Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1804-2202/2137 Дата решения 28.09.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Касанский межрайонный экономический суд Судья Базаров Мухиддин Амирқулович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "KOSON AVTO MUXLIS" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "KOSON METALL SIFAT SERVIS" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1168973 Claim ID 3652539 PDF Hash 1310398eb9a451dc... Загружено 09.04.2026 06:21 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 274-моддаси тисодий процессуал кодекси 274 code_article
тисодий процессуал кодексининг 342-моддаси тисодий процессуал кодекси 342 code_article
онуннинг 483-моддаси онуннинг 483 law
тисодий процессуал кодексининг 281-моддаси тисодий процессуал кодекси 281 code_article
ИПК 278-моддаси ИПК 278 law
ИПК 279-моддаси ИПК 279 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1804-2202/2137-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья А.Тўрақулов Апелляция инстанциясида маърузачи судья М.Бозоров ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О РИ 2023 йил 28 сентябрь Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича апелляция инстанцияси судлов ҳайъати М.Бозоров раислигида, ҳайъат аъзолари Д.Рахимов ва Ҳ.Турсуновлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Б.Холмановнинг котиблигида, даъвогардан жамият вакиллари А.Собиров, Л.Тошпўлатовалар (ишончнома асосида) (жавобгар қатнашмади) иштирокида, Косон туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 12 июлдаги ажрими устидан «Косон авто мухлис» масъулияти чекланган жамиятининг апелляция шикоятини вилоят суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади : аризачи «Косон авто мухлис» масъулияти чекланган жамияти, Косон туманлараро иқтисодий судига, ариза билан мурожаат этиб, қарздор “Косон металл сифат сервис” масъулияти чекланган жамиятини ягона таъсисчиси, директори ва бошқарувчиси Хаметов Азизжон Абдусатторович бўлганлиги учун суд ижро этиш тартиби ва усуслини ўзгартириб, «Косон авто мухлис» масъулияти чекланган жамиятининг фойдасига қарздор “Косон металл сифат сервис” масъулияти чекланган жамиятининг 85.656.000 сўм қарзини ундиришни ягона таъсисчи бўлган Хаметов Азизжон Абдусатторовичнинг устав фондига қўшган ҳиссасига ва мол-мулки ва пул маблағларига қаратишни сўраган. Косон туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 12 июлдаги ажрими билан аризани қаноатлантириш рад этилган. «Косон авто мухлис» масъулияти чекланган жамияти 2023 йил 12 июлдаги ажрими норози бўлиб апелляция шикояти билан мурожаат этган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили апелляция шикоятини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар иштирок этмади ва ўзининг ишончли вакил иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 274-моддаси 3-бандида апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди, бундан жамият ёки давлат манфаатларини кўзлаб қўзғатилган ишлар бўйича прокурорнинг келмаганлиги мустасно. Бундай ҳолда судлов ҳайъати жавобгар вакили иштирокисиз ишни кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати иш ҳужжатларини ўрганиб, ишда иштирок этувчи даъвогар вакиллари фикрини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра ажримни ўзгаришсиз қолдиришни, апелляция шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Ишдаги ҳужжатларга кўра, Косон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 25 октябрдаги 4-1804-2202/2137-сонли ҳал қилув қарори билан “Косон металл сифат сервис” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан «Косон авто мухлис» масъулияти чекланган жамияти фойдасига 78.000.000 сўм асосий қарз, 23.600.000 сўм жарима ва олдиндан тўланган 24.000 сўм почта ҳаражати ва 2.032.000 сўм давлат божи ундирилган. Суд хужжати ижро этиш учун мажбурий ижро бюросига тақдим қилинган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 342-моддасида ижро ҳаракатларини амалга оширишга тўсқинлик қиладиган объектив ҳолатлар мавжуд бўлганда суд давлат ижрочисининг, ундирувчининг ёки қарздорнинг аризасига кўра суд ҳужжатининг ижросини кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб ижро этишга, ижро этиш усулини ва тартибини ўзгартиришга ҳақли эканлиги белгиланган. Бироқ, давлат ижрочиси томонидан мазкур ижро хужжати ижроси бўйича олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижа бермаганлиги сабабли аризачи суд хужжатини ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш ҳақида судга ариза билан мурожаат қилган. Биринчи босқич суди аризани қаноатлантиришни рад этиш ҳақида асосли тўхтамга келган. Чунки, “Суд хужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 483-моддасига асосан тегишли қарздор юридик шахсларга нисбатан ижро ҳаракатларини амалга оширишда ундурувчи хусусий корхона мулкдори, муассаса кооперативининг аьзолари, қўшимча масъулияти чекланган жамият иштирокчилари, тўлиқ ширкат иштирокчилари шунингдек коммандит ширкатдаги тўлиқ ширкатлар пул маблағларига ва бошқа молмулкига қаратиш ижро хужжатини ижро этиш тартиби ва усулини ўзгартириш орқали амалга оширилиши белгиланган бўлиб унда масъулияти чекланган жамияти назарда тутилмаган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 281-моддаси иккинчи қисмига асосан биринчи инстанция судининг қарори, ажрими устидан ушбу Кодексда белгиланган қоидалар бўйича берилган апелляция шикояти (протести) ушбу бобда суднинг ҳал қилув қарори устидан берилган апелляция шикоятини (протестини) кўриш учун назарда тутилган тартибда апелляция инстанцияси суди томонидан кўрилади. ИПК 278-моддасининг 1-бандига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига асосан иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Демак, ажримни ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас. Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати, биринчи инстанция судининг ажримини ўзгаришсиз қолдиришни, даъвогарнинг апелляция шикоятини қаноатлантирилмасдан қолдиришни, жавобгар томонидан апелляция шикояти учун тўлаган 33.000 сўм почта харажатини инобатга олиб, унинг зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 276-281-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати қарор қилди: Косон туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 12 июлдаги ажрими ўзгаришсиз, «Косон авто мухлис» масъулияти чекланган жамиятининг апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Даъвогар томонидан олдиндан тўланган 33.000 сўм почта харажати инобатга олиниб, унинг зиммасида қолдирилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради, уни устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация тартибида шикоят (протест) бериш мумкин. Раислик этувчи М.Бозоров ҳайъат аъзолари Д.Рахимов Ҳ.Турсунов