← Назад
Решение #488800 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 170 | — | law | |
| лик киритиш мазмунида ИПК | 157 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1101-2301/8436-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 28 сентябрь
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг раиси С.Солиев,
судья ёрдамчиси Н.Бобоёровнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар
“______” МЧЖнинг манфаатида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат
палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг жавобгар ______нинг
______ҳисобидан жами 226 641 217,74 сўм ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили
Ш.Тухтабаев
(2023 йил 3 августдаги 4-сонли адвокатлик ордери ҳамда 2023 йил
2 июндаги 04-04/2488-сонли ишончнома асосида) иштирокида, суднинг
маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“______” МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)
манфаатида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг
Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси судга даъво аризаси билан
мурожаат этиб, ______нинг ______(бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) ҳисобидан жами 226 641 217,74 сўм ундиришни сўраган.
Суднинг 2023 йил 14 августдаги ажрими билан Тошкент вилояти
бўйича Ғазначилик бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга жалб
этилган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қисман
қувватлаб, судга мурожаат этилгандан сўнг жавобгар даъвогар олдидаги
қарздорликни қисман, яъни 14 000 000 сўмлик қисмини 2023 йилнинг
сентябрь ойида тўлаганлигини маълум қилиб, шунингдек судга даъво
аризасидаги даъво талабларига аниқлик киритиш мақсадида ариза
тақдим
этиб,
унда
жавобгар
ҳисобидан
ундириш
сўралган
226 641 217,74 сўмнинг 182 564 485,77 сўм қисми асосий қарз,
44 076 731,97 сўм қисми эса пеняни ташкил этишини маълум қилиб,
суддан ҳар иккала талабларни, тўланган суммани чегириб ташлаган ҳолда
қаноатлантириб беришни сўради.
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти
ҳудудий бошқармаси даъво аризасида низони ўзининг вакили
иштирокисиз кўришни сўраган бўлса, суд муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар ва Тошкент
вилояти бўйича Ғазначилик бошқармаси суд мажлисида вакиллари
иштирокини таъминламадилар.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасига кўра агар суд
иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган
ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда
тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси
бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли
тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
ИПК 170-моддасининг учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва
жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкинлиги белгиланган, шундан келиб чиқиб, суд низони уларнинг
иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд, даъвогар вакилининг даъво талабларига аниқлик киритиш
мазмунида ИПКнинг 157-моддаси тартибида берилган аризасини иш
юритишга қабул қилишни, даъвогар вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, иш ҳужжатларни муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра
даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топади:
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади)нинг 8- ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар
шартнома асосида, зарар етказиш ва қонунда белгиланган бошқа
асосларга кўра вужудга келади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида
2-гуруҳ истеъмолчиларига ичимлик ва оқава суви хизматларини кўрсатиш
тўғрисида 2023 йил 5 январда У-2-сонли шартнома тузилган, унга кўра 1м2
ичимлик суви учун 4 000 сўм (+ҚҚС 12%) + 50 сўм (махсус устама ҳақ)ни ва
1м2 оқава суви учун 1 300 сўм (+ҚҚС 12%) +50 сўм (махсус устама ҳақ)ни
ташкил қилган.
Шартномага мувофиқ даъвогар жавобгарни сифатли ичимлик суви
билан таъминлаш ва истеъмолчидан оқава сувларни қабул қилиб олиш
мажбуриятини, жавобгар эса даъвогарга ичимлик ва оқова сув хизматлари
учун тўловларни кейинги ой учун, агар ҳисобида етарли миқдорда
олдиндан тўлови мавжуд бўлмаса, ҳар ойнинг 10 санасигача 100 фоизлик
олдиндан ҳақ тўлаш тариқасида амалга ошириш мажбуриятини зиммасига
олган.
Шартноманинг 5.1.бандида истеъмолчи таъминотчига, ичимлик ва
оқова сув хизматлари учун тўловларни кейинги ой учун, агар ҳисобида
етарли миқдорда олдиндан тўлови мавжуд бўлмаса, ҳар ойнинг
10 санасига қадар 70 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш тариқасида амалга
ошириши лозимлиги белгиланган.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун,
агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган
бўлмаса, жавоб бериши лозимлиги белгиланган.
Мазкур ҳолатда, жавобгар 182 564 485,77 сўм қарздорликка йўл
қўйганлиги ишдаги мавжуд шартнома, бир томонлама тасдиқланган
солиштирма далолатнома ҳамда бошқа шу каби ҳужжатлар билан тўлиқ ўз
тасдиғини топган, суд даъвогарнинг даъво талабини асосли деб
ҳисоблайди, бироқ даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат
қилганидан сўнг жавобгар асосий қарзни қисман, яъни 14 000 000 сўм
қисмини тўлаган, суд мажлиси куни ҳолатига жавобгарнинг даъвогар
олдидаги қарздорлиги 168 564 485,77 сўмни ташкил этади. Шунга кўра,
даъвонинг асосий қарз ундириш талаби қисман, яъни 168 564 485,77 сўм
қисми қаноатлантирилиши лозим.
ФКнинг 263-моддасида неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида
назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда
белгиланган неустойкани тўлашни талаб қилишга ҳақли эканлиги
белгиланган.
Гарчи даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда
жавобгар ҳисобидан асосий қарз ва пеняни алоҳида ажратмасдан битта
даъво талаби билан 226 641 217,74 сўм ундиришни сўраган бўлса-да, суд
мажлисида ариза тақдим этиб, жавобгар ҳисобидан ундириш сўралган
226 641 217,74 сўмнинг 182 564 485,77 сўм қисми асосий қарз,
44 076 731,97 сўм қисми эса пеняни ташкил этишини маълум қилди.
Шундан келиб чиқиб, даъвогар асосий қарздан ташқари, жавобгар
томонидан шартнома мажбуриятлари ўз вақтида бажарилмаганлиги учун
ундан шартноманинг 5.2-бандига асосан 44 076 731,97 сўм пеня
ундиришни сўради.
Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда
неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги,
унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги
каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган
неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт. Бу тўғрисида эса
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 163-сонли
қарорининг 2-бандида батафсил тушунтириш берилган.
Жавобгар томонидан мажбурият ўз вақтида бажарилмаганлиги, яъни
тўлов кечиктирилганлиги учун суд даъво талабининг пеня ундириш
тўғрисидаги талабини ҳам асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок
қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга
ҳақли.
Жавобгар томонидан мажбуриятлар бажарилиши даражаси, сўралган
пеня миқдорининг мажбуриятни бузиш оқибатларига мутаносиблиги
масаласини ўрганиб, суд пеня миқдорини 21 000 000 сўмга камайтиришни
лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасида суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, даъвогарнинг талаблари у
судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда
қаноатлантирилса,
суд
харажатлари
жавобгарнинг
зиммасига
юклатилиши, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани
ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори
қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан
камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга
олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб
чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши
лозимлиги белгиланган, шу асосларга кўра барча суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юкланади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 157, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъво талабларига аниқлик киритиш мазмунидаги ариза иш
юритишга қабул қилинсин.
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
______нинг ______ҳисобидан “______” МЧЖ фойдасига 168 564 485,77 сўм
асосий қарз, 21 000 000 сўм пеня ҳамда 33 000 сўм почта харажати
ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
______нинг ______ҳисобидан республика бюджетига 4 532 824,35 сўм
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Зангиота
туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция
тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи
шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб
чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин.
Раислик қилувчи, судья
С.Солиев