← Назад
Решение #488828 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1101-2302/8683-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 28 сентябрь
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Р.Хусанов
раислигида, судья ёрдамчиси Х.Д.Холмуродовнинг суд мажлиси
котиблигида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент
вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “ЙЙЙ” масъулияти чекланган
жамияти манфаатида жавобгар “ККК” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан 1 109 391,24 сўм асосий қарз, 554 695 сўм пеня, жами
1 664 086,24 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни, даъвогар вакили ССС (2023 йил 7 январдаги 09-08/23сонли ишончномага асосан) иштирокида, суднинг маъмурий биносида,
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) ва “ККК” масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2016 йил 3
февралда 16/992-сонли сув таъминоти ва оқава хизматлари кўрсатиш
шартномаси тузилган.
Тарафлар ўртасида 2019 йил 16 майда далолатнома тузилиб, абонент
сувдан фойдаланаётганлиги ҳисоблагич ишлаши, тамғаси жойида
эканлиги кўрсатилиб, жавобгарга 30 кун ичида ҳисоблагични қиёслашдан
ўтказиш таклиф этилган.
Жавобгар томонидан фойдаланилган ичимлик суви ҳақида ҳисобот
тақдим этилмаганлиги сабабли, даъвогар томонидан ўртача фойдаланиш
миқдори инобатга олиниб, 2023 йил 1 январь ҳолатига 1 109 391,24 сўм
қарздорлик ҳисобланган.
Даъвогар 2022 йил 14 ноябрда жавобгарга мавжуд қарздорликни
тўлаш юзасидан талабнома юборган.
Жавобгар ўз мажбуриятларини бажармаганлиги сабабли низо келиб
чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят
ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади)
даъвогар манфаатида Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 1 109 391,24 сўм
асосий қарз, 554 695 сўм пеня, жами 1 664 086,24 сўм ундиришни сўраган.
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 18 сентябрдаги
ажрими билан иш соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўришдан
даъво ишини юритишнинг умумий қоидалари бўйича кўришга
ўтказилган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб
қувватлаб, жавобгар фойдаланилган ичимлик суви бўйича ҳисоботларни
тақдим этмаганлиги сабабли, ўртача фойдаланиш миқдори бўйича
қарздорлик ҳисобланганлиги, жавобгар талабнома бўйича қарздорликни
тўламаганлиги, асосий қарз суммасига пеня ҳисобланганлигини билдириб,
даъво талабларини қаноатлантиришни сўради.
Палата суд муҳокамасини вакили иштирокисиз кўришни сўраган
бўлса, суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакилининг иштирокини
таъминламади. Ишни кўриш вақти ва жойи кўрсатилган суднинг ажрими
жавобгарга гибрид почта орқали етказиб берилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмига
кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига
юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда
назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд
мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, иқтисодий суд
ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор
қилинган деб ҳисобланади.
Суд, ИПКнинг 127-128, 170, 172-моддалари талабларига кўра, ишни
жавобгар ва палата вакиллари иштирокисиз кўриш мумкин деб
ҳисоблайди.
Даъвогар вакилининг тушунтириши, ишдаги мавжуд ҳужжатларга
ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра суд даъво талабини тўлиқ
қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 478-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар
қонунчиликда, шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ёки
у мажбурият моҳиятидан келиб чиқмаса, туташтирилган тармоқ орқали
газ, нефть ва нефть маҳсулотлари, сув ва бошқа товарлар билан
таъминлаш муносабатларига нисбатан ушбу параграф қоидалари
қўлланади.
ФКнинг 474-моддасида агар қонунчиликда ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса,
энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун
тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ
аниқланади деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил
15 июлдаги 194-сонли қарорига 2-илова сифатида тасдиқланган
“Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари
кўрсатиш” Қоидалари (бундан буён матнда Қоидалар деб юритилади)
нинг 108-банди иккинчи хатбошисида барча гуруҳ истеъмолчилари
ичимлик сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати учун ҳисобга олиш
приборлари мавжуд бўлганда охирги уч ойнинг ўртача сарфи бўйича
ҳамда ҳисобга олиш приборлари мавжуд бўлмаганда ойлик истеъмол
нормаси бўйича кейинги ой учун ҳар ойнинг 10-санасига қадар 100 фоиз
олдиндан ҳақ тўлашни амалга оширишлари лозимлиги белгиланган.
Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 3.2-бандида истеъмолчи ҳар
ойнинг 23-25 саналарида сув ҳисоблагичи кўрсаткичларини олиб, мазкур
ойнинг
охирги
кунидан
кечиктирмасдан
етказиб
берувчига
кўрсаткичларни тақдим этиши лозимлиги белгиланган.
Қоидаларнинг 100-бандига мувофиқ, ҳисоб-китоб даврида сувни
ҳисобга олиш асбоби кўрсаткичлари истеъмолчи томонидан тақдим
этилмаган ҳолатларда ИСКХ ташкилоти ушбу ва кейинги давр ҳисобкитобларини ичимлик сув ва оқова сув сарфининг ўртача суткалик
нормаси асосида, шу ойда амалда бўлган тарифлар бўйича истеъмолчи
томонидан кейинги кўрсаткичлар тақдим этилгунгача (ёки ИСКХ
ташкилоти вакили томонидан сувни ҳисобга олиш асбоби кўрсаткичлари
назорат учун олиниб, қайд қилингунгача)амалга ошириш ҳуқуқига эга.
Истеъмолчи томонидан кейинги кўрсаткичлар тақдим этилган ёки ИСКХ
ташкилоти вакили томонидан сувни ҳисобга олиш асбоби кўрсаткичлари
назорат учун олиниб, қайд қилинган тақдирда ИСКХ ташкилоти
ишлатилган ичимлик сув ва чиқарилган оқова сув ҳажмини ўртача
суткалик сарф ҳисобида, сувни ҳисобга олиш асбобининг аввалги қайд
қилинган кўрсаткичи давридан бошлаб қайта ҳисоб-китоб қилиши лозим.
Бунда тўловлар қайта ҳисоб-китоб қилинаётган ойдаги тарифлар асосида
ҳисоблаб чиқилади.
Юқоридагиларга кўра, суд жавобгар фойдаланилган ичимлик суви
миқдори ҳақида даъвогарга маълумотлар тақдим этмаганлиги, даъвогар
ҳисоб-китобларини ичимлик сув ва оқова сув сарфининг ўртача суткалик
нормаси асосида амалга оширганлиги, жавобгар даъво талабини инкор
қилувчи маълумотларни тақдим этмаганлигини инобатга олиб, асосий
қарз ундириш даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар
фойдасига 1 109 391,24 сўм асосий қарз ундиришни лозим топади.
Даъво аризасида 554 695 сўм пеня ундириш ҳам сўралган.
ФК 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида
назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда
белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга
ҳақли.
ФКнинг 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун,
агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган
бўлмаса, жавоб бериши белгиланган.
Қоидалар
108-бандининг
учинчи
хатбошисида
тўловнинг
шартномада белгилангандан кечиктирилган ҳар бир куни учун — юридик
шахслар 0,4 фоиз, жисмоний шахслар эса 0,1 фоиз пеня тўлайдилар. Аммо
бу кўрсаткич жами кечиктирилган сумманинг 50 фоизидан ошмаслиги
лозим.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогар томонидан пеняни асосий қарз
суммасининг 50 фоизи миқдорида келиб чиқиб ҳисоблаганлиги, жавобгар
қазрдорликни узоқ муддат давомида тўламасдан келганлигини инобатга
олиб, пеня ундириш талабини қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар
фойдасига 554 695 сўм пеня ундиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши
белгиланган.
Ўзбекистон Респбуликаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонун билан
тасдиқланган Давлат божи ставкаларининг миқдорлари 2-банди “а” кичик
бандида даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг
1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда ундирилиши белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво талаблари асосли эканлигини
инобатга олиб, жавобгардан республика бюджети фойдасига 330 000 сўм
давлат божи, даъвогар фойдасига 33 000 сўм почта харажати ундиришни
лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин.
“ККК” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “ЙЙЙ” масъулияти
чекланган жамияти фойдасига 1 109 391,24 сўм асосий қарз, 554 695 сўм
пеня, 33 000 сўм почта харажати, жами 1 697 086,24 сўм ундирилсин.
“ККК” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика
бюджети фойдасига 330 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Зангиота
туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция
тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи
шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб
чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин.
Судья
У.Р.Хусанов