Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1101-2301/8680 Дата решения 28.09.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Зангиатинский межрайонный экономический суд Судья Солиев Сарвар Ғайратжонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение АГРОБАНК АТБ Ответчик / Подсудимый Zamonaviy agro-xizmat масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1179158 Claim ID 3654675 PDF Hash 194d5d4b0f3a13ce... Загружено 09.04.2026 06:21 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 131-моддаси ИПКнинг 131 law
онунининг 15-моддаси онуни 15 law
ИПК 107-моддаси ИПК 107 law
ИПКнинг 108-моддаси ИПКнинг 108 law
онуни 18-моддаси онуни 18 law
тисодий процессуал кодексининг 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1101-2301/8680-сонли иқтисодий иш ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ АЖРИМИ (даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисида) 2023 йил 28 сентябрь Зангиота туманлараро иқтисодий судининг раиси С.Солиев, судья ёрдамчиси Н.Бобоёровнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар “................................” АТБ манфаатида Ўзбекистон Республикаси Савдосаноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг жавобгар “................................” МЧЖ ҳисобидан 760 252 334 сўм асосий қарз, 3 046 979 сўм фоиз, жами 763 299 313 сўм қарздорликни ундириш ҳамда ундирувни бир дона “Евро опал 4+1” русумли плуг ва бир дона “ДИИР6175” русумли тракторга қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни тарафлар иштирокисиз, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни A Н И Қ Л А Д И: “................................” АТБ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) билан “................................” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2020 йил 5 июнда 40801-сонли кредит ленияси очилмаган ҳолда кредит шартномаси тузилган. Кредит шартномасига мувофиқ, даъвогар жавобгарга нақд пулсиз кўринишда 1 100 000 000 сўм миқдорида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 январдаги ПҚ-3459-сонли Қарорига асосан қишлоқ хўжалиги техникаси сотиб олиш учун йиллик 5 фоиз устама тўлаш шарти билан, асосий қарз тўлови бўйича олти ойлик имтиёзли давр асосида етти йил муддатга кредит ажратилган. Кредит шартномасининг 3.1-бандига жавобгар банк томонидан олинган кредитни шартномасида белгиланган мақсадларда ишлатиш ва тўлиқ қайтариш мажбуриятини олган, шу билан биргаликда 3.6-бандига мувофиқ мазкур шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланмиш кредит маблағларини қайтариш жадвалига мувофиқ, ҳар ойнинг йигирманчи санасига кредитга ҳисобланган фоизларни тўлов топшириқномаси орқали тўлаб бориш мажбуриятини олган, бироқ шундай бўлса-да, жавобгар зиммасига олган шартларни лозим даражада бажармаган, натижада банк шартноманинг 4.7-бандига мувофиқ кредит суммасини муддатидан олдин ундириш, ундирувни кредит таъминоти сифатида гаровга олинган мулкларга қаратиш ҳақидаги даъво аризаси билан Зангиота туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси даъво аризасида, даъвогар эса ишни кўриш жараёнида ариза билан мурожаат қилиб, низони ўзларининг вакиллари иштирокисиз кўришни сўраган бўлсалар, суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг иккинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги, учинчи қисмида эса иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Даъвогар судга суд муҳокамасини иштирокисиз кўриш тўғрисидаги аризасига тарафлар ўртасида тузилган медиатив келишувни ҳам илова қилиб, даъвони кўрмасдан қолишни сўраган. Суд ишдаги ҳужжатлар билан ҳамда тақдим қилинган медиатив келишув билан танишиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим топади: ИПКнинг 131-моддасида тарафлар низони медиатив келишув битимини тузиб ҳал этиши, медиатив келишув битими даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкинлиги белгиланган. “Медиация тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасида медиация низони суд тартибида кўриш жараёнида, суд ҳужжатини қабул қилиш учун суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) киргунига қадар, шунингдек суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида қўлланилиши мумкинлиги, 29-моддасида эса медиация тартиб-таомилини амалга ошириш натижалари бўйича тарафлар келиб чиққан низо ёхуд мажбуриятларни бажариш шартлари ва муддатлари хусусида ўзаро мақбул қарорга эришган тақдирда, тарафлар ўртасида ёзма шаклда медиатив келишув тузилиши, медиатив келишув уни тузган тарафлар учун мажбурий кучга эга бўлиб, ушбу келишув унда назарда тутилган тартибда ҳамда муддатларда тарафлар томонидан ихтиёрий равишда бажарилиши, медиатив келишув бажарилмаган тақдирда тарафлар ўз ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини сўраб судга мурожаат этишга ҳақли эканликлари белгиланган. Мазкур иқтисодий ишни кўриш жараёнида тарафлар низони профессионал медиатор О.Самандаров кўмагида медиация орқали ҳал қилишган бўлиб, улар ўртасида 2023 йил 20 сентябрда медиатив келишув тузилган. Мазкур медиатив келишувнинг 2-бандига кўра жавобгар даъвогарга 2023 йил 10 октябрь кунига қадар банк олдидадги муддати ўтган асосий қарз ва унга ҳисобланган фоизларни тўлаб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олади, 3-бандига мувофиқ эса белгиланган муддатгача жавобгар банк олдидаги қарздорликни тўлиқ қопласа, жавобгар муддати келмаган асосий қарз ва унинг фоизларини тарафлар ўртасида 2020 йил 5 июнда тузилган кредит шартномасига мувофиқ давом эттириши мумкинлиги назарда тутилган. ИПК 107-моддасининг 53-бандига кўра агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. ИПКнинг 108-моддасига кўра даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқаради. Суд ажримида ишда иштирок этувчи шахслар ўртасида суд харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги, давлат божини бюджетдан қайтариш ҳақидаги масалалар ҳал қилиниши мумкин. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 18-моддаси биринчи қисмининг 9-бандида агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи қайтарилиши кераклиги белгиланган. Мазкур даъво аризаси даъвогарнинг бу тоифадаги ишлар бўйича даъво тақдим этишда давлат божи тўловидан озодлиги инобатга олиниб иш юритишга қабул қилинган, шунга кўра иш бўйича давлат божи ундирилмайди, даъво тақдим этишда тўланган 33 000 сўм почта харажати даъвогарнинг зиммасида қолдирилади. Юқорида баён этилганларга асосан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддасининг 53-банди ҳамда 108-, 195- ва 196-моддаларини қўллаб, суд А Ж Р И М Қ И Л Д И: Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Даъво тақдим этишда тўланган 33 000 сўм почта харажати “................................” АТБнинг зиммасида қолдирилсин. Ажрим устидан бир ой муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) мумкин. Судья С.Солиев