← Назад
Решение #488888 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1101-2302/8882-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 28 сентябрь
Зангиота туманлараро иқтисодий суди судьяси У.Р.Хусанов
раислигида, судья ёрдамчиси Х.Д.Холмуродов суд мажлиси котиблигида,
даъвогар “ЙЙЙ” Тошкент вилояти автомобилда йўловчи ва юк ташувчилар
ҳамда автотерминаллар уюшмасининг жавобгар “ААА” масъулияти
чекланган жамияти ҳисобидан 20 567 790 сўм асосий қарз ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар
вакиллари РРР (2023 йил 26 сентябрдаги 4/2-03-сонли ишончномага
асосан), ООО (2023 йил 26 сентябрдаги 4/2-63-сонли ишончномага асосан)
иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“ЙЙЙ” Тошкент вилояти автомобилда йўловчи ва юк ташувчилар
ҳамда автотерминаллар уюшмаси (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) ва “ААА” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади) ўртасида 2017 йил 1 февралда 7-сонли “ЙЙЙ”
уюшмаси билан ташувчини ўзаро ҳамкорликдаги фаолияти тўғрисида
шартнома тузилган.
Шартноманинг 2.2.5-бандида автоташувчи (жавобгар) зиммасида
даъвогарнинг банкдаги ҳисоб рақамига ҳар ойнинг 20 санасига қадар энг
кам ойлик иш ҳақининг 10 баробари миқдорида аъзолик бадалларини
тўлаш мажбурияти мавжудлиги белгиланган.
Даъвогар 2022 йил 22 сентябрда жавобгарга 20 567 790 сўм
қарздорликни тўлаш юзасидан талабнома юборган.
Даъвогар ва жавобгар ўртасида 2022 йил 14 октябрда 2018 йил
1 январдан 2022 йил 14 октябргача бўлган даврдаги бадаллар ва тўланган
пул маблағлари ўзаро ҳисоб-китоб қилиниб, ушбу даврда 67 337 640 сўм
аъзолик бадали ҳисобланиб, жавобгар томонидан 47 900 000 сўм пул
маблағлари даъвогарга ўтказиб берилганлиги, жавобгарнинг даъвогар
олдида 20 567 790 сўм қарздорлиги мавжудлиги ҳақида далолатнома
тузилган.
Жавобгар томонидан қарздорлик тўланмаганлиги сабабли тарафлар
ўртасида низо келиб чиқиб, даъвогар Зангиота туманлараро иқтисодий
судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан
20 567 790 сўм асосий қарз ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакиллари даъво талабларини қўллабқувватлаб, жавобгар уюшмага ўз хоҳишига асосан аъзо бўлиб кирганлиги,
ўзаро ҳамкорлик шартномаси бўйича жавобгар ўз зиммасига ҳар ойда энг
кам ойлик иш ҳақининг 10 баробари миқдорида бадал тўлашга
келишилганлиги, жавобгар қисман тўловларни амалга ошириб келиб,
20 567 790 сўм қарздорлик юзага келганлиги, жавобгарга юборилган
талабномага жавоб бермаганлигини билдириб, даъво талабини
қаноатлантиришни сўрадилар.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакили иштирокини
таъминламади. Ишни кўриш вақти ва жойи кўрсатилган суднинг ажрими
жавобгарга гибрид ва электрон почта орқали етказиб берилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмига
кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига
юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда
назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд
мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, иккинчи
қисмининг тўртинчи хатбошисида ажримнинг кўчирма нусхаси суд
томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини
тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган
кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш
иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб
ҳисобланади.
Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни
жавобгар вакили иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Ишда иштирок этган даъвогар вакилларининг тушунтиришини
тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги
асосларга кўра даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш
билан боғлиқ суд харажатларни жавобгардан ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 77-моддасининг биринчи қисмига асосан, тижорат
ташкилотлари
ўзларининг
тадбиркорлик
фаолиятларини
мувофиқлаштириш, шунингдек муштарак мулкий манфаатларини ифода
этиш ҳамда ҳимоя қилиш мақсадида нотижорат ташкилотлар
ҳисобланувчи уюшмалар (иттифоқлар) ва ўзга бирлашмаларига
бирлашишлари мумкин. Агар иштирокчиларнинг қарорига мувофиқ
уюшмага (иттифоққа) ва ўзга бирлашмага тадбиркорлик фаолияти билан
шуғулланиш вазифаси юклатилса, бундай уюшма (иттифоқ) ва ўзга
бирлашма ушбу Кодексда назарда тутилган тартибда хўжалик ширкати
ёки жамиятига айлантирилиши керак ёхуд тадбиркорлик фаолиятини
амалга ошириш учун хўжалик жамиятлари тузиши ёки уларда иштирок
этиши мумкин.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва
қонунчилик
талабларига
мувофиқ,
бундай
шартлар
ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак.
ФК 354-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, фуқаролар
ва юридик шахслар шартнома тузишда эркиндирлар.
Юқоридагиларга кўра, суд жавобгар томонидан даъвогар уюшмасига
аъзо сифатида ўрталарида тузилган ҳамкорлик шартномасига асосан
бадал тўловини тўлаш мажбуриятини олганлиги, жавобгар қарздорлиги
мавжудлигини ўзаро ҳисоб-китоб солиштирма далолатномасида тан
олганлиги, қарздорликни қоплаганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни
судга тақдим этмаганлигини инобатга олиб, асосий қарз ундириш даъво
талабини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига
20 567 790 сўм асосий қарз ундиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво талаби асосли эканлигини инобатга
олиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 411 355,80 сўм давлат божи ва
33 000 сўм почта харажати ундиришни лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
“ААА” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “ЙЙЙ” Тошкент
вилояти автомобилда йўловчи ва юк ташувчилар ҳамда автотерминаллар
уюшмаси фойдасига 20 567 790 сўм асосий қарз, 411 355,80 сўм давлат
божи, 33 000 сўм почта харажати, жами 21 012 145,80 сўм ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи
шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб
чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин.
Судья
У.Р.Хусанов