← Назад
Решение #487326 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 16 | — | law | |
| амда | 19 | — | law | |
| нинг | 215 | — | law | |
| ИПК | 221 | — | law | |
| ИПК | 222 | — | law | |
| онуннинг | 19 | — | law | |
| онуни | 13 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1101-2301/8654-сонли иқтисодий иш
.................................ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 3 октябрь
сонли иш
4-1101-2301/8654-
.................................туманлараро иқтисодий судининг раиси С.Солиев,
судья ёрдамчиси Н.Бобоёровнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи
.................................нинг
жавобгар
“.................................”
МЧЖнинг
.................................тумани, ................................. МФЙ, ................................. кўчаси
манзилидаги “Ҳайвонлар ичакларини қайта ишлаш, чарви ёғларини
эритиш” цехи фаолиятини тўхтатиш тўғрисидаги аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни аризачи вакили ..................... (2023 йил 11
сентябрдаги 01/2217-сонли ишончнома билан), жавобгар вакили
........................... (раҳбар)ларнинг иштирокида, суднинг маъмурий биносида,
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
................................. (бундан буён матнда аризачи деб юритилади)
.................................туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат
қилиб, “.................................” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади)га тегишли цехнинг фаолиятини тўхтатишни сўраган.
Суд мажлисида аризачи вакили жавобгар Тошкент вилояти,
.................................тумани, ................................. МФЙ, ................................. кўчаси
манзилида жойлашган корхонадан ижара шартномаси асосида
фойдаланиб келиб, ҳайвонлар ичакларини қайта ишлаш фаолиятини
йўлга қўйганлиги, ишлаб чиқариш натижасида турли зарарли моддалар,
нохуш хид чиқиши сабабли аҳолининг норозилигига сабаб
бўлаётганлиги, санитария қоидалари ва нормалари талабларига кўра
бундай фаолият тури билан шуғулланиш учун аҳоли яшаш ҳудудидан
1000 метр ҳимоя минтақаси сақланиши лозимлиги, аммо бундай
тартибга риоя этилмаганлигини таъкидлаб, аризани қаноатлантиришни
сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили ариза талабига қисман эътироз
билдириб, чет давлатдан замонавий фильтрлар келтириш ва уни тез
кунларда ишга туширишни режалаштираётганлиги, шунда атрофга
қўланса ҳид тарқалмаслиги, жамият кўплаб фуқароларни иш билан
таъминлаганлигини маълум қилиб, аризани рад қилишни сўради.
Суд, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, суд мажлисида иштирок этган
аризачи ва жавобгар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги
асосларга кўра аризани қаноатлантиришни лозим топади:
Иш ҳужжатларидан кўринишича, маҳаллий аҳолининг жамоавий
бўлиб ёзган мурожаати асосида “Назарбек Ҳайратий агро” МЧЖга
тегишли бўлган Тошкент вилояти, .................................тумани, .................................
МФЙ, ................................. кўчасидаги бино-иншоотдан ижара шартлари
асосида фойдаланиб келаётган жавобгарнинг фаолиятида Ўзбекистон
Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг
ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг
2023 йил 9 августдаги ТМ-00-06181-сонли хати ҳамда аризачининг
2023 йил 12 августдаги 7-сонли буйруғи асосида “Аҳолининг санитарияэпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Бош давлат санитария врачи томонидан тасдиқланган 0350-17-сонли
СанҚиН “Санитарные нормы и правила по охране атмосферного воздуха
населенных мест Республики Узбекистан” нормалари, 0346-17-сонли
СанҚиН “Санитарные правила и нормы для предприятий и производств
частной формы собственности и индивидуальной деятельности”,
0293-11-сонли СанҚиН “Гигиенические нормативы перечень предельно
допустимых концентраций (ПДК) загрязняющих веществ в атмосферном
воздухе населенных мест на территории Республики Узбекистан”
нормаларига риоя этилиши юзасидан текшириш ўтказилган.
Текширишда жавобгар ҳайвонларнинг ичакларини қайта ишлаш
фаолиятини йўлга қўйиши натижасида экология ва санитария талаблари
нормалари жиддий равишда бузилганлиги, ишлаб чиқариш цехида
ҳайвон ичаклари махсус идишларда ювилиши, улар майдаланиши, қайта
ишланиб, ичаклар қуритилиши, аммо ушбу жараёнлардан ҳосил бўлган
нохуш ва бадбўй ҳидларни бартараф этиш учун махсус ускуналар
ўрнатилмаганлиги, цех ичида ҳавони алмаштириш учун вентиляция
тизими ва махсус ёпиқ музлаткичли омборхоналар ташкил
этилмаганлиги, булардан ташқари ичакларни ювиш жараёнида ҳосил
бўладиган чиқинди ишлаб чиқариш сувлари учун мўлжалланган ўра
гидроизоляция қилинмаганлиги, чарви ёғини эритиш жойи санитария
гигиеник талабларга зид равишда ташкил этилганлиги, чарви ёғларни
эритиш жараёнида ҳосил бўладиган оқава сувлар тиндирилмасдан, ҳудуд
ташқарисига ташланиб келиши, дезинфекция, дератизация ва
дезинсекция тадбирларини ўтказиш учун тегишли ташкилотлар билан
шартномалар тузилмаганлиги кабилар аниқланган ва бу ҳақда 2023 йил
18 августда жавобгарнинг иштирокида далолатнома тузилган.
Далолатномада “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги
тўғрисида”ги Қонунининг 16-моддаси ҳамда 19-моддаси талаблари
ижроси таъминланмаганлиги ҳам кўрсатилган.
“Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги
Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Бош
давлат санитария врачи томонидан тасдиқланган 0350-17-сонли СанҚиН
“Санитарные нормы и правила по охране атмосферного воздуха
населенных
мест
Республики
Узбекистан”
қоидаларининг
6.1.7-банди бўйича жавобгарнинг санитария ҳимоя минтақаси аҳоли
яшаш жойидан 1000 метр бўлиши талабига риоя этилмаганлиги боис
аризачи судга ариза билан мурожаат қилган ва жавобгарнинг
фаолиятини тўхтатишни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 14 июндаги
“Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-3619-сонли
Фармонига мувофиқ 2005 йилнинг 1 июлидан бошлаб тадбиркорлик
субъектларига нисбатан ҳуқуқий таъсир чоралари фақат суд орқали
қўлланилиши тартиби жорий этилган.
Ўзбекистон республикаси иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 215-моддасига кўра ҳуқуқий
таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги аризалар билан судларга
назорат қилувчи органлар мурожаат этишга ҳақли.
ИПК 221-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, суд ҳуқуқий
таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганда суд
мажлисида: ҳуқуқбузарлик ҳодисаси бўлган-бўлмаганлигини ва унинг
содир этилганлиги фактини; текшириш учун ва текшириш натижалари
бўйича далолатнома ёки бошқа ҳужжат тузиш учун асослар ва назорат
қилувчи органнинг ваколатлари бор-йўқлигини; ҳуқуқий таъсир
чорасини қўллаш учун асослар бор-йўқлигини аниқлайди.
ИПК 222-моддаси учинчи қисмининг 4-банди мазмунига кўра,
фаолият тўхтатиб туриладиган муддат, фаолият қандай шартлар
бажарилгунига қадар тўхтатиб турилаётганлиги ҳуқуқий таъсир
чорасини қўллаш тўғрисида билдирилган талаб қаноатлантирилган
тақдирда, суд ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида кўрсатилиши
кераклиги белгиланган.
"Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида"
Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 16-моддасида юридик шахслар ва
якка тартибдаги тадбиркорлар: аҳолининг санитария-эпидемиологик
осойишталиги тўғрисидаги қонунчилик, шунингдек давлат санитария
назоратини амалга оширувчи мансабдор шахсларнинг қарорлари ва
кўрсатмалари талабларини бажариши; юқумли ва паразитар
касалликлар пайдо бўлган тақдирда уларни бартараф этиш мақсадида
санитария-гигиена тадбирларини ва эпидемияга қарши тадбирларни
ишлаб чиқиши ҳамда амалга ошириши; ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш
ҳамда аҳолига реализация қилиш пайтида маҳсулотнинг, шунингдек
бажарилаётган ишлар ва кўрсатилаётган хизматларнинг хавфсизлигини
таъминлаши; маҳсулотни ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва аҳолига
реализация қилиш, ишларни бажариш ҳамда хизматларни кўрсатиш
пайтида санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига
риоя этиши; аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигига
таҳдид солувчи авария вазиятлари, технологик жараёнларнинг
бузилишлари тўғрисида маҳаллий давлат ҳокимияти органларига,
давлат санитария назоратини амалга оширувчи органларга ишончли
ахборот тақдим этиши шартлиги белгиланган.
Мазкур Қонуннинг 19-моддасида юридик ва жисмоний шахслар
объектларни режалаштириш, лойиҳалаштириш ва қуриш, корхоналарни
техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш ҳамда ишга тушириш
пайтида санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига
риоя этиши шартлиги белгиланган.
“Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекисон
Республикаси Қонунининг 13-моддасида атмосфера ҳавосига доимий ва
кўчма ифлослантирувчи манбалардан ифлослантирувчи моддалар
чиқарилишининг йўл қўйиладиган доирадаги нормативларини бузиш
билан боғлиқ бўлган фаолият маҳаллий давлат ҳокимияти органлари,
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш
давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ваколатларига
мувофиқ уларнинг қарори билан чекланиши, тўхтатиб турилиши,
зарарли таъсир кўрсатиш сабабларини бартараф этиш мумкин бўлмаган
тақдирда эса, тугатилиши мумкин. Тадбиркорлик субъектларининг
фаолиятини чеклаш, тўхтатиб туриш (бундан фавқулодда вазиятлар,
эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва соғлиғи учун бошқа реал хавф
юзага келишининг олдини олиш билан боғлиқ ҳолда ўн иш кунидан кўп
бўлмаган муддатга чеклаш, тўхтатиб туриш ҳоллари мустасно) ёки
тугатиш суд тартибида амалга оширилиши белгиланган.
ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра ташкилотлар ва
фуқароларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги
ишлар кўриб чиқилаётганда, ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш учун
асос бўлган ҳолатларни исботлаш мажбурияти назорат қилувчи орган
зиммасига юклатилади.
Суд, ариза талабини муҳокама қилиб, аризачининг важлари
асослилиги эканлиги, жавобгар томонидан зарарли ишлаб чиқариш
фаолияти аҳоли яшаш ҳудудига ҳимоя минтақаси сақланмай
жойлаштирилганлиги боис аризани қаноатлантиришни лозим топади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
талабига кўра, аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш
тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўловидан озод қилинган.
Юқоридагиларга кўра, суд иш бўйича давлат божи ундирмасликни,
ариза тақдим этишда аризачи томонидан тўланган 33 000 сўм почта
харажатини жавобгардан аризачи фойдасига ундиришни лозим топади.
5
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 217, 221, 222-моддаларини қўллаб, суд
Арз қилинган талаб қаноатлантирилсин.
“.................................”
МЧЖга
тегишли
Тошкент
вилояти,
.................................тумани, ................................. МФЙ, ................................. кўчаси
манзилидаги “Ҳайвонлар ичакларини қайта ишлаш, чарви ёғларини
эритиш” цехининг фаолияти тўхтатилсин.
“.................................” МЧЖ ҳисобидан ................................. фойдасига 33 000
сўм почта харажати ундирилсин.
“.................................” МЧЖ томонидан фаолиятнинг тўхтатиб туришга
сабаб бўлган ҳолатлар тўлиқ бартараф этилгандан сўнг, .................................
томонидан тақдим этиладиган ёзма кўрсатмаси (қарори) асосида
“.................................” МЧЖнинг фаолияти тиклансин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан 10 кун муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
С.Солиев