← Назад
Решение #487891 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 20 | — | law | |
| онуни | 14 | — | law | |
| онуннинг | 33 | — | law | |
| нинг | 215 | — | law | |
| ИПК | 217 | — | law | |
| ИПК | 221 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1101-2301/8868-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 3 октябрь
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг раиси .................................,
судья ёрдамчиси Н.Бобоёровнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги “.................................”
давлат муассасасининг жавобгар “.................................” МЧЖга дори воситалари
ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун 2019 йил 10 июнда
берилган №425-сонли лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги аризаси
бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни аризачи вакили ..................... (2023 йил
20 сентябрдаги 25/01-932-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили
............... (шахсни тасдиқловчи ҳужжат асосида, сўзидан дорихона
сотувчи)ларнинг
иштирокида,
суднинг
маъмурий
биносида,
видеоконференцалоқа
режимида
(кўмаклашувчи
суд
Тошкент
туманлараро иқтисодий суди), очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“.................................” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
томонидан дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация
қилиш
учун
2019 йил 10 июнда берилган №425-сонли лицензия асосида Тошкент
вилояти, Тошкент тумани, Келес шаҳарчаси, Келес йўли кўчаси, 120-уйда
фаолият юритиб келган.
Фуқаро К.Шукуров Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш
вазирлиги “.................................” давлат муассасаси (бундан буён матнда
аризачи деб юритилади)га шикоят билан мурожаат қилиб, жавобгар дори
воситаларини сотиш фаолияти билан ноқонуний равишда шуғулланиб
келаётганлиги, хусусан у яроқлилик муддати ўтган ҳамда мувофиқлик
сертификати мавжуд бўлмаган дори воситаларини сотиб келаётганлигини
маълум қилиб, ўзи харид қилган дори воситаларининг сифатини
текшириб беришни сўраган.
Шунга кўра, аризачининг 2023 йил 7 августдаги 14-сонли буйруғи ва
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик
субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш
бўйича вакилнинг 2023 йил 4 августдаги (текшириш коди 419-951-213)
келишуви асосида 2023 йил 7 август куни муассасанинг Фармацевтика
фаолиятини
лицензиялаш
бошқармаси
бошлиғи
ўринбосари
У.Жуманиёзов, бош мутахассислар С.Омилов ва Д.Мансурбековлар
томонидан текшириш ўтказилган.
Текшириш натижасига кўра 2023 йил 7 август куни 18-сонли
далолатнома расмийлаштирилган. Текширишда дорихона савдо залидан
30 турдаги сифати кафолатланганлигига шубҳа уйғотган дори воситалари
жавобгар жамиятнинг вакили Т.Тиллахўжаевнинг иштирокида сифат
назорати учун намуна тариқасида танлаб олинган.
Аризачининг 2023 йил 14 августдаги 1469-сонли ҳамда
18 августдаги 04/14751533-сонли хатларида танлаб олинган дори
воситаларидан 29 турдагисига мувофиқлик сертификати мавжуд
эмаслиги, 14 турдаги дори воситалари эса тиббиёт амалиётида
қўлланилишига рухсат этилган дори воситалари, тиббий буюмлар ва
тиббий техника Давлат рўйхатидан ўтмаганлиги маълум қилинган.
Шунга кўра, аризачи судга мурожаат қилиб, жавобгарга дори
воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун
берилган лицензияни бекор қилишни сўраган.
Суд мажлисида аризачи вакили ариза талабини қувватлаган бўлса,
жавобгар вакили аризага эътирози йўқлиги, текширишда аниқланган
камчиликларни инкор этмаслиги, фақат қонунбузилиш ҳолатларини
бартараф этиш учун унга имкон бериш ва лицензияни бекор қилиш
талабининг ўрнига жарима жазосини тайинлашни сўради.
Суд,
ишда
иштирок
этувчи
шахслар
вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб,
қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантиришни лозим топади:
“Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги
Ўзбекистон
Республикаси
Қонунининг
20-моддасида
сифатсиз,
қалбакилаштирилган,
Ўзбекистон
Республикасида
рўйхатдан
ўтказилмаган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, шунингдек
Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг
ғайриқонуний нусхаларини харид қилиш, чакана реализация қилиш ҳамда
улардан фойдаланиш тақиқланиши, дори воситаларини ва тиббий
буюмларни чакана реализация қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда амалга оширилиши
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
6 апрелдаги 185-сонли қарори билан тасдиқланган “Дори воситаларини ва
тиббий буюмларни чакана реализация қилиш тартиби тўғрисида”ги
Низомнинг 11-бандида белгиланган тартибда сертификатланиши лозим
бўлган дори воситалари ва тиббий буюмларни мувофиқлик
сертификатларисиз чакана реализация қилиш тақиқланиши, 12-бандида
эса сифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида
рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларини ва тиббий буюмларни,
шунингдек Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори
воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини харид қилиш, чакана
реализация қилиш ҳамда улардан фойдаланиш тақиқланиши белгиланган.
Текширишда намуна учун танлаб олинган дори воситаларидан
29 турдагисига мувофиқлик сертификати мавжуд эмаслиги, 14 турдаги
дори воситалари эса тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган
дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника Давлат рўйхатидан
ўтмаганлиги аниқланган.
“Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасида
лицензиялаш соҳасидаги ваколатли органларнинг бир қатор ваколатлари
белгиланган бўлиб, уларга лицензияларни бекор қилиш ёки ушбу
Қонуннинг 33-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда
лицензияларни бекор қилиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат
қилиш ваколати ҳам берилган.
Ушбу Қонуннинг 33-моддасида лицензияни ва рухсат этиш
хусусиятига эга ҳужжатни бекор қилиш тартиби белгиланган бўлиб, унга
кўра, лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат ушбу модда
биринчи қисмининг еттинчи — ўнинчи хатбошиларида кўрсатилган
ҳолларда суд томонидан бекор қилиниши, шу жумладан лицензиат ёки
рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олган шахс томонидан лицензия
ёки рухсат бериш талаблари ва шартлари мунтазам равишда (бир йил
давомида икки ва ундан ортиқ маротаба) ёки бир маротаба қўпол равишда
бузилганда, агар мазкур қоидабузарликлар фуқароларнинг ҳаёти ва
соғлиғига зиён, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний
манфаатларига, жамоат хавфсизлигига зарар ҳамда атроф-муҳитга зиён
етказилишига олиб келган бўлса лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига
эга ҳужжат суд томонидан бекор қилиниши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил
21 февралдаги қарори билан тасдиқланган “Махсус электрон тизим
орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисида ягона
Низом” 29-иловасининг 9-бандида лицензия талаблари ва шартлари
белгиланган бўлиб, ушбу банднинг “б”-кичик бандида дори воситалари ва
тиббий буюмларни мувофиқлик сертификатларисиз сақлаш ва (ёки)
реализация қилиш, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган,
сифатсиз, қалбакилаштирилган дори воситаларини ва тиббий буюмларни,
шунингдек, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори
воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини сақлаш ва (ёки) реализация
қилиш, дори воситалари ва тиббий буюмларнинг фармацевтик
маълумотга эга бўлмаган шахс томонидан реализация қилинишига,
фаолиятни лицензияда кўрсатилмаган манзилда амалга оширилишига йўл
қўйилмаслиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 215-моддасига кўра ҳуқуқий
таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги аризалар билан судларга назорат
қилувчи органлар мурожаат этишга ҳақли.
ИПК 217-моддаси биринчи қисмининг 6-бандига асосан
тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари билан шуғулланиш учун
лицензияларнинг (рухсатномаларнинг) амал қилишини ўн иш кунидан
кўп бўлган муддатга тўхтатиб туриш ёки уларнинг амал қилишини
тугатиш ва лицензияларни (рухсатномаларни) бекор қилиш ҳуқуқий
таъсир чораси ҳисобланади.
ИПК 221-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ суд ҳуқуқий
таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганда ҳуқуқий
таъсир чорасини қўллаш учун асослар бор-йўқлигини аниқлайди.
Суд, жавобгар ўзига тегишли дорихонада мувофиқлик сертификати
мавжуд бўлмаган, шунингдек тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат
этилган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника Давлат
рўйхатидан ўтмаган дори воситаларини реализация қилиб, лицензия
талаблари ва шартларини қўпол равишда бузганлиги учун ариза талабини
асосли деб ҳисоблайди.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига кўра иш бўйича давлат божи
ундирилмайди, ИПКнинг 118-моддасига асосан суд чиқимлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-179, 215-222-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Арз қилинган талаб қаноатлантирилсин.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан
дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун
2019 йил 10 июнда “.................................” МЧЖга берилган №425-сонли
лицензия бекор қилинсин.
“.................................” МЧЖ ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни
сақлаш вазирлиги “.................................” давлат муассасасининг фойдасига 33
000 сўм почта харажати, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит
ҳисобварағига эса ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан
боғлиқ 82 500 сўм харажат ундирилсин.
Ҳал қилув қарори ўн кунлик муддат ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг ижро варалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан 10 (ўн) кунлик муддат ичида
апелляция тартибида шикоят қилиш (прокурор ишда иштирок этувчи
шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
.................................