← Назад
Решение #486956 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| кодекси | 111 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1804-2302/****-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(банкдаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туриш
тўғрисида)
2023 йил 4 октябрь
Косон туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Турақулов
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Тилавованинг котиблигида, аризачи
*****нинг жавобгар *****фермер хўжалигига нисбатан банкдаги
ҳисобварақлар бўйича операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб
туриш тўғрисидаги аризаси бўйича ишни аризачи вакили **** (2023 йил
15 майдаги 23-35152-сонли ишончномага асосан) иштирокида (жавобгар
вакилининг ишти рокисиз) суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Аризачи ***** (бундан кейин матнда даъвогар деб юритилади) судга
ариза билан мурожаат қилиб жавобгар *****фермер хўжалиги (бундан
кейин матнда жавобгар деб юритилади)нинг банклардаги ҳисоб
варақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб
туришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили жавобгар бугунги суд
муҳокамаси кунига қадар солиқ ҳисоботини тақдим этмаганилигини
маълум қилиб, аризани тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этмади.
Жавобгарнинг шахсий электрон манзилига ишни кўриш хақидаги суд
ажрими электрон шаклда юборилганлигини тасдиқловчи далил иш
ҳужжатларида мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процуссуал кодекснинг 128моддасининг бешинчи қисмида кўра ажримнинг кўчирма нусхаси суд
томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини
тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган
кундан эътиборат уч кун ўтган бўлса, ушбу иштирокчи тегишли трзда
хабардор қилинган деб ҳисобланади.
Шу боисдан суд ишни жавобгар вакининг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топди.
Суд ишда мавжуд ҳужжатларни таҳлил қилиб аризачи вакилининг
тушунтиришини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги
асосларга кўра аризани қаноатлантиришни, мазкур тоифадаги низолар
бўйича тарафларнинг давлат божи тўловидан озод қилинганлигини
инобатга олишни лозим деб топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича жавобгар *****фермер хўжалиги
томонидан солиқ ҳисоботи ва (ёки) молиявий ҳисобот, камерал назорат
натижалари бўйича тафовутларнинг асослари ёхуд аниқлаштирилган
солиқ ҳисоботи белгиланган тартибда ва муддатда солиқ инспекциясига
тақдим қилинмаган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддасига кўра
солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг
раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга
қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг)
банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга
тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига
асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг
(солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд
томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади.
Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари
бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида қарор электрон шаклда
солиқ органи томонидан банкка юборилади. Бир вақтнинг ўзида солиқ
органи томонидан солиқ тўловчининг шахсий кабинетига унинг банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операциялар тўхтатиб турилиши тўғрисида
хабарнома бунинг сабабларини кўрсатган ҳолда юборилади.
Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи
томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ
мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун қуйидаги ҳолларда
қўлланилиши мумкин:
1) ушбу солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига
молиявий ва (ёки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг
белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим
этилмаганда;
2) солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органининг
камерал солиқ текшируви натижалари бўйича талабномасига
тушунтиришлар ва (ёки) тузатишлар белгиланган муддатда тақдим
этилмаганда, шунингдек солиқ тўловчи томонидан солиқ органи талаб
қилган ҳужжатлар тақдим этилмаганда ва бошқалар.
Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақ бўйича
операцияларнинг тўхтатиб турилиши банклар томонидан солиқ
тўловчининг (солиқ агентининг) барча ҳисобварақлари бўйича барча
чиқим операциялари тўхтатиб турилишини англатади.
Солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳининг масъул
иштирокчиси томонидан солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим
этишнинг белгиланган муддати ўтгач ўн кун ичида тақдим этилмаган
тақдирда, банкдаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туриш
тўғрисидаги қарор масъул иштирокчининг ёки ушбу консолидациялашган
гуруҳ барча иштирокчиларининг операцияларига нисбатан солиқ органи
раҳбари (унинг ўринбосари) томонидан қабул қилиниши мумкин.
Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақ бўйича
операцияларнинг тўхтатиб турилиши фуқаролик қонун ҳужжатларига
мувофиқ биринчи навбатда кўрсатилган тўловларга, шунингдек қонун
ҳужжатларига мувофиқ ундирувга йўл қўйилмайдиган банклардаги
ҳисобварақларга татбиқ этилмайди.
Юқоридагиларга кўра, суд аризани қаноатлантиришни, тарафлар
ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат
божи тўлашдан озод этилганлиги сабабли давлат божи ундирмасликни
лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 112113, 170, 176-179, 186, 221, 222-моддаларини қўллаб, суд
Ариза қаноатлантирилсин.
Жавобгар *****фермер хўжалигининг банклардаги ҳисобварақлари
бўйича операциялари (бюджетга тўловлар, иш ҳақи, нафақалар,
шунингдек ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса оқибатида соғлиқ ва
ҳаётга етказилган зарарни қоплаш учун тўлаб бериладиган маблағлар
бундан мустасно) чиқиш қисми солиқ ҳисоботлари тақдим этилгунга
қадар тўхтатиб қўйилсин.
Жавобгар *****фермер хўжалиги хизмат кўрсатувчи барча банклар
ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйишга сабаб бўлган
ҳолатлар тўлиқ бартараф этилгандан сўнг аризачи ***** томонидан
тақдим этиладиган ёзма кўрсатма (қарор)га асосан ҳисобварақлар бўйича
операциялар тиклансин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон ўн кунлик муддатда
апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) ҳуқуқига эга.
Судья
А.Турақулов