Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1101-2301/8675 Дата решения 28.09.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Зангиатинский межрайонный экономический суд Судья Солиев Сарвар Ғайратжонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение MAXMUD-ELBEGI масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Янгийўл туман хокимияти
Source ID 1180343 Claim ID 3658474 PDF Hash 964c9e8b3d44013b... Загружено 09.04.2026 06:21 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 673-моддаси нинг 673 law
пудратчи томонидан бажарилган ишлар учун ушбу Кодекснинг 638-моддаси пудратчи томонидан бажарилган ишлар учун ушбу Кодекс 638 code_article
збекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддаси збекистон Республикаси Бюджет кодекси 122 code_article
збекистон Республикасининг Бюджет кодексининг 122-моддаси збекистон Республикасининг Бюджет кодекси 122 code_article
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1101-2301/8675-сонли иқтисодий иш ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 28 сентябрь Зангиота туманлараро иқтисодий судининг раиси С.Солиев, судья ёрдамчиси Н.Бобоёровнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар “ААА” МЧЖ манфаатида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг жавобгар БББ ҳисобидан 360 449 423 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакиллари А.Жўраев (раҳбар), К.Садуов (2023 йил 21 августдаги 25-сонли адвокатлик ордери асосида), жавобгар вакили Ф.Абдирахманов (2023 йил 7 сентябрдаги 1/17-969-сонли ишончнома асосида) иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “ААА” МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, БББ ҳисобидан 360 449 423 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Суднинг 2023 йил 31 августдаги ажрими билан Тошкент вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга жалб қилинган. Суд мажлисида даъвогар вакиллари даъво талабларини тўлиқ қувватлашган бўлса, жавобгар вакили даъвога эътирози йўқлиги, ҳақиқатан ҳам жавобгар зиммасидаги мажбуриятни тўлиқ бажарганлигини таъкидлаб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган учинчи шахс Тошкент вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисми талабидан келиб чиқиб, суд низони мазмунан кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади: Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар (бажарувчи) ва жавобгар (буюртмачи) ўртасида 2021 йил 5 август куни 6-сонли пудрат шартномаси тузилган. Шартномага мувофиқ бажарувчи буюртмачининг топшириғига кўра бюджет маблағлари асосида Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, Шароф Рашидов кўчаси 1а-, 2а- ва 12-уйлари оралиғидаги йўлларни жорий таъмирлаш ишларини амалга оширишга келишилган. Шартноманинг 2.1-бандига кўра даъвогар (пудратчи) мазкур шартнома бўйича объектда жорий таъмирлаш ишларини смета ҳужжатларида кўзда тутилган ҳолда бажариш, жавобгар (буюртмачи) эса даъвогарга (пудратчи) жорий таъмирлаш ишларини ўз вақтида қабул қилиш ва молиялаштириш манбаи бўлган “Аёллар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан объект учун маблағ таъминланиши билан тўловни амалга ошириш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Шартноманинг 3.1-бандига кўра, унинг қиймати барча ажратмаларни ўз ичига олган ҳолда амалдаги нархларда ва ҚҚС билан биргаликда 360 449 423 сўмни ташкил этиши белгиланган бўлиб, мазкур сумма молия бошқармаси томонидан ажратилгач, 3 кун муддат ичида молиялаштириш жадвалига асосан пудратчининг ҳисоб рақамига ўтказиш белгиланган. Шартноманинг 5-бўлимида буюртмачининг мажбуриятлари белгиланган, жумладан 5.1-бандида у пудратчидан тугалланган ишларни қабул қилиб олишни таъминлаш, пудратчининг ҳар бир мурожаатини ўн кун муддат ичида кўриб чиқиш, ишлар қийматининг 30 фоиз миқдорида бўнак (аванс) бериш ва ҳар ойда бажарилган ишлар қийматининг 100 фоизигача молиялаштириб бориш каби мажбуриятлари мавжуд бўлган. Шунингдек, шартноманинг 7.2-бандида бажарилган жорий таъмирлаш ишлари белгиланган тартибда расмийлаштирилган маълумотнома ҳисобварақ-фактурага асосан молиялаштирилиши, бунда жорий молиялаштириш ажратилган аванс маблағининг ҳар ойда бажариладиган ишлар миқдоридан фоиз ҳисобида тақсимланган ҳолда ушлаб қолиб, амалга оширилиши белгиланган. Даъвогар Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, Шароф Рашидов кўчаси 1а-, 2а- ва 12-уйлари оралиғидаги йўлларни жорий таъмирлаш ишларини бажарган, бажарилган ишлар юзасидан расмийлаштирилган далолатнома 2021 йилнинг 31 декабрида тарафлар томонидан эътирозсиз имзоланган бўлса-да, аммо шартлашилган муддатда ишларнинг қиймати, яъни 360 449 423 сўм тўловни амалга оширмаган. Жавобгарнинг қарздорликни бартараф этиш юзасидан 2022 йил 20 январдаги 01/06-сонли, 25 январдаги 01/5-сонли ва 18 майдаги 01/12-сонли талабномалари ижросиз қолдирилган. Шартноманинг 16.6-бандида шартнома имзолангандан сўнг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигидан рўйхатдан олинган кундан бошлаб кучга кириши назарда тутилган бўлса-да, туман ғазначилик бўлими томонидан шартнома рўйхатдан ўтказилмаганлиги боис тўловлар амалга оширмаган, натижада тарафлар ўртасида мазкур низо юзага келган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 673-моддасига кўра, буюртмачи пудратчининг бажарган иши учун сметада назарда тутилган миқдорда, қонун ёки қурилиш пудрати шартномасида белгиланган муддатда ва тартибда ҳақ тўлайди. Қонун ёки шартномада тегишли кўрсатмалар бўлмаса, пудратчи томонидан бажарилган ишлар учун ушбу Кодекснинг 638-моддасига мувофиқ ҳақ тўланади. Бу тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2016 йил 23 декабрдаги 306-сонли қарорининг 19-бандида ҳам тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2009 йил 18 декабрдаги 203-сонли қарорининг 8-бандида агар тарафларнинг шартномавий-ҳуқуқий муносабатларга киришганлиги ёзма ёки бошқа далиллар билан тасдиқланса, шартноманинг мавжуд эмаслиги даъвогарнинг етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар қийматини ундириш ҳақидаги талабларини қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўла олмаслиги ҳақида тушунтириш берилган. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2016 йил 23 декабрдаги 306-сонли “Қурилиш пудрат шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун хужжатларини қўллашнинг айрим масалаллари ҳақида”ги қарорининг 2.3-бандида қурилиш пудрат шартномасида муҳим шартларнинг мавжуд бўлмаганлиги ва шунга кўра шартнома тузилмаган деб ҳисобланиши, агар бундай ишларнинг бажарилганлиги ҳолати тақдим этилган далиллар билан исботланса, бажарилган ишлар қийматини ундириш тўғрисидаги талабни рад этишга асос бўлмаслиги, 3-бандида эса агар Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексининг 122-моддасининг учинчи қисмига кўра ғазначилик бўлинмасида рўйхатдан ўтказилиши лозим бўлган қурилиш пудар шартномасидан келиб чиққан низони ҳал этишда, шартнома рўйхатдан ўтказилмаганлиги аниқланса, судлар мазкур қарорнинг 2.3-бандида белгиланган қоидаларни қўллашлари лозимлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Шунга кўра, шартнома ғазначилик бўлинмаларидан рўйхатдан ўтказилмаганлиги даъвогар амалда бажарилган ишлар ҳақини ундириш учун тўсқиник қилмайди. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Гарчи шартнома ғазначилик бўлинмаларидан рўйхатдан ўтказилмаган ва бу ҳолатда у тузилмаган ҳисоблансада, тарафларнинг шартномавий муносабатларга киришганлиги, хусусан даъвогар 360 449 423 сўмлик ишларни бажарганлиги, жавобгар ушбу ишлар ҳақини тўлаб бермаганлиги ҳолатлари ишда тўпланган ҳужжатлар, жумладан икки томонлама имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган бажарилган ишлар тўғрисидаги далолатнома билан тўлиқ тасдиқланади. Шу боис даъво талаби қаноатлантирилиши лозим. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан белгиланган давлат божи ставкаларига мувофиқ мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади. Демак, даъво асосли деб ҳисобланганлиги боис суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъво тўлиқ қаноатлантирилсин. Янгийўл тумани ҳокимлиги ҳисобидан “ААА” МЧЖ фойдасига 360 449 423 сўм бажарилган ишлар ҳақи, 33 000 сўм почта харажати, жами 360 449 456 сўм ундирилсин. Янгийўл тумани ҳокимлиги ҳисобидан республика бюджетига 7 208 988,46 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин. Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин. Раислик қилувчи, судья С.Солиев