← Назад
Решение #487355 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2302/49550-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 3 октябрь
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг судьяси П.Закирова,
судья ёрдамчиси Д.Каримовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар
AAAнинг жавобгар SSS ҳисобидан 10 000 000 сўм етказилган зарарни
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий
ишни даъвогар вакили С.Исмаилов (2023 йил 12 майдаги рақамсиз
ишончнома ва 2023 йил 20 майдаги 26-сонли адвокатлик ордери
асосида) иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
A Н И Қ Л А Д И:
AAA (бундан кейин матнда даъвогар деб юритилади) ва SSS
(бундан кейин матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2018 йил
15 февралда транспорт ва машина-механизм воситаларини ижарага
бериш шартномаси тузилган.
Даъвогар шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажариб техника
воситаларини ижарага берган. Жавобгар эса мажбуриятларини лозим
даражада бажармай, ижара тўловларини тўлиқ амалга оширмаган.
Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 2023 йил 22 май ҳолатига
131 423 872,42 сўм қарздорлиги юзага келган.
Шу сабабли даъвогар ва “Capital Legal Services” адвокатлик бюроси
(бундан кейин матнда адвокатлик бюроси деб юритилади) ўртасида
2023 йил 19 майда 13/ХОЗ-сонли юридик хизмат кўрсатиш шартнома
тузилган.
Мазкур шартномага кўра адвокатлик бюроси даъвогарга Тошкент
туманлараро
иқтисодий
судида
юридик
хизмат
кўрсатиш
мажбуриятини, даъвогар эса адвокатлик хизмати учун 10 000 000 сўм
мукофот пулини тўлаб бериш мажбуриятини олган.
Даъвогар шартнома шартига мувофиқ ҳолда 2023 йил 22 майда
0013247770-сонли мемориал ордер билан 10 000 000 сўм мукофот
пулини адвокатлик бюроси ҳисоб рақамига ўтказиб берган.
Адвокатлик бюросининг хизмати билан Тошкент туманлараро
иқтисодий судининг 4-1001-2304/23525-сонли иши бўйича 2023 йил
2 июнда суд буйруғи чиқарилиб, унга кўра жавобгар ҳисобидан даъвогар
фойдасига 131 423 872,42 сўм дебитор қарздорлик, 658 000 сўм давлат
божи ва 17 000 сўм почта харажатлари ундирилиши белгиланган.
Ўз ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун юридик хизмат
кўрсатиш шартномаси тузилиб, 10 000 000 сўм тўловни амалга
оширганлиги, бунинг натижасида шу миқдорда моддий зарар
кўрганлиги важи билан даъвогар жавобгарга нисбатан Тошкент
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 28 августдаги
ажрими билан жавобгар статистика органининг расмий сайтидан
олинган маълумотга кўра жавобгар Тошкент вилояти, Янгийўл
туманидан рўйхатдан ўтганлиги боис иқтисодий иш Зангиота
туманлараро иқтисодий судига ўтказилган.
Зангиота туманлараро иқтисодий
судининг 2023
йил
11 сентябрдаги ажрими билан иқтисодий иш ҳужжатлари иш юритишга
қабул қилинган ва суд муҳокамасига тайинланган
Суд мажлисида даъвогар вакили иштирок этиб, даъвогар ҳуқуқий
ёрдам олиш мақсадида шартнома тузганлиги ва шу асосда тўловни
амалга оширганлиги, бунинг натижасида унга зарар етганлигини
таъкидлаб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакил иштирокини
таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
кейин матнда ИПК деб юритилади) 127-моддаси биринчи қисмига кўра,
ишда иштирок этувчи шахслар суд муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида суд ажрими орқали хабардор қилинади, ажрим
топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали юборилади
ёки ушбу шахсларга тилхат олиб топширилади ёхуд хабардор
қилинганлиги факти қайд этилишини таъминлайдиган алоқа
воситаларидан фойдаланган ҳолда хабардор қилинади.
ИПК 170-моддасининг учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти
ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкинлиги белгиланган, шунга кўра ишда иштирок этувчи
шахслар белгиланган тартибда хабардор этилганлигини инобатга олиб,
суд низони мазмунан кўриш учун тўсқинлик қилувчи ҳолатлар мавжуд
эмас деб ҳисоблайди.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини эшитиб, иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво
аризасини қаноатлантиришни рад этишни ҳамда суд харажатларини
даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасида ҳар
ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар
билан ҳимоя қилишга ҳақли эканлиги, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва
эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган
2
муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб
чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан кейин
матнда ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра, фуқаролик ҳуқуқ ва
бурчлари қонунда фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари вужудга келишининг
асоси сифатида назарда тутилган давлат органларининг ёки
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳужжатларидан ҳам
вужудга келади.
ФК 14-моддасига кўра агар қонун ёки шартномада зарарни камроқ
миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига
етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкин.
Зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини
тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг молмулки йўқолиши ёки тушунилади.
“Мажбуриятларни
бажармаганлик
ёки
лозим
даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик
қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” Олий
хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг
19-бандида зарарни қоплаш билан боғлиқ низоларни ҳал этишда судлар
зарарга шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки лозим
даражада бажарилмаганлиги муносабати билан тарафнинг қилган
харажатлари, мол-мулк йўқолиши ёки шикастланиши, шунингдек агар
иккинчи тараф шартнома мажбуриятларини бажарганда тараф олиши
мумкин бўлган, лекин унинг ололмай қолган даромадлари, ҳуқуқи
бузилган шахснинг ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим
бўлган харажатлари ҳам кириши (ФК 14-моддасининг иккинчи қисми),
бундай харажатларнинг зарурийлиги ва уларнинг тахминий миқдори
асослантирилган ҳисоб-китоб, товар, иш, хизмат кўрсатишдаги
камчиликларни бартараф этиш учун кетадиган харажатлар сметаси
(калькуляция) сифатидаги далиллар, мажбуриятларни бузганлик учун
жавобгарлик даражасини белгиловчи шартнома ва бошқалар билан
тасдиқланган бўлиши кераклиги ҳақида тушунтириш берилган.
Аниқланишича, адвокатлик бюроси ҳисоб рақамига ўтказиб
берилган 10 000 000 сўм миқдоридаги тўлов фуқаро DDD томонидан
амалга оширилган.
Гарчи фуқаро DDD даъвогар раҳбари ҳисобланиб, юридик хизмат
учун тўлов даъвогар жамият номидан амалга оширилган бўлсада,
мазкур ҳолат даъвогар жамиятга зарар етганини англатмайди.
ИПК 68-моддасининг биринчи қисмида ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс, шу жумладан, даъвогар ҳам ўз талабига асос қилиб
келтираётган ҳоларларни исботлаши кераклиги белгилаб қўйилган.
Суд даъвогар томонидан иш ҳужжатларига илова қилинган
10 000 000 сўм миқдорида тўлов амалга оширилганлиги тўғрисидаги
мемориал ордерни унга зарар етганлиги ҳолатини исботловчи далил
3
деб ҳисобламайди. Шу сабабли даъво талабини асоссиз деб топиб, уни
рад қилишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасида суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра суд даъво талабини қаноатлантиришни
рад этишни, даъво талаби асоссиз эканлиги боис олдиндан тўланган суд
харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 127, 170, 176, 192-моддаларига асосланиб, суд
Қ И Л Д И:
Даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин.
AAA томонидан тўланган суд харажатлари ўзининг зиммасида
қолдирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи
шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб
чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин.
Раислик қилувчи, судья
П.Закирова
4