Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1101-2302/8885 Дата решения 28.09.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Зангиатинский межрайонный экономический суд Судья Хусанов Улуғбек Равшанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Кадастр агентлигининг Тошкент вилояти бошқармаси Ответчик / Подсудимый Зангиота иссикхона масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1179235 Claim ID 3680815 PDF Hash 611c08f14f210b4e... Загружено 09.04.2026 06:21 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 128-моддаси ИПК 128 law
ИПК 128-моддаси ИПК 128 law
бандида ИПКнинг 107-моддаси бандида ИПК 107 law
бандида ИПКнинг 107-моддаси бандида ИПК 107 law
ариши ва у ИПКнинг 108-моддаси ариши ва у ИПК 108 law
ариши ва у ИПКнинг 108-моддаси ариши ва у ИПК 108 law
ИПК 107-моддаси ИПК 107 law
ИПК 107-моддаси ИПК 107 law
онун 9-моддаси онун 9 law
онун 9-моддаси онун 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1101-2302/8885-сонли иқтисодий иш ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ АЖРИМИ (даъвони кўрмасдан қолдириш ҳақида) 2023 йил 28 сентябрь Зангиота туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Р.Хусанов раислигида, судья ёрдамчиси Х.Холмуродовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар ЙЙЙнинг жавобгар “ККК” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан жавобгар томонидан Зангиота тумани, Зангиота ҳудуди қишлоқ хўжалиги харитасининг 4-контуридаги сувли ер майдонида жойлашган ўзига тегишли ер майдонида ўзбошимчалик билан 0,48 гектар ер майдонида, тегишли ташкилотлардан рухсатнома олмасдан, ноқонуний қурилган омборхона ҳамда маҳсулотларни сақлаш учун совутгични ўзининг ҳисобидан бузиб ташлаш ва ер майдонини аввалги ҳолатига қайтариш тўғрисидаги даъво аризасини жавобгар вакили ИИИ (раҳбар) иштирокида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: ЙЙЙ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “ККК” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан жавобгар томонидан Зангиота тумани, Зангиота ҳудуди қишлоқ хўжалиги харитасининг 4-контуридаги сувли ер майдонида жойлашган ўзига тегишли ер майдонида ўзбошимчалик билан 0,48 гектар ер майдонида, тегишли ташкилотлардан рухсатнома олмасдан, ноқонуний қурилган омборхона ҳамда маҳсулотларни сақлаш учун совутгични ўзининг ҳисобидан бузиб ташлаш ва ер майдонини аввалги ҳолатига қайтаришни сўраган. Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 18 сентябрдаги ажрими билан ишга Тошкент вилояти қурилиш назорат инспекцияси ва Зангиота туман ҳокимлиги низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган даъвогар ва учинчи шахслар суд мажлисида вакиллари иштирокини таъминламадилар. Суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этиб, даъвогар суд мажлисида вакили иштирокини таъминламаганлиги учун даъвони кўрмасдан қолдиришни сўради. Иш ҳужжатларида ишни кўриш вақти ва жойи кўрсатилган суднинг ажрими даъвогарга даъво ариза электрон тарзда база орқали юборилган. Шунингдек, ишни кўриш вақти ва жойи кўрсатилган суднинг ажрими учинчи шахсларга гибрид почта орқали етказилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 127-моддасининг мазмунига кўра, ишда иштирок этувчи шахслар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида суд ажрими орқали хабардор қилинади, ажрим топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали юборилади ёки ушбу шахсларга тилхат олиб топширилади ёхуд хабардор қилинганлиги факти қайд этилишини таъминлайдиган алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда хабардор қилиниши мумкин. ИПК 128-моддасининг биринчи қисмида агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланиши, ушбу модда иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошисида ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим топди: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2019 йил 24 майдаги 13-сонли қарорининг 21-бандида ИПКнинг 107-моддасида кўрсатилган даъво аризасини кўрмасдан қолдириш асосларининг рўйхати тугал ҳисобланиши ва кенгайтирилган тарзда талқин қилинишига йўл қўйилмаслиги, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқариши ва у ИПКнинг 108-моддаси талабларига мувофиқ бўлиши кераклиги ҳақида тушунтириш берилган. ИПК 107-моддаси биринчи қисмининг 6-бандида даъвогар биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаган бўлса, мазкур ҳолат суд томонидан даъвони кўрмасдан қолдириш учун асос бўлиши белгиланган. Мазкур ҳолатда суд муҳокамаси ҳақида тегишли тартибда хабардор этилган даъвогар биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаганлиги боис даъво кўрмасдан қолдирилади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонун 9-моддаси биринчи қисмининг 22-бандида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги, унинг жойлардаги органлари — ер тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги билан боғлиқ даъволар бўйича иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилиниши белгиланган. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогар давлат божидан озод этилганлигини инобатга олиб, давлат божи ундирмасликни, даъвогар томонидан тўланган 33 000 сўм почта харажатини зиммасида қолдирилади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-108, 127-128, 118, 195-196-моддаларига асосланиб, суд АЖРИМ ҚИЛДИ: Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Даъво тақдим этишда тўланган 33 000 сўм почта харажати ЙЙЙ зиммасида қолдирилсин. Мазкур ажрим устидан апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) мумкин. У.Р.Хусанов