA
AGRO” МЧЖ хорижий корхонаси ўртасида 2021 йил 14 декабрда 6137-сонли
пахта хом-ашёсини етиштириш ва етказиб бериш бўйича контрактация
шартномасига 2022 йил 22 декабрда қўшимча келишув тузилиб, асосий
шартномага ўзгартиш киритилиб, етказиб берилган маҳсулот баҳосининг
якуний тўлови 2023 йилнинг ноябрь ойининг охирига қадар тўлаб берилиши
келишилган.
Шартномага асосан “INDORAMA AGRO” МЧЖ хорижий корхонасининг
фермер хўжалиги олдида қарздорлик қисман қоплаб берилгани, қолган
91.940.374,91 сўм қарздорликни тўлаб бериш муддати қўшимча келишувга
асосан 2023 йилнинг ноябрь ойининг охирига қадар тўлаб берилиши маълум
бўлди.
Ушбуга асосан биринчи босқич суди даъвогарнинг асосий қарз ундириш
талабини қаноатлантиришни шунингдек асосий қарзга нисбатан ҳисобланган
пеняни ундиришни рад қилиш ҳақида тўғри хулосага келган.
Тарафлар иштирокида 2022 йил 14 декабрда тузилган 6037-сонли
қўшимча келишувнинг 3-бандида контрактация шартномасининг 3.4бандининг з) кичик банди мазкур қўшимча келишувнинг имзоланиши
муносабати билан бекор қилинган деб ҳисобланиши белгиланган. Лекин 2021
йил 14 декабрдаги 6037-сонли шартноманинг бундай банди мавжуд эмас.
Фақат қўшимча келишувда томонлар пахат хомашёсини қийматини 2023
йилнинг ноябр ойининг охирига қадар тўлаб берилишига келишилган.
Ваҳоланки, шартноманинг 2.4-банди “з” кичик бандида шартномада
келишилган (режалаштирилган) миқдордан 115 фоизгача пахта хом ашёсини
етказиб берадиган фермер хўжаликлари 5 фоиз ва 115 фоиз дан кўпроқ етказиб
берадиган фермер хўжаликлари 10 фоиз миқдорида рағбатлантирилиши
белгиланган. Фермер хўжалиги 28.839 тонна кўп пахта топширганлиги шу
сабабли 20.718.871 сўм тўлаб берилиши лозим бўлган.
ИПКнинг 72-моддасига кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар
билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмас.
Мазкур ҳолатда, биринчи инстанция суди иш учун аҳамиятли ҳолатларни
тўлиқ аниқлаган ҳолда даъво талабининг ортиқча топширилган 8.839 тонна
пахта учун 20.718.871 сўмни ундириши лозим бўлган.
Ўзбекистон Республикаси ИПК 276-моддасига кўра, суд ишни апелляция
инстанциясида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг
қонунийлигини ва асослилигини текширади. Суд янги далилларни
текшириши ва янги фактларни аниқлаши мумкин.
ИПК 279-моддаси биринчи қисми 3-бандига кўра, ҳал қилув қарорида
баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун
асос бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддаси 1-қисмида суд ҳаражатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорида мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Шунинг учун апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини
қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор
қилишни, даъво талабини қисман қаноатлантириш тўғрисида янги қарор
қабул қилишни, даъвогарни даъво талабини қисман қаноатлантиришни,
“INDORAMA AGRO” МЧЖ хорижий корхонасидан, “NAVNIYOZOV HAYDAR”
фермер хўжалиги фойдасига ортиқча топширилган пахта учун 20.718.870 сўм
фоиз ва 66.000 сўм почта ҳаражатини ундиришни, даъво талабини қолган
қисмини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи босқич суди учун
“INDORAMA AGRO” МЧЖ хорижий корхонасидан Республика бюджетига
414.377,4 сўм ва апелляция инстанцияси учун 207.188,7 сўм давлат божи
ундиришни, Даъвонинг рад этилган қисми бўйича даъвогар давлат божи
тўлашдан озод этилганлиги сабабали давлат божи ундирмасликни лозим
топди.
Юқоридагиларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 274 – 279, 280- моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Касби туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
Кенгашининг апелляция шикояти қаноатлантирилсин.
Касби туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 3 августдаги ҳал қилув
қарори бекор қилинсин.
Янги қарор қабул қилинсин. Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
“INDORAMA AGRO” МЧЖ хорижий корхонасидан, “NAVNIYOZOV HAYDAR”
фермер хўжалиги фойдасига ортиқча топширилган пахта учун 20.718.870 сўм
фоиз ва 66.000 сўм почта ҳаражати ундирилсин.
Биринчи босқич суди учун “INDORAMA AGRO” МЧЖ хорижий
корхонасидан Республика бюджетига 414.377,4 сўм ва апелляция инстанцияси
учун 207.188,7 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво талабини қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Иш бўйича ижро варақалари берилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Қарор устидан Ўзбекистан Республикаси Олий судининг иқтисодий
судлов хайъатига кассация тартибида шикоят бериш мумкин.
Раислик этувчи:
М.Бозоров
Ҳайъат аъзолари:
Д.Рахимов
Ҳ.Турсунов