← Назад
Решение #488798 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
14
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 157 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 157 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 157 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 157 | — | code_article | |
| ФКнинг | 237 | — | law | |
| ФКнинг | 237 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПК | 72 | — | law | |
| ИПК | 72 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1804-2301/2314-сонли иш иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН
ҲАЛ
РЕСПУБЛИКАСИ
ИДАН
ҚИЛУВ ҚАРОРИ
НОМ
2023 йил 28
сентябрь
Косон
туманлараро
иқтисодий
судининг
судьяси
А.Н.Турақулов раислигида, судъя ёрдамчиси Ф.Тилавованинг
котиблигида, Вилоят прокуратураси даъвогар – Муборак туман
“Мухаммадрасул” МЧЖ манфаатида жавобгар – Муборак туман
ҳокимлиги
Ободонлаштириш
бошқармаси
ҳисобидан
270.056.464 сўм асосий қарз ундириб бериш тўғрисидаги даъво
аризаси юзасидан ишни даъвогар вакили Д.Мустафаев (шахсий
маълумотнома асосида), жавобгар вакили А.Садинов (2023 йил
05
сентябрдаги
12-сонли
ишончнома
асосида),
ободонлаштириш бошқармаси ходимлар бўлими Б.Тўраев
(шахсий маълумотнома асосида) Муборак туман ҳоким
ўринбосари А.Холиқов (шахсий маълумотнома асосида),
иштирокида Муборак туман хокимлиги биносида бўлиб ўтган
очиқ суд мажлисида иш ҳужжатлари билан биргаликда кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Вилоят прокуратураси даъвогар – Муборак туман
“Мухаммадрасул” МЧЖ (кейинги ўринларда даъвогар деб
юритилади) манфаатида Косон туманлараро иқтисодий судига
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар - Муборак
туман ҳокимлиги (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади)
ҳисобидан 270.056.464 сўм асосий қарзни ундириб беришни
сўраган.
Вилоят
прокуратураси
“Мухаммадрасул”
МЧЖ
манфаатида Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал
кодексининг 157-моддаси 1-қисмига асосан даъво талабини
ўзгартириш тўғрисида ариза билан мурожаат қилиб, унга кўра
киритилган асосий даъво талабидаги жавобгар Муборак туман
хокимлиги зиммасига даъвогар “Мухаммадрасул” масъулияти
чекланган жамияти билан пудрат шартномаси тузиш
мажбуриятини юклашни ва жавобгар Муборак тумани
ҳокимлиги ҳисобидан 241 708 232 сўмлик маблағни ундириб
беришни сўраб ариза билан мурожаат қилган.
Косон туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 13
сентябрдаги
4-1804-2301/2314-сонли
ажрими
билан
даъвогарнинг даъво талабини ўзгартириш хақидаги аризаси иш
юритишга қабул қилинган.
даъвони қўллаб қувватлаб, хозирда бажарилган ишлар
юзасидан мутахассислар томонидан ўрганиш утказилиб, унга
кўра жавобгар томонидан жами 241.708.232 сўмлик ишлар
бажарилганлиги, лекин қарздорлик шу кунга қадар тўлаб
берилмасдан келинганлиги, шунга кўра асосий даъво аризаси
билан даъвони талабини ўзгартириш тўғрисидаги аризасини
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари ўз
сузида, даъвогарнинг даъво аризасини тан олишлигини, тўғри
даъвогар томонидан тумандаги домларнинг шифирлерининг
ёпиб ишлар бажарилганлигини, буни мутахассислар томонидан
тақдим этилган маълумотнома билан аниқланганлигини
билдириб, қонуний қарор қабул қилишни билдирди.
Суд мажлисида иштирок этган қўшимча жавобгар вакили,
даъвони тан олмасдан, бажарилган ишларнинг булар қабул
қилиб
олмаганлиги,
даъвогар
томонидан
ишлар
бажарилганлигидан хабари йуқлигини, буларга хужжат
булмаса қарздорликни тўлаб бера олмаслигини билдириб,
даъвони аризасини рад этишни сўради.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларини ўрганиб, иш юзасидан
ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари ва
важларини эшитиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман
қаноатлантиришни ҳамда ишни кўриш
билан боғлиқ суд
харажатларини тарафлардан мутаносиб равишда ундиришни
лозим топади.
Вилоят прокуратураси даъвогар – Муборак туман
“Мухаммадрасул” МЧЖ манфаатида жавобгар – Муборак туман
ҳокимлиги
Ободонлаштириш
бошқармаси
ҳисобидан
270.056.464 сўм асосий қарз ундириб беришни сўраган.
Шунингдек, Вилоят прокуратураси “Мухаммадрасул”
МЧЖ манфаатида Ўзбекистон Республикаси иқтисодий
процессуал кодексининг 157-моддаси 1-қисмига асосан даъво
талабини ўзгартириш тўғрисида ариза билан мурожаат қилиб,
унга кўра киритилган асосий даъво талабидаги жавобгар
Муборак
туман
хокимлиги
зиммасига
даъвогар
“Мухаммадрасул” масъулияти чекланган жамияти билан
пудрат шартномаси тузиш мажбуриятини юклашни ва
жавобгар Муборак тумани ҳокимлиги ҳисобидан 241 708 232
сўмлик маблағни
ундириб беришни сўраб ариза билан
мурожаат қилган.
Иш хужжатларига кўра, Муборак туман ҳокимининг
30.11.2020 йилдаги қарори билан “Тонг” махалласига
жойлашган кўп квартирали уй-жойларга “Муродбахш кун
равнақи” МЧЖ хизмат кўрсатиш белгиланган.
328 198 520 сўмлик смета хужжатлари тузилган. “Тонг” МФЙ
худудидаги 34 уй 448 835 897 сўмлик смета хужжатлари
тузилган. Жами бўлиб 50 ўйларнинг том қисмини мукаммал
таъмирлаш учун 777 034 417 сўмлик смета хужжатлари
тайёрланган.
Муборак туманидаги 50 та куп қаватли ўйларни
том
қисмини қурилиш таъмирлаш ишларини бажарилган иш
хажмлари жойида ўрганиб чиқилганда жами 441.208.232
сўмлик қурилиш таъмирлаш ишлари амалга оширилганлиги
аниқланган.
Бажарилган иш хажмлари учун жами 199 500 000 сўм
молиялаштирилган бўлиб, қолган 241 708 232 сўмлик иш
ҳажмлари молиялаштирилмасдан келинган.
Бу туғрисида вилоят прокуратурасининг 2023 йил 25
сентябрдаги талабномасига асосан вилоят мактабгача ва
мактаб таълими бошқармасининг Таълим ташкилотлари
инфратузилмасини
ривожлантириш
шўбаси
мутахассиси
Н.Жабборов, Муборак туман ҳокими ўринбосари А.Ҳалиқов ва
пудратчи “Мухаммадрасул” МЧЖ рахбари Э.Мустафоевлар
томонидан 2023 йил 26 сентябрь куни расмийлаштирилган
далолатномада хам ўз исботини топган.
Ушбу
қарздорликни
ундириш
юзасидан
даъвогар
томонидан жавобгарга бир неча маротаба огохлантириш
хатлари юборилган бўлсада, ушбу огохлантириш хатлари
жавобсиз қолдирилган.
Натижада ушбу низо келиб чиқиб, даъвогар даъво аризаси
билан иқтисодий судга мурожаат қилган.
Даъвогарнинг даъво талаби қисман асослидир.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён
матнда - ФК) 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ,
бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши белгиланган.
ФКнинг
237-моддасига
кўра,
мажбуриятларни
бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди.
ФКнинг 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки
шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
Хўжалик
суди
Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий
жавобгарлик
тўғрисидаги
фуқаролик
қонун
қарорининг
12-бандига
кўра,
ФКнинг 333моддасига асосан, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада
бошқа тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги учун жавоб беради.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
Хўжалик
суди
Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий
жавобгарлик
тўғрисидаги
фуқаролик
қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163сонли қарорининг 19 бандида “Зарарни қоплаш билан боғлиқ
низоларни ҳал этишда судлар шуни назарда тутишлари
лозимки,
зарарга
шартнома
мажбуриятлари
бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги
муносабати билан тарафнинг қилган харажатлари, мол-мулк,
йўқолиши ёки шикастланиши, шунингдек агар иккинчи тараф
шартнома мажбуриятларини бажарганда тараф олиши мумкин
бўлган, лекин унинг ололмай қолган даромадлари, ҳуқуқи
бузилган шахснинг ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши
лозим бўлган харажатлари ҳам киради (ФК 14-моддасининг
иккинчи қисми) бундай харажатларнинг зарурийлиги ва
уларнинг тахминий миқдори асослантирилган ҳисоб-китоб,
товар, иш, хизмат кўрсатишдаги камчиликларни бартараф
этиш учун кетадиган харажатлар сметаси (калькуляция)
сифатидаги далиллар, мажбуриятларни бузганлик учун
жавобгарлик даражасини белгиловчи шартнома ва бошқалар
билан тасдиқланган бўлиши керак.
Ололмай қолган даромаднинг миқдори (бой берилган
фойда), агар мажбурият бажарилганида, кредитор қилиши
лозим бўлган оқилона харажатларни ҳисобга олибаниқланиши
шарт. Хусусан, хом ашё ёки бутловчи буюмларни етказиб
бермаслик натижасида ололмай қолган даромад тарзидаги
зарарни қоплаш ҳақидаги талаб бўйича бундай даромаднинг
миқдори ушбу товарларнинг харидорлари билан тузилган
шартномада назарда тутилган тайёр маҳсулотларни сотиш
баҳосидан келиб чиққан ҳолда, етказиб берилмаган хом ашё
ёки бутловчи буюмлар қиймати, транспорт –тайёрлаш
харажатлари ва тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш билан
боғлиқ бўлган бошқа харажатларни чегириб ташлаш йўли
билан аниқланиши зарурлиги курсатилган.
Шу сабабли даъвогарнинг охирги даъво талабини
ўзгартириш тўғрисидаги яъни 270.056.464 сўм зарар,
241.708.232 сўм асосий қарзни қаноатлантириш лозим бўлади.
Бундан ташқари вилоят прокуратураси “Мухаммадрасул”
МЧЖ манфаатида Ўзбекистон Республикаси иқтисодий
талабини ўзгартириш тўғрисида ариза билан мурожаат қилиб,
унга кўра киритилган асосий даъво талабидаги жавобгар
Муборак
туман
хокимлиги
зиммасига
даъвогар
“Мухаммадрасул” масъулияти чекланган жамияти билан
пудрат шартномаси тузиш мажбуриятини юклашни сўралган.
Даъвогарнинг бу талаби келишиб булмайди, чунки, иш
хужжатларига асосан ёки тўпланган хужжатларга асосан ушбу
талаб асослантирилмаган, қайд этилган мажбурият юклаш
юзасидан бирон бир хужжатлар тақдим этилмаганлиги сабабли
даъводаги ушбу талабларни рад этишлик лозим бўлади.
ИПКнинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб
келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ишда иштирок
этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб
келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа
шахслар олдида очиб бериши лозим.
ИПК 72-моддасига асосан қонун ҳужжатларига мувофиқ
муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш
ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас.
ИПКнинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб
келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ишда иштирок
этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб
келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа
шахслар олдида очиб бериши лозим.
ИПКнинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг
барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга
амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб
чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буён матнда - ИПК) 118-моддаси 3-қисмида даъвогар
тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи,
агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса,
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда жавобгардан республика бюджетига ундирилиши
белгиланганлиги ушбу модданинг 7-қисмида давлат божи
тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа
шахслар томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг
манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини
қаноатлантириш
рад
этилган
ёки
улар
қисман
қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари
кўзланиб
даъво
тақдим
этилган
шахслардан
даъво
талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига
мутаносиб равишда ундирилиши кўрсатилган.
Суд, ушбу ҳуқуқ нормаларини қўллаб, жавобгар - Муборак
масъулияти чекланган жамияти фойдасига 241.708.232 сўм
зарар ва олдиндан тўланган 33.000 сўм почта харажати,
республика бюджетига 4.831.164,64 сўм давлат божи
ундиришни,
даъвогар
–
“Мухаммадрасул”
масъулияти
чекланган
жамияти
ҳисобидан
республика
бюджетига
3.866.964,64 сўм давлат божи ундиришни даъвони қолган
қисмини рад этишни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Олий
Хўжалик
суди
Пленумининг
2007
йил
15
июндаги
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги
фуқаролик
қонун
ҳужжатларини
қўллашнинг
айрим
масалалари ҳақида”ги 163-сонли ва “Хўжалик судлари
томонидан давлат божи тўғрисидаги қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги
180-сонли Қарорлари ва Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 8, 234, 236, 237, 261, 333, 437-моддалари,
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 170, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар – Муборак туман хокимлиги ҳисобидан:
Даъвогар - “Мухаммадрасул” масъулияти чекланган
жамияти фойдасига 241.708.232 сўм қарз ва олдиндан тўланган
33.000 сўм почта харажати:
республика бюджети ҳисобига 4.834.164,64 сўм давлат
божи ундирилсин.
Даъвогар - “Мухаммадрасул” масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан республика бюджети ҳисобига 3.866.964,64
сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвони қолган қисми рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро
варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат ичида
Косон туманлараро иқтисодий суди орқали Қашқадарё вилоят
Иқтисодий судига аппеляция тартибида шикоят бериши
мумкин.
Судья
А.Н.Турақулов